Қашшоқлик даражаси нима дегани?

Қашшоқлик – бу ҳаёт учун муҳим бўлган, энг зарур минимал эҳтиёжларни қондира олмайдиган, ишга лаёқатли бўлиб, ўз наслини давом эттириши мумкин бўлмаган шахс ёки ижтимоий гуруҳни иқтисодий ҳолатининг ўзига хос хусусиятидир.

Қашшоқлик нисбатан бир тушунча бўлиб, маълум бир жамиятдаги умумий ҳаёт стандартларига боғлиқ. Маълум бўлган қашшоқлик меъёрларининг асосини, пул таъминоти кўрсаткичларини умумлаштирувчи, масалан, энг минимал даражада имконияти бўладиган оилавий даромад ёки истеъмол харажатларининг минимал миқдори каби кўринишда бўлади.

Худди марксистларники каби, ғарб либерал назариясида ҳам, қашшоқлик, шахс ёки унинг оиласи асосий ҳаётий эҳтиёжларни қондириш учун восита йўқ бўлган холатини англатади.

Турли мамлакатларда ва турли хил тарихий даврларда, бу эҳтиёжлар турли йўллар билан баҳоланади.

Мутлақ қашшоқлик, аҳолининг турли гуруҳлари даромадларининг маълум бир минимал қийматга етиб бормаганлиги билан изоҳланади, энди у расмий равишда энг кам иш ҳақи ҳисобланади.

Нисбатан қашшоқлик, ёки совет терминологиясида, ишчиларнинг нисбий қашшоқлиги – бу шахснинг ёки оиланинг даромади маълум бир мамлакатнинг ўртача даромадидан ёки харажатларидан пастроқ бўлиши тушунилади. Яъни, одамлар очарчиликда қолмайдилар, аммо “ўртача пастда” яшайдилар, ўзларини кўп нарсадан маҳрумдай ҳис қиладилар.

Қашшоқлик даражаси– бу аҳоли жон бошига тўғри келадиган, хаёт кечириш учун даромади паст бўлган, одамлар сонининг бутун аҳолига нисбатидир.

Кашшоқлик чуқурлиги– бу кабағал оилаларнинг  хаёт кечириш учун энг кам даромаддан ҳам пастга тушиб кетиш даражасидир.

Фақирликнинг чегараси– камбағаллик чегарасининг 50% дан, яъни истеъмол минимумидан ошмайдиган жонбоши даромади.

 

Қашшоқликни ўлчаш

Қашшоқликни ўлчаш осон эмас. Учта асосий ёндашув мавжуд. Улардан бири асосий озиқ-овқат, асосий эҳтиёж ва кийим-кечак истеъмолини аҳоли томонидан баҳолашдир. Бу, энг қўпол ва истеъмолнинг турли даражаларини инобатга олмайдиган ёндашувдир. Масалан, агар 10 млн. аҳолиси бўлган осиё мамлакатларидан бири 10 млн тонна гуруч ишлаб чиқаради ёки олиб кирадиган бўлса, демак, битта фуқаро учун кунига 2,7 кг гуруч тўғри келади. Бу оз эмас бўлиб,очарчилик хақида мулоҳаза юритиш шарт бўлмайди. Худди шу каби, эҳтимол Россияда ҳам, агар бутун истеъмол қилинадиган картошка, нон ва макаронларни ҳисобга олинса кўринади. Бу, албатта, ўтган асрлардаги кўрсаткичларга ўхшайди, бироқ  маҳсулот ва товарларнинг реал истеъмол қилинишини ҳисобга олинса, истеъмол саватчаси ва истеъмол (яшаш учун) минимуми деб аталадиган тушунча келиб чиқади.

Иккинчи ёндашув – аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари асосида давлат статистика органи, масалан “Росстат” (собиқ Давлат статистика қўмитаси) томонидан белгиланадиган ва аҳоли ўртасида даромадлар ва харажатлар бўйича расмий статистик маълумотдир. 2003 йилда 44,5 мингдан ортиқ оилаларнинг сўнгги йирик тадқиқотлари ўтказилди (НОБУС “Аҳоли фаровонлиги ва унинг ижтимоий дастурларда иштироки” мавзусидаги Миллий сўров натижалари асосида).

Бу каби статистик сўровномалар, “мини-рўйхатга олиш”лар жамоатчилик фикрини ўрганиш эмас, улар фақат масаланинг амалий томони билан боғлиқ, яъни, сиз қанча даромад оласиз, қанча сарф қиласиз ва ҳоказо.

Ниҳоят, учинчи ёндашув – бу даромад ва харажатларнинг жисмоний кўрсаткичларини эмас, балки моддий бойликлари, моддий муаммолари ва турмуш тарзи кўрсаткичларини баҳоловчи оммавий сўровлар.

Халқаро баҳолаш

Кўп ҳолларда қашшоқлик таҳлил қилинганда, қашшоқлик тарқалишининг халқаро мезонларини, хусусан, БМТнинг тавсияларини қўллайди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастури 1990 йилдан буён, халқаро таққослашлар учун Жаҳон банкининг мезонлари – харид қобилияти паритетининг миқдори, АҚШ доллари миқдорида қўлланилади.

Шундай қилиб, аҳоли жон бошига кунига 1 доллардан камроқ истеъмол сарфи қашшоқликни англатади. Кариб денгизи учун кунига 2 доллар камбағаллик чегараси қабул қилинади, Шарқий Европа ва МДҲ учун – 4 АҚШ доллари. Баъзан бир кунига 1;   2,15 ва 4,3 доллар даражаси қўлланилади.

Жаҳон иқтисодиётига ўтиш даврида бўлган мамлакатларда қашшоқлик даражасини қиёслаш учун, камбағаллик чегараси АҚШда бир киши учун кунига 2,15 АҚШ долларини ташкил этади. Яъни, чегараси, оилавий даромад ойига ҳар бир оила аъзоси учун камида 65 АҚШ долларини ташкил этади.

Украинадан ташқари, МДҲнинг аксарият мамлакатларида, минимал истеъмол қийматларининг нархини ҳисоблаш орқали, қашшоқлик чегарасини қуришда асос қилиб олинади. Беларусияда камбағаллик чегараси яшаш учун энг кам миқдордаги бюджет ҳисобланади.

Истеъмол савати  республикада юзага келган муайян шарт-шароит ва хусусиятларга таянган ҳолда, маълум бир вақт мобайнида, инсоннинг маълум функционал эҳтиёжларига жавоб берадиган, илмий жиҳатдан асосланган товар ва хизматлар мажмуидир. Истеъмол саватини яратишда унинг вакиллик тамойилидан фойдаланилади; унда мавжуд бўлган имтиёзлар ва хизматлар инсоннинг нормал ҳаёти учун зарур бўлган барча истеъмол мажмуаларини ифодалайди.

Истеъмол саватчаси қуйидаги маҳсулот ва хизматларни ўз ичига олади:

-Озиқлантириш;

– Кийим, чойшаб, поябзал;

– Дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари;

– Мебель, маданий – маиший ва хўжаликда фойдаланиладиган буюмлар;

– Уй-жой ва коммунал хизматлар;

– Маданий-маърифий тадбирлар ва дам олиш;

– Маиший хизматлар, транспорт, алоқа;

– Болаларни мактабгача таълим муассасалари учун харажатлар;

– Тўловлар ва мажбурий бадаллар.

 

Истеъмол саватларини баҳолаш учун товарлар ва хизматларнинг ўртача нархи ҳар қандай савдо товарларини: чакана, индивидуал, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорида савдони ҳисобга олган ҳолда қўлланилади. Савдо-сотиқда бирор товар бўлмаган тақдирда, унинг нархи муқобил савдо турлари билан ҳарид қилиниши мумкин бўлган нархларни ҳисобга олади.

Минимал истеъмол бюджети, истеъмол баҳосидаги ўсишни ҳисобга олган ҳолда, зарур бўлганда қайта кўриб чиқилади, лекин ҳар чоракда камида бир марта, ҳар чоракнинг сўнгги ойидаги ўртача нархлар қўлланилади.

Иқтисодий имкониятлари қуйи бўлган давлат, ижтимоий сиёсатни амалга оширишда фойдаланиладиган бундай энг муҳим меъёрга мос келади.

Истеъмол минимуми – бу аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини таъминлаш учун зарур бўлган энг паст даражадаги моддий маҳсулот ва хизматлар тўплами.

Минимал истеъмол бюджети-  бу, истеъмол минимуми қийматининг хажми, шунингдек мажбурий тўловлар ва бадалларнинг қиймати ҳисобланади.

Минимал истеъмол бюджетларини ҳисоблашда ижтимоий меъёрларнинг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда, минимал истеъмол бюджетини аниқлашнинг асосий концептуал ва методологик ёндашувлари асос қилиб олинади. Истеъмол минимуми, минимал истеъмол бюджетига нисбатан кўпроқ ўртача илмий жиҳатдан исботланган, ўртача меъёрларга эмас, унинг энг паст (физиологик) даражасига йўналтирилган бўлиб, товарлар ва хизматлар мажмуи миқдорини бир қисмини камайтириш ва ҳар бир гуруҳдаги маҳсулот-вакилларнинг сонини акс эттиради.

Қашшоқлик даражаси – аҳоли (уй хўжаликлари) умумий камбағаллик чегарасидан паст бўлган харажатлар (даромад) даражаси, умумий аҳоли (уй хўжаликлари)га нисбатидир.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш сўровномалари натижаларига кўра, халқ қашшоқликни энг асосий муаммо ва  доимий ташвиш, хавотир, хукуматдан норозилик деб ҳисоблайди. Турли сўровномаларда уни – яшаш учун керакли воситаларнинг етишмаслиги, кам даромадлар, оиланинг камбағаллик ҳолати, кабағаллик ва қашшоқликда яшовчи инсонлар сони кўплиги деб аташади. Бозор ислоҳатлари билан шуғулланувчи назарётчилар капитализмга ўтишнинг дастлабки йилларида аҳоли ўртасида қашшоқлик даражаси ўсишини олдиндан огоҳлантиришади, лекин кейинчалик қашшоқликни келтириб чиқарадиган “чириган” режалаштирилган буйруқбозлик иқтисодиёти билан таққослаганда, нисбатан шиддат билан ўсадиган самарали бозор иқтисодиётини олдиндан башорат қилишган. Бироқ, буларни  ҳеч қайси бири содир бўлмади. Қашшоқлик энг асосий муаммо сифатида пост-совет жамиятларида сақланиб қолмоқда.

2017 йил учун истеъмол савати: таркиби

Номи Ўлчов бирлиги Истеъмол хажми (йилига ўртача бир киши учун )
Меҳнатга лаёқатли аҳоли Нафақахўрлар болалар
Нон маҳсулотлари (нон ва макарон маҳсулотларини ун, дон, нўхат, мош, гречка, ловия, ва х.к.) кг 126,5 98,2 76,6
Картошка кг 100,4 80,0 88,1
Сабзавот ва полиз экинлари

 

кг 114,6 98,0 112,5
Мевалар кг 60,0 45,0 118,1
Шакар ва кондитер маҳсулотлари шакар ҳисобидан кг 23,8 21,2 21,8
Қўшма маҳсулотлари кг 58,6 54,0 44,0
Балиқ маҳсулотлари кг 18,5 16,0 18,6
Сут ва сут маҳсулотлари сут ҳисобидан кг 290,0 257,8 360,7
Тухум дона 210,0 200,0 201,0
Ўсимлик ёғи, маргарин ва бошқа ёғ-мой маҳсулотлари кг 11,0 10,0 5,0
Бошқа хилдаги озиқ-овқат маҳсулотлари (туз, чой, зираворлар) кг 4,9 4,2 3,6

2.Ноозиқ- овқат маҳсулотлари

Номи Ўлчов бирлиги Истеъмол хажми (йилига ўртача бир киши учун )
Меҳнатга лаёқатли аҳоли Нафақахўрлар болалар
Устки қалин кийим гуруҳидаги (Верхняя пальтовая группа) Дона/ Бир йил 3/7,6 3/8,7 3/2,6
Устки костюм- кийим гуруҳи (Верхняя костюмно­ платьевая группа) Дона/ Бир йил 8/4,2 8/5,0 11/2,0
Ич кийим Дона/ Бир йил 9/2,4 10/2,9 11/1,8
Пайпоқ ва шунга ўхшаш буюмлар (Чулочно­носочные изделия) Дона/ Бир йил 7/1,4 4/1,9 6/1,3
Бош кийим ҳамда галантерия товарлари ва буюмлари Дона/ Бир йил 5/5,0 4/5,6 4/2,8
Оёқ кийим Дона/ Бир йил 6/3,2 6/3,5 7/1,8
Мактаб-ўқув қуроллари Дона/ Бир йил 3/1,0 3/1,0 27/1,0
Чойшабли буюмлар Дона/ Бир йил 14/7,0 14/7,0 14/7,0
Маданий-майиший ва хўжалик учун мўлжалланган товарлар Дона/ Бир йил 19/10,5 19/10,5 19/10,5
Биринчи навбатда зарур бўладиган санитария ва дори-дармон буюмларари Бир ойда ноозиқ-овқатларига кетадиган харажатлархажмидан фоиз хисобида 10 15 12

3.Хизматлар

Номи Ўлчов бирлиги Истеъмол хажми (йилига ўртача бир киши учун )
Меҳнатга лаёқатли аҳоли Нафақахўрлар болалар
Уй-жой Умумий майдони м2 18 18 18
Марказий иситиш тизими Бир йилда Гкал 6,7 6,7 6,7
Совуқ ва иссиқ сув таъминоти ҳамда оқава сув Суткаси литр 285 285 285
Газтаъминоти Бир ойида куб. м 10 10 10
Электроэнергия Бир ойда кВт.с 50 50 50
Транспорт хизматлари Бир йиллик қатнов 619 150 396
Маданий хизматлар Бир ойда кўрсатиладиган хизматларнинг умумий харажатлар фоиз хисобидаги хажми 5 5 5
Бошқа турдаги хизматлар Бир ойда кўрсатиладиган хизматларнинг умумий харажатлар фоиз хисобидаги хажми 15 15 15

Фойдалинилган адабиётлар:

1.Барановский М.О. “Методические подходы к оценке уровня жизни населения Украины”

2. Воронкова О.В. “Подходы к определению и измерению бедности”

3. Голубенко И.Е. “Критерии уровня бедности”

4. Ратгайзер В.М. “Стоимость жизни и ее измерение”

5. Ржаницына Л.С. “Вопросы теории и практики сокращения бедности в России”

 

Ufq.uz томонидан рус тилидан таржима қилинди