Саудия Арабистони ўз пойтахтига Эрон томонидан отилган ракетани тажовузкорлик акти сифатида баҳоламоқда

6 ноябрь. РИА Новости. Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдга қарата Ямандан учирилган ракета, Эрон томонидан уюштирилган тажовузкорлик акти дея қаралиб, келажакда уруш очиш акти сифатида ҳам кўриб чиқилиши мумкинлиги хақида, араб коалицияси маълумотига мувофиқ, саудия давлатига қарашли SPA аҳборот агентлиги хабар бермоқда. Шу муносабат билан, Саудия Арабистони ўзини мудофаа қилиш ва Эронга жавоб қайтариш хуқуқи борлигини маълум қилган.

“Коалиция қўмондонлиги, бу (ракета учириш) эрон режими тарафидан ҳарбий агрессия фитнасини уюштириш ва Саудия Арабистони қироллигига қарши уруш акти сифатида келажакда кўриб чиқилиши мумкин. Бу эса, ўз навбатида, қиролликнинг ўз ҳудуди ва халқини ҳимоя қилиш учун БМТ Низомининг 51-(ўзини ҳимоя қилиш хуқуқи тўғрисида) моддасига  мувофиқ  эканлигини тасдиқлайди”-дея, ҳарбийлар маълумотида таъкидлаб ўтилган.

“Коалиция қўмондонлиги, қиролллик ўзига қулай бўлган вақтда, қулай бўлган шаклда Эронга жавоб бериш хуқуқини ўзида сақлаб қолган ҳолда, халқаро келишувлар ва конвенциялар ҳамда БМТ Низомида қатъий белгилаб қўйилган халқаро хуқуқлар ва ўзини-ўзи ҳимоя қилиш хуқуқларига таяниб, қўшимчасига ҳудудини, халқини ва хаётий манфаатларини мудофаа этиши мумкин”-дея ҳужжатда яна таъкдлаб ўтилади.

Қўмондонлик маълум қилишича, ямандаги исёнчиларга қурол-яроғ етказиб бериш, БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2216-сон резолюциясининг бузлишига олиб келади ва ташкилотни ҳамда халқаро ҳамжамиятни Эронга нисбатан “чора кўриш”га чақирган.

Саудия Арабистони билан қўшни бўлган Яман 2014 йилдан буён ички низоларга ботиб кетган. Низоларнинг  бир тарафида собиқ президент Али Абдулла Солих тарафдорлари ҳисобланган шиаларнинг “Ансар Аллох” харакатига қарашли хуситлар, иккинчи тарафидан президент Абд Раббу Мансур Хади тарафдорлари бўлган ҳукумат ҳарбийлари ва кўнгилли ҳарбий аскарлар иштирок этишмоқда. 2015 йилдан буён Саудия Арабистони томонида Яман ҳукумати қуролли кучларига ҳарбий кўмак бериб келинмоқда.  Шунингдек, Яман пойтахти ва қисман мамлакат ҳудудини назорат қилиб турган хуситларни, норасмий равишда Эрон қўлла-қувватлаб келаётганлиги айтилади