Қизил Ярим ой: 70 мингга яқин эронликлар уйсиз қолди

Техрон. 13 ноябрь- РИА Новости. Эронда тахминан 70 минг киши кучли зилзила оқибатида уйларидан айрилиб қолдилар ва айни пайтда вақтинчалик яшаш жойларига муҳтождирлар, дея РИА Новостининг Эрон Қизил Ярим Ой ташкилотидага манбаси хабар бермоқда.

“Мамлакатнинг ғарбий ҳудудларида юз берган зилзила оқибатида, айни пайтда 70 мингга яқин одам вақтинчалик яшаш жойларига муҳтож бўлиб турибди, аммо бу рақамлар ҳали ўсиши мумкин, ”- дейди агентликнинг суҳбатдоши.

Эрон телевиденияснинг хабарларига кўра, президент Хасан Роухоний ички ишлар вазирлигига тезкорлик билан талфоат кўрган ҳудудларда муҳтожлар учун зарур ёрдамни кўрсатиш юзасидан чоралар кўриш хақида топшириқ берган.

Европа ўрта ер денгиз сейсмологик марказининг (EMSC) хабар беришича, якшанба куни Эрон ва Ироқ чегарасида 7,2 магнитуда билан зилзила юз берди. Ер қимирлаши Боғдоддан 204 километр шимолий-шарқдан ва Эроннинг Керманшох шаҳридан ғарбга 104 километр масафода қайд этилди. Зилзиланинг ўчоғи 10 километр чуқурликда содир бўлган. Эронда, деярли 130 одамнинг нобуд бўлганлиги ва зилзила оқибатида минглаб кишилар талофат кўрганлиги ҳақида хабар берилмоқда.