iPhone X нинг хақиқий нархи фош этилди

Сентябрнинг ўрталарида Хитойнинг iChunt нашри экспертлари янги iPhone X нинг тан нархларини ҳисоблаб чиқишган ва натижаларига кўра 412 АҚШ долларидан сал кўпроқ эканлигини аниқлашган эди. Бироқ бу, девайснинг савдога чиқарилишидан олдинроқ бўлиб ўтган, шунинг учун уларнинг хулосалари назарий характерга эга деб қаралган эди.

Эндиликда ушбу янги чиққан iPhone Xни бемалол дўконлардан ҳарид қилиш мумкин бўлиб қолганидан сўнг, унинг хақиқий нархини аниқлашга TechInsights мутахассислари киришиб кетиб, бошқа натижаларни олишди. Уларнинг сўзларига кўра, iPhone X  комплектациясининг тан нархи 375 АҚШ долларини ташкил этади, деб ёзмоқда MacRumors.

Бу нархнинг ичига 65 АҚШ доллари турувчи 5,8-дюймли светодиод экран (iPhone 8 нинг 36 АҚШ долларга тенг 4,7-дюмлисига нисбатан), 36 АҚШ доллар пўлат корпуси ва бошқа комплектацияси киритилган.  Алоҳида қайд этиб ўтиш керак, тан нархни ҳисоблаб чиқилаётганида кўпинча тадқиқот ишлари, логистикаси, дизайни, маркетинг ва бошқалари ҳисобга олинмайди.

Қўшимча маълумот сифатида айни пайтга қадар iPhone X учун Ўзбекистонда (Тошкент шаҳри “Малика” савдо мажмуасида) тахминан, 64 Ггб учун- 1400 АҚШ доллари ва 256 Ггб учун -1700 АҚШ доллари эквивалентидаги нархлар айтилмоқда.

Манба: https://rg.ru/