Фарзанд тарбиясида олтинга тенг маслаҳатлар.

Агар бола шижоатлантириб турилса, ўзига ишонадиган бўлиб ўсади.
Агар бола қийинчиликда ўсса, сабрни ўрганади.
Агар бола мақтовлар ичида ўсса, розилик ва муҳаббатни ўрганади.
Агар бола шериклик муҳитида ўсса, бировга бир нарса бериш ва қўли очиқликни ўрганади.
Агар бола рост гапирувчилар хонадонида ўсса, ростгўйликни ўрганади.
Агар бола инсофлилар муҳитида ўсса, адолатни ўрганади.
Агар бола ҳис-туйғуларга риоя қилувчилар орасида ўсса, эҳтиромни ўрганади.
Агар бола қаттиқ терговчи ва танқидчилар орасида ўсса, ёлғонни ўрганади.
Агар бола қўполли ва урушқоқлик муҳитида ўсса, адоватни ўрганади.
Агар бола доимий хавф муҳитида ўсса, заиф ва қўрқоқ бўлиб вояга етади.
Агар бола жипслик ва аҳиллик муҳитида ўсса, ҳамжиҳатликни ўрганади.
Агар бола масхара қилувчилар муҳитида ўсса, хижолатпаз бўлиб ўсади.
Агар бола ҳасадгўйлар орасида ўсса, ҳасад қилишни ўрганади.
Агар бола ортиқча аҳамият ва ҳимоя остида ўсса, ўзига ишонмайдиган бўлиб вояга етади.