Эрдоған: “Мен фақат бир шарт билан нафақага чиқаман …”

Туркия Президенти Ражаб Таййиб Эрдоған ўз лавозимидан истеъфога чиқиш шарти ҳақида маълум қилди.

Туркия оммавий ахборот воситаларига таянган ҳолда, Yenicag.Ru хабар беришича, мухолифатдаги Республика Халқ Партияси етакчиси Кемал Қиличдорўғли томонидан “Туркия раҳбарияти хорижий банкларда ҳисоб рақамларига эга”,- дея қилинган даъволарига  жавобан, Эрдоған ушбу баёнот билан чиққан.

Эрдоған, ўз нутқида коррупция айбловлари тасдиқланса, истеъфога чиқишини айтган.

Эрдоғаннинг баёнотига кўра, мухолифат сиёсатчиси ёлғон гапирган.

“Менинг хорижий банкларда хеч қачон ҳисоб рақамларим бўлмаган. Мухолифатнинг  ҳеч қандай далили йўқлиги боис, ҳатто энг оддий важларни ҳам келтириб беролмаяпти” – деди Туркия раҳбари.

Агарда ўзига нисбатан айбловлар тасдиғини топмайдиган бўлса, Қиличдороўғлининг ўзи сиёсатдан кетиши кераклиги хақида, Эрдоған ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтиш керакки, ушбу баёнотидан сал аввалроқ, мухолифатдаги Республика Халқ Партияси раиси Кемал Қиличдорўғлини Туркия Президенти судга берган.

Эрдоған, ўзи ва оиласининг шаънига нисбатан қаратилган ҳақоратли сўзлари учун Қиличдорўғлидан компенсация сифатида, 1,5 миллион лира (тахминан $ 380 минг) тўлашни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Манба: Yenicag.Ru – www.yenicag.ru