Ҳасадгўй

Бир хонада икки бемор. Бири дераза ёнида ётибди. Фақат угина дераза орқали ташқарини кўра олади.

Иккинчи беморнинг эса ўша жойга эга чиқишдан бўлак орзуси йўқ. Дераза олдидагиси кун бўйи ташқарини кузатиб ётади. Шериги сиқилмасин деб, соатлаб унга ташқарида нималар бўлаётгани ва кўрганларини айтиб беради.

Бир куни тунда унинг касали қаттиқ хуруж қилди. Эшик олдидагиси ҳамширани чақирса бўларди, лекин атайлаб индамади. У фақат дераза олдидаги жой ҳақида ўйларди.

Тонгга яқин дераза олдидаги бемор қазо қилди. Уни олиб чиқиб кетишгач, эшик олдидаги беморнинг орзуси ушалди. У кутган жойини эгаллаб, юзини дераза томонга бурганида… у ерда кўчани тўсиб турган девордан бўлак ҳеч нарса йўқ эди.

Ҳасадгўй вафот этиш палласида яқинларини чақириб деди:

  • Ука, эсингдами, сени севимли ишингдан ҳайдашганди. Мен бошлиқларингни шунга кўндиргандим. Синглим, эслайсанми, бир пайтлар сени милиционерлар қамаб қўйишган? Ўшандаям мен сабабчи бўлгандим. Кечиринглар! Илтимос, ўлганимдан кейин оёғимни осмонга қаратиб қандилга осиб қўйинглар!

Эркак оламдан ўтди. Яқинлари уни васият қилганидек, оёғини осмонга қаратган ҳолда қандилга осиб қўйишди. Шу тобда эшик шарақлаб очилиб милиционерлар кириб келишди.

— Ҳозиргина бизга шикоят қилишди. Шикоятда айтишларича, марҳумнинг мурдаси қандилга осилиб қўйилибди. Мурдани масхаралаётган экансизлар!

Севдиёр Ихтиёров тўплаган.