Яман: Швеция БМТни амалий ҳаракатга чақиради

Ямандаги гуманитар  аҳвол юзасидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишини ўтказилишига чақирган Швеция, агар Ар-Риёд томонидан қамал бундай давом эттириладиган бўлса, яман халқи учун “даҳшатли оқибатлар”ни келтириб чиқариши ҳақида огоҳлантирди.

Швеция вакили Карл Скау журналистларга берган интервьюсида, азоб-уқубат даражаси жуда катталиги, инфраструктура деярли бутунлай вайронага айланиб, ҳамма жой бўшаб қолганлиги, 21 миллион одам гуманитар ёрдамга муҳтож холатда эканлиги хақида, Хавфсизлик Кенгашининг ёпиқ мажлиси бошланишидан аввал маълумот бериб ўтди.

“Биз Ямандаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашувидан, дунёдаги энг ёмон гуманитар вазиятда, очлик ёқасида етти миллион одамни, ҳар 10 дақиқада бир нафар ёш бола касалликдан вафот этаётгани, деярли бир миллион одам вабога чалинган “, деб таъкидлаб Карл Скау.

“Мамлакат бутунлай импортга қарам бўлиб қолмоқда ва ҳозирги блокада давом этса, оқибатларини тасаввур қила олмаймиз”, дея хавотирини айтиб ўтди.

“Хавфсизлик Кенгаши бу инқирозни бартараф этишда фаол роль ўйнаши муҳим”, деди швед дипломати.

Июнь ойида Хавфсизлик Кенгаши Яманга инсонпарварлик ёрдамини тақиқларсиз кириб бориши зарурлигини таъкидловчи баёнот қабул қилган эди.

“Биз ушбу баёнотни қандай қўллашни кўриб чиқамиз”, дейди  Карл Скау.

Яманда портлар, аэропортлар ва Яманга олиб борувчи автомобиль йўлларини тўсиб қўйилиши, ушбу ҳафта охиридаги Яман ҳудудидан Ар-Риёд халқаро аэропортига қарата уюштирилган ракета ҳужуми натижасида юз берган Саудия Арабистони ва Эроннинг ўзаро можароси билан боғлиқдир.

Хавфсизлик кенгашининг аксарият аъзолари ракета ҳужумини қоралаб, айни пайтда инсонпарварлик ёрдамини тақсимлаш учун, эркин киришини талаб қилдилар.

Сешанба куни БМТ Саудия Арабистонини ушбу блокадани тўхташига чақирди.

 

Манба: Le Figaro.fr ва AFP