Журналист ва блогерлар диққатига!

“ROCHWIN” хусусий корхонаси директори Ф.Кабулов томонидан  оммавий аҳборот воситалари журналистлари учун 2017 йилнинг 5 декабрида бўлиб ўтадиган ноёб бир лойиҳасининг тақдимоти хақидаги расмий баёноти эълон қилинди.

 

 

Мазкур баёноти орқали Ф.Кабулов 5- декабрни Ўзбекистоннинг тарихига кирадиган сана деб баҳоламоқда.

Жумладан, рус тилида таклифнома шаклида берилган қисқача расмий баёнотда қуйидагилар хақида хабар тарқатмоқда:

“Ҳурматли ҳамкасабалар! 2017 йил 5 декабрь – бу кун Ўзбекистон тарихига кирадиган кун!

Оммавий ахборот воситалари учун анжуман ўтказилади. Унда DWED асосчиларининг расмий баёноти эълон қилинади.

Сизлар биринчилардан бўлиб, аслида Ф.Кабулов ким эканлигини ва нима учун ноёб лойихасини “UZINFOCOM” вa “MININFOCOM” лардан яшириб, сир тутаётганлигини билиб оласиз.

Ноёб дастур асосчиларининг очиқ мулоқатида илк бора оммавий ахборот воситаларига DWEDнинг моҳияти ва нима учун айрим хорижлик “шахслар” бу лойиҳани сотиб олишмоқчи бўлаётганлиги маълум қилинади.

Фарход Кабулов, махвий ишланмаси бўйича ОАВларига илк бор интервью беради ва ўзининг “келажак маҳсулоти”ни журналистларга намойиш этади.

Жасур фидоий сифатида, тақдимот давомида DWED лойиҳасидан кимлар эҳтиёт бўлиши кераклиги хақида журналистларга маълум қилади.

Ўзбекистонлик истеъдодли мутахассислар ишлаб чиққан, дунёда ўҳшаши йўқ бўлган бу ноёб лойиҳани Ф. Кабулов қанчага сотишга тайёрлигини айтади.

Журналистлар аккредитацияси 2017 йил 4 декабрда соат 18:00 гача бўлади.

Маълумот учун телефон рақами: +99893 529 07 23

Ҳурмат билан, DWED жамоаси”- деган мазмундаги баёнотни “ROCHWIN” хусусий корхонаси директори Ф.Кабулов томонидан имзоланиб, муҳр билан тасдиқланади.

 

Бугун биз учун ҳар бир янгиликлар қизиқ бир даврда, Ўзбекистоннинг тараққиёти билан боғлиқ бу каби хабарлар эса янада қизиқ бўлиши мумкин.

DWED лойиҳаси ва унинг асосчилари хақидаги қуйидаги манзил орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин http://dwed.biz/

ufq.uz