“Хеллоуин”?  Нима дегани?” – дея оламизми?

Кўп ҳам эмас, оз деб ҳам бўлмайдиган бир неча йиллар чамаси, бу “Хеллоуин” деган байрам бизнинг “замонавий” ёшларимиз орасида( гоҳида нисбатан ёши каттароқ бўлган “замонавий” кишиларимиз орасида ҳам) урфга айланишга улгурди.

Ғарбликларга ҳос бўлган бундай урфларнинг мамалкатимизга кириб келишининг асосий омили сифатида, ғарб мамлакатларида ишлаб чиқарилган кинофильмларни кўрсатиб ўтилса бўлса керак. Ундан кейин эса, мустақилликка эришилгач, хорижга фуқароларимизнинг эркин қатновларини йўлга қўйилиши ва катта- кичик тижорий мақсадларни кўзлаган тадбиркорларни сабабчи сифатида инобатга олиш мумкин бўлар.

Бошқа омилларни аниқлаб олиш учун, дастлаб “Хеллоуин” байрами хақида илгари жамаотчилик эътиборига ҳавола этилган маълумотларни эслаб ўтсак.

Бунинг учун ижтимоий тармоқлардаги айрим маҳаллий интернет нашрларимиз томонидан эълон қилинган иккита мақолани шу ерга жойлаштирган ҳолда, эслатма сифатида улардан фойдаланамиз. Демак:

Иблислар базми ёҳуд “Хеллоуин” ҳақида ҳақиқатлар

Бу ғарбона маросим ҳақида кўпчилик маълумотга эга эмас. Аммо шундай бўлишига қарамай, орамизда ўзини “ўта замонавий”, даврнинг энг сўнгги модалари ва анъаналари билан ҳамқадам деб ҳисоблайдиган айрим калтабин шахслар ҳам бор. Ҳатто Хеллоуинни байрам қилишга ҳам вақт топмоқдалар. “Ҳа, энди хурсандчилик, байрам қилса, қилибди-да”, дерсиз. Аммо шошилиб хулоса чиқарманг. Сабаби, эртага фарзандингиз “Хеллоуинга ниқоб олиб беринг”, “қовоқ топиб беринг” дея хархаша қилса ёки юз-кўзини қўрқинчли тасвирларга тўлдирса, кўнглингизда айтарга гапингиз, қайтарарга далилингиз бўлсин! Келинг, аввало Хеллоуиннинг тарихи, мазмун-моҳияти ва маънавиятга салбий таъсири ҳақида гаплашамиз.  бу инглиз тилидаги “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” иборасининг қисқарган шаклидир.     Баъзи манбаларда, Хеллоуин аёз, зулмат, қабоҳат ва ўлим (ёки мурдалар) “худоси” бўлган Самайн номи билан боғлиқ маросим, деб ёзилади. Уни дастлаб ҳозирги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳудудидаги халқлар нишонлашган. Совуқ кунлар арафасида 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси барча чироқлар, шамлар, фонуслар, олов ва ўчоқлар ўчирилган. Қоронғу зулмат ичра одамлар ўлим фариштасига ҳамду санолар ўқишган. Биз сен билан, биз ҳам сенингдекмиз, бизнинг жонимизни олма, қабилида унга лаганбардорлик қилишган. Эртаси куни катта гулхан ёқиб, юзларига турли ниқоблар кийиб бир-бирларини қўрқитишган ва ораларидан кимнидир ўлим “худоси”га қурбон қилишган.     Бошқа манбада келтирилишича, VII асрда Рим папаси Бонифаций 1 ноябрни “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” деб эълон қилган. Бугунги 31 октябрь куни нишонланадиган Хэллоуин байрами шундан келиб чиққанлиги ҳақида фаразлар мавжуд.      Махлуқлар кўринишидаги қўрқинчли либослару ёвузликлар акс этган ниқобларда кун бўйи кўчада оломон бўлиб юриш, шовқин-сурон кўтариш, тунги клубларга бориб кўнгиллари истаган ишни қилиш ҳамда бу орқали руҳий ҳузур олиш менталитетимизнинг қай бир жиҳатига мос келади?! Қолаверса, Хеллоуин куни зулм ўтказиш, ёвузлик, инсониятга хос бўлмаган жиҳатлар тарғиб қилинади. Бу ёшлар онгига таъсир қилишнинг Хэллоуин баҳонасидаги байрамона кўриниши, холос. Бундан ташқари, Хеллоуин куни кўплаб қонун бузилиш холатлари, турли жиноятлар, тартибсизликлар юзага келар экан.     Диққатингизни Хеллоуин билан боғлиқ воқеаларга қаратамиз.

АҚШлик “Хеллоуин қотили” номини олган Жеральд Тёрнер 1973 йили Медисонда байрам куни кўчага чиққан 9 ёшли Лис Энн Френч исмли қизчанинг номусига тегади. Натижада қизалоқ вафот этади.

 15 ёшли Марта Моксли ҳам Хэллоуиннинг қурбони. У 1975 йилги байрамни дўстлари билан ўтказгани кўчага чиқади ва “хазилнинг тагил зил” бўлиб, гольф таёқчаси зарбидан ҳаётдан кўз юмади.

 1990 йили байрамдан сўнг 17 ёшли Браян Джевелл ҳамда 15 ёшли Уильям Однинг жасади ўзлари ясаган дорда осилган ҳолда топилади.

 Байрам бахона қўрқинчли ниқоблар таққан талончилар гуруҳи бир хонадонга бостириб киради ва уй эгасини ўлдириб, уйни ўмаришади. Гуруҳга бошчилик қилган 17 ёшли Марселино Пина шу жиноят учун 45 йилга озодликдан махрум этилади. 

 Бу минг бир фожеадан айримлари, холос. Аммо мазкур маълумотларнинг ўзиёқ Хеллоуиннинг асл башараси қандай эканини кўрсатиб турибди. 

 Хеллоуиннинг асосий ранги қора ва оловранг бўлиб, қора ранг ўлим ва зулматни ифодалайди. Оловранг эса важоҳатни англатади. “Ўликлар байрами” деб аталиши эса Хэллоуиннинг даҳшатлар гирдоби эканлигини билдиради. Қўрқинчли маросимда иштирок этган ёшнинг руҳий олами бир кундаёқ бузилади, табиати ва онги бевосита сатанизм (шайтон васвасасига учиш, талваса. – муҳаррир) таъсирига тушиб қолади. Ғарб мамлакатларида 31 октябрдан сўнг болалар орасида невроз, турли руҳий эврилишлар, ноодатий агрессия, тунги қўрқув каби холатлар ортиб кетар экан. “Шайтонлар каранавали”да иштирок этган болалар у ерда бир-биридан даҳшатли ниқоблар билан тўқнаш келади, ўлим, дўзах, иблис, одам бош чаноғи, суяклар, қон, тобут ҳақидаги саҳналарни томоша қилишади. Оқибатда айрим болалардаги қаттиқ қўрқув, оғир хасталиклар, ҳатто суицид, яъни ўз жонига қасд қилишга ҳам сабабчи бўлар экан. Фанда қайд этилган Самайнофобия номли қўрқув тури айнан “Хэллоуиндан қўрқиш” дейилади. Бундан азият чекаётган айрим ғарб мамлакатлари Хеллоуинни таълим муассасаларида нишонлашни мутлақо таъқиқлаб қўйишмоқда. 

Кўриниб турибдики, Европадаги кўплаб давлатларда ҳар йили сабрсизлик билан кутиладиган ушбу даҳшатли маросим ҳар жиҳатдан бизнинг миллатимизга, қарашларимизга умуман тўғри келмайди. Қолаверса, Хэллоуинни нишонлаш йиллар давомида ўзгариб, бугун умуман бошқача кўриниш ва шаклга эга бўлган. Аниқроғи, юқорида айтганимиз – хориждаги айрим мафкуравий марказлар Хеллоуиндан ўз муддаолари йўлида фойдаланишаяпти.     Маълумотларга кўра, дунё бўйича катта даромад келтирувчи байрамлар қаторида Хеллоуин Роджестводан кейин иккинчи ўринда туради. Масалан, биргина АҚШда айнан мазкур даҳшатли тадбир сабаб ота-оналар болалари учун турли ниқоб ва либослар харидига умумий ҳисобда 2,5 миллиард доллар (!) сарфлар экан. Кўриниб турибдики, хеллоуинлаштириш айрим марказлар учун чўнтак қаппайтиришнинг яна бир самарали услуби, аслида.     Айтилганларнинг барчаси, Хеллоуин ҳақидаги ҳақиқатлар эди. Мақсадимиз, турли байрамлар, жамиятимизга ёт маросимлар ниқобида кириб келаётган бемаъни унсурлар, ажнабий анъаналару бидъатлардан бохабар қилиш эди.     Ҳар қандай ёвузлик, ахлоқсизлик, инсониятга ёт иллатлар жамиятни ҳалокат томон етаклайди. Касалликнинг олдини олиш учун, аввало, одам танасида унга “иммунитет”, яъни “қарши курашувчанлик” ҳосил қилинади. Бунинг учун фарзандларимизни она Ватанга муҳаббат, динимиз ва миллий урф-одатларимизга содиқлик руҳида тарбиялаш керак. Ана шунда ёвуз ниятли кимсаларнинг инсон учун ўта зарарли бўлган пуч ғояларидан жамиятимиз эртаси бўлмиш ёшларимизни асраган бўламиз.

Муслим Мирзажонов

(журналист)

http://muxlis.uz/uz/pages/iblislar-bazmi-yohud-hellouin-haqida-haqiqatlar

Энди Ислом динимизда бу урфга қандай муносабат билдирилганлигини кўриб чиқамиз.

“Исломда “Хеллоуин” йўқ.”-деб бошланган сарлавҳали мақолани, диний йўналишдаги постлари билан фейсбук саҳифаларида машҳур бўлган Абу Муслим (Адҳам Атажанов) томонидан тайёрланган материаллар билан кифоялансак бўлар. Жумладан, Абу Муслим ҳам юқоридаги журналист Муслим Мирзажонов томонидан тайёрланган материалдан қисман фойдаланади.

“Хеллоуин” бу инглиз тилидаги “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” иборасининг қисқарган шаклидир.  Хэллоуин мусулмонларга бегона бўлган ғайридинларнинг бир “байрам”идир. Бу “байрам”ни Ғарб мамлакатларида ҳар йилнинг 31 октябрида нишонлаш анъанага айланган. Бу байрам ўлганлар ва уларнинг руҳлари маросимига боғлиқ бўлиб, унда ғайриоддий кучларга сиғиниш бор, бу друидларнинг янги йили ҳам ҳисобланади. Друидларга кўра, айнан ушбу кун ўлганлар руҳи уйларга айланиб келар экан.Журналист Муслим Мирзажоновнинг “Иблислар базми ёхуд Хеллоуин “байрами” ҳақида ҳақиқатлар”, деб номланган мақолада қўйидагилар ёзилган: “Баъзи манбаларда, Хеллоуин аёз, зулмат, қабоҳат ва ўлим (ёки мурдалар) “худоси” бўлган Самайн номи билан боғлиқ маросим, деб ёзилади. Уни дастлаб ҳозирги Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳудудидаги халқлар нишонлашган. Совуқ кунлар арафасида 31 октябрдан 1 ноябрга ўтар кечаси барча чироқлар, шамлар, фонуслар, олов ва ўчоқлар ўчирилган. Қоронғу зулмат ичра одамлар ўлим фариштасига ҳамду санолар ўқишган. Биз сен билан, биз ҳам сенингдекмиз, бизнинг жонимизни олма, қабилида унга лаганбардорлик қилишган. Эртаси куни катта гулхан ёқиб, юзларига турли ниқоблар кийиб бир-бирларини қўрқитишган ва ораларидан кимнидир ўлим “худоси”га қурбон қилишган. Бошқа манбада келтирилишича, VII асрда Рим папаси Бонифаций 1 ноябрни “All Hallows Even”, яъни “Барча руҳлар кечаси” деб эълон қилган. Бугунги 31 октябрь куни нишонланадиган Хэллоуин байрами шундан келиб чиққанлиги ҳақида фаразлар мавжуд”. Аллоҳ таоло: “Улар (мўминлар) ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар”, деган (Фурқон сураси, 72-оят). Умар разияллоҳу анҳу: «Аллоҳ душманларининг байрамларидан узоқ бÿлинглар!»- деб айтган. (Байҳақий: «ас-Сунанул-Кубро»: 9/ 234) Ҳақиқат Аллоҳнинг каломидир, буни инкор қилиб бўлмайди, чунки ўзингизга қарши бирон бир амални қилиш катта гуноҳдир, айниқса билиб туриб қилса..Аслини олганда ғарб жамияти барча зулмат ва нариги дунё кучларининг Янги йили сифатида нишонланади. Иблисчилар зўровонликни тарғиб қилади ва қалбларини жаҳолатли мистик кучлар билан тўлдириб насронийликни ҳам инкор қилишади. Ўзини мусулмон санаган инсонлар бундай ҳаракатларда иштирок этиши жуда хавфли. “Байрам”нинг ўзи ёвузлик руҳида бўлиб, даҳрийлик, ширк, зўравонлик, эзотерик ва ўлимнинг барча мудҳишликларини ўзида мужассам қилган бўлади.  Маълумотларга кўра, дунё бўйича катта даромад келтирувчи байрамлар қаторида Хеллоуин Роджестводан кейин иккинчи ўринда туради. Масалан, биргина АҚШда айнан мазкур даҳшатли тадбир сабаб ота-оналар болалари учун турли ниқоб ва либослар харидига умумий ҳисобда 2,5 миллиард доллар (!) сарфлар экан. Кўриниб турибдики, хеллоуинлаштириш айрим марказлар учун чўнтак қаппайтиришнинг яна бир самарали услуби, аслида. Аввалида хэллоуин жоҳилия жодугарларининг байрами ҳисобланган. Сўнг бошқа миллатлар унинг “қовоқ” анъаналарига тақлид қила бошлаганлар. Бироқ кўпчилик бу ғояни инкор қилдилар. Нормал онгли инсонлар ахмоқчилик қилиб,  қўрқинчли либослар билан безанадилар, уйларини ўргимчак тўри билан ясатиб, бир-бирларини қўрқитадилар, жодугарларни акс этадиган қўғирчоқлар ясайдилар.Мусулмонларга бундай ва бунга ўхшаш харомга бошлайдиган тадбиру-маросимларда қатнашиш қатиъан ман қилинади.

Интернет маълуотлари асосида Абу Муслим тайёрлади

http://yangidunyo.uz/

Мазкур материаллар тайёрланганлигига роппа роса икки йил бўлган бўлсада, ҳали хануз долзарблигини йўқотмаганлигини ҳис этиш мумкин.

Дастлаб таҳлилимизнинг бошланишида “Хеллоуин”нинг юртимизга кириб келишининг асосий сабабчиларини кўрсатиб ўтиб, бошқаларини аниқлаштиришимиз учун юқоридаги иккита мақолани кўриб чиқиш учун қайта жойлаштирдик.

Гарчи қўрқинчли бўлсада, турли ранг-баранглиги, ноодатий кийимлари, тақинчоқлар ва х.к. лари билан инсон эътиборини, нафсини ўзига тортадиган, қўшимчасига завқ бағишлайдиган, байрам сифатида бошқалар томонидан қаралишига яна бир карра амин бўлдик.

Қаерда байрам бўлса, ўша ерда санъаткорларнинг хизматига эҳтиёж бўлади. Демак, талаб, эҳтиёж бўлгандан кейин,  ўзига яраша таклифлар ҳам бўлиши керак. Буёғини энди рақобат, тижорат деганларидай давом эттиравериш мумкин. Байрам тантанаси қанчалик дабдабали бўлса, нафслар унданда олийсини талаб этиб тураверади ва манашу ерда яна бир омил бўй кўрсатади.

Бу омил машҳур кишиларимиз. Манашу “Хеллоуин” байрами агарда битта машҳур томонидан, ўзининг мисолида бошлаб берилса, ортидан унга хавас қилган (гоҳида хасад) қилганлар тарафидан тақлид қилиш бошланади. Секин асталик билан атрофидагилар, ўз навбатида ўша хаваскор муҳлислардан ўрнак олишга киришилади. Бундай тизимнинг бугун ишлаб келаётганлигини инкор этиб бўлмайди. Яққол мисол, бошимизга бало бўлиб турган тўйлармиздаги дабдабабозлик.

Қора “PR” ҳам, “PR”. Буни ҳам инкор этмаймиз.

Масалан, ёшлар ўртасида машҳур санъат вакиллари (гарчи ўзининг шахсий ҳудудида, шахсий хуқуқ эркинликлари доирасида) ушбу байрамни нишонлади ва уни суратга туширди дейлик. Кимдир билиб ёки билмай ушбу шахсий маълумотни ташқарига сиздириб юборади. Оқибатда ижтимоий тармоқлар орқали бу хабар тезда тарқалиб барчага маълум бўлади.

Ижтимоий тармоқларда бўладиган муҳокамаларда ушбу холатга омманинг аксари танқидий фикрлар билдирган тақдирда ҳам, ўша танқидларга қарши бўлганлари ҳам албатта топилади. Бахс-мунозараларга аралашмаган, умуман муносабат билдирмаган тараф фақат кузатиб боради. Манашу кузатиб борувчи учинчи тараф, ўша хабар сифатида тарқалган лавҳани кўради, тамоша қилади ва ўзига яраша хулоса чиқаради. Энди бу хулосалар нисбатан яхши ёки ёмон тарафга бўлиши мавҳум ҳисобланади. Натижада, бу долзарб масала сифатида яна кун тартибидан жой эгаллаши учун вазиятни келтириб чиқариши мумкин бўлади.

Бундай таҳлиллар, ўз навбатида таклифи билан бўлгани маъқул. Таҳлилимиз асосида, битта оддий таклифимиз шундан иборатки, барча машҳурларимиз ўз муҳлисларини “Хеллоуин”нинг бегона ва зарарли “байрам” эканлигидан ўзлари огоҳ этсинлар. Бу ишни қандай амалга оширишни, машҳурларимизга ўргатиш шарт бўлмаса керак.

Ниҳоят сарлавҳага чиқарилган саволга бериладиган жавобни учинчи тараф сифатида барча ўзидан ахтариб кўрсин.