Россиянинг Ижевск шаҳрида кўп қавватли уй биноси қулаб тушди

3231523 09.11.2017 Разбор завалов обрушившегося жилого панельного дома по Удмуртской улице в Ижевске.

Пайшанба куни Ижевск шаҳридаги Удмуртская, 261 уй манзилида жойлашган тўққиз қавватли панелли уй қулаб тушиб, унда  32 та хонадон талофат кўрган.

Бинодан 500 киши олиб чиқиб кетилган. Оҳирги маълумотларга кўра, портлаш табиий газнинг сизиб чиқиши натижасидан содир бўлган.

10 ноябрга қадар олинган маълумотларга кўра талофат оқибатида вафот этганлар сони олтитага етган..

Жумладан, қутқарувчилар уйнинг ер тўла қисмида яна бир аёлнинг жонсиз танасини топишди.

 Аёлнинг жонсиз танаси, қулаб тушган уйнинг йўлак қисми (подъезд) ер тўласидан топилганлиги хақида «Интерфакс» аҳборот агентлигинининг тезкор хизматлардаги манабаларидан бири хабар берган.

“Аёлнинг жонсиз танасиз ер тўлада топилди”- дейди агентликнинг суҳбатдошларидан бири.

Кейинчалик бу хабарни Удмуртия соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Татьяна Демина ҳам тасдиқлаган.

 “Афсуски, ҳозир яна бир аёлни жонсиз холатда топдик”,- дея тасдиқлаган.

Манба:  Интерфакс