Гуноҳлар ортилаётган қопларни тўлдирмаймизми?

The vernal blooming of an almond tree.

Баҳорда бодом гуллади, кўзларни қувонтирди.

Кузда эса…

Бодом мевалари ҳали етилмай туриб, «бошқалар териб кетишмасин», деган хавотирда қоқа бошладилар. Бечора дарахт инсон боласига мева тугиб бергани учун таёқ ея бошлади.

Сўнгсиз, ҳисобсиз урдилар. Дарахт барглари кўз ёши мисол тўкилди. Лекин инсон болалари бунга эътибор бермадилар. Ҳали тирик баргларни топтадилар. «Дарахтнинг таёқ еган шохлари, навдалари ҳам азобланар, озор чекар-ку», деган фикр ҳеч кимнинг хаёлига келмади.

Бу-ку, дарахт, тилсиз, бизнинг назаримизда жонсиз бир нарса. Дарахтларни савалаш билан кифоялансак кошки эди.

Ҳаётда…Ўз биродарларимизни заҳарли сўз таёқлари билан савалаймиз. Юраклари қон қақшаб кетса ҳам савалайверамиз. Унли йиғисига ҳам, унсиз фарёдига ҳам аҳамият бермаймиз.

Савалай-савалай роҳатланамиз.

Дарахтларни савалашдан мақсад — меваларни териб олиш.

Ўз биродарларимизни савалаб нималарни териб оламиз?

Гуноҳлар ортилаётган қопларни тўлдирмаймизми?

Бодом тўла қопни орқалаб бозорга шошамиз. Гуноҳлар тўла қопларни ортмоқлаб қайга борамиз?

 

 

 

Манаба: Ўткир воиз Азизхўжа Хайруллоҳ ўғли Бухорийнинг

 www.minbar.uz веб саҳифаси расмий каналидан олинди.