«Реал» Неймар атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда

El Mundo Deportivo  хабар беришича, набодо Неймар “ПСЖ”ни тарк этишни истасаб қолса, Неймарнинг оиласи билан Перес алоқада бўлиб турибди. Илгарироқ, парижликларнинг мураббийси Унаи Эмери билан Неймар ўртасида келишмовчиликлар юзага келганлиги тўғрисида хабарлар пайдо бўлган эди. Таъкидланишича, барзилияклик футболчини Унаи Эмерининг иш услублари ғашига тегаётган экан.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Франциянинг «ПСЖ» клубига, «Барселона» клубидан, ўтган йили 222 миллион Еврога эвазига ўтган. Каталония клубига эса форвард «Сантоса» клубидан, 2013 йил йилда келиб қўшилган. Ўша пайтларда у билан «Реал» ҳам қизиқиб юрган.

Манба: AP 2017