Нима учун Қозоғистонда таълим ислоҳоти муваффақиятсизликка учради: Қуваниш Тастанбекованинг Япония тарафдан қарашлари.

Қозоғистон 1990-йиллардаги Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки (айнан ёш давлатга пул кредиларини берганлар) буюруғи остида, бизнинг ўзимизга хос тарафларимизни ҳисобга олмасдан амалга оширилган ислоҳатларнинг ҳосилини ўриб олмоқда. Цукуба университети (Япония) Халқаро таълим ва қиёсий педагогика кафедрасининг катта ўқитувчиси Қуваниш Тастанбекова шундай деб ҳисоблайди. Унинг тадқиқотини асосий йўналиши Қозоғистондир.

 

Билим излаб

Дастлаб, унинг, дунёда таълим тизими бўйича энг илғор ҳисобланган мамлакатга қандай келиб қолганлиги хақидаги ҳикоясини эшитсак.

1998 йилда Аблайхон номидаги Қозоқ давлат халқаро муносабатлар ва жаҳон тиллари университетининг Шарқшунослик факултетига ўқишга кирдим, – дея эслайди Қуваниш. – Японияни биринчи мутахассислик сифатида танладим, иккинчиси эса – хитой. 2001 йилда Япония ҳукумати дастури бўйича мен Цукуба университетида малака ошириш курсига бордим. У ерда кўп йиллар Совет Иттифоқидаги таълим тизимини ўрганган профессор Акико Минеи билан учрашдим. Мен Қозоғистонга жўнаб кетишимдан олдин, у менга магистратура ва докторантурада ўқишимни давом эттирмоқчи бўлсам, ўз лабораториясида мени кўришдан мамнун бўлишини айтди.

Университетни 2003 йилда тугатганимдан сўнг, ўша ерда дарс бериш учун ўқитувчи бўлиб қолдим ва дарҳол стажер-тадқиқотчи учун стипендия олиш учун ариза топширдим. Агарда аризам қабул қилиниб, таклифнома берилса, келгусида магистратура ва доктарантурани Япониядаги олий ўқув юртларида ўқишим мумкин эди. Мен бу ҳақда профессор Минеейга ёзган эдим. У менинг  имлий раҳбарим бўлишга розилик берди ва 2004 йилда яна Японияга бордим. Уч йилдан сўнг магистратуранинг “Таълим сиёсати ва қиёсий педагогика” мутахассислиги бўйича битирдим ва докторантурага кирдим.

2012 йилда оилавий шароитдан келиб чиқиб, қисқа муддатли танаффусдан сўнг,  PHD даражасини ҳимоя қилдим ва менда Цукуба Университети ўқитувчиси бўлиш имконияти пайдо бўлди. Лекин мен уйга, оиламга (у вақтда мен турмушга чиққан ва битта қизли ҳам бўлгандим) қайтишни ҳохлардим. Мен Олматага қайтиб келгач, энг аввал Қозоғистон Давлат Университетига мурожаат қилдим. У ерда менга фақат япон тили бўйича дарс бериш учун ўқитувчилик лавозимига бўш ўрин борлигини айтишди, аммо бу менинг ихтисослигим билан боғлиқ эмас эди. Мен эса, таълим сиёсатида қиёслаш характеридаги компаративистик тадқиқотлар билан шуғуланиб келар эдим.

 Хуллас, мен Қозоғистон Давлат Университетининг бу таклифини рад этдим ва олий ўқув юртларидаги ўқитувчилар томонидан грант олиш учун тақдим этиладиган аризаларни баҳолаш ва таҳлил қилиш бўйича миллий экспертиза илмий-техник марказининг мутахассиси бўлиб ишга кирдим. Ўша ердан бошқа бир ишга кетишимга навбатдаги декрет таътили сабаб бўлмади, балки ҳеч қаерга кетмадим, чунки Қозоғистонда ҳеч ким доимий равишда ишга ёлламади.

Бундан бир оз олдин, Цукуба Университетидан ўқитувчилик лавозимига расмий таклиф келганди. Ва 2013 йилнинг баҳорида биз бутун оиламиз (мен, эрим ва икки болам) билан Японияга кўчиб ўтдик. Турмуш ўртоғим Қозоғистон политехника институтини тамомлаб,  хавф-муҳандислиги ихтисослиги бўйича магистр даражасини олган ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Ҳозир у консалтинг соҳасида ишламоқда.

– Яъни, Қуёш чиқар мамлакатда илдизларингиз чуқур ёйиладиган бўлбдида?

– Бу ерда бизга талаб бор, бунинг устига бизнинг ишимиз бевосита Қозоғистон билан ҳам боғлиқ. Мисол учун, мен университетни Қозоғистон ва Марказий Осиё мамлакатлари олий ўқув юртлари билан таълим соҳасида ҳамкорлик қилишга чақирш билан шуғулланаман. Бугун кунга қадар Абай номидаги Қозоғистон Педагогика миллий университети, Гумилев номидаги университет ва Ўзбекистоннинг айрим университетлари билан алоқалар ўрнатилган.

Япониядаги таълим тизими билан таништириш учун ўзимизнинг олий ўқув юртлари ва мактабларимиз ўқитувчилари учун малака ошириш ишларини ташкил қиламан. Яъни, Японияда яшашимиз, ишлашимиз ва солиқ тўлаганимиз билан, биз Ватанимиздан ажралмаганмиз. Кўпинча (йилига камида уч марта) биз ватанимизга борамиз, чунки барча қариндошларимиз Қозоғистонда яшайди. Маълумки, инсон ўзига яхши ва қулай шароитни қидиради ва Япония биз учун энг қулай шароитларни таклиф қилмоқда. Бироқ, Қозоғистонда шундай вазият юзага келганки, мутахассислар мамлакат ҳаётининг асосий соҳаларидаги жиддий муаммоларни ҳақиқий сабаблари ҳақида гапирганида, у кўпчиликка ҳам ёқавермай қолган.

Жаҳон банкининг буйруғи остида

Билишмча, гап таълим тизими ҳақида кетмода?

– Албатта. Менинг тадқиқотимнинг асосий қизиқтирган йўналиши Қозоғистон таълим сиёсати соҳаси. Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин постсовет ҳудудида эркин бозорга ўтиш бошланди. Унинг тамойилларида таълим соҳаси ҳам асос бўлиб хизмат қилди. Лекин, бироз юмшоқроқ таъкидлаганда, бу ишлар буткул тўғри амалга оширилди деб бўлмайди. Вазиятни чуқур таҳлил қилмасдан ва узоқ муддатли истиқболга прогноз қилмасдан туриб, таълимни интернационалаштириш ва халқаро стандартларга мослаштириш ортидан қувиб кетилди.

Айни пайтда, Қозоғистон шароитида 70 фоизи қишлоқларда (уларнинг ярими малакаси оз бўлганлар) бўлган 2,5 миллион бола учун 7,5 минг мактаб тўғри келишини ҳисобга олиб,  худди Финляндия ёки Япония, намунасидаги каби мактабларни ташкил этиш ҳақида гапириш – жиддий эмас. Ушбу мамлакатларнинг географик, табиий-иқлим, иқтисодий, ижтимоий ва этно-маданий шарт-шароитлари билан, бизни шароитимизни қиёслаганда тўлиқ мос келмайди. Ҳозир энди биз, 1990 йилларда нафақат саёз амалга оширилган ислоҳатларни, балки тўғрироғи таълим тизимини реструктуризациясини амалга ошириш мақсадида, бозор иқтисодиёти тамойиллари талаблари, буйруқ остида Осиё тараққиёт банки ва Жаҳон банки каби ташкилотлар томонидан бизни ёш давлатимизга берилган кредитларни ўзлаштиришни муҳим деб ҳисоблаб, унинг ҳосилини йиғиб олмоқдамиз. Агар шундай бўлса, демак, табиий равишда ислоҳотлар уларнинг буйруғи остида биздаги мавжуд хусусиятларни ҳисобга олмасдан амалга оширилган дейиш мумкин. Ва ҳозир ҳам худди шундай нарса юз бермоқда.

Янги мисоллардан. Ўтган йилнинг август ойида Қозоғистон ҳукумати Жаҳон банки билан ўрта таълимни модернизация қилиш бўйича 66 миллион долларлик шартнома имзолади. Ва энди ўқитувчиларни малака ошириш курсларига қувғин қилишмоқда ёки улар жадал суръатда дарсликларни чиқариб ташлашмоқда, бу эса жамиятда ғзабланиш тўлқинини келтириб чиқаради. Яъни, худдики яхши ният билан ажратилган мааблағлар, “яхшироқ бўлишини истагандик, лекин баттар ёмонлашди” тамойилига асосланиб ўзлаштирилмоқда.

Буларнинг барчаси, будай бефойда нарсаларда иштирок этишдан тийилиб туришимга сабаб бўлмқода. Гарчи мен Қозоғистонга қайтиб келадиган бўлсам ҳам, менда ўз билимларими тадбиқ этиладиган соҳа топилиш имкониятлари пайдо бўлишига амин эмасман, қайсики, у ерда ўз билимларим талаб этиладиган жой яратилишига кўзим етмайди. Ахир бизнинг мамлакатда танқид, ҳатто конструктив бўлсада, ҳар доим душманлик кайфияти сифатида қабул қилинади. Мен бунга аввалроқ ҳам дуч келганман. Мен Қозоғистон таълим сифати ҳақида гапиришни бошлашим билан, ура- ватанпарварчилар ўпкаланиб сўрашади: ” Японияда ўтириб, сен мамлакат учун нима қилдинг?”. Мен миллионлар ҳақида бақириб овоз бермайман ва менинг ишим баланд овоз берадиган эмас, мен ҳар йили Японияга 15-20 нафар Қозоғистон ўқитувчиларини таклиф этиб бораман, Япония таълим вазирлиги даражасида Орол денгизи муаммосини кўтариб чиқаман, Қозоғистон олий ўқув юртлари талабаларининг қисқа ва узоқ муддатли стажировкасини қабул қиламан…

Гарчи бу ҳақида суҳбатга киришган эканмиз, унда Япониядаги ўқитувчи мақоми қандай?

– Бу ерда ушбу касбга устувор даражада аҳамият берилади. Япон мактабининг маданияти ҳам бизникидан фарқ қилади: ўқитувчилар нафақат билимни, балки болаларни яшаш учун қобилиятини ва экстремал шароитда мослашишни, болаларнинг жамиятда ўзини тутишларини ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилишларини ўргатишади. Буларнинг барчаси япон ўқитувчиларининг иш ҳафтасида баён қилинганидан кўра кўпроқ вақт талаб этади. Шунга қарамай, ўқитувчи бўлиш учун университет битирувчиси психология, педагогика ва унинг мазмунини билишни ўз ичига олган, ишга қабул қилиниши учун, уч босқичли имтиҳондан ўтишлари керак. Бундай сифатли танлов ва япониялик ўқитувчиларга тўланадиган пулнинг муносиб фаолиятлари учун тўланишига ишонч ҳосил қилиш имконини беради. Ўқитувчининг маоши мамлакт бўйича ўртача даражадан юқори, қўшимчасига пенсия ва соғлиқ суғуртаси шаклида яхши ижтимоий пакет берилади.

Қозоғистонда эса, ҳеч ким ўқитувчиларга қўйиладиган талаблар халқаро стандартларга жавоб бермаслиги ҳақида ўйламайди, ваҳоланки ислоҳотчиларимиз айнан манашу стандартларга урғу беришни жуда яхши кўришади. Ушбу стандартларга мувофиқ, ўқитувчи асосий 18 соатлик ставка (40 минг танга ва синф раҳбарлиги учун қўшимча пул ва назорат ишлари учун бериладиган нафақа) учун эмас, балки 40 соатлик иш ҳафтаси учун маош олиши керак. Агар биз шундай қилсак, биз ҳам педагогик мутахассисликлар учун абитуриентларни сифатли танлаш ҳақида гаплашишимиз мумкин бўлади. Бугун мактабларга на болаларни, на ўз ишини севадиганлар келишмоқда. Бундай одамлар ўқувчиларга нотўғри ва кераксиз билимларни беради.

Лекин бу  чигалликни қандай бартараф этиш керак?

– Барчасини тубдан ўзгартириш учун биз сиёсий ирода ва чуқур таҳлилга муҳтожмиз, бу эса кўп вақт ва пул талаб қилади. Агар бундай бўлмаса, эртага таълим соҳасида бугунги кунга қарагандан кўра ёмонроқ бўлади.

Тилдан тилга

Дарвоқе, жамиятда ғазабга сабаб бўладиган дарсликлар ҳақида. Бошқа мамлакатларда улар қандай ёзилади?

– Умуман дарслик нима? Бу мажбурий давлат стандартларига асосланган билимларнинг маълум миқдори. Японияда  вақтнинг талабларига мувофиқ – ИТ-технологияларни ривожланиши ва янги коммуникацияларнинг пайдо бўлиши билан,10 йил ичида бир марта, бир хил асосий мазмунга эга бўлганларининг фақат таркибий базаси ўзгаради. Бироқ, бу 10-20 кун ичида,  фан докторларини йиғиб, шошма-шошарлик билан дарсликларни тезда янгилаш дегани эмас.

Японияда дарсликларнинг сўнгги давлат стандарти 2010 йилда қабул қилинган. Бундан уч йил олдин эса, мактаб ўқитувчилари, педагогика олий ўқув юртлари ўқитувчилари, вазирликлар вакиллари, иш берувчилар, китоб нашриётлари ва ўқитувчилар малакасини ошириш билан шуғулланадиган мутахассислардан иборат экспертлар гуруҳини ташкил этишган. Маҳаллий мактабларда олинган хорижий тажрибани ва маълумотни ҳисобга олган ҳолда дарсликларни ёзиш жараёни икки йилга яқин давом этди, кейин яна бир йил мактабларда синовдан ўтказилди. Ўзгартирилган дарсликлар иш берувчилар, мактаблар ва давлат талабларига жавоб бера бошлагандан сўнг, улар умумдавлат даражасига жорий этилди.

Қозоғистонда 2000 йилдан 2017 йилгача республика давлат таълим стандарти камида етти марта янгиланди. Ва ҳар сафар дарс китобларининг асосий мазмунини ўзгартириш ҳақида эмас, балки уларни тўлиқ қайта ёзиш ҳақида таъкидланди. Улар тезлик билан, (тахминан уч ой!) ҳеч қандай таҳлилсиз – яъни, Қозоғистон меҳнат бозорида қайси билимлар, қобилият ва кўникмаларга бўлган талаблар, жорий кун эҳтиёжлари ҳисобга олинмасдан ва  ҳаққоний, грамматик, услубий хатолар текширилмасдан мактабларда жорий этилди. Маблағларни тезлик билан ўзлаштириш ортидан қувиш, ўқув адабиётларини тайёрлаган муаллифлар гуруҳи қанчалик даражада бундай ишларга лаёқатлилик масаласи орқа планга ўтиб кетди. Аҳир, бундай ишларга тайинланганлар, ёшига қараб боланинг психофизик ривожланишининг хусусиятларини яхши билишлари керак.

– Қозоғистон мактаблари яқинда уч тилда дарс беришга ўтади. Японияда чет тилларни ўрганиш масаласи қандай кечади?

– Бу ердаги таълим- мактабгача, мактаб ва университет  фақат япон тилида. Мамлакатда чет элликлар кўп эмас: 127 миллион маҳаллий аҳолининг фақат 2 миллионини ташкил этади. Улардан тахминан 500 минги этник кореялик ва хитойликлар бўлиб, уларнинг аждодлари Маньчжурида ва Корея ярим оролида яшаб келишган бўлиб, у ерлар Иккинчи жаҳон уруши даврида Япония томонидан ишғол қилинган. Ҳозир улар асосан маҳаллий аҳолига мослашиб кетган. Фарзандларига ўз она тиллари, тарихи, этнографияси ва маданиятини курсларда ёки якшанба мактабларида ўқитишади, лекин улар таълим тизими сифатида давлат томонидан тан олинмайди.

Шунингдек яна, таълим бериш тили – инглиз тили бўлган хусусий мактаблар мавжуд, бироқ улар жуда оз. Мактабларда хорижий тиллардан фақат биттаси ўқитилади -бу инглиз тили. Инглиз тили тахминан 7-синфдан бошлаб (агар қозоқ мактабларидаги ёши бўйича мўлжалланадиган бўлса) объект сифатида танилган бўлса-да, 2014 йилдан бери узоқ давом этган баҳс-мунозаралардан сўнг, уни бешинчи синфдан бошлаб, инглиз тили ташувчиси (она тили инглизча) бўлган кишилар билан суҳбатлашиш соати сифатида жорий этилди. 2020 йилдан бошлаб Япониядаги мактабларда инглиз тилида шу каби билимларни ўрганиш учинчи синфдан бошлаб жорий қилинади ва тилни ўрганиш предмети 5-синфдан бошланади, аммо илмий-табиий (кимё, биология, компютер фанлари) циклида инглиз тилида дарс бериш хақида гап-сўз  бўлиши мумкин эмас. Биринчидан, барча японларда инглиз тилида гаплашишга  эҳтиёж йўқ. Иккинчидан, инглиз тили чет тилидир ва бу ерда асосий устуворлик она тилни ривожлантиришга қўйилмоқда.

Яна таъкидлаш керакки, психолингвистика нуқтаи назаридан, бола энг аввало абстракт фикрлашни ўз она тилида бошлаши керак, кейин иккинчи тилни жорий этиш керак. Бундай фикрлашнинг биринчи босқичи тахминан тўққиз йилга боради. Кўпгина етук болаларни салкам туғилиши билан инглиз тилига олиб келиши, фақат эшитишнинг қўшимча ривожланиши сифатида қабул қилиниши мумкин. Агар боланинг интеллектуал ривожланиши ҳақида гапирадиган бўлсак, у ҳолда грамматик тузилиши, мантиқий тизими, услуби, фразеология ва ҳк. ҳар иккала тилни – маҳаллий ва иккинчисини ўзлаштириш жараёнини бузади. Натижада эса, биз еттита-линг деб номланадиган сўзларни, яъни оғзаки ёки ёзма равишда ўз фикрларини аниқ ифода этолмайдиган, керакли даражада ҳажмда гапирмайдиган инсонларни етиштирамиз.

Баъзи қозоғистонлик мутахассисларнинг Сингапур ёки Малайзиядаги тажрибасидан келиб чиқиб, инглиз тилини ўқитишни жорий этиш бўйича мулоҳазалари самарасиздир. Сингапурда инглиз тили расмий тилдир, бу Қозоғистонда рус тилига ўхшайди, шунинг учун Сингапурлик болалар икки тилли, аммо уч тилли эмас. Малайзия мактабларида инглиз тилини ўқитишнинг кенг қўлланилишидан олдин, педагогика олий ўқув юртларида ўқитувчиларни ўқитиш ва соҳада ўз малакаларини ошириш учун минглаб янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари яратилди. Аммо беш йил ўтиб, бу мамлакатда инглиз тилида фанлардан дарс беришдан воз кечилди.

Сабаби – мактаб битирувчиларининг интеллектуал даражаси жуда паст эди. Бундан маҳаллий ислоҳатчиларининг кўзлаган мақсади болалар икки тилли (билингва)  бўлишни хохлашган эди, лекин асло уч тилли (трилингва) эмас. Инглиз тилини ўргатишга маъсул бўлган Малайзия Инновация агентлиги директори, жумладан қуйидагиларни айтди: “Биз мағрур эмасмиз. Гарчи хатоликка йўл қўйдикми, Малайзиянинг ҳозирги ва келгуси авлодлар учун масъулиятни олганимиз учун, уни тузатишга ҳаракат қиламиз”. Мен, биз қозоқлардаги “номус” ва “уят” маҳаллий ислоҳатчиларимизга хатоларини тан олишга йўл бермайди, деб қўрқаман.

Муаллиф: Сара Садык

Манба: https://camonitor.kz/30503-pochemu-provalilis-reformy-obrazovaniya-v-kazahstane-vzglyad-iz-yaponii-kuanysh-tastanbekovoy.html

Тажима: ufq.uz томонидан амалга оширилди