Иш ҳақи ва “тоқат қилиб яшаш ” ҳақида

Қозоқистонлик оилага муносиб равишда хаёт кечириши учун қанча керак бўлади? Бу саволни тасодифан сўрамадик. Омилкор фикрларга кўра, бой ва камбағал ўртасидаги даромадлар тафовути, жумладан, мамлакатдаги сиёсий барқарорликка таъсир қилади.

Яқинда, Financial Times газетаси билан суҳбатда, миллиардер ва “Bridgewater” холдинг фонди асосчиси Рей Далио, иқтисодда нима юз бераётганига асосланиб, “иқтисод” ҳақида гапиришдан маъно йўқлигини айтди. Далио, тез ривожланаётган даромадлар тенгсизлиги кўплаб иқтисодларни яратади деб ҳисоблайди: элита ўсиб бораётган иқтисодиётда яшайди ва қолган 60-80% ни ташкил этувчи пастдагилар учун бу депрессив иқтисодиёт бўлиб, ўсиш кўрсаткичи салбий бўлади. Шунинг учун Далио келажак учун бошқа моделни яратишга киришди: у тенгсизлик кўплаб тўқнашувларни келтириб чиқариб, 2018-йилда ва кейинчалик бозорларни иқтисод эмас, балки сиёсий можаролар харакатлантиради, деб ҳисоблайди.

Турли мамлакатларнинг фикри биз учун қизиқарли кўринди. Эҳтимол, бу Қозоғистон ҳукумати баёнотида, мамлакат аҳолисининг жуда ёмон яшамаслигидан далолат берар. Кўринишидан, юқорида яшаётганлар учун  иқтисодиёт кўрсаткичлари – бошқа барча Қозоғистонликлардек бир хил эмас шекилли.

Ушбу тахминни ўрганиб чиқиш учун биз “тоқат қилиб яшаш” учун Қозоғистонда стандарт уй хўжаликлари эҳтиёжи учун қанча пул керак бўлиши ва реал хаётда одамлар қандай яшаётганлиги хақида маълумотларни тўпладик.

 

 Тоқат қилиб яшаш”  қанча туради

“Бир ой мобайнида тоқат қилиб яшашнинг ўртача миқдори қанча?  Бу унчалик ҳашаматли ҳам эмас, шунингдек, ўзига раво кўрган нарсани рад этмасликдан келиб чиққанда, қанчани ташкил этади? “- деган мазмундаги савол билан Лондонда яшовчи қозоғистонлик Темур Чигиров мурожаат қилган.

Чигировнинг фикрига кўра, “тоқатлилик” дегани нима?  “Бу яхши ва тўйиб овқатланиш; ойда икки марта кино ва ўртамиёна ресторанга бориш; ойда икки марта барга бориш; йилда икки марта, энг ҳашаматли бўлмаса ҳам, дам олиш масканларига саёҳат қилиш; вақти-вақти билан кийим сотиб олиш; бироз “қора кунга” ҳам маблағ ташлаб қўйиш ва бошқалар “. Темур Чигировнинг фикрича, Қозоғистонда ўрта синф манашундай яшаши керак.

“Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги унинг постига, мазкур мақола тайёрлангунга қадар, 145 та шарҳ ёзилди, унда Қозоғистонликлар хилма-хил рақамларни, – ҳар бир киши учун ойига 500 дан 3000 долларгача миқдорни кўрсатиб ўтишган бўлиб, бу ҳам қайси бир маънода муҳим кўрсаткич. Чигировнинг ҳаётга тадбиқ этиладиган, майиший турмушнинг бошланғич нуқтаси сифатида биз, оилага қилинадиган сарф-харажатларни ҳисоблашга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Намуна сифатида, Олмаотада ўзларининг квартирасида яшайдиган, мактаб ёшидаги фарзанди бўлган, бир жуфтлик оилани мисолида кўриб чиқиш учун, уларни танлаб олдик.

Ҳар бир оила бюджетининг асосий харажати озиқ-овқат ҳисобланади. Агар қаҳрамонларимиз тўғри овқатланишга харакат қилиб, сифатли гўшт, балиқ, сабзавот ва меваларни фақат мавсумий эмас, балки, яхши пишлоқ ва гўшт деликатеслари, сут маҳсулотлари ва ширинликларни йил давомида истеъмол қиладиган бўлишса, ойига камида 80-90 минг танга миқдордаги  ($ 240-270) маблағ етарли бўлмайди.

Ушбу суммага  дори-дармонлар, майиший-кимёвий уй-рўзғор буюмлари ва бошқа турдаги уйда ишлатиладиган майда-чуйдалар қўшилади. Натижада, бизни харажатлар миқдори  300 доллар бўлади.

Кинога икки марта, бир марта театр ёки концертга, кафе ёки ресторанга бориш учун – яна 250 доллар.

Оила бюджети харажатлар қисмига мактаб учун тўловларни ҳам инобатга олиш керак, чунки кўпчилик хусусий мактабларга болаларини беришга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, агар бола давлат мактабларида ўқиган холатда ҳам, оила бюджетидаги тешикларни репетиторлар, спорт тўгараклари ва бошқалар ҳосил қилади. Буларни барисини ёпиш учун 300 АҚШ доллари етарли.

Спорт залида, косметология, гўзаллик салонида, массаж, СПА-салон, витамин ва био-қўшимчалар, тиббий профилактик кўрик хизматлари учун камида – ҳар ойда 300 АҚШ долларини харажатини чиқарамиз.

Автомобил учун ёқилғи сотиб олиш ва уни таъмирлаш ҳар ойда камида 120 долларга тушади.

Коммунал хизматлар учун (агар оила уй-жойни ижарага бермаса) ҳар ойда 100 долларга тушади.

Чегирма сотиш даврида қишки буюмлар ва поябзал сотиб олиниши шарти билан, оиланинг кийим –кечаги учун йилига 2000 долларлик харажатни, яъни ойига тахминан 170 долларни ташкил этади.

Йилига камида икки марта катта харидни амалга ошириши керак (электр жиҳозлари, электроника) – ҳар йили $ 1200, ойига $ 100.

Квартирани йилда бир марта косметик таъмирлаш учун харажат камида 240 долларни ёки ойига 20 долларни ташкил этади (хусусий уйда бир неча марта кўпаяди).

Энди саёҳат ҳақида. Тимур Чигиров йилига икки марта дам олишни таклиф қилди. Агар сайёҳат қилиш учун киши бошига $ 1000 дан тушадиган бўлса, унда ҳар йили $ 6000, ойига эса $ 500 керак бўлади.

Ва ниҳоят, бу оила ҳар ойда “қора кун” учун 200 доллардан ташлаб қўяди.

“Тоқат қилиб яшаш”  учун ойлик харажатлар тахминан 2400 долларни ташкил қилиши мумкин ва йилига қарийб 30 минг доллар бўлиши мумкин. Ва биз кенг миқёсли оилавий байрамларни ўтказишни ҳали кўриб чиқмадик, уларсиз эса қозоғистонликлар ҳаётини тасаввур қилиш қийин.

Тоқатсиз” яшаш  қанча туради?

Оддий оиланинг харажатлари аслида қандай кўринишга эга эканлиги хақида, биз Қозоғистонда катта пенсия нафақасини оладиган- 80 мингга (тахминан 240 доллар), икки нафар пенсионери бўлган оилага  ва бир нафар худди шунча миқдорда маош оладиган оиладан, бу хақида гапириб беришни илтимос қилдик.

Ушбу оиланинг уччала аъзоси “умумий қозонга” қисман хиссаларини қўшишади ва у  160 минг танга ёки 480 долларни ташкил қилади. Шундан 100 доллари- коммунал хизмат тўловларига кетади. Маҳсулотлар учун  кунига 2,5 минг танга ($ 7,6), бир ойда – $ 230 харажат қилинади. “Озиқ-овқат саватчаси” таркибига дон маҳсулотлари, пишлоқ ўрнига бринза-пишлоқ (у икки марта арзон), колбаса ўрнига қўл бола прессланган гўшт ва сала ёғи, бир килограмми учун 0,6 доллар бўлган товуқ шўрва учун тўплам киради.

Гўшт йилига бир марта сотиб олинади – 15 кг, уни кесиб, музлатгичга қўйилиб, бутун йил давомида истеъмол қилиб борилади. Уй бекаси ўз рецептлари хақида биз билан бўлишди: “Мен ярим килограм гўштни жуда кўп қайласи билан дудлайман. Ярмини дарҳол музлатиб қўяман. Иккинчи ярми, сабзоватли гарнир билан  истеъмол қилишимиз  учун бизга уч кунга етади”.  Яъни, 500 г  мол гўшти ёки чўчқа гўшти, 18 та қисмга сиқиб, бўлиб чиқилади.

Вақти-вақти билан оила дарё баликларини сотиб олишга имкон топади. Гугурт қутисидай қисмдаги икра билан Янги йилда ўзлари учун совға сифатида харид қилишга журъат қилишган. Уйда ширинликлардан, баъзан камдан-кам холатларда ҳолва, шоколад ёки асал бўлади.

Сабзавотлар – қовоқчалар, бақлажонлар, булғор қалампирлари, рангли карам ва брокколи – ёзда сотиб олинади ва ассортимент сифатида музлатилади (бу бир йил учун ягона катта харид бўлиб, бу $ 200 ёки ҳар ойда $ 17ни ташкил этади).  Кузда иккита қопда картошка ва пиёз олиб қўйилади. Қишда, фақат оқ карам, сабзи ва лавлаги сабзавотлардан сотиб олинади. Ҳафтада бир марта олти дона олма ва олти дона нок сотиб оладилар (ҳар бир киши учун бир кунга биттадан олма ва нок).

Озиқланишнинг муҳим таркибий қисми товуқ тухумидир. Паст нархда ($ 1,2) йирик тухум сотиб олиш учун, улар тонг саҳар соат 6 дан пойтахтнинг нариги тарафидаги ярмаркага борадилар. Бундан ташқари, оила аъзолари жамоат транспорти воситаларига (ойига $ 22) ва мобил алоқа учун ($ 6) пул тўлайди. Уларнинг ҳеч бири кинога ёки ресторанга бормайди. Маданий бўш вақтлардан – газеталар (4 доллар), камдан-кам ҳолларда – ойига бир доллардан кам сарфланадиган театр ёки кўргазмага боришлари мумкин. Кафеларга бориш йилига бир марта, шунда ҳам синфдошлар билан анъанавий учрашув ташкил этилгандагина борилади.

Ишлайдиган оила аъзоларидан бири ўзига кўпроқ нарсаларни раво кўради: у Олмаотанинг атрофини автобусда айланишни ёқтиради ва бу унга, 60 долларга тушади.  Пенсионерларнинг бири сигарета чаккани учун, яна шунча миқдордаги маблағни сигарета олишга сарф қилади. “Гўзаллик хизматлари” дан оила фақат соч калталатишда фойдаланишади – ҳар бир киши учун ойига 12 доллар. Шу билан бирга, оила бошлиғи таъмирлаш, бир йиллик гўшт сотиб олиш ва кутилмаган харажатлар учун 15 доллар тежаб, жамғариб қўйишга ҳаракат қилади.

Бир ой давомида бундай оила $ 677, бир киши учун 226 доллар сарфлайди. Бу эса “тоқат қилиб яшаш”йдиган оилага нисбатан  3,6 маротаба камроқ бўлиб, шунинг учун уни “тоқатсиз яшаш”  деб аташади.

Хўш, статистика нима дейди?

Шундай қилиб, биз, идеал ҳолда, Қозоғистонда “тоқат қилиб яшаш” учун ҳеч қандай муболағаси ўртача оила учун деярли ойига 2500 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлашниши кераклигини ҳисоблаб чиқдик. Бундай бахтли одамлар, албатта бор, лекин улар қанча? Афсуски, расмий статистика бизга бу масалани ойдинлаштиришга ёрдам беролмади. Статистика идорасининг расмий сайтида маълумотни фақат ўртача уй хўжаликлари даромадидан топиш мумкин (2017 йилнинг учинчи чорагида ойига 80 минг танга (240 доллар) дан зиёдроқ). 2017 йилнинг тўртинчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 16820 танга ёки 509 доллар, минимал – 24459 танга (74 доллар).

Лекин иқтисодчи Айдарҳан Кусаиновнинг ҳисобига кўра, “аҳолининг 96%,  киши бошига 100 минг тангадан кам даромадга эга бўлиб, бундан қишлоқ жойларда 95% аҳолининг даромади 80 минг тангадан кам, шаҳарда эса бироз кўпроқ  бўлиб-  аҳолининг 95% 110 минг тангадан кам даромадларга эга. Даромадлар бўйича энг бой ҳисобланган 1% аҳоли таркибига кириш учун, бир киши 120 минг танга ($ 360)дан юқори даромадга эга бўлиши керак”

Биз хаёл қилган оила аъзосининг ҳар бири ойига $ 813 даромадга эга деб қарасак, яъни, юқоридаги иқтисодчи ҳисоблаганга нисбатан 2,2 марта катта деб ҳисобласак, демак Қозоғистонда бундай уй хўжаликларининг улуши- ўндан бир фоизни ташкил этади.

Келинг, «тоқатсиз яшаш» оила мисолига қайтайлик. Агар сиз бу оилани камбағаллар сафига қўшиб қўйган бўлсангиз, унда сиз хато қиласиз.  Ҳар ҳолда, расман буни хеч ким тан олмайди, чунки Қозоғистонда 2018 йил 1 январдан бошлаб камбағаллик чегараси яшаш учун истеъмол минимумидан 50 фоиз миқдорида этиб белгиланади (илгари у 40 фоиз эди). Шу билан бир вақтда яшаш учун истеъмол минимуми миқдори 28 284 танга ($ 85)ни ташкил этади. Шундай қилиб, камбағаллик меъёри 14142 танга (42,5 доллар) даромадли ҳисобланади, яъни, бу дегани иккинчи оиланинг даромади қонуний ўрнатилган меъёрга нисбатан 5,3 баробар кўпроқ эканлигини кўрсатади.

Айтганча, Қозоғистонда яшаш учун истеъмол минимуми миқдорининг 55% озиқ-овқат, 45% эса ноозиқ-овқат маҳсулотларига сарфланади. Шунга кўра, “минимум” ойига 15500 танга (47 доллар) озиқ-овқат учун етарли бўлиши керак. Қозоғистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг ўринбосари Светлана Жакупова, бундай пулларни боқимандалик билан курашиш дея изоҳлади: “Францияда ва Қозоғистонда гўшт истеъмоли деярли бир хил даражада, шунингдек, мева ва сабзавотларга ҳам. Ва буни, биз энг минимал даража деб айтамиз. Тушунаяпсизми? Ва асосий тўловлар … ҳар доим манашу минимал даражада бўлиши керак ва бу боқимандаликни келтириб чиқармаслик учун лозим.

Қозоғистонликларнинг 47 долларлик озиқ-овқат истеъмол саватчаси, 43 та номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва 20 га яқин ноозиқ-овқат маҳсулотлари ва хизматларни ўз ичига олади. Мисол учун, кунига 114 грамм гўшт, 5 грамм гречка, яримта олма ва тухумларнинг учдан бир қисми тўғри келади. Бир ойда – 260 г сметана, 190 г пишлоқ, 250 г қайнатилган колбаса.

Бунинг хулосаси жуда оддий: жамиятда тоқат қилиб яшаш учун керак бўлган тушунча мавжуд ва у Қозоғистон стандартлари бўйича анча қиммат. Реал тарзда яшовчилар бўлиб, улар давлат статистика стандартлари бўйича ўрта хол дея ҳисобга олиниши мумкин, лекин уларнинг ҳаёти “тақот қилиб яшаш” даражасига етмайди ҳамда Қозоғистонда қанча бой ва камбағаллар борлиги ва уларнинг бугунги кундаги даромадлари орасидаги тафовутни аниқ кўрсатиб беролмайдиган давлат статистикаси мавжуд.

Бу нимани келтириб чиқаради? Агар миллиардер Далио хақ бўлса ва у ўз пайтида келгуси глобал молиявий инқирозни нафақат башорат қилган, балки айни пайтда молиявий қийин даврда яхши даромадга эга бўлишга муваффақ бўлган бўлса, демак, бой ва камбағаллар ўртасидаги фарқнинг ҳажми тўғридан-тўғри сиёсий низоларга  таъсир қилиши мумкин экан. Аммо Қозоғистонда бу тубсизликнинг ҳажми қанчалигини ким айтиб бера олади?

Манба: http://kz.expert/archives/8434

Таржима ufq.uz томонидан амалга оширилди.