ФИФА янги турнирни яратиш устида бош қотирмоқда.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) янги турнирни яратиш устида бош қотирмоқда. Бу хақида 101 Great Goals хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумот беришига кўра, янги турнир «Дунё лигаси» деб номланиб, европа футбол ассоциацияси Миллатлар лигаси Иттифоқи (УЕФА)ни алмаштириши мумкин. ФИФА рейтингига мувофиқ учта дивизионга мамлакатларни бўлган ҳолда, бир йил давомида турнирлар ўтказиш кўзда тутилмоқда.

Бу ташаббус Аргентина ва Бразилия футбол федерацияларининг эътирозларини келтириб чиқарди. У ердагиларнинг фикрича, янги лига пайдо бўлиши билан, европа терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиш имконияти камаяди.

2018 йилда биринчи бор ўтказиладиган Миллатлар лигасида УЕФА рейтингига мувофиқ тўртта лига (A, B, C ва D)га бўлинган, 55 та европа термалари иштирок этади.

Миллатлар лигасига қура ташлаш маросими 2018 йилннг 24 январь куни Лозаннада бўлиб ўтади. Турнирда Европа 2020 чемпионатига тўртта йўлланма учун беллашув бўлиб ўтади.