Пеллетлар

 Таъриф

Ёқилғи пеллетлари – ёғоч чиқиндиларидан ва қишлоқ хўжалик чиқиндиларидан олинган биоёқилғи. Стандарт ўлчамдаги сиқилган гранулалар шаклида ишлаб чиқарилган.

Пелетлар тарихи

Илк бор ёғоч пеллетларини 1976 йилда АҚШда яшовчи, асли бавариялик Руди Гуннерман томонидан ишлаб чиқарилган. У чиқиндиларни ташиш учун маълум гранул технологиясини қўллаган. Кейинчалик, Америка Қўшма Штатларида иситиш учун ҳам гранулалардан фойдаланила бошлади.

Европада кашфиётчи мамлакат сифатида Швеция эътироф этилади. 1984-1988 йилларда улар ёғочни қайта ишлаш давомида ҳосил бўлган қолдиқларидан гранула тайёрлашни ва кейинчалик иситиш мақсадларида фойдалана бошлашди. 1990-йилларнинг бошидан эътиборан, Швецияда ёғоч пелетининг шов-шуви авжга чиқди ва ёғоч грануларни саноат ишлаб чиқариши бошланди. Ундан кейин шиддат билан Канадада, Дания, Австрия, Голландия, Финляндия, Норвегия, Англия, Франция, Италияда гранулалар ишлаб чиқарилиши ривожланиб кетди. Германияда гранул ишлаб чиқариш 1998 йилда бошланган. Бугунги кунда пелет ишлаб чиқариш заводлари керамика ёки ёғочни қайта ишлаш заводлари ёнида ўрнатилади ва бу ишлаб чиқариш корхоналари йил мобайнида 24 соат ишлайди.

Ишлаб чиқариш учун хомашё

Пелет ишлаб чиқариш учун хомашёлар ёғоч чиқиндилари бўлиши мумкин: қобиқ, қипиғ, чиплар ва бошқа ёғоч қолдиқлари, шунингдек, қишлоқ хўжалик чиқиндилари: маккажўхори чиқиндилари, сомон, донли чиқиндилар, кунгабоқар пўстлоғи ва бошқалар.

Ишлаб чиқариш технологияси

Ёғоч пелетларини ишлаб чиқариш жараёни қуйидаги схема бўйича, классик тарзда ишлаб чиқарилади:

• Йирик қилиб майдалаш

• Қуритиш

• Кичик қилиб майдалаш

• Аралаштириш, сувни тозалаш

• Пресслаш

• Совутиш, қуритиш

• Қайта қадоқлаш

Йирик қилиб майдалаш

Кейинчалик қуритиш учун йирик қилиб майдаловчи (дробилка) мослама хом-ашёни бўлаклайди. Ушбу бўлакчалар 25х25х2 мм дан ортиқ бўлмаган заррачалар ҳажмига тенглашган бўлиши керак. Йирик қилиб майдаловчи хом- ашёни тез ва сифатли қуритишга имкон беради ва кейинчалик кичик қилиб майдалагичдан ўтказиш учун тайёрлайди. Одатда нам ёғоч чиқиндилари, қум ёки тош билан аралашмаслик учун бетон асосда сақланади. Хом-ашё қуритгичга қириб ташлайдиган қурилма ёрдамида узатилади. Оператор турли жойлардан хом- ашё олиши ва ишлов берилмаган маҳсулотни қуритиш тизимига узатиши мумкин.

Қуритиш

15% дан ортиқ намликдаги ёғоч чиқиндилари, айниқса, юмалоқ матрица преслари билан жуда паст даражада пресланади. Бундан ташқари, юқори намликдаги ишлаб чиқарилган гранулалар қозонхоналарга мос келмайди. Шунинг учун, хом-ашё пресланишидан олдин намлиги 8-12%  ташкил этиши керак. Сифатли маҳсулот учун намлик 10% +/- 1% бўлиши керак. Қуритиш машиналари барабан ва лента турига бўлинади. Қуритиш турини танлаш хом- ашё (чиплар, талаш), маҳсулот сифатига қўйиладиган талаблар ва олинган иссиқлик энергиясининг манбаси билан белгиланади. Пелет ишлаб чиқаришда қуритиш кўп энергия сарфланадиган жараён ҳисобланади. Ёғочни қуритиш учун бир тонна буғланган намлик учун тахминан 1 МВт энергия истеъмол қилинади ёки амалий жиҳатдан қиёслаб ҳисобланганда 1 тонна гранула олиш учунн 1 метр.куб ёғочни ёқиш учун кетадиган иссиқлик талаб этилади. Энг мақбул ечим – қуритиш қурилмасининг печида қобиқ ёки талашни ёқишдир.

Кичик қилиб майдалаш

Пресга солинадиган хом- ашё зарраларининг катталиги 4 мм дан кам бўлмаслиги керак. Шунинг учун, майдалаш машинаси хом -ашёни керакли ўлчамларда майдалаб беради. Сифатли маҳсулот учун, майдалангандан сўнг талқоннинг оғирлиги 150 кг / м3 +/- 5%, ва талқон заррачалари ҳажми 1,5 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак. Майдаловчи тегирмонлар- толали қириндилар, қипиғлар ёки чипларни майдалаш учун энг қулай қурилма.

Сувни тайёрлаш

Преслаш вақтида намлик миқдори 8% дан кам бўлган хом- ашёларни елимлаш қийин. Шунинг учун қуруқ хом- ашё ҳам ёмон. Бунинг учун аралаштириш идишида сувни дозалаш бошқаруви керак. Энг яхши вариант – сув ёки буғ  узатиш учун махсус ўрнатилган аралаштиргичлардир (смеситель).

Агар қаттиқ ёғоч ли хом-ашё (эман, буғдой) пресланаёган пайтда ёки хом- ашё эскирган, сифатсиз бўлса, иссиқ буғ қўшилиши шарт. Юмшоқ ёғочли хом-ашё навлари учун аралаштиргичга (смеситель)сувнинг ўзини қўшиш етарли бўлади.

 Преслаш

Пресларда ясси ёки цилиндрли матрицали турли хил конструкциялар чиқарилади. Бундай ҳолда, матрицанинг диаметри бир метрдан ортиқ бўлиши мумкин, ва берилган қувватга боғлиқ равишда, преслаш қуввати 500 кВтга эга бўлиши керак. Шунингдек, пресслаш қувватига 20% лик рентабелликдаги олинадиган гранулаларнинг ҳажми таъсир қилиб, одатда махсус истеъмол учун 6 мм ва саноат учун 10 мм ни ташкил этади.

Совутиш

Совутиш якуний сифатли маҳсулотни олишни таъминлайди. У, преслангандан сўнг, 70 ° … 90 ° С да иситилган гранулаларни қуритиш учун керак бўлади. Кейин гранулаларни елимлаш ва қадоқлаш мумкин бўлади.

Қайта қадоқлаш

Одатда пеллетлар бункерларда сақланади ва сочма равишда ташилади. Бироқ, сифатни йўқотишни истисно қилиш учун “Биг- Баг”да – катта сумкада қайта қадоқлаш тавсия этилади. Хусусий истеъмолчилар учун энг юқори сифатли пеллетлар 20 кг юкхалта билан таъминланиши мумкин.

 Қулайликлари

Пелетлар, чиплар ёки ўтинларга нисбатан кўпроқ калорифик (иссиқлик ажратиб чиқариш) қийматига эга. Пелетлар – экологик ёқилғи бўлиб, таркиибдаги зарарли моддалар (зол) 3 фоиздан кўп эмас. Пелетлар ёнганида атмосферага ажраладиган СО2 газ миқдори, ўсиш даврида ўсимлик томонидан сингдирилган CО2 миқдоричаликдир. Пелетлар спонтан ёнишга камроқ мойил бўлади, чунки улар таркибида одамларда аллергик реакцияни қўзғовчи чанг ва спорлар мавжуд эмас.

Стандартлар

Турли мамлакатлар гранул ишлаб чиқариш учун турли хил стандартларни қабул қилдилар. АҚШда Standard Regulations & Standards for Pellets in the US: The PFI (pellet) стандарти амал қилади.

Стандарт иккита турдаги гранул ишлаб чиқаришга рухсат беради: “Премиум” ва “Стандард”. “Премиум” таркибида зарарли модданинг 1 фоизидан ва “Стандарт”да эса 3 фоиздан ошмаслиги керак. “Премиум” ҳар қандай биноларни иситиш учун ишлатилиши мумкин. Премиум синфи АҚШда гранул ишлаб чиқаришнинг тахминан 95% ни ташкил қилади. “Стандарт” нави кўпроқ қобиқ ёки қишлоқ хўжалик чиқиндиларини ўз ичига олади. Стандартлар зичлик, пеллет ўлчовлари, чангнинг намлик миқдори ва бошқа моддаларни ҳам аниқлайди.

  • АҚШда гранулалар 1 ? дюйм узунлигидан ортиқ бўлиши мумкин эмас, пелет диаметри оралиғида 5 дюймдан 1/16 дюймгача бўлиши керак;

  • Германияда грануллар учун стандарт DIN 51731 (узунлиги 5 см дан ошмаслиги, диаметри 4 дан 10 мм гача, намлик 12% дан ошмаслиги, чанг миқдори 0,5% дан ошмаслиги ва ҳоказо).

  • Австрия – ONORM M 7135 стандарти.

  • Буюк Британия – The British BioGen Code of Practice for biofuel (pellets).

  • Швейцария – SN 166000.

  • Швеция – SS 187120.

Қўлланилиши

Ёқилғи пеллетларини тайёрлаш- ёғоч чиқиндиларидан ёнилғи сифатида тўғридан-тўғри фойдалинш учун яхши муқобил ҳисобланади. Гранулалар қипиғ ва чиплардан кўра кўпроқ иссиқлик ҳосил қилади, бу эса қозонхоналарнинг самарадорлигини оширади, сақлаш учун катта жойни талаб қилмайди ва сақланганда ўз-ўзидан ёниб кетмайди. Шу билан бирга, гранулаларни ёндириш қурилмасига жойлаштириш жараёни автоматлаштирилган.

Бундан ташқари, гранулалар уй шароитидаги очиқ печкалар (камин) ва иситиш мосламаларини ёндиришда ишлатилади. Бу очиқ тарзда оташ печкалар бўлиб, бино ичкарисида жойлаштирилади ва иссиқлик тарқалиши ҳисобига ёки конвекция туфайли иссиқлик тарақатади. Айнан маншу турдаги иссиқлик тарақатиш инсон учун энг қулай ҳисобланади. Ёғоч пеллетларида ишлайдиган иситиш мосламалари автоматик равишда бошқарилади.

Паллет қандай ёнади (видео)

Экологик жиҳати

Ёғоч пелетлари анъанавий ёқилғига нисбатан кўпроқ экологик жиҳатдан яхши кўрсатичга эга: атмосферага карбонат ангидрид чиқариши бўйича 10-50 баробар пастроқ, кўмир ёқилгандан ажарладиган зарарли моддаларга кўра 15-20 баробар камроқни ташкил этади.

Ишлаб чиқариш

Қўшма Штатларда пелет ишлаб чиқаришда 60 дан ортиқ компаниялар ишлайди. Улар йилига 680 минг тонна пеллет ишлаб чиқарадилар. 600 мингдан зиёд бино гранулалар билан иситилади. 20 дан ортиқ корхоналар қозон, печка, бруска ва бошқа ускуналарни пелет ёқиш учун ишлаб чиқаради.

Финляндияда 2005 йилда маҳаллий тармоқ 70 минг тонна гранул истеъмол қилган. Тахминан 7000 та бино биоёқилғи билан иситилади. Финляндияда “Йўл харитаси – 2010” га кўра, 2010 йилга келиб 1.1 миллион тонна пеллет ишлаб чиқариш режалаштиртлган. 2020 йилга келиб, Хитой йилига 50 миллион тонна пеллет ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 2005 йилда Канададан 582,5 минг тонна гранул экспорт қилинди. 2005 йилда Канадада жами 915 минг тонна ишлаб чиқарилган. Пелет ишлаб чиқариш учун бинолар асосан соҳил бўйида жойлашган. Канаданинг ғарбий қирғоғида жойлашган фабрикалар юмшоқ мевали навлар тўплайди: арча, қарағай. Шарқий қирғоқ ўсимликлари қаттиқ турдаги пеллетларни ишлаб чиқаради: эман, чинор, гилос ва бошқалар. Шимолий Америкада ишлаб чиқарилган барча пеллетлар ёғочни қайта ишлайдиган чиқиндиларнинг қуруқ қолдиқларидан тайёрланади: ёғоч қириндилар, қипиғлар ва чиплар. Фақат иккита корхонагина пелетларга ёғоч қобиғини қўшиб боради. Буюк Британияда 2010 йилга келиб олтингугурт истеъмолини 600 минг тоннага етказиш режалаштирилган. 2005 йилда Россияда 150 минг тонна пеллет ишлаб чиқарилди

Ёқилғи гранула намуналари

 

 

 

Бирчли (берёза)

Қарағай шулхаси

Қуруқ ўзакли канолали

 

 

 

Сомон унидан

Шоли пояси унидан

Кунгабоқар мағзини пўчоғидан

 

 

 

 Манба: http://www.granulirovanie.com/pellets.php

Ўзбек тилига таржима ufq.uz томонидан амалга оширилди.