Диний-маърифий сайтлар рейтинги натижалари

Ўтган 2017 йилнинг оҳири ва жорий 2018 йил бошига келиб, Ўзбекистондаги UZ- домени зонасида фаолият юритаётган диний-маърифий сайтларга ташриф буюрувчилар рейтинги тахлил қилинди.

Улар қуйидаги кўринишда:

1. ziyouz.com – (ўртача бир кунда 10 000 нафар киши атрофида ташриф   буюради);

2. azon.uz (8-9 минг киши);

3. muxlis.uz uz (5-6 минг киши);

4. muslim.uz (2-3 минг киши);

5. islom.uz (1-2 минг киши).

Бевосита кузатишлар натижасидан келиб чиқиб, имкон қадар, айрим сайтларнинг ушбу кўрсаткичлари юзасидан қисқача тарзда шахсий хулосалар билан қуйидагича  изоҳлаш мумкин бўлди:

1. Пешқадамлик қилаётган ziyouz.com сайтининг рейтинг кўрсаткичларида илк поғанани эгаллаб туришининг сабаби сифатида, мазкур канал маърифий сайтлар ичида материалларининг жуда ҳам ҳилма-ҳил ва бойлиги билан алоҳида ажралиб туради. Яна буни, сайт ишининг яхши ташкил этилганлиги билан изоҳлаш ҳам мумкин.

2. Яқиндагина ташкил этилганлигига қарамай azon.uz сайти элга, юртга манзур бўлди ва тез орада ўзининг кенг аудиоториясига эга бўлишга мувофақ бўлди. Мазкур сайт ўзининг “онлайн” режимида ишловчи радиосини ҳам ишга туширганлиги диққатга сазовор бўлиб, келгусида аудиториясининг янада кенгайиш эҳтимоли йўқ эмас, деб ҳисоблаш мумкин. Агар бу борадаги ишларни шу тарзда давом эттирадиган бўлишса, ушбу сайт яқин орада қолган барча диний сайтларни ортда қолдириб кетиши мумкин, иншаАллоҳ.

3. Долзарб масалалар билан бирга, турли аудиовизуал материаллардан самарали фойдаланиш борасида muxlis.uz сайти фаоллик кўрсатганлиги боис бўлса керак, мазкур сайт ҳам борган сайин ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда. Яхши, қизиқарли материаллари жуда кўплаб ва тезкорлик билан эълон қилиб борилмоқда.

4. Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасига қарашли бўлган muslim.uz сайти сўнгги вақтларда анча фаоллашиб қолганлиги кузатилмоқда. Материаллар киритиб борилиши жараёнлари ҳам тезлашган. “Онлайн” режимида видео дарслар ва бошқа лойиҳаларни ҳам ишга туширилиши қўшимча омил сифатида ижобий кўрсаткичли натижаларини беради деган умиддамиз, инша Аллоҳ. Мазкур сайтнинг потенциаллари анча юқори даражада эканлиги инобатга олинса, келгусида шиддат билан тепага қараб чиқиши эҳтимолдан ҳоли эмас

Ушбу рейтинг кўрсаткичлари хақидаги қисқача статистик ва ҳолисона изоҳли маълумотларни келгусида ҳам мунтазам равишда ufq.uz сайт орқали етказиб боришга харакат қиламиз.

Тахлилчи ва муаллиф:

диний ва маърифий  сайтлар бўйича мутахассис

Абу Муслим