Samsung реклама ролигида ўзининг смартфонларини Apple маҳсулоти билан таққослади (видео)

Жанубий Кореянинг “Samsung” компанияси реклама ролик чиқариб, унда Samsung смартфони билан Apple маҳсулотлари ўзаро таққосланади.

5-ноябрь куни YouTube.-даги ўзининг расмий саҳифасида “Вояга етиш” (Growing Up.)  деб номланган бир дақиқалик видеороликни тақдим этди. Видео бир неча миллион марта кўрилди.

Видеодаги асосий қаҳрамон Apple смартфонларидан фойдаланган ёш йигит. Реклама охирида у Samsung маҳсулотларига ўтишга қарор қилади ва iPhone X сотиб олиш учун навбат кутиб турганлар ёнидан ўтиб кетади.

Рекламада iPhone хотирасининг хажми кичиклиги, намлик ва ноқулайликдан ҳимояланмаганлиги, lightning коннекторлари фойдасига, бошқа барча “разъём”лар билан боғланишни рад этиши каби муаммолари акс этади, дея хабар беради “Федерал ахборот агентлиги”.

iz.ru портали хабар беришича, янги iPhone X нинг сотувга чиқарилиши 3 ноябрь куни бўлиб ўтган. Москва шаҳридаги re: Store  дўкони олдида навбат кутиб турганларнинг кўплигдан, Тверская кўчасидан ўтувчи транспорт қатнови қисман чеклаб қўйилган.

256 Гб хотирали iPhone X нинг энг қимматбаҳо версиясининг барчаси, Москвадаги савдолари расман бошланишидан бир соатдан кейин сотиб олиб бўлинган.

Манба: Известия