Либерализация: ислоҳатларга нималар тўсқинлик қилади ва иқтисодни қандай яхшилаш мумкин?

Юлий Юуспов

либерализация ва либерализм,

ислоҳатлар ва бизга ҳали керак бўладиган вақт хақида

Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳатлар истиқболини -либерализацияни ўтган йилдан буён барча муҳокама қилиб келмоқда. Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида валюта бозори ислоҳ қилиниб, унда расмий ва қора бозорда валюта алмаштириш курслари бирлаштирилди, ҳамда корхоналар ва аҳолида хорижий валютани эркин ҳарид қилиш бўйича имконият яратилди (нақд кўринишдаги валютани ҳарид қилиш имконияти чекланиб турибди).  Citizen, иқтисодчи Юлий Юсупов билан либерализацияни ўзи нима, бизга нима учун керак ва инсонлар хаётига қандай таъсири борлиги хақида суҳбат ўтказди.

Интервью учун New York Timesнинг Confirm or Denyдаги каби ўхшаш формат танланди: унда суҳбатдошга тайёр тезислар таклиф этилади, ўз навбатида суҳбатдош уларни ё тасдиқлайди ёки инкор этади. Албатта шархлаган ҳолда.

  1. Либерализация

Citizen: Либерализациядан фақат кулфат

Юсупов: Қўшилмайман. Кўпчликнинг онгида либерализация- бу худди бир ёмон ва хавфли нарсадай. Нимагалигини тушунса бўлади. 1990 йилларнинг бошларида собиқ совет иттифоқи ҳудудида либерализация деб аталадиган жараёнлар бор эди. Ўша пайтларда, аҳоли катта иқтисодий ва ижтимоий қийинчиликларга дуч келди. Бироқ муаммолар либерализацияни ўзи билан эмас, балки тизим ўзгарганлиги билан боғлиқ эди. Иттифоқ қулади, иқтисодий алоқалар ағдарилди, режалаштирилган иқтисодиётдан тубдан фарқли тизимга- бозор иқтисодиётига ўтиш бошланди. Содир бўлган инқироз бутун Иттифоқ таркибидаги ва Шарқий Европанинг барча мамлакатларига ўз таъсирини кўрсатди.

Совет хукуматининг сўнгги даврларида “пул шкафи” деган тушунча шаклланиб қолган эди: аҳолида товар билан таъминланмаган катта миқдордаги омонат пул маблағлари тўпланиб қолган эди. Буни оқибати дўконларда узундан-узун навбатлар, дефицитлар юзага келган эди. Шунинг учун ҳам, нарҳлар эркин бўлганидан сўнг, улар кескин кўтарилиб кетди. Хўжалик алоқаларининг тарқалиб кетиши, самарасиз давлат негизида, солиқларнинг бюджет тушуми сезиларли даражада пасайиб кетиши иқтисодиётнинг қулаши ва гиперинфляцияни келтириб чиқарди.

Ҳозирги шароитимиз билан ўша пайтдагиси ўртасида жуда катта фарқ бор. Кўп нархлар шундоқ ҳам эркин. Хўжалик алоқаларидаги бузилиш бизга таҳдид солмайди. Аксинча, валюта бозорини либерализация қилганимздан сўнг, қўшнилармиз билан алоқаларни ўрнатиш учун кўпроқ имкониятлар юзага келди. Ҳозирги либерализациянинг маъноси шундаки, бу тадбиркорларни ва аҳолини чекловлардан озод қилади, уларга кўпроқ эркинлик ва самарали ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, пул топиш, яхши маҳсулотлар ҳарид қилишнинг янги имкониятларини беради. 1990-йилларнинг биринчи яримидаги каби ўхшаш вазият бўлмайди.

Либерализация туфайли маҳсулот ишлаб чиқариш пасайиши мумкин эмас. Ишлаб чиқариш ва экспорт фақат ўсади. Инфляция нима бўлади? Аҳир нарҳлар ошиб борадику. Ҳа, ошади. Бироқ, биринчидан, нарх ошиб боришининг тезлашиши либерализациядан анча олдин бошланган. Яъни, нарх ошиб бориши холати бутунлай бошқа сабабларга боғлиқ бўлиб, бу масала алоҳида муҳокама қилиниши керак. Иккинчидан, либерализация бизга фаоллик билан маъмурий тартибга солиш туфайли иқтисодиётда тўпланиб қолган тенгсизик (диспропорция)ни аниқлаш ва йўқ қилиш имкониятини беради. Шу жумладан, нархларни белгилаш соҳасида ҳам. Яъни, айрим товарларнинг нархлари аслида либерализация қилиш натижасида ҳам ошиб кетиши мумкин. Аммо, бунинг чуқур сабаби тенгсизлик (диспропорция)нинг ичида ётибди. Уларни эртами-кечми барибир бартараф этиш керак бўлар эди.

Эҳтимол, кўпчиликнинг либерализациядан нима учун қўрқишларининг бошқа сабаблари ҳам бордир: бизга россиянинг расмий телеканаллари жуда қаттиқ таъсирини ўтказмоқда.  “Либерализим” сўзини кўпинча сиёсий мақсадларда қўллашади ва шу ибора билан ёмонликларни боғлаб тасвирлашади. Бундай ташвиқотнинг моҳияти шундаки, ҳозирда амалдаги ҳукуматнинг муҳолифлари дея айнан либераллар деб аташади ва 90-йилларнинг иқтисодий инқирозларини бошидан кечирган инсонларнинг ҳис-туйғуларини шулар орқали ўйнашга харакат қилишади. Умуман либерализимга нисбатан салбий муносабат шундан келиб чиқади. Қизиғи шундаки, бу ташвиқот бизга мўлжалланмаган бўлсада, лекин биз унинг таъсирига ўз-ўзидан тушиб қоламиз, чунки кўпчилик инсонларда аҳборот олишнинг бошқа манбаалари мавжуд эмас.

Либерализация эркинликни анлатади.

Қўшиламан, лекин бироз аниқлик киритиш билан. Замонавий либерализм бу – инсонларнинг турли эркинлиги ва уларнинг тенг хуқуқлилигидир. Сўз  эркинлиги, матбуот эркинлиги, тадбиркорлик эркинлиги, касб танлаш эркинлиги, чет элда ишлаш эркинлиги деган тушунчалар бор.  Худди шу тушунчалар тенгилкка нисбатан ҳам қўлланилади: ёши, жинси бўйича ёки терисининг рангидан қатъий назар шахс камситилмаслиги керак.

Бироқ либерализм бу- нафақат эркинлик ва тенглик, балки бу эркинликлар мавжуд бўлиши учун шарт бўлган аниқ қоидалар ҳамдир. Сўз эркинлиги ва оммавий аҳборот воситалари эркинилиги, сизни ёлғон гапириш ёки туҳмат қилишингиз мумкин дегани эмас. Агар кимдир бошқа бир инсонни ўғри ёки порахўр дея даъво қиладиган бўлса, албатта далилларини тақдим этиши ёки қонунга мувофиқ сўзларига жавоб бериши керак бўлади.  Тадбиркорлик эркинлиги деганда, шахснинг гиёҳвандлик моддалари билан бемалол савдо қилиши мумкин дегани ёки шартнома мажбуриятларини бажармаслиги мумкин дегани эмас. Инсон эркинлиги, бошқа инсонларнинг хуқуқ ва эркинликларига тажовуз қилинган жойда тугайди.

Баъзида жамиятнинг ўзи чекловларни қўяди. Масалан, инсоннинг руҳиятига салбий таъсир ўтказгани, ёмон бўлгани учун порнографияни тақиқлаймиз, ўлдириш саҳналари бор лавҳаларни тўғридан-тўғри эфирда намойиш этишга тайёр эмасмиз- чунки жамият шунга рози. Зўравонлик, ирқчилик ёки айрим ижтимоий гуруҳларга нисбатан нафратни тарғиб қилиб бўлмайди. Бундай тарғибот ишларини амалга оширганлар қонунга мувофиқ жазоланади.

Яна бир жуда муҳим шаклдаги чекловлар бу, –  гарчи кўпчилик аҳоли томонидан демократик жараёнлар орқали сайланган бўлсаларда, сиёсатчи ва амалдорларнинг эркин харакатланиши чекловларидир. Бу чекловлардан мақсад- хокимиятни суистъемол қилишни олдини олишдир.

Дональд Трамп президентликка сайланганида, у кўп ваъдаларни берди. Бизнинг онгизмизда, президент бу қўлида чексиз хокимият бор инсон деган тушунча ўрнашиб қолган. Аммо АҚШда назорат ва мувозанатлар тизими мавжуд бўлиб, президентга жамиятнинг манфаатларига жавоб бермайдиган ва илгарироқ қабул қилинган қонунларни бузган ҳолда бирор хатти-харакатни қилишига хеч ким йўл бермайди. Бунга кўпчилик институтлар маъсуллар: суд тизими, жумладан, Олий Суд, Конгресс, оммавий аҳборот воситалари ва жамоат ташкилотлари. Ҳатто оддий бир судя ҳам, агар у  юқорироқ идоралар томонидан кўриб чиқилмасдан олдин, Конститутцияга зид деб ҳисобласа, президентнинг қарорига нисбатан тақиқ қўйиши мумкинлигини кузатишмиз мумкин. Шубҳасиз ушбу тизим, куч ягона шахснинг қўлига тушмаслиги учун юзага келтирилган бўлиб, бутун бир жамиятнинг зарарига хеч ким ўзининг ваколатини суистъемол қилолмайди.

Демак, агар қоидалар ва чекловлар бўлмаса, эркинлик эркин бўлишдан тўхтайди ва анархияга айланади.

Либерализмга эришиш қийин. Ҳамда бу узоқ вақт талаб этади.

Қўшиламан. Биз тенглашмоқчи бўлган демократик давлатлар бунга узоқ йиллар давомида эришганлигини тушунишимиз керак. Демократия ўз-ўзидан осмондан тушиб қолмайди.

Ғарб демократиясига 13-асрнинг бошларида “Буюк низом” (Великая хартия)га асос солингандан сўнг эришиш бошланган деб ҳисобаланади. Ушбу ҳужжатда кичик бир ҳовуч инсонларнинг-яъни, баронлар, Англиянинг олий феодаллари хуқуқи хақида сўз юритилади. Унда (низомда), қирол шундайлигча уларнинг мол-мулкини олиб қўя олмайди, якка ўзи уларнинг устидан хукм чиқара олмайди ёки жазолай олмайди, дея таъкидлаб ўтилган. “Низом”, кичик бир ховуч инсонларнинг хуқуқларини ҳимоя қилган бўлсада, лекин, бир шахснинг мутлақ хокимиятга эга бўлишига нисбатан қарши муҳим қадам бўлган.

Низом билан Буюк Британиянинг сиёсий тизимини ривожланиши бошланди. Кейинчалик жуда кўплаб яхши ва ёмон босқичлар бўлиб ўтди ва ниҳоят замонавий тизим Биринчи жаҳон урушидан кейин шаклланди. XIX асрнинг оҳирида – XX асрнинг бошларида Буюк Британия фуқароларининг ҳаммасида ҳам овоз бериш хуқуқи бўлмаган эди: камбағал ва аёллар овоз беролмасдилар. Шунингдек, аёлларда олий маълумотга эга бўлиш хуқуқи ҳам йўқ эди. Ҳатто яқин йилларгача, тахминан 60 йиллар муқаддам АҚШнинг баъзи штатларида афроамерикаликлар билан оқ танли фуқаролар битта университетда таҳсил ололмасдилар, автобусларда алоҳида жойларда ўтиришар эди. Ҳозирда бу холат жуда вахшийликдай эшитилади. Аммо бу, узоқ ва мураккаб жараёнларга асосланган хақиқий демократик тизим яратиш нафақат “тўғри” қонунларни қабул қилиш билан, балки инсонларнинг дунёқараши ва менталитетини ўзгариши билан боғлиқ эканлигини кўрсатади.

Бизнинг иқтисодимиз шундай либерализацияга муҳтож бўлиб, бу оддий инсон ва бизнес устидан амалдорларнинг хукм ўтказишларини камайтиради, давлат хизматларининг сифатини яхшилайди, ўйинларнинг самарали ва ошкора қоидаларини яратади, бу эса айрим шахсларга имтиёзлар бериб, бозорларни монополиялаштиришга имокният бермайди. Бизга ташқи алоқалар керак, бизга хорижий инвестициялар керак. Инвестициялар бу- фақат пул дегани эмас. Инвестор ўзи билан технология ва тажрибаларини олиб келади.

Давлатимиз жамиятга бўйсунмагунча ва жамият тарафидан самарали назорат қилинмагунича, биз ўзимизнинг амалдорларимизга худди катта бир хўжайиндай муносабатда бўлиб, уларнинг ўз қарашларидан келиб чиқиб нимагадир ижозат, бирор нарса беришини ёки тақиқлашини кутиб юраверамиз. Бирор нарсаларни сўраб узундан- узун навбат кутамиз, ўнлаб мазмун-мантиқсиз маълумотномалар кўтариб юрамиз, кўплаб оддий майиший масалаларда, кўплаб турли тўсиқларни ошиб ўтишимиз керак бўлади. Тадбиркорларда эса вазият бунданда ёмонроқ бўлади: буларнинг холатида бирор нарсани тақиқлаш, тўсиқлар қўйиш, шундайликча мол-мулкини олиб қўйиш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд бўлади. Лекин бу фақат тадбиркорларнинг муаммоси эмас, балки барчанинг муамммоси бўлиши керак. Чунки, бизнес қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилмаса, бизда иқтисодий ривожланиш, керакли миқдорда иш ўринлари ва юқори иш хаққи бўлмайди.

Иқтисодиётда ҳамма нарса ўзаро бир-бирига боғлиқ. Шунинг учун бизенс муаммолари хақида мулоҳаза юритилганда, бу сизга таалуқли бўлмаган масала эмас деб ўйламанг. Агар нафақахўр ёки талаба бўлсангиз, билингки, сизнинг нафақангиз ёки стипендиянгиз тўланадиган бюджет даромадлари манбаси- айнан бизнес ва ишчиларнинг даромади ҳисобигадир. Токи бизнес нормал даражада ривожланмас экан, бюджет ҳисобидан яшовчилар даромади ва ижтимоий тўловлар пастлигича қолаверади.

(давоми бор)

манба: https://ctzn.uz/article/svoboda-ravenstvo-bratstvo