Буффон кўз ёшлари билан Италия терма жамоасини тарк этди

Италия терма жамоасининг дарбозабони Жанлуджи Буффон Швеция билан ўтказилган жавоб учрашув (0:0, 0:1-биринчи ўйинда)дан кейин ва ушбу ўйин натижаларига кўра терма жамоасининг 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқиши мкониятидан маҳрум бўлганидан сўнг, ўзининг халқаро миқёсдаги футбол карьерасини тамомлаши хақида маълум қилди.

“Мен, Италия терма жамоасини тарк этмоқдаман ва уни, Перин и Доннаруммага айтадиган сўзлари бўлган- ёш йигитларга топшириб кетмоқдаман. Ҳеч шубҳасиз Италия футболининг  келажаги бор. Қарийиб 10 йил давомида бирга бўлган Барцальи, Бонуччи, Кьеллини ва Де Россини бағримга босаман. Биз билан шунча вақтгача бирга бўлган барча йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва умид қиламанки, биз уларга бераолган нарса бўлди”- деди, ўйиндан сўнг кўз ёшлари билан Буффон.

Манаба: Чемпионат.com