Венгер «Арсенал»ни мавсум якунида тарк этишини инкор этмаяпти.

«Арсенал» клубининг бош тренери Арсен Венгер май ойида шартнмасини икки йилга узайтирган бўлсада, янги мавсумга киришидан аввал, лондонликлар раҳбарияти жорий мавсум якунлари юзасидан унинг ишига баҳо беради, деб хабар бермоқда The Independent.

«Мен 21 йилдан буён клубдаман ва раҳбарият менинг ишим хақида нимани ўйлаётганлигини тушуна билишни истайман. Шундан сўнг, қандай харакат қилишимиз юзасидан бирор қарорга келиш мумкин бўлади. Тан олишм керак, ғалабларга бўлган очлигим ва клубга бўлган садоқатим ҳозирда ҳар доимгидан кўра кучлироқ. Ўз навбатида, албатта, сен жамоа билан шунчалик кўп вақт ишлаганингдан сўнг, ҳаммада саволлар пайдо бўлади. Ҳавотир олманглар, менда ҳам ўзимга кўплаб саволларим бор”- деди 68 ёшли мутахассис.

Англия чемпионатининг 9 туридан сўнг «Арсенал» турнир жадвалининг бешинчи поғонасидан ўрин олган.