Диний-маърифий сайтлар рейтинги: Январь (2018)

Диний-маърифий сайтлар рейтинги бўйича маълумотларни бериб боришда давом этамиз. Умумий тарзда таққосланганда, Ўзбекистондаги диний-маърифий сайтларга ташриф бюрувчилар сони бўйича кўрсаткич, ўтган йил ва ўтган ойга нисбатан анча ошган.

Демак, жорий йил холатига кўра, Ўзбекистондаги UZ- домени зонасида фаолият юритаётган баъзи диний-маърифий сайтларга ташриф буюрувчилар рейтинги тахлил қилинди.

Улар қуйидаги кўринишда:

  1. ziyouz.com – ўртача бир кунда 12-13 минг киши;
  2. azon.uz (10-11 минг киши);
  3. muslim.uz (7-8 минг киши);
  4. islom.uz (5-6 минг киши).
  5. muslima.uz (2-3 минг киши)

Бевосита кузатишлар натижасидан келиб чиқиб, имкон қадар, айрим сайтларнинг ушбу кўрсаткичлари юзасидан қисқача тарзда шахсий хулосалар билан қуйидагича изоҳлаш мумкин бўлди, жумладан:

Биринчи поғанани банд этиб турган ziyouz.com сайти ўтган тахлилимизда ҳам пешқадам эди. Бу сафар ҳам мазкур сайт биринчи пағонанани мустаҳкам ушлаб турибди. Бир нафар журналист тарафидан юритиладиган мазкур сайт, анча-мунча муҳаррир ва ходимларига эга бўлган расмий ва норасмий сайтлардан устун бўлиши, бошқаларда унга янада қизиқ бўлиши керак. Агар бу хақида билмаганлар бўлишса, демак ўз имкониятлари билан хаёлан таққослаган ҳолда фаолиятлари юзасидан  бироз уялиш хисси ҳам пайдо бўлар.  Бироқ, бу хақида билиб, келгусида қандай ҳис этишларидан қатъий назар, бир нарсани аниқ ва равшан бўлиб яна бир карра ўз исботини топмоқдаки, барибир  кадрларга кўп нарса боғлиқ бўлади экан. Айни мисолда бундай хулоса ўз тасдиғини топмоқда.

Иккинчи поғонани эгаллаб турган сайт хусусида. Ўткан тахлилимизда ҳам azon.uz сайти иккинчи ўринда эди. Бироқ ўткан ой тахлилларидан фарқли ўлароқ бир ой ичида сайтга ташриф бюрувчилар сони 20-30 фоизга ошган. Сабаби, сайтда долзарб мавзулар, масалалар кўтарилмоқда, видео дарслар қўйилмоқда. Ишлаши анча фаол.

Навбатдаги, поғонани банд этиб турган сайт, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасига қарашли бўлган muslim.uz саҳифасидир. Эътироф этиш керакки, сўнгги вақтларда Ўзбекистон мусулмонлари идорасини мазкур интернетдаги саҳифаси нисбатан анча фаоллашиб қолганлиги кузатилмоқда. Материалларни киритиб бориш жараёнлари ҳам тезлашган. “Онлайн” режимида видео дарслар ва бошқа лойиҳаларни ҳам ишга туширилиши қўшимча омил сифатида ижобий кўрсаткичли натижаларни бермоқда. Сайт рейтингги шиддат билан юқорлаб боришга мамлакатда ўтказилаётган Қуръон мусобақаларининг онлайн тарзда узатиши ҳамда сайтнинг рус тилидаги вариантини ишга туширилиши ҳам маълум бир даражада ўз хиссасини қўшмоқда. Диний идоранинг матбуот котибиятида ҳам профессионал жамоа ўз ишини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон муслималари учун ташкил этилган  muslima.uz сайти ишга тушганидан буён, унга ташриф бюрувчилар сони кескин ошиб кетди. Сайт турли хил мазмундаги мақолаларга жуда ҳам бойлиги, муслималар учун долзарб мавзу, масалалар ва уларни ечимлари хақида маълумот бериб бориши, майиший турмуш ҳаётда учрайдиган воқеалар ва аргументлар келтирилиши билан боғлиқ бошқа ташкилий ишлар сабаб бўлса керак, бу ойдаги энг кучли бешталикда ўрин олишга мувоффақ бўлди.

Ушбу рейтинг кўрсаткичлари хақидаги қисқача статистик ва холисона изоҳли маълумотларни келгусида ҳам мунтазам равишда ufq.uz сайт орқали етказиб боришга харакат қиламиз.

 

 

Тахлилчи ва муаллиф:

Диний ва маърифий сайтлар

бўйича мутахассис Абу Муслим