Олимларнинг кашфиёти юқори тезликдаги Интернет нархини пасайтиради

Техасдаги Арлингтон университети ва Вермонт университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотлар, соҳадаги ночизиқли оптик таъсирларни аниқлаш орқали юқори тезликдаги Интернет-уланишнинг ҳаражати ва энергия сарфини сезиларли даражада пасайтириши мумкин.

Nature Communications журналида Михаил Василев бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар, бир нечта нурлар бир-бирига таъсир қилмасдан ўз формаларини автоматик равишда тузатишни амалга оширадиган, оптик воситанинг экспериментал қўлланилишини тасвирлаб берган. Бу, битта қурилманинг бир вақтнинг ўзида, бир нечта нурларни электр шаклга ўтказмасдан қайта ишлаш имконини беради. Ушбу технология потенциали орқали кичик вақт-сонияларда бир неча терабит тезлик қўшилишига эришиш мумкин.

Ҳозирда оптик толали алоқа линияларидаги халақит берувчи нуқсонларни (помех) бартараф этиш мақсадида, провайдерлар тез-тез оптоэлектрон регенерациясига мурожаат қилишлари керак бўлади. Бу ерда оптик сигналлар оддий фотодетекторлар орқали электр сигналига айланиб, кейинчалик лазер ва электро- оптик модуляторлар ёрдамида яна қайта оптик сигналга конвертация қилинади. Модомики, ҳар бир оптик тола ҳар хил турдаги юздан зиёд сигналларни турли тўлқин узунликларида ўтказар экан, бундай оптик-электрон регенерация ҳар бир тўлқин узунлиги учун алоҳида рўй бериши лозим. Бу эса узоқ чўзиладиган, қимматга тушадиган ва энергия сарфи нуқтаи назаридан самарасиз жараёндир.

Василев ва унинг ҳамкасблари янги қурилган оптик воситанинг яратилганлиги ҳақида хабар беришмоқда. Бу эса битта қурилма ёрдамида спектрал ихчамлаштириш билан 16 та каналнинг соф оптик янгиланишини намойиш этиш имконини беради. Кучли фазали ўзини-ўзи модуляциялаш самарасига, каналлар ўртасидаги халақит берувчи нуқсонларсиз эришилади. Оптик воситани филтрлар билан ажратилган бир неча қисқа сегментларга бўлиш орқали, олимлар бир спектрал-сиқиш каналининг барча частотали компонентлари, бир хил тезликда ҳаракатланадиган кучли фазали ўзини-ўзи модуляциялашни таъминлайдиган муҳитга эга бўлишди. Турли каналлар турли тезликларда ҳаракат қилишади, бу каналлар орасидаги ўзаро таъсирни сезиларли даражада камайтиради.

Жумладан, Василаев: “Бу эксперимент, нархларни кўпайтирмаслиги ва китоб ўлчамидай келадиган қурилма ичида юзлаб ва ундан юқори каналларни кўпайтириш имкониятини беради”, дейди. Келажакда буни гугурт қутиси ҳажмигача тушириш мумкин бўлади, дея ёзади Phys.org.

Янги авлод микрочиплари учун асос, Эйндҳовен Техника Университети олимлари томонидан ихтиро қилинган наноёруғлик диодлари бўлиши мумкин. Улар амалдаги маълумот алмашиш тизимларига нисбатан 1000 баробар кўп самарали маълумот  узатиш имкониятига эга бўлади.

Манба: https://hightech.fm/2017/12/18/high-speed-internet