Пўлат ва титан ўрнини босадиган ёғоч кашф қилинди

Мэриленд штатидаги университет муҳандислари дарахтнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлигини 10 баробарга кўпайтириш йўлини топишди. Олинган материал баъзи бир титаниумли эритмаларга қараганда кучлироқ.  Тадқиқот ишланмаси хақида ҳақида Science Daily  ҳикоя қилади.

Тадқиқот натижаларига кўра, ёғочни қайта ишлашнинг янги усули уни 10 баробар қаттиқлшатиради ва  12 баробарга мустаҳкам қилади. Натижада пўлат ва ҳатто титанли эритмалар билан рақобатлаша оладиган мустаҳкам ва бардошли материал ҳосил қилинади. Шунингдек, ушбу ажойиб ёғоч анча енгил вазнли бўлиб, турли хил шаклга келтириш мумкин.

Ёғочга янги хусусиятларни бериш учун, уни икки босқичли қайта ишлаш жараёнидан ўтказишга тўғри келди. Натижада, лигнин – ҳужайраларни бир-бирига боғлайдиган табиий ёпишқоқлик даражаси – мақбул механик хусусиятларга эга бўлган оптимал даражаси таъминланди. Синов жараёнида янги материалнинг имкониятлари табиий ёғоч билан солиштирилди. Эксперимент вақтида отилган ўқлар оддий дарахтдан ўтиб кетди, аммо қисман супер ёғоч томонидан тўхтатилди.

Янги материални, биринчи навбатда, енгил ва бардошли конструкцияларни яратишда  жуда кенг қўллаш мумкин. Бугунги кунда пўлатдан фойдаланиладиган жойларда: автомобилларда, самолётларда ва биноларда фойдаланиш мумкин. Тадқиқотчиларнинг  таъкидлашича, улар томонидан ишлаб чиқарилган қайта ишлаш усули оддий ва турли хил дарахт турлари учун мос келади. Бундан ташқари, кашфиёт орқали табиатни муҳофаза қилиш масаласи ҳам ечим топади: бу секин ўсадиган дарахт турларидан олинадиган  зич ёғочлар билан алмаштириш имконини беради, масалан, терак, қарағай ва балса каби тез ўсадиган турлар.

Оригинал манбаси: https://hightech.fm/2018/02/08/super-wood