Задорнов вафот этди

Ёзувчи ва сатирик Михаил Задорнов вафот этди. У 69 ёшда эди.

Задорнов оҳириги йиллар давомида онкологик дард билан хасталаниб, саратон касаллигининг бош мия шишидан даволаниш курсаларини олаётган эди.

Маълум бўлишича июн ойларида, бундай даволанишларни холдан тойдирадиган ва фойдасиз дея ҳисоблаб, яқинлари даврасида кўпроқ бирга бўлиш учун, даволаниш процедурасидан воз кечган. Ўлимидан сал аввал насронийлик (провослав) динини қабул қилган.

2016 йилнинг куз ойидаги саҳанага чиқишларини кимётерапия муолажалари сабабли бекор қилган. 2016 йилнинг октябрида “Меридиан” маданият уйидаги ижодий кечаси бўлиб турган пайтида саҳнанинг ўзида эпилептик ҳушидан кетиш холатига тушган ва тез ёрдам машинасида олиб кетилган.

Задорновнинг ўзи касаллигини шархлашдан бош тортиб келган ва буни ОАВ ларини ортиқча эътиборини тортмаслик билан боғлаган.

Задорнов Латвияда 1948 йилда туғилган. Федерал каналларда намойиши орқали ўзининг сатирик концертлари билан машҳурликка эришган. Айни пайтда Михаил Задорновнинг концертлари ёзиб олинган видеолар РЕН ТВ орқали намойиш этиб келинмоқда эди.

Ўтмишда сатирик «Аншлаг», «Смехопанорама» ва «Сатирический прогноз» номли кўрсатувларини олиб борган.

манба: Lenta.Ru