Мусаввирлар ҳақида қизиқарли маълумотлар

* Сальвадор Дали вафот этган акасининг қалби ўзига кўчиб ўтганига ишонган.

* Далининг ҳар бир асарида ё ўзининг портрети, ёки ғира-шира шарпаси бор.

* Камамбер пишлоғининг қуёшда эриш жараёнини кузатгач, Сальвадор Дали хаёлида оқаётган соат акс этган картинани яратиш ғояси пайдо бўлган.

* Эдгар Дега балет раққосаларига шу қадар мафтун бўлгани учун ҳам улар иштирокида 1500 дан ортиқ асар яратган.

* Мусаввир Марсел Дюшаннинг ҳамма асарлари мавзуси кундалик ҳаётда доим учраб турадиган, одатдаги нарсалар бўлган. Унинг машҳур иши «Фонтан» ҳам худди шундай асарларидан ҳисобланади.

* Анри Матисснинг «Қайиқ» картинаси Нью Йоркда ўтказилган кўргазмада 46 кун давомида «оёғи осмонда» ҳолда осиғлиқ турган. Кимдир буни сезгунича 1600 нафар ташриф буюрувчилар ушбу асарга ўзларининг баҳосини бериб бўлишганди.

* Вильяма Моррис бахтли болаликни бошидан кечирган, ҳамма доим уни суюб эркалаган. Натижада кечки овқатни унга ёқмайдиган ҳолда узатганлари учун ҳам таомни деразадан улоқтириб юбориш даражасигача бориб етган.

* Жексон Полок ўзининг картиналарини кўпинча сигарет билан чизган.

* Машҳур ҳайкалтарош Огюста Роденнинг «Бронза асри» ҳайкали шу қадар жонли ишланганки, томошабинларга ушбу асар ичида худди тирик одам бордек туюлган.

* Пауль Рубенс Филипп I ва Чарльз I, шунингдек, Испания ҳамда Англия қиролларининг рицари деб эълон қилинган эди.

* Вермеер ўз ишларига камера обскурасини татбиқ қилган.

* Винсент Ван Гог бутун умри давомида бор-йўғи битта — «Арледаги қизил виноград» асарини сотган. Уни ҳам бадиий галерия хўжайини бўлган ўз акаси сотиб олган.

* Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб «Жоконда» («Моно Лиза») портрети 1912 йилда ўғирланган. Мазкур картина қидирилган 3 йил давомида унинг асли деб ҳисобланган саналган 6 та нусхаси каттагина маблағга сотилган.

* 1962 йилда «Жоконда» 100 млн. долларга, 2009 йилда эса 700 млн.долларга баҳоланган.

* Аксарият мусаввирлар ва санъаткорлар чапақайдирлар.

* Энди Ворхол нафақат мусаввир, балки ажойиб кинорежиссёр ҳам эди. Унинг 6 соат давом этадиган илк фильми «Туш» – ухлаётган дўсти ҳақида.  Фильм премьерасига 9 киши ташриф буюрган. Улардан 7 нафари фильмни томоша қилиш учун қолган.  2 нафари бир соат ҳам ўтиришмаган. Ворхол 60 га яқин фильм яратган: «Овқат», «Елка», «Ошхона», «Юз», «От», «Кунботар».

* Энди Ворхол оқиш рангдаги ясама соч таққан. Охир-оқибат у сочини ҳам шу рангга бўяган. Унга ўзининг кўриш қобилияти хиралашганлигини айтишгач, кўришга мўлжалланган жуда кичкина тешиги бўлган хира кўзойнак тақа бошлаган.

* Ренуар ёшлигида кийим, шунингдек, оёқ кийим тикувчи бўлган.

* Микеланжело ижодига мансуб «Ачиниш» ҳайкали ўзи имзо чеккан ягона асардир. Шунингдек, ушбу машҳур ҳайкалтарош ажойиб шоир ҳам бўлган. Ҳозирги шеърият ихлосмандларига унинг 300 дан ортиқ шеърлари маълум.

* Микеланжело ҳаётлиги чоғида таржимаи ҳоли ҳақида китоб ёзилган ғарблик биринчи ижодкордир.

* Леонардо да Винчи бир қўлида расм чиза туриб, иккинчи қўли билан ёза оларди.

* Поль Гоген Панама канали қурилишида қора ишчи сифатида ишлаган.

* Биринчи суратлар кўргазмаси бўлиб ўтганда Пол Сезан 56 ёшда эди.

* Клод Моненинг лотореяда 100 минг франк ютиши унга хат ташувчилик ишини ташлаб, расм чизиш билан шуғулланишига имкон берган.

* Вермеернинг 11 нафар фарзанди бўлса-да, у бирор марта болалар суратини чизмаган.

* Ренуар рангтасвир санъатини жуда севганидан кексайиб, артритнинг турли шаклларидан қийналганда ҳам, яралари боғланган қўлларидан мўйқаламини қўймаган.

* Сальвадор Дали болалар севиб истеъмол қиладиган Чупа Чупс ширинлигининг логотипини яратган.

* Клод Моне ўқувчилик пайтлари дарсдаги асосий вақтини ўқитувчиларининг карикатуралари чизиш билан ўтказган.

* Машҳур мусаввир Сальвадор Дали исми «долларни ташналик билан севувчи» деган маънони англатади.

* Винсент ван Гогнинг акаси мусаввир туғилмасидан аввал вафот этган бўлиб, унинг исми ҳам Винсент ван Гог эди.

* Пикассо тўлиқ исми 23 сўздан иборат: Пабло-Диего-Хосе-Франсиско-де-Паула-Хуан-Непомусено-Мария-де-лос-Ремедиос-Киприано-де-ла-Сантисима-Тринидад-Мартир-Патрисио-Клито-Руиз-и-Пикассо.

* Атак-чечак қилаётган болакай Пикассонинг биринчи сўзи «қалам» бўлган.

* Пикассо узун кийим кийиб юрган, шунингдек, унинг сочлари ҳам, ўша даврга хос бўлмаган ҳолда узун бўлган.

* Норвегиялик экспрессионист рассом Эдвард Мунк 1983-1910 йилларда «Қичқириқ» мавзусидаги асарини тўртта талқинда яратган. Шулардан энг машҳури ва дастлабкиси айни пайтда Норвегия миллий музейида сақланади. Қолган картиналар 2012 йилда 119,9 миллион долларга сотилган.

Интернет материаллари асосида Лазизжон БАХРАНОВ тайёрлади.