Нурлан Атигаев: “Тарихимизни биз учун ҳеч ким ёзмайди!”

Ўз тарихига бўлган қизиқиш барча халқларга хосдир, аммо биз, қозоқлар учун, бундай қизиқиш менталитетимизнинг органик қисми деб аташ мумкин. Тўғри, бунда бизнинг битта камчилигимиз безовта қилади: биз илмий ёндашувдан кўра, балки кўпроқ мамнуният билан ишониладиган афсоналарни афзал кўрамиз. Қозоғистоннинг тарих фанида салбий тенденциялар ва унинг истиқболлари ҳақида, Қозоғистоннинг таниқли васатий олими, тарих фанлари номзоди Нурлан Атигаев билан суҳбатлашамиз.

Сохта (псевдо) олимлар қаердан пайдо бўлди?

Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан сўнг, биз миллий тарих концептуал қайта ўрганиб чиқилди”,- деб аташ мумкин бўладиган ишларни бажара олдикми? Мамлакатнинг тарихчи-олимлари собиқ назарий тузилмалар асирлигида ва мафкуравий стереотипларни сақлаб қолишда айбланса, бу қанчалик тўғри?

– Менимча, миллий тарихнинг концептуал қайта кўриб чиқилиши жараёни ҳали тугамади, гарчи биз бу борада сезиларли натижаларга эришган бўлсакда.

Бу ерда кўп нарса Қозоғистон тарихини ўрганиш назарияси ва методологиясининг суст ривожланганлик муаммолари билан боғлиқ. Бу масалаларга алоҳида эътибор қаратадиган олимлар сони жуда озчиликни ташкил этади. Тарихни ўрганишнинг шаклий ёндашувидан қочиб, биз замонавий (цивилизацион) ёндашувининг камчиликларини кўрдик. Шу боис, бизлар бу борада ҳали ҳам кўп ишлар қилишимиз керак бўлади. Бу ерда мен қуйидагиларга диққат қилишингизни истардим. Тарихий тадқиқотлар назарий ва услубий асосларининг заифлиги туфайли жуда кўп миқдорда компилятив ишлар пайдо бўлди. Хусусан, 2015 йилда Қозоғистоннинг 550 йиллик юбилейи нишонланар экан, ўнлаб монографиялар, юзлаб китоблар ва минглаб мақолалар чоп этилди. Уларнинг мутлоқ аксарияти бир-бирларини мазмун ва илмий натижалари бўйича такрорлайди. Ҳаттоки очиқ плагиат ҳам бўлган. Шу муносабат билан бир неча мақолалар чоп этдим. Бироқ, ваколатли органдан ёки плагиатчилардан ҳеч қандай реакция бўлмади. Шу муносабат билан, плагиатга қарши қонунни қабул қилиш юзасидан таклиф билан чиққан академик Хонкелди Абжановнинг фикрига қўшиламан.

– Нима учун жамиятимизнинг тарихий онгини шакллантиришда, профессионал тарихчиларнинг товушидан эмас, балки, илмий фанлар атрофидагилар” дейиладиган инсонлар томонидан белгиланади? Эҳтимол, ҳамкасбларингизнинг бундай пассив позицияси туфайли тарих фани ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг чеккасида қолиб кетаётгандир?

– Тарихчи-олим фактлар, ҳужжатлар, аниқ материалларга бириктирилган. Қачонки у қалбидан, ақли ва қўлидан “Монблан” фактларни ўтказмас экан, кўплаб ҳужжатларни текшириб, уларни хақиқийлигига ишонч ҳосил қилиб хулоса қилмас экан, у илмий ишга киришмайди ва ўз фикрини овоза қилмайди. Сохта олим ҳам манашуниси билан фарқ қилади, яъни унга бир-икки фактчалар етарли бўлиб, ваҳоланки у фактчалар ҳам текиширилмаган бўлиб, ўзини реклама қилиш манфаатидан келиб чиқиб, ҳаммага баланд овозда баёнот қилади. Бизнинг мактаблар, коллежлар, университетлар аҳолининг умумий тархий саводхонлигини шакллантириши керак. Ушбу жараёнлар якунланиши билан, илм-фан атрофидаги ваъзхонлик хақиқий илмга ўз ўрнини бўшатиб беради.

 

Мифологизация- жаҳолатнинг кашфиёти сифатида

 – Миллий тарих мифологизациясини олдини олиш учун нима қилиш керак, ёки беихтиёр мутаассиблик қилганим учун узр сўрайман, бу муқаррар жараёнми?

– Бизнинг шароитимизда тарихнинг мифологизацияси муқаррар, деб қўрқаман. Афсоналар, уларга талаб бўлган жойда пайдо бўлади. У эса, фақат тарихдан таълим бериш энг юқори даражада бўлганда йўқ бўлиб кетади. Ҳозирча биз бундан узоқроқмиз. Танқидлар остида мактаб дарсликлари ётибди. Олий ўқув юртлари талабалари юрт тарихини 1905 йилдан бошланадиган, қисқартирилган вариантида ўрганишмоқда. Баъзи оммавий ахборот воситалари сифатсиз, тасдиқланмаган материаллар, хулосалар ва баҳолашларни тарқатмоқдалар. Буларнинг барчаси илм-фан мифологияси устунлигига ҳисса қўшади.

– Менинг тасавуримга кўра, профессионал тарихчи-олимларнинг фожеаси замондошларининг жоҳилиги ўсиб боришида бўлиб, улар кўпроқ орзулар ва баъзан очиқчасига маразм ва хаёлларга асосланган, беллетристика ва адабиётни афзал кўрадилар. Аммо, фуқароларга илмий ва ижодий тадқиқотлар ўртасидаги фарқни қандай тушунтириш мумкин? Қандай қилиб ҳар қандай босма сўзни ҳақиқат” деб ишончувчанлик кўникмаси илдизини қирқиш мумкин?

– Биз фан ва санъат ўртасидаги фарқни тушунишимиз керак. Илмий тадқиқотлар тор фикрли кишилар учун зерикарли ва ёқимсиз бўлиши мумкин. Лекин бу санъат асарлари, адабий ижод учун асос бўлиши мумкин. Агарда Ермухан Бекмахановнинг Кенесархон хақидаги тадқиқоти бўлмаганида эди ва агарда 1969 –йилда бизнинг олимлар ажойиб бўлган “Қозоқ хонликлари тарихи бўйича материаллар” илмий тўпламини яратишмаганида эди, унда Ильяс Есенберлиннинг “Кўчманчилар (“Кочевники”) триологияси, ҳозир биз билгандай даражада бўлмас эди.

Дунёда тан олиниши ва тарихнинг бирлаштирувчи лаҳзалари

Вақти келиб, Қозоғистон жаҳон тарихшунослигида, жумладан, тарихий методикада илғор поғоналарга кўтарилади, дея умид қилиш мумкинми? Ёки бу эзгу орзу-истакдан ортиқ нарса эмасми?

– Қозоғистоннинг ўтмишини ўрганиш нуқтаи назаридан, бизнинг тарихчиларимиз, мен ҳақиқий тадқиқотчиларни назарда тутаяпман, энг юқори даражада. Мисол учун, уларнинг баъзиларига (Б. Кумеков, М. Койгелдиев, Х.Абжанов, Ж. Тулибаева, С. Смагулов ва бошқалар) мамлакатимиз тарихи бўйича тадқиқотлар нуқтаи назаридан хорижда тенг келадигани йўқ. Қозоқ археологиясини К. Байпакова, Ж. Таимагамбетова, З.Самашевадан кўра, ҳеч қайси хорижий археологлар улар каби билишмайди. Улардан манба сифатида ҳаволалар келтирадилар, улардан иқтибос оладилар. Ҳеч ким тарихимизни биз учун ёзиб бермайди. Бизга биринчи даражали маҳаллий олимларимиз ва уларнинг ишларини реклама қилиш етишмаяпти. Бугунги кунда “Рухани жангыру” дастури доирасида дунёнинг энг яхши дарсликлари давлат тилига таржима қилинмоқда, қозоқ ёзувчиларининг энг яхши китоблари хорижий тилларга таржима қилиниши арафасида. Нима учун инглиз тилига бизнинг энг яхши илмий асарларни таржима қилиш мумкин эмас? Шундан кейин бутун дунё улар ҳақида билади ва бизни тан олишади. Ва яна бир гап.  Ўзимизни олимлардан дунё тарихшунослиги даражасига кўтарилишини талиб қилиш учун, аввал тегишли шарт-шароит яратиш зарур. Афсуски бу борада, агар юмшоқроқ гапирганда холатимиз яхши эмас.  Аҳир, “жигули” хайдовчисидан ўз машинасида тезлик  жиҳатдан “мерседес”дан қолишмасликни талаб этиш, ғирт ахмоқликку.

– Келиб чиқишимиз битта ёқадан эканлигига қарамай, бугунги кунда Қозоғистон олимлари билан уларнинг яқин хорижий давлатлардаги ҳамкасблари ўртасида тарихий ҳодисаларни турли хил талқин қилиш, кескин масала сифатида кўтарилмоқда. Сизнинг нуқтаи назарингизга кўра, бу зиддиятлар ортда қолиши мумкинми?

– Қозоғистон олимлари ва яқин хориждаги ҳамкасблар томонидан айрим тарихий ҳодисаларни турли хил талқин қилиш менинг назаримда, табиий мойилликдир. Бугунги кунда собиқ Совет Иттифоқи давлатларининг ҳар бири ўзининг давлатчилик ғояларига таяниб, ўз давлатчилигини шакллантирмоқдалар. Масалан, қозоқлар миллий озодлик ҳаракати етакчиси Кенесари Қосимов биз учун миллий қаҳрамон, бироқ рус империяси мафкурасини эътироф этган тарихчилар учун душман деб ҳисобланиши мумкин. Қирғизистонлик тарихчилар ҳам унга салбий муносабатда бўлиши мумкин. Масалан, Қозоғистон тарихи билан Ўзбекистон тарихида Амир Тимур роли турлича баҳоланади. Биз умумий ўтмишдаги ушбу зиддиятли онларни тушуниб олишимиз керак. Аммо бизнинг халқларимизни бирлаштирадиган кўплаб жиҳатлар бор бўлиб, ва булар кўпчиликни ташкил этади. Агар қадимги тарих ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда Қозоғистон ва Марказий Осиёдаги қўшни халқларнинг қадимги аждодлари бир –яъни, саклардир. Ўрта аср даврида уларни Турк хоқонлиги, сўнгра Мўғул империяси шаклида умумий тарих бирлаштиради. Мўғул империясининг тарихи ва кейинчалик Жучи Улуси тарихи руслар учун ҳам ва бир қанча туркий халқлар учун умумий ҳисобланади. Янги замон тарихида кўплаб халқларимизни мустақиллик учун кураш мавзуси бирлаштиради, яъни тарихнинг совет давридаги умумий фожиали мавзулар – коллективизация, очлик, репрессия ва бошқалар. Профессионал тарихчилар сифатида бизни бирлаштирадиган аниқ омилларга эътибор қаратишимиз керак. Фақат шу тарзда кўп қарама-қаршиликларни бартараф этиш, тинчлик ва қўшнилар билан иноқликда яшаш мумкин.

Биз суҳбатдошимиз билан “кундалик турмуш ” ҳақида ҳам сўз юритдик, бу эса Қозоғистон илм-фанининг, жумладан, тарихий жиҳатлари билан бевосита боғлиқ. Мана, у нималарни айтди:

 Пул масаласи

 Агар очиқча гапирадиган бўлсак, тан олиш керак, Қозоғистон илм-фани умуман олганда бугун ачинарли холатда. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики: илм-фан барқарор ривожланиши учун, уни молиялаштириш ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) 1,5 фоизини ташкил қилиши керак. Жаҳоннинг ривожланган мамлакатларида (Исроил, Финляндия, Швеция, Япония, Жанубий Корея) ушбу харажатлар ЯИМнинг 3-4 фоизини ташкил этади. Қозоғистонда бу кўрсаткич ўтган йил 0,16 фоизни ташкил этган бўлса, ўн йил аввал бу кўрсаткич 0,21 фоизни ташкил этган эди. Шунинг учун Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлигининг 2020 йилга қадар илм-фанни молиялаштиришни ЯИМнинг 1 фоизигача ошириш режалари утопик кўринишга эга. Давлат томонидан ажратилган барча маблағлар илмий-тадқиқот институтига ва олимларга тўлиқ етиб келмаслигини инобатга олиш керак. Молиявий қоидабузарликнинг кўплаб фактлари мавжуд. Масалан, фақат ўтган йилнинг ўзида Ҳисоб палатаси аудити 10 млрд. танга миқдорида Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан қоидабузарликка йўл қўйилганлиги аниқлаган ҳамда бюджет маблағларидан самарасиз фойдаланиш ҳоллари 37 млрд. тангани ташкил этган. Шундан кейин, илм-фан ва таълимга нима қолади?

Шунча вақтдан кейин, ўтган йили илк бор, тадқиқот институтлари йил бошида асосий молиялаштириш учун маблағга эга бўлишди. Илгари, Фан қўмитасининг кўпгина илмий тадқиқот институтлари бу пулни уч ойдан тўрт ойгача кечиктириб олардилар. Масалан, 2014 йил Тарих ва этнология институтимизга асосий молиялаштириш доирасида дастлабки транш фақатгина 29 майда келиб тушди. Тахминан икки йил ичида ҳам худди шундай ҳолат юз берган. Грант билан молиялаштириладиган лойиҳалар учун маблағлар ҳам тарихий тадқиқотларга ихтисослашган институтга кечиктириб берилган. Мисол учун, 2014-йилда бизнинг институтимиз фақат 19 мартда, бир йил ўтиб – апрел бошида, бир йил ўтиб – 20 майда пул олган. Фақатгина 2017 йилда грант мавзуси феврал ойида молиялаштирилди. Вазирлик бу борада қанчалар илгарилаб кетганлигини вақт кўрсатади. Кўчада аллақачон январь ойининг иккинчи ярми, лекин илмий танловларнинг якуний натижаларини ҳали ҳам эълон қилинмаган. Кейин маъқулланган лойиҳалар бўйича шартномалар тузиш учун вақт керак бўлади. Мен бу йил олимлар энг эртаси билан февраль ойининг ўрталарида пул олади, деб қўрқаман.

Сўнгги йилларда “Илм-фан фонди” АЖ томонидан молиялаштирилган “Тарих оқимидаги одамлар” тарихий тадқиқотлар дастури билан боғлиқ холат биз учун мураккаб бўлди. 2015-йилда, ушбу дастурга кўра, институт фақат 21 июлда, кейинги йил – 29 сентябрь куни молиялаштирилди. 2017 йилда дастурий- мақсадли молиялаштириш умуман йўқ эди, чунки 2015-2016 йилларда номаълум сабабларга кўра гуманитар фанлар бўйича илмий лойиҳаларни молиялаштириш учун танловлар ўтказилмади. Ваҳоланки, Фан қўмитасининг кўрсатмасига биноан, тадқиқот институтлари аризаларни тайёрлаш бўйича иш олиб боришган. Бунинг ўрнига, 2017 йил июль ойида Давлат раҳбарининг топшириғи доирасида бир нечта илмий-тадқиқот институтлари иккита илмий лойиҳа устида ишлашни бошлади:

  1. Қозоғистон фаналар академияси учун “Қозоғистон халқи” нинг интерактив тарихий харитасини тайёрлаш;
  2. “Қозоғистоннинг аънанавий жўғрофияси “.

Биринчи лойиҳага биноан, октябр ойининг охирида, Фан қўмитаси томонидан тасдиқланган Йўл харитасига кўра, барча тадбирлар, жумладан, маҳаллий ва хорижий хизмат сафарлари амалга оширилиши керак эди, аммо биринчи транш декабрь ойининг ўрталарида қабул қилинди. Бу маблағ буткул илмий сафарларга сарфланди. Қолган пуллар фақат 29 декабрда олинган, яъни йилнинг оҳирги иш кунида. Шу куни тадқиқот институтлари ўз ходимлари билан шартномалар тузиб, пулларини тўлашди. Оҳирги кунга қадар ходимлар, уларга қанча пул тўланишини билишмаган. Ва бу лойиҳа амалга оширилган бўлса-да, лекин менинг фикримча, амалга оширилган ишнинг юқори сифатли бўлган деб бўлмайди. Олимлар билан яхши келишувга эришиш июл ойида якунланиши керак ва хизмат сафарлари камида сентябрь-октябрь ойларида амалга оширилиши лозим эди.

“Қозоғистоннинг аъанавий жўғрофияси”, деб номланган иккинчи лойиҳани молиялаштириш тахминан бир вақтнинг ўзида амалга оширилди. Ушбу лойиҳада ишлаш ҳам якунланди, гарчи, менинг фикримча, бу Маданият ва спорт ишлари вазирлигида амалга оширилган лойиҳани такрорлайди. Бунинг учун у ерда ҳатто “Муқаддас Қозоғистон” илмий-тадқиқот маркази ҳам ташкил этишган.

Кадрлар иқтидорсизлиги

 Яна бир жиддий муаммо – бу олимларни қўллаб-қувватлаш учун муайян сиёсатнинг етишмаслиги.  Ҳозир олимлар учун, тадқиқот институтига қараганда, университетда ишлаш кўпроқ фойдали. G-3 тоифасида 20 йилдан ортиқ илмий тажрибага эга бўлган фан доктори илмий тадқиқот институтидаги ўтган йилдаги иш ҳақи, тахминан 120 минг танга (350 ш.б.) бўлган. Солиқлар ва бошқа чегирмалардан сўнг қўлларида ундан ҳам камроқ пул қолади.

Академик Ўрозали Сабденов таъкидлаганидек, фан докторининг иш ҳақи, катта бир компаниянинг қўриқчиси маошига тенг. Бундай шароитларда олимнинг обрўси ҳақида гапиришга ҳожат йўқ.

1990-йилларда кучли ва ташаббускор ўрта ёшдаги мутахассислар бошқа соҳаларга ўтиб кетишган, ўша пайтда олим бўлиб шаклланмаган ёш мутахассислар, яна бошқа томондан, нафақа ва нафақа ёшидаги кўплаб олимлар қолиб кетган эди. Бугунги кунда мамлакат бўйича олимларнинг ёшига кўра градацияси қуйидагича: 25- 35 ёшлилар – 45%, 35-45 ёшли – 20%, 45-55 ёшли-15%, 55-65 ёшли-15%, 65 ёшдан юқори бўлган 10% гача.

Шунга қараб, аксарият илм-фанни харакатлантираётганлар нафақа ёки нафақа ёшидаги кишилар дейиш мумкин. Табиий сабабларга кўра, уларнинг сони борган сайин камайгандан камайиб бормоқда. Фаннинг кадрлар потенциали заифлашиб боришининг кўриниши. Агар бу шундай давом этса, унда бир неча йил ичида Қозоғистоннинг илм-фанида ҳақиқий инқироз бошланиши мумкин.

Илмий … ҳостел

2014 йилдан бошлаб ўнта илмий-тадқиқот институти Ал-Фаробий номли Қозоғистон Миллий Универститети билан ҳамкорликда магистр ва докторантурада ёш олимларни тайёрлашга киришди. Бу янги ва яхши ташаббус, лекин бу ерда ҳам мақсадли ёндашувлар йўқ. Хусусан, институтимизга дастлабки йилда докторантурага 4 та, иккинчи йили эса фақат битта ўрин берилди. Ўтган йили улар 7 та ўрин ажратиб беришни ваъда қилдилар, аммо улар фақат 3 тагина беришди. Ўз навбатида, шундан иккитаси Л.Н. Гумилев  номидаги Евросиё миллий университетида докторлик дастурига киритилди ва бизнинг икки ёш олимимиз ўз маблағлари ҳисобига Остонага боришларига тўғри келди.

Улардан бири ўқишга кириб, арзон турар жойида яшашга мажбур бўлди, чунки университет уни ётоқхонада оддий жой билан таъминлай олмаяпти. Бу йил Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги “Нурли ер” давлат дастури бўйича ёш олимлар учун квартиралар ажратишни бошлади. Бироқ, бошланиши жуда яхши бўлсада, бу ерда ҳам муайян қийинчиликлар мавжуд.

Масалан, бир хонали квартира учун ҳар ойда 45-50 минг танга тўлаш керак бўлса, ёш олимнинг маоши ойига 40-45 минг тангани ташкил этади, ва 2 хоналик квартира учун у 60-70 минг танга атрофида тўлаши керак. Шунинг учун у кафолат берувчини излашга мажбур бўлиб, улар фақат яқин қариндошлари орасидан бўлиши шарти мавжуд. Ҳаммаси ҳам бундайларни топа олмайди. Бироқ ёш олимлар шунисига ҳам жуда хурсанд. Ахир, бировни уйида ижарада пул тўлаб яшагандан кўра, 20 йилдан кейин ўзиники бўладиган квартирага пул тўлагани афзалда.

Умид, сўнгги бўлиб сўнади

Илмий лойиҳаларни ўрганиш ҳам ҳайратланишни келтириб чиқаради. Ҳозирги кунда танлов қоидаларига кўра, бизнинг илмий талабномаларимиз (заявка) бўйича битта маҳаллий ва икки хорижий мутахассис экспертлар иштирок этади. Бу холатда улар, қозоқларнинг тарихи, адабиёти ва тилини яхши биладиган хорижий мутахассислар кам учрашини ҳисобга олишмаяпти. Хўш, шундай холатда  кимни эксперт сифатида таклиф қиламиз? Аҳир уларга бунинг учун яхшигина хақ тўланадику. Маҳаллий олимлар ҳар бир экспертлик хулосаси учун 10 минг танга олишса, хорижий ҳамкасбларига шу иши учун 200 АҚШ доллари тўланади.

Академик, кимёгар Едил Ергожин кўп йиллар давомида ушбу масаланинг бошқа томонига ҳам эътибор қаратиб келмоқда. Унинг сўзларига қараганда, биз хорижий олимларга ўз ғояларини амалга ошириш учун янги ғоялар, ишланмалар, механизмларни берамиз ва бунинг учун пул ҳам тўлаймиз. Баъзи хорижий олимлар бизнинг лойиҳаларимизга кам баҳо бериб, кейин ўз мамлакатларида шунга ўхшаш лойиҳани, бизнинг олимлар ғояларига асосланган ҳолда ишлаб чиққан холатлари ҳам кузатилган. Фанлар академиясининг гуманитар фан олимларидан хорижий журналларда мақолалар нашр этиш талаби мутлақо тушунарсиздир.

Вазирликдаги баъзилар, улар (хорижий журналлар) туфайли тадқиқот институтининг илмий даражасини баҳоласа бўлади, дея ҳисоблашади. Докторлик диссертациясини (PhD) ҳимоя қилиш ҳамда профессор ва доцент илмий унвонини олиш учун ҳам импакт -факторига эга журналларда мақолалар чоп этиш зарур. Аммо Қозоғистон таълим ва илм-фан вазирлигидаги ҳеч бир кимса, хорижий импакт-факторига эга журналда битта мақолани чоп этиш 1000 АҚШ доллар атрофида сарфланиши ва бундан ташқари узоқ муддат талаб этилишини ҳисобга олаётгани йўқ. Жами, 40 дан 120 минг танга маош оладиган олимлари учун бу жуда катта миқдор. Бундан ташқари, ушбу журналларда ўз талаблари мавжуд: мақола текширишнинг бир неча босқичидан ўтиши керак, унга бир нечта шарҳлар, тақризлар керак. Бироқ, мақола барча босқичлардан ўтган тақдирда ҳам, уни чоп этилишига кафолат йўқ.

Умуман олганда, хорижий журналлар Қозоғистон тарихи ёки қозоқ тили ва адабиёти муаммоларига қизиқиш билдирмайди. Бу муаммолар фақат Қозоғистон учун муҳимдир. Афсуски, бугунги кунда амалдорлар илм-фандаги оддий нарсаларни тушунолмайдилар: аслида, маҳаллий олимларнинг маҳсулотларининг ягона истеъмолчиси Қозоғистон жамияти ҳисобланади. Хорижда Қозоғистон тарихи муаммолари билан кўпи билан 20-30 дан ортиқ бўлмаган олим қизиқади. Шу билан бирга, хорижий олимларининг тор ихтисосли эканлигини ҳам ҳисобга олиниши лозим. Агарда, масалан, у археолог ёки медиевист бўлса, Совет Иттифоқи даврида ёки пост-совет даврида Қозоғистон тарихининг муаммоларига бағишланган мақолаларни, ҳатто Томсон Рейтер ёки Scopus халқаро журналларида чоп этилган бўлса ҳам, ўқимайди.

Хорижда пул топиш мақсадида импакт-факторига эга махсус журналлар яратилган. Энг муҳими, улар учун пул тўласанг бас, ва мақоланинг сифатига ҳам қарамай, уни нашр этишга тайёр бўлишади. Аммо агар келажакда ушбу журнал импакт-факторлик унвонидан махрум қилинадиган бўлинса, демак тўлаган пулингизни ҳавога совурган деб ҳисоблашингиз мумкин. Шу каби ҳолатлар содир бўлган. Бундай холат орқали, бир томондан, бизнинг олимларимиз учун қўшимча қийинчиликлар юзага келтирилса, иккинчидан эса пулимизни чет элга чиқариб юборамиз.

Умуман олганда, менинг фикримга кўра, барча миллий фаннинг асосий муаммолари (нафақат тарихий), унга нисбатан давлатнинг муносабати ва уни бошқарадиган идораларнинг фаолияти билан боғлиқ. Шу билан бирга, мен Қозоғистонда ҳозирги ҳолатни, шу жумладан, тарихий ҳолатни танқидий баҳолай олмаяпман. Илм-фанни хоҳловчи ёш олимларнинг борлиги бундай баҳо беришга имкон бермайди. Қандай бўлмасин, бу бизнинг келажагимиз ва улар мавжуд экан, умид ҳам бор.

 

Муаллиф: Кенжа Татиля

Манба: https://camonitor.kz/30481-nurlan-atygaev-za-nas-nashu-istoriyu-nikto-ne-napishet.html

Ugq.uz томонидан рус тилидан таржима қилинди.