Либерализация: ислоҳатларга нималар тўсқинлик қилади ва иқтисодни қандай яхшилаш мумкин? (давоми)

(давоми)

Юлий Юуспов

либерализация ва либерализм,

ислоҳатлар ва бизга ҳали керак бўладиган вақт хақида

Ўзбекистоннинг иқтисодий ислоҳатлар истиқболини -либерализацияни ўтган йилдан буён барча муҳокама қилиб келмоқда. Жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида валюта бозори ислоҳ қилиниб, унда расмий ва қора бозорда валюта алмаштириш курслари бирлаштирилди, ҳамда корхоналар ва аҳолида хорижий валютани эркин ҳарид қилиш бўйича имконият яратилди (нақд кўринишдаги валютани ҳарид қилиш имконияти чекланиб турибди).  Citizen, иқтисодчи Юлий Юсупов билан либерализацияни ўзи нима, бизга нима учун керак ва инсонлар хаётига қандай таъсири борлиги хақида суҳбат ўтказди.

Интервью учун New York Timesнинг Confirm or Denyдаги каби ўхшаш формат танланди: унда суҳбатдошга тайёр тезислар таклиф этилади, ўз навбатида суҳбатдош уларни ё тасдиқлайди ёки инкор этади. Албатта шархлаган ҳолда.

  1. Валюта бозори

Иқтисодни либераллаштириш валюта бозорини очилиши билан бошланди. Ва бу тўғри.

Қўшиламан, фақат аниқлик киритиш шарти билан. Бизга комплексли, тизимли ислоҳатлар керак. Валюта бозори ва ташқи савдони либераллаштириш – бу ислоҳатларнинг фақат битта йўналиши ҳалос.

Бизнесга нисбатан босимларни камайтириш, лицензия, сертификат ва рухсатномалар олишни соддалаштриш, айрим шу каби жараёнларни шунчаки бекор қилиш ҳам зарур бўлади. Текширувлар жараёнларини тартибга солиш керак. Бизнес учун солиқларни камайтириш ва солиққа тортиш тизимини такомиллаштириш лозим. Банк тизимини ислоҳ қилиш ва тижорат банкларини Марказий банкга камроқ қарам қилиш. Фермерларни давлат буюритмаларидан халос қилиш ва уларнинг хуқуқини амалдорлар томонидан ўзбошимчалик билан поймол этилишидан ҳимоя қилиниши керак. Давлат идораларининг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва уларнинг кўплаб ваколатларини нисбатан қуйи даражадаги бошқарувларга топшириш керак.

Булар энг асосий бўлган, биринчи даражали ислоҳатлардир. Улар орасида марказий ўринни валюта бозорини либераллаштириш эгаллайди. Нима учун? Чунки, конвертацияни чеклаш муаммоси туфайли, валюта курсларининг бир нечтаси мавжудлиги бошқа кўплаб муаммолар билан ўзаро боғлиқ эди. Ва конвертация масаласини ечмасдан туриб, бошқа муаммоларни ҳал этиб бўлмасди.

Конвертация очилмаганлиги боиси, чунки валюта йўқ эди. Хукумат унинг миқдори кўтарилишини кутган.

Қўшилмайман. Бундай қатъий фикрни бозор иқтисодиёти билан таниш бўлган инсон билдириши мумкин.

Гап шундаки,  валютага бўлган талаб ва валютани таклиф этиш бевосита валюта айрибошлаш курси даражасига боғлиқ.  Агар айрибошлаш курсини $ 1 га 3 000 сўм қилиб белгиласангиз, у ҳолда валютага бўлган талаб деярли чексиз бўлади: ҳар бир киши бу нархда доллар сотиб олишни хохлайди. Ва қўшимча валюта тушумлари билан сиз уни қоплай олмайсиз. Аксинча, таклиф бироз қимматга тушади, чунки валюта эгалари учун бундай нархда сотиш фойда келтирмайди. Ишлаб чиқарувчилар экспорт қилишни шунчаки тўхтатиб қўядилар, ва мамлкатда валюта ҳам камайиб кетади. Шунинг учун, валюта тушумининг ўсиши ва валютага бўлган талабнинг пасайиши учун расмий курс, бозор нархига тенглашмагунча девальвация қилиниши керак эди. Бошқа ҳар қандай бозорларда бўлгани каби, таклиф ва талабнинг тенглиги эркин бозорда шаклланган мувозанат, айрибошлаш курси орқали таъминланиши мумкин.

Гўшт мисолида тушунтириб кўраман. Айтайлик, мамлакатда чорва молларининг ўлими бошланди ва бозорда гўшт камайиб кетди. Гўшт кам бўлса, нарх кўтарилади. Бироқ, қиммат нархлар таклифларни рағбатлантиради. Агар гўшт қиммат бўлса, фермерлар учун гўштни кўпроқ ишлаб чиқариш фойдали бўлади. Улар чорвачилик билан шуғулланишни бошлайдилар, мол боқадилар ва сотадилар.

Вақт ўтиб, таклифлар ўсиб боради ва нархлар янада мақбул даражага қайтади. Фақат талаб ва таклифнинг бозор механизми ишлаб кетишини бироз кутишингиз керак бўлади. Бироқ, давлат эзгу ниятларни кўзлаб бўлсада сотувчиларни ва ишлаб чиқарувчиларни нархларни пасайтиришга мажбурлаган тақдирда, арзон гўштга бўлган талабнинг ошиб кетишига олиб келади ҳамда гўшт таклиф этишни камайтириб юборади, чунки уни ишлаб чиқариш самарасиз бўлиб қолади. Натижаси эса маълум: дефицит, навбатлар, купонлар, қиммат нархлардаги қора бозор.

Валюта бозорида ҳам худди шундай холат юз беради. Талаб ва таклифни мувозантга келтириш учун ҳам расмий курсни девальвация қилишга тўғри келди. Бозор мувозанати ўрнатилгандан сўнг, расмий ва қора бозор курслари тенглашди. Айни пайтда экспортерлар валюталарининг маълум қисмини фойда келтирмайдиган курсда сотишларига хожат қолмай, экспорт қилиш самарали бўлиб қолди. Бу эса муқаррар равишда экспорт хажмининг ўсишига олиб келади ва натижада мамлакатга валюта тушумларининг кўпайишини таъминлайди.

Яъни, сизнинг дастлабки иборангизга қайтадиган бўлсак, сабаб-оқибатлари билан боғлиқлиги бир-бирига тескаридир: конвертация бўлмаганлиги ва расмий курснинг арзонлиги туфайли мамлакатга валюта тушумлари чекланган. Энди улар муқаррар равишда ўсади.

Очиқ конвертация-бу ёмон. Нархлар ошмоқда.

Қўшилмайман. Фақат расмий курс кўтарилди, лекин бозор курси эмас. Ўзбекистонга импорт қилинадиган маҳсулотларнинг нархи расмий валюта курсига деярли боғлиқ эмас эди ва улар, ёки қора бозор курси ёки нақд айрибошлашсиз биржа курсига йўналтирилганди.

Айтайлик, сиз импорт қилувчисиз. Агар сизда расмий конвертация бўлмаганида ва сиз бу ерга майонез олиб келмоқчи бўлганингизда, сизга доллар керак бўларди. Сиз долларни қора бозордан сотиб олдингиз, чунки расман доллар сотилмас эди. Доллар сизга 8000 сўмга тушди. Олиб келган майонезингизни савдо кўтарган нархда, устама, солиқ ва бошқа йиғимларни ҳисобга олган ҳолда сотдингиз. Агар сиз валютани нақд айрибошлашсиз, биржа курсида сотиб олган бўлсангиз, сизга бир доллар 10000-12000 сўмга тушар эди. Сиз курсга мувофиқ тарзда майонезни сотдингиз.

Энди майонез учун долларни сиз барибир расмий курсда сотиб олдингиз деб қарайлик. Бу, сиз расмий валюта курсига мос келадиган нархда (тахминан 4000), яъни импортерга нисбатан 2-3 баравар арзон нархда сотганлигингизни англатадими? Эҳтимол шундай ҳам дейдиган бўлсак-да, лекин сизнинг майонезингизни 8000 ёки 1000 га сотадиган чайқовчилар пайдо бўлади. Яъни, ҳатто расмий конвертация орқали импорт қилинган маҳсулотларнинг бозордаги нархлари ҳам, одатда бозор курсларига йўналтирилган бўлади.

Хулоса қандай? Расмий доллар курсининг икки баравар ошганлиги, нархларнинг ўсиб кетмаслигини келтириб чиқариши мумкин, чунки импорт маҳсулотлари нархларининг аксарияти бозор нархларига йўналтирилган. Бироқ, нима учун нархлар ошиб кетмоқда? Мен юқорида таъкидлаб ўтганимдек- бизнинг инфляциямизни бошқа сабаблари бор.

  1. Ислоҳотларни амалга ошириш жуда қийин

Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларни ўтказиш қийин бўлади.

Қийин савол. Гарчи давлатни ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш учун дастлабки муҳим қадамлар қўйилган бўлса-да, давлат ҳали ҳам иқтисодий жараёнларнинг муҳим қисмини фаол равишда тартибга солмоқда. Мураккаб ва чалкашиб кетган меъёрий базага таянган ҳолда, ҳар куни бу ишлар билан машғул бўлиб турган амалдорларнинг катта армияси мавжуд. Бошқарув билан боғлиқ бўлган алоқалар ва муносабатлар мавжуд. Бошқарув шарофати билан яшаб келаётган бизнеснинг бир нечта турлари мавжуд: улар солиқ ва бошқа турдаги имтиёзларга эга, кам фоизли ставкалар бўйича кредитлар оладилар ёки сунъий равишда яратилган монополия афзаликларидан фойдаланадилар.

Ушбу тизим билан қанча инсон ва компаниялар боғланганлигини ҳисобини олиб, маълум бир ислоҳатларни амалга ошириш жуда қийин. Бу инсонларнинг манфаатларига боғлиқ, уларнинг кўпчилиги жуда катта таъсирга эга кишилардир. Шунингдек бу, иқтисодчиларнинг ижтимоий институтлар деб- инсон хулқининг қоидалари ва стереотипларини аташлари билан ҳам боғлиқ. Кўплаб қонун ва фармон кўринишидаги қоидалар расмийдир. Кўплари расмий эмас. Агар сизни текширгани солиқ идораси ходими келса, уни овқатланитириш кераклиги хақида аҳир хеч қаерда қайд этилмаган. Бироқ, шу ишни қилмай кўрингчи…

Мавжуд институтлар аллақачон илдиз отиб кетган бўлиб, одатий ҳолга айланган. Улар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, барқарор тизимга айланиб кетган. Ҳамда сиз бир вақтнинг ўзида битта қоидани узиб ташлолмайсиз ва ўзгартиролмайсиз. Агар шундай қилсангиз, тизим қаршилик кўрсатишни бошлайди.

Шунинг учун тизимда ислоҳатлар ўтказиш жуда мураккаб. Уларни амалга ошириш қийин, чунки сиз доимо кимнингдир манфаатларига тўқнаш келаверасиз.

Порахўр амалдорни тасаввур қилинг. У ўғирлаган пулларини қонунийлаштириш учун манфаатдор, чунки унинг фарзандлари ўзларини нормал инсонлар сифатида ҳис этишлари учун керак.  Аммо қисқа фурсатда амалга ошириладиган либерал ислоҳатлар унинг манфаатларига зарар етказиши мумкин. Ёки лойқа схема бўйича пул ишлаб топадиган тадбиркорнинг манфаатларига ҳам зарар етказилиши мумкин. Бундай тадбиркор яхши маҳсулот ишлаб чиқаргани учун фойда кўраётгани йўқ, балки берилган имтиёзлар ёки маъмурий ресурслардан фойдаланаётгани учун яхши пул топади. Қисқа фурсатли режаларда улар ислоҳатлар оқибатидан мағлуб бўладилар, гарчи узоқ муддатли ислоҳатларда- барча ютуқда бўлади, чунки самарали иқтисод барчага кўпроқ ишлаб топишга имконият беради. Афсуски, қисқа фурсатли манфаатлар кўпинча оғирроқ бўлади.

Мамлакатни барча фуқароларининг узоқ муддатли манфаатлари – амалдорлар ва бутун давлатни фуқаролар манфаатларига қарам бўлган ҳолда,  бизнесни нормал фаолият кўрсатиши ва ривожланиши учун имкон берадиган ўйин қоидаларини яратишдир. Бу шунақанги даражада аниқ, шаффоф қоидалар бўлиши керак-ки, унда бошқаларнинг ҳисобига кимдир паразит тарқата олмаслиги керак. Ҳар бир киши тенг имкониятлар ва тенг хуқуқларга эга бўлиши керак. Рақобатнинг мазмун ва моҳияти нимадан иборат? Рақобат, инсонларни янада яхшироқ ишлашга ва ишлай олмайдиганларни чиқиб кетишга мажбур қилади. Энг кучли бўлганлар “жон сақлаб” қоладилар: яъни, энг арзон нархларда, энг яхши маҳсулот ишлаб чиқарганлар. Либераллаштириш ҳамма учун фойдали, бироқ афсуски, қисқа фурсатли ислоҳатларда, тенг ва шаффоф бўлмаган қоидалар билан ишлаб топадиганлар учун фойдасиздир.

Ислоҳотлар узоқ давом этади ва кўп йилларга чўзилиб кетади.

Қисман қўшиламан. Баъзи ислоҳатларни тезроқ бажариш мумкин, айримлари учун эса кўпроқ вақт талаб этилади. Масалан, солиқ тизими йиллик даврларда ишлайди, шунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар 1 январдан бошлаб, янги молиявий йил бошланишидан амалга ошириш мумкин. Пенсия ислоҳатлари эса ўнлаб йил давом этиши мумкин.

Барча ислоҳатлар қанча вақт давом этишини билмайман. Биздаги асосий муаммо- ҳозирда мавжуд тизимни бўяб-бежамасдан, бутун тизимни ўзгартириш керак. Фақат валюта ва банк тизимини ўзгартиришимиз етарли бўлмайди.Бир вақтнинг ўзида, деярли барча соҳаларда вазиятни ўзгартириш зарур бўлади. Ва энг муҳими, давлатни ўзгартириш, яъни радикал маъмурий ислоҳатларни амалга ошириш керак. Бу жуда қийин, лекин бошқа йўл йўқ. Агар биз бу муҳим ислоҳатларни амалга оширсак, бир неча йилдан сўнг, биз мамлакатимизни танимай қоламиз.

Манба: https://ctzn.uz/article/svoboda-ravenstvo-bratstvo

(ўзбек тилига таржима ufq.uzга тегишли)