Ўзбекистонда Қуръони карим ўргатилади

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси тасарруфидигаи диний таълим муассасалари қошида Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили фанларини ўргатувчи пуллик ўқув курслари ташкил этилади.

Кўпчилик электрон оммавий аҳборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда шу хақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тегишли буйруғининг фотосурат нусхаси тарқалиб кетди.

Ҳужжатда қайд этилишича, ўқув курслари пуллик бўлиб, 6 ой учун 1,5 млн сўмни ташкил этади.

У ерда Қуръони каримни тажвид ва араб тили қоидаларига мувофиқ тўғри талқин қилиш ўргатилинади.

Ўқув курслари маҳаллий ҳокимият идоралари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Манба: Kommersant.uz