Хитойлик ўзбеклар

Хитойлик ўзбеклар – Хитой Халқ Республикасининг Шинжонг Уйғур мухтор (Шарқий Туркистон) туманида яшайдилар.

Хитойда тан олинган 56 та миллатнинг бири сифатида, 2010-йилги ҳисоб бўйича хитойлик ўзбеклар 10569  нафарни ташкил этиб, жуда кенг тарқалган.

Асосан Ғулжа, Қашғар, Урумчи шаҳарлари ҳамда Ёркент, Қарғалик,  Гученг, Мўрий ва Чўчак туманларида яшайдилар. Ушбу туман ва шаҳарларда жами 500 дан 2000 нафаргача ўзбеклар бор холос. Лекин шундай бўлсада, бу шаҳар ва туманларда Андижон кўчаси, Қўқон кўчаси, Андижон масжиди, Андижон маҳалласи, Самарқанд кўчаси каби кўчалар ҳозиргача мавжуд ва хитойлик ўзбеклар эса асосан ўша кўчаларда жойлашган.

Ғулжа шаҳрида ўзбек мактаби бўлган, ҳозир эса номи Ғулжа шаҳри 4-мактаб деб ўзгартирилган, лекин ўша мактабни ёнидаги ўзбек масжиди ҳозиргача мавжуд ва ҳозирги кунда Ғулжа шаҳрининг саёҳат қилиш манзаралардан биттасига айланган, номи ҳам ҳозиргача “Ўзбек масжиди” деб сақланиб келинмоқда.

 

Урумчи шаҳрида эса “Хитойлик ўзбеклар маданият тадқиқот уюшмаси” мавжуд бўлиб, 27 йилдан бери фаолият олиб бормоқда ва араб алифбосидаги эски ўзбек ёзувида китоблар нашр этган.

Мўрй туманида эса ўзбек мухтор қишлоғи мавжуд, ушбу қишлоқ 1987-йил июль ойида Хитой Халқ республикаси хукумати томонидан “Ўзбек қишлоғи” деб ном берилган. Ўзбек қишлоғининг умумий майдони 1393 квадрат метрни ташкил этиб, 2014-йилга қадар ушбу қишлоқ 1113 та оиладан иборат бўлган . Умумий аҳолисининг сони  3367 киши бўлиб, буларни ичида ўзбеклар 997 нафарни ва қишлоқ аҳолисини жами 30.92 % ни ташкил этади.

Муаллиф:

ТАРИХЧИ, ҲУҚУҚШУНОС.

ТАРИХ ФАНЛАРИ ДОКТОРИ

ШОҲИСТАХОН ЎЛЖАЕВА