«Ислом давлати» завжалари

ЕВДОКИЯ МОСКВИНА

Қизлар қандай қилиб террористлар олдига қочиб бормоқда ва чўриликка тушиб қолмоқда 

 

Москва Ҳарбий судида шу кунларда Москва давлат университети, Фалсафа факултети талабаси Вария Караулова устидан очилган ишни кўриб чиқиш жараёни кетмоқда.  Бу талаба қизнинг  ота-онаси ва қариндошлари кутмаган холатда, интернетдаги ёзишмалар орқали бошини айлантириб қўйган террорчига турмушга чиқиш учун “Исломий давлати”га қочиб кетишга харакат қилган. Бу қанчалик  бемаънидай бўлиб эшитилсада, бу каби холатлар айни дамда оммавий тарзда юз бермоқда: гарчи “Исломий давлат”да жинсий қуллик ва садистлик харакатлари билан аёлларга муносабатда бўлиш кенг миқёсда маълум бўлсада, кўпчилик қизлар ва аёллар тинчгина хаётини ташлаб, дунёдаги энг вахший террорчилар гуруҳида шахсий бахтини излашга харакат қилишмоқда. Евдокиа Москвина қасддан ёки бехосдан, “Ислом давлат”ида аёл бўлиш қандайлигини биладиганлар билан суҳбатлашишга мувофақ бўлди.

Менинг дугонам – доғистонлик Мадина, қувноқ ва билимдон қиз, Россиянинг марказий қисмидаги шаҳарларидан бирида яшар эди. Кунлардан бир кун – у ҳали 23 ёш пайтда –  денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган Доғистон тоғларидаги  қишлоқлардан бирига ота қишлоғида яшовчи, бобосини зиёрат қилишга одатдагидай келади. 15 асрдан буён бу ердаги ҳаёт кескин ўзгариб кетмаган. Сувни қизлар булоқлардан кўзаларда ташийдилари, нон эса тезакларни ёндириб пиширилади. Ўтган 500 йил ичида оилавий муносабатларга қарашлар ҳам ўзгармаган. Мадина бошқа бир шаҳарда яшаганига қарамасдан, таълим олиб, психолог сифатида ишга киришга улгурган бўлсада, лекин барибир тақдиридан қочиб қутула олмади – уни “ўғирлашди”. Шубҳасиз, албатта: ҳеч ким бошига халта ёпиб ва гиламга ўраб олиб қочгани йўқ. Оддийгина қилиб, қариндошларидан бирининг уйига олиб боришиб, оддийгина устидан қулф билан қамаб ва бир ярим йилгача кетишига рухсат беришмаган. Ҳар куни ҳар- хил қариндошлар хонасига кириб туришар ва уни кўндиришга, ишонтиришга харакат қилишарди. Полицияга мурожаат қилиш унинг хаёлига ҳам келмаган, аҳир ҳар ҳолда ўзининг яқин ва узоқ қариндошлари билан боғлиқ масала эдида.

Бир ярим ой ўтгач, суҳбатга куёв ташриф буюради. У севишини ва унга турмушга чиқиши кераклигини айтади. Унинг ота-онаси аллақачон келинни ўғирланган деб айтишганлиги, шунинг учун ота-оналар рози бўлишганлигини қўшимча қилади. Кейинчалик, 23 ёшли Мадинанинг онаси айтишича, у қизининг турмушга чиқолмай қари қиз бўлиб қолишидан қўрққан экан.

Мадина узоқ вақт йиғлай-йиғлай, кейин таслим бўлади. Қариндошларнинг тергаши оқибатида, ўқимишли психолог қиз, трактор ҳайдовчисига турмушга чиқишга рози бўлади. Мен болаликдаги дугонамни тўйига боролмадим. Кейинчалик умумий танишларимизнинг айтишича келин кўз ёшлари билан куёвни гулдаста билан савалагани хақида айтиб беришди.

Кейин баъзан ора-сирада ёзишиб турардик. Кунлардан бир кун Мадина WhatsAppдаги аватарида ҳижобда пайдо бўлди. Мен унга дарҳол қўнғироқ қилдим. Маълум бўлишича, унинг турмуш ўртоғи Наврўз унга ҳижоб кийишни мажбур қилган. Вақт ўтиб, Наврўз диний эътиқодга берилиб, мутаасибга айланади. Бир неча йил ўтгач, кичик қизлари ва хотинига ҳижоб кийишни, барча косметик буюмларни ташлаб юборишни, Мадинага эса севимли ишини ташлашни буюради. Маълум бўлишича, унинг эри «Ислом давлати» деб аталган ташкилот билан алоқа боғлаб қолган. Кўз ёшлари билан, у менга бу ердаги аҳвол худди Шимолий Кавказларникига хос эканини айтди. Атрофидаги барчани ўзларига жалб қилишини гапириб берди. Кўп аёллар эр ва болалари билан биргаликда ИШИДга қўшилиш учун боришини – бунисини бироз тушуниш мумкин бўлар, лекин кўпинча ёш қизлар ёлғизликда ИШИДга қўшилиш учун ва худди Варя Карауловага ўхшаб жангарига турмушга чиқиш учун борадилар. Бу ходисалар фақатгина Россияда юз бераётгани йўқ. Мен мўжизавий тарзда қочиб қутулган кишилар билан гаплашиш учун Франция, Германия ва Туркияга бордим.

Анна Эрель

Яқинда таниқли француз журналисти Анна Эрелнинг “Жиҳодчи аёл териси остида” китоби рус тилида нашр этилди. Ҳозирда ёзувчи квартирасини сотиб, таҳририятдан истеъфога чиқиб ва ҳар ойда манзилни ўзгартириб, ижара уйларида беркиниб юрибди. Муҳаррирлик топшириғи тўсатдан фожиали тус олади: журналист ИШИД генералини севиб қолди, сиртдан унинг хотини ҳам бўлди ва сал қолса Сурияга, унинг олдига кетиб қолар эди.

– Facebookда доимо мени бир ёқли қилиш билан таҳдид қилишади. Франция ҳукумати мени ўз ҳимоясига олди. Мен ўз ишимни ўзгартириб, уйимни сотиб юборишга мажбур бўлдим. Бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида бир хонада яшаб турмасликка ҳаракат қиламан. Бундан ташқари, Билолнинг бутун оиласи доимий равишда менга ёзади. Жиҳодга кетишидан аввал Францияда унинг хотинларининг биридан қизи бор эди. Қизи доим йиғлаб, отасининг қаердалигини сўрайди. Билолнинг ўлганлигига ишонмайди. Мен ҳеч нарса дея олмайман, чунки у ўлганми ёки йўқлигини билмайман. Халифаликда унинг учта хотини ҳам бор, улар менга доимий равишда мактуб ёзиб, ҳақорат қилишади, гўёки уларнинг эрини жуда қаттиқ севиб қолганимни ва унинг олдига боришимга ишонишган. Хотинлари уни мен нобуд қилдим деб ҳисоблашади.

Сиз қандай танишиб қолгандингиз?

– Мен ўсмир жиҳодчилар оилалари билан кўп суҳбатлар ўтказардим. У пайтларда Суриядаги воқеалар содир бўлмаган эди, улар Шарқдаги турли гуруҳларга қўшилиш учун кетишар эди. Мен ҳар сафар улар нимага, нима учун кетишади? деган саволни ўзимга бериб келар эдим. Мен жуда кўп турли хил оилаларни, баъзилари маргинал, болалари билан, бутунлай ўзларини тарк этганларини кўрдим.  Яна бошқалари ўзларига тўқ, яхши билимли фарзандлари бор, меҳр- муҳаббатли ва бир-бирини тушунадиган оилалар.

Сиз Facebookда сохта аккаунт яратдингиз: Анна, 20 ёшда, Марокаш наслидан бўлган француз аёл, отасиз қолган, яқинда Исломни қабул қилган деган. Сизга ушбу аккаунт уларни одам ёллаш механизмини ўрганишга қандай ёрдам берди?

– Аста-секин юзлаб дўстларни – Франция, Бельгия, Англиядаги радикалларни тўпладим. Лекин улар ёш, кичик чавоқ балиқчалар эди. Ниҳоят бир куни “йирик балиқ” ни тутиб олгунимга қадар шундай бўлди: менага  дўстлик таклифи билан бир эркак киши чиқди, дарҳол мендан мусулмонлигимни ваи жиҳодчилар ҳақида нима деб ўйлашимни сўради. Кейин бир фикр мени ўйлантириб қўйди: хўш, агар мен қарталарни ошкор қилмасдан, у билан мулоқат қилишда давом этсам нима бўлар экан? Ахир, журналистлик касби шуни ўргатадику: яъни, ҳеч қачон қора ҳам, оқ ҳам эмас, доимо куларнг бўлиб, унинг сояси бўл деб!

Бу йигит араб эдими?

– Йўқ, мен каби, у этник француз эди. Исломда унга Билол деб номи беришган. У Европани бутунлайга тарк этганини айтди. Чунки Европа насронийликнинг даҳшатли гуноҳи остидадир, ҳамма европаликлар кофирлар ва яхши мусулима бўлиш учун, халифаликка бориб, жиҳод орқали ўз йўлини топиш, Оллоҳнинг йўлидан бўлиши керак дейди. Шу пайтдан бошлаб биз кўп нарсалар устида бахслаша бошладик. Мен унга ёнбосиб жавоб берардим: қандай қилиб иймон келтириш, қандай қилиб тўғри ибодат қилишни ва шунга ўхшашларини билмаслигимни айтдим. У менга доим: “Менга ишон, менга ишон, менга ишон …” дея қатиқ харакат қилар эди. Ва мен сизларга бир муҳим нарсани айтмоқчиман: менинг персонажимнинг ёши 20 да бўлса, бу эркакни ёши эса 40да эди. Мен яна бир нарсани айтишим керакки, ёши катта бўлган радикал сифатида, ўзидан тенг яримига кичик бўлган қизни ишонтириш ва муҳаббатини қозониши жуда ҳам осонлигига ишончим комил бўлди. Айниқса, агар бу қиз оддий салобатга эга отани кўрмаган бўлса.

 Хойнахой сиз қўрққандирсиз?

– Мен жуда қўрқар эдим. Бора бора вақт ўтиб, у Skype  орқали чиқишимни таклиф қилди. Мен шундоқ ҳам қўрқинчли эди. Бироқ, Facebook  орқали мулоқат бошқа, аммо сўзлашиш мутлақо бошқача. Мен, жуда кўплаб одамларни ўлдирган бир одам билан жилмайиб, унга нозланишдан нафратланаман. Аммо озгина бўлса ҳам, у билан куним қандай ўтгани ҳақида суҳбатлашишга одатландим.

Билол даъватчимиди ёки жангари?

– У Ал-Қоида ва Афғонистонда тажрибага эга бўлган кучли қўмондонлардан эди. Гарчи у мен билан мулоқатда ўзини нозик психологдай тутган бўлсада, бошиданоқ асли кимлигимни билишга харакат қилиб, мени тушнишга харакат қилган. Агар мен қиз бола бўлсам ва Сурияга бориб, турмушга чиқмоқчи бўлган қизманми? Ёки қурол олиб, урушишни орзу қиламанми? Шунинг учун у менга: агар хоҳласанг, мен сенга ҳамма нарсани бераман, бир халта тўла пул, қурол бераман. Сен қандай қуролни истайсан? Калашни хоҳлайсанми? Ёки кичкинагина пистолет қуролиними? Мен ўзимни заиф қизчадай кўрсатиб, қуролни хоҳлайманми ё йўқми билмаслигимни ва мен ҳаммасидан қўрқиб кетаётганимни айтардим. У тезда шу қартани илиб олиб ва мени ҳамма нарсада қўллаб-қувватлашини, кўп одамлар билан таништиришни, оддийгина аёл каби одатий ишлар билан машғул бўлишмни ва мен билан бирга бўладиган бир гала қизлар билан алоқада бўлишимни ишонтиришга харакат қиладир. Мен ҳатто кинога ҳам боришимни! Раққада у билан бирга яшашимни. Ва агар хоҳласам, у менга бирон бир саройни, истаган қалъани сотиб олиб беришини. Ва пул ҳақида умуман ташвишланмаслигимни айтарди. Маълум бўлишича, сен агар ИШИД жанггариси билан турмуш қурадиган бўлсанг, у сенга қимматбаҳо тўй совғаси ёки жуда кўп пул берар экан. У бизнинг тўйимизга қадар , мен қандай совғани исташимни аниқлаб, бир қарорга келишимни айтарди.

Сиз унга турмушга чиқиш учун қатъий қарор қилганмидингиз?

– Мен унинг тўртинчи хотини бўлишим керак эди. У, Сурияда мени севги ва бахт денгизини кутиб турганини айтарди. Агар мен бормасам, демак сен худбинсан дерди. Сен у ерда хомуш ўтирибсан, бу ерга келиб, опа-сингилларингга ёрдам бериб, жангариларга ёрдам бериш кераклигини айтарди. Мусулмонлар учун бизнинг кўплаб вазифамиз борлигини таъкидларди. Ва биласизми энг дахшатлиси нимада? Баъзан, ҳақиқатдан … севиб қолганимни ҳис қилдим! Унга хақиқатдан ёрдам беришим керак деган ўйда эдим. У мени оддийгина йўлдан оздираётганини билардим. Лекин буни тушуниб етсам ҳам, аста-секин ёлғон даъватларга алданиб қолаётган эдим. Баъзан мен ўзимни илмоқда ўтирибман ва ундан қутилиб кетолмайман деб ўйлардим. Инша Аллоҳ, мен унга турмушга чиқмадим.

Сиз террористни севиб қолдингизми?

– Дастлаб биз баъзан кундузлари ёзишиб турардик. Турли смайликларни бир-биримизга жўнатиб турардик. Ёки яна бошқа нарсалар. Кечқурун у жангдан бўшагач менга қўнғироқ қилар эди. Кейин у олдинги линияга ўтгач ва у Skype орқали тез-тез қўнғироқ қиладиган бўлиб қолди. Кунига бир неча марта қўнғироқ қиради. У менга нигоҳи билан тўғридан-тўғри ҳужум қилар эди. Ва мен қандайдир лаҳзада , хатто усиз нафас ҳам нафас ҳам олмайман, деб ўйлаб қолдим. Агар Худо кўрсатмасин жавоб беролмай қолсам борми, уйимга қайтиб келганимда ва Facebook  месенжеримда хабари тўла бўлар эди: “Қаердасан? Қайердасан? Қайердасан? қаердасан … ” баъзан муҳаббат билан, баъзида асабийлашиб, баъзан ғазабланиб – буниси энди ошиб тушар эди.

– У иш куни ҳақида бирор нарса айтганми?

– Соат 5:00 да уйғонади, кейин 4-5 соат Сурия ва Ироқ чегарасидаги нефт қазиб олинадиган шаҳарга сафар қилади. У менга бу ерларда қандай яхши одамлар борлигини ва бу шаҳарда бутун дунё нефт қазиб олганлигини, Билол ва унинг биродарлари келмагунга қадар маҳаллий халқга эса ҳеч вақо қолдирмаганлигини ва улар жуда меҳрибон ва яхши бўлганини, маҳаллий аҳолини хорижий давлатлар таъсиридан халос қилиб, энди улар нефтни ўзлари ишлаб чиқараётганлигини, Сурияни гўзал гуллаган мамлакатга сифатида тиклаётганлигинихикоя қилиб берар эди. Пешиндан кейин эса, набодо унинг биродарларидан бири жароҳат олган бўлса, уларни қутқаришга борар эди. Қўшимча қилиб таъкидлашимга керак, худди менинг дўстларим каби, Билол радикаллашган ва жиҳодга кетган 20 ёшли жиҳодчилардан эмасди. У кўп йиллар давомида америкаликларга, биринчи навбатда, 2003 йилда Ироқда курашган, бундан олдин Афғонистонда “жиҳод қилган”. Яъни, мен ўта жиддий жангари-бошлиқ билан севги риштасини боғлаган эдим.

У билан кечадиган биргаликдаги келажагингизни тасвирлаб берганми?

– Менга ўзим истагандек, ҳато 5 хонага эга бўлган уйни сотиб олиб беришини ваъда қилди. Менга дугоналарим билан, қизлар билан, албатта, келишим мумкинлигини айтарди. Ва мен фақат уйда кун бўйи унинг қайтишини кутиб ўтиришим, ташқарига чиқишга ҳақим бор бўлиб, фақат дугоналар ҳамроҳлигида мумкинлигини таъкидларди. Уларнигн аёллари жанг қилмайди, лекин улар эрлари билан олдинги сафларда бўлиши ва фото ёки видео тасвирларга тушиш хуқуқи бор дерди. Кун давомида мен уй юмушига қарашим, ва энг муҳими, мен эримнинг жозибали кокеткаси бўлишим керак. Манабу иккиюзламачиликни тасаввур қилинг: Раққа кўчасида ёки ИШИД назорати остида бўлган бирон бир шаҳарда мен умуман бошдан оёқ ёпиқ холатда, фақат кўзларимдаги ёриқчалар билан юришим керак. Лекин уйимда эрим учун энг жозибали бўлишим керак! У иложи борича Франциядан ички кийим ва атирларни олиб келишимни илтимос қилди! Ҳа, албатта, унинг учун мен тўйдан олдин бокира бўлишим ва бу никоҳ маросимида қайд этилиши муҳим эди.

Нима учун у маҳаллий қизга уйланмас экан?  Нима учун ўз ёнига француз аёлни чақириш керак бўлган?

– Билол маҳаллий халқ етарли даражада Оллоҳга ишонмаслигини, улар оёқ тўпиқларигача ёпиниб юрмаслигини айтди. Кейин, маҳаллий қизлар тор фикрлаганлиги боис, улар билан бирор масала хақида гаплашиб бўлмайдидерди. Умуман, энди мен 100% ишонч ҳосил қилдимки: агар сен Европалик, содда ва ҳатто бокира қизлардан бўлсанг – сен жангарининг энг биринчи ўлжаси бўласан ва уларда бошқа мезонлари йўқ.

Сиз ҳақиқатдан ҳам унинг орқасидан боришни ўйладингизми?

– Бу ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилди. Қандайдир лаҳзада мен, у билан ўзаро алоқада бўлмай қолсам нафас ололмаслигимни тушуниб қолдим. Журналистманми ёки аёлманми, мен учун аниқ кўринмай қолди. Ҳа, биз унинг ўлими хақида ҳам гаплашгандик. Агар у ўлиб кетадиган бўлса, мен унинг ўлимни Худонинг инъоми сифатида қабул қилишимни ва қайғурмаслигим кераклигини айтарди. Бундан ташқари, бизнинг ўртамизда фарзандларимиз бўлиши кераклигини. Шу боис, биз фарзандларимиз учун яшашимиз кераклигини. Умуман олганда, бу ерда ҳаёт – жуда муҳим эмаслигни, аммо ўлимдан кейин нима бўлиши муҳимлигини. Биз бу ерда фақат ўлиш учун яшаймиз дерди. У кўпинча Қуръондан турли хил ажойиб жумлаларни такрорлади. Қуръонда шундай бир жумла мавжудки, Пайғамбар биз ер юзида вақтинча эканлигимизни айтганнини, шунинг учун хоҳлаган нарсани қилишимиз мумкинлигини, бу фақат ўйинлигини айтарди. Мен шунда ундан сўраган эдим – сиз ҳам ўйнашяпсанми? деб. У шундай жавоб берди: “Ҳа, мен имкон қадар кўнгил овутаман”.

-Охир-оқибат, унинг олдига боришга қарор қилдингизми?

– Уч ойлик суҳбатдан кейин у мени ишонтирди ва мен кетдим. Мен Голландия орқали, сўнгра из қолдирмаслик учун, Туркиядан Сурия чегарасини кесиб ўтишимни таклиф қилди. Ҳар бир пунктда мен маҳаллий телефондан сотиб олишимни ва хақиқатдан ўша ердалигимни билдириш учун ўз суратимни сэлфи қилиб тушуришим кераклигимни тушунтирди. Туркияда мени кузатиб борувчи – француз аёли кутиб олиши керак эди. Мен бу аёлнинг кўзига қарашдан қўрқдим! Ахир у қизларни ўз қўллари билан ўлимга олиб борарди! Хуллас, мен Амстердамга кетдим ва ҳатто Амстердамгача бордим. У ерда у телефон сотиб олиб, сэлфи қилиб, Билолга жўнатдими ва … шу ерда тўхтадим.

– Сиз бундай одамга “йўқ” деб айтишдан қўрқмадингизми?”

– Ўзини ҳурмат қилган эркак киши шаънига тегиш жуда хавфли, лекин эркак-террорчининг шаънига тегиш икки баробар хавф туғдиради. У жуда ғазабланди. У мени нафақат кутиб турмаслигини, балки келишимдан олдин барча атрофидагиларни огоҳлантирганлигини айтди. Ва энди уларнинг барчасини олдида ғирт ахмоқ каби кўринишини. Уларнинг хўжайини бўлгани боис, хўжайинни бундай ахмоқ қилиниши, уларнинг олдидаги бор обрўсини йўқ қилиши мумкинлигини айтди.

Ҳозир у тирикми? Сиз хавфсиз эканлигингизга аминмисиз?

– Йўқ, у вафот этди (… Узоқ бир пауза, кейин жуда тез гапира бошлайди). Мен, қандай қилиб билмайман, лекин мен унинг ўлганлигини ҳис қилдим. Оддийгина равшан бўлдики, у энди йўқ. Мен бу қандай амалга ошганлигини тушунмайман, чунки 20 йиллик ҳарбий тажрибага эга террорчи оддийгина ўлим топиши эмасдай, тушунаяпсизми? Ёш француз қизи, уни алдаю кетиб у қандай қилиб тезда ўлдирилиши мумкин эди? Эҳтимол, у навбатдаги ўлжани Сурияга етказа олмаганлиги учун жазолангандир.

– Нима деб ўйлайсиз, бугунги кунда терроризм нима учун кескин тус олиб кетди?

 – Энг даҳшатлиси нима, биласизми? ИШИД аъзолари терроризмни мода ҳолига келтирдилар! Улар очиқ оммавий ахборот воситасига кирган қотилларнинг биринчи ташкилоти бўлди. Билол ҳар соатда суратга тушар ва Instagramга жойларди. Туркия билан чегарани кесиб ўтиб, турк кабобхонасида ўтирар, қўлида Калашников билан кабаб ер ва сэлфи суратига тушарди. Халифалик америка орзусини арабчада рўёбга чиқарарди: ўғил болалар ва қизларга бой ва машхур бўлишни, қўлида автомат ва даста пуллар билан тушган сэлфи суратларини қариндошларига юборишни таклиф этади. Бизнинг телевизон ҳамкасбларимиз уларга бу борада ёрдам беришарди: улар ўша жойларга боришади ва улар ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга олиб қайтишади. Террорчиларни “мода” даражасига чиқишига айнан улар ёрдам бермоқдалар.

Лекин нима учун уларни олдига катта ёшдагилар айрим аёллар ҳам боришмоқда?

– Аёллар ҳар доим ёнидаги кучли одам бўлишини хоҳлашади. Бундан ташқари, динни яқинда қабул қилиган муслималар жуда ҳам диндор бўлишади. Ва улар қатъиятли эрни хоҳлашади. ИШИДга мусулмон-биродарлар учун жанг қилишга кетган эркакдан кўра яна кандай эркак қатъиятли бўлиши мумкин?

-Билол сизга ИШИД пулни қаердан олишини айтганми?

-У менга Ироқдаги Америка ҳарбий базаларини босиб олишганларида ўша ердаги қурол-аслаҳаларни олишганини айтганди. Калашниковлар, пулемётлар, ҳатто оғир артиллерияни қўлга киритишган. Бундан ташқари кўп мусулмонлар бевосита қурол яроқ билан қўллаб-қувватламасаларда, лекин уларга пул билан ёрдам бериб турадилар. Бундай ёрдам нафақат Саудия Арабистони, балки Яқин Шарқнинг деярли барча давлатларидан келиб турар экан. Ва, албатта, асосий даромад террорчилар томонидан қўлга олинган нефт қудуқларидир.

Ян Кизилхан

Аёлларни асирликдан қутқарувчи профессор психолог 

Билол Аннага уларнинг асосий даромади нефт эканлигини айтганди. Лекин у нимадир ҳақида ҳеч нарса демаганди. Жангарилар яна бир даромад манабасига эга –бу, оқ танли аёллар бозоридир. Раққа ва Мосулда қул бозорлари ривожланмоқда. Бу ерга Шарқнинг ҳамма жойларидан келишади: Саудия Арабистони, Тунис, ҳатто Туркияликлар ўзларига қул сотиб олишади. Арзонга.

Ян Кизилхан-  доктор психотерапевт. Келиб чиқиши Эронлик бўлиб, жангарилар қурбонларини қутқариш учун бир дастур яратиш мақсадида Германия ҳукуматига ташаббуси билан чиққан. Ушбу жасур одам, музокарачилар билан бирга, ИШИД томонига ўтиб, шахсан жонли товарларни асирликдан қутқариб келган.

-Мен минглаб аёлларни текширдим ва уларнинг 99 фоизи ҳар куни мунтазам равишда қийноққа солингани ва зўрланганлигини айтди. Уларни жангарилар билан бир қаторда, айрим гуруҳ дагиодамлар томонидан зўрлашган. Бир қиз менга, бошқа қизлар билан эрталабдан кечгача бир хонада ўтиришини ва кимдир келиб уни олиб кетиб, зўрлашини билиб, кутиб ўтиришганлиги хақида сўзлаб берди. Сиз 16 яшар қизларни доимий қўрқувда, доимо йиғи билан яшаётганини ва улар, бугун яна кимдир зўрлашини ва қийноққа солинишини билишини тасаввур қилишнгиз мумкин …

– Аёллар ИШИДнинг пул топиш усулларидан бири эканлиги ростми?

– Илк бора ИШИД жангариси хотинини 2014 йил август ойида жами 10 доллар нархда сотишга ҳаракат қилган эди. Аммо энди нарх минг марта ошди. Нима учун биласизми? Чунки ҳозир нафақат террорчилар, балки бутун Яқин Шарқдаги одамлар келиб, қул сотиб олишмоқда! Аёлнинг “оддий” нархи 8-10 минг долларга етади.

 – Бу аёллар жангариларнинг қўлларига қандай тушиб қолишади?

– Биринчидан, улар жисмонан куч ишлатиб аёллар, болалар, эркакларни ўғирлашади. Улар ўғирликни Сурия ва Ироққа яқин ҳудудларда амалга оширадилар. Кўпроқ, террористларнинг қўлида Шарқнинг кичик, исломга эътиқод қилмайдиган халқлари азият чекишади. Халифалик мафкурасига кўра улар “инсон эмас” деб таърифланади, яъни улар учун бундай кичик халқлар буюмлардир. Бундайлар билан террорчилар хатто ҳайвонлардан баттар ёмон муносабатда бўлишади. Тарихан язидлар яшаб келган Сенжардаги катта ҳудудидаги халқнинг эътиқоди исломдан ўзгача. Одатда жангарилар огоҳлантирадилар: биз сизнинг қишлоққа борамиз, у ерда исломга киришни истамайдиган ва сафимизга қўшилишни истамайдиган ҳудудни тарк этиши керак дея аввалдан маълум қилишади. Аҳолига жойларини тарк этиш учун 48 соат вақт берилади. Бир куни язидлар яшайдиган қишлоққа жангарилар огоҳлантиришсиз бостириб келадилар. Бу режаларининг бир қисми бўлиб, улар навбатдаги чўриларини эгаллаб олиш ниятида эдилар. Жами 5 минг кишидан 300 нафар ёш аёллар тирик қолиб, асирга оладилар. Кейин эса қолган эркакларни ўша ердаги мактабда 500 метр нарига олиб бориб, оммавий равишда қатл этадилар. Бирма-бир уйларга кириб бориб, тилло, тақинчоқлар, пуллар, телефонлар, машиналарни тортиб оладилар. Кейин эса ёши катта аёлларни олиб, ИШИД назорати остидаги қишлоққа олиб кетадилар. Улар қаршилик кўрсатишса ҳам, барча аёлларни Исломга мажбур қилишади. Ва уларни чўри-қулга айлантиришади.

Сизга одатий бир ҳикояни айтиб бераман. Бу аёл 26 ёшда эди. Сенжардаги Язидийлар қишлоғида уни ўғ’ирлаб кетишади. Дастлаб у Калафга олиб кетилади, у ерда аёлни бошқа одам томонидан қайта сотиб олинади. У бир неча кун аёлни ушлаб туради ва сотиб олган эркак аёлга шундай дейди: “Мен сени ёқтирмай қолдим, сени ташлаб юбораман” . Аёлни у Мосулдаги аёллар билан савдо қилинадиган бозорга олиб келади ва уни бошқа бирига сотади. Бу холат эса 40 марта такрорланади. Тасаввур қилинг-а, у 40 маротаба сотилган ва ҳар сафар бир неча одам зўрлаб келган. Бу ишлар нақд 10 ойдан ортиқ давом этади. Албатта, биз ўзимиздан ва барча мусулмонлардан сўрашимиз керак, қандай қилиб бундай ишлар бўлиши мумкин? Ахир Ислом номи тинчлик ва муҳаббатку! ИШИДчилар тарафидан аёлларга нисбатан қўлланилаётган хунрезликларни, хатто хайвонларга ҳам бундай муносабатда бўлинмайдику. Бундай ҳикоялар эса минг-минлаб бўлиши мумкин.

– ИШИДчилар хатто болаларни ҳам жангарига айлантириши ростми?

– Бу рост. Худди шу қишлоқда 8 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирлардан иборат гуруҳ тўплашади ва уларни кичик жангчиларга айлантиради.Худди Африкада бўлгани каби, болалар аскарларини тасаввур қилинг-а! Улар ҳарбий билим, диний таълим беришади ва жанга қилишга мажбурлашади. Бир болакай билан ишладим. Мен ундан сўрадим: бир кун уйинга, Ироққа қочиб кетган оиланга борасан, дедим. Бунга жавобан нима деганини биласизми: “Йўқ, энди мен язидий эмасман, язидийлар садоқатсиз, энди мени оилам йўқ. Энди мен барча язидийларни ўлдираман. Агар керак бўлса, ҳатто ота-онамни ҳам ўлдираман”-деган жавобни берди. Яъни, уни зомбилаштиришган. Ҳозирда ИШИД қўлида 700 нафар кичик ўғил болар бор, улардан аскар сифатида фойдаланмоқдалар. Болалардан иборат жангариларининг яна бир манбаи – ўғирланган болали аёллар. Уларни ИШИД назоратидаги ҳудуд бўлган, Телиф шаҳрига олиб келишади. Бир жойни ўзида 3 000 атрофида язийдий аёлларни тўплашади. Уларга ҳеч қандай озиқ-овқат берилмайди, кейин заҳар қўшиб овқат беришади. Болаларнинг аксарияти вафот этади. Фақат заҳарга чидамлилари қутилиб қолади. Агар шундай деб айтиш жоиз бўлса, улар “табиий танлов”ни амалга оширадилар. Аёллар ва болаларнинг қолганларини ИШИД томонидан назорат қилинадиган турли шаҳарларга кўчирадилар. Энди улар Раккада ва Моссулада сотилади. Улар тўғридан-тўғри бозорга қизларни олиб келишади ва уларни товар сифатида сотадилар. Баъзи жангарилар ўзларига керагидан ортиқ миқдорда хотини сотиб олишади: тўртта – бир вақтнинг ўзида бешта “дона”. Бу бечора қизларнинг ҳаммасини бир уйда тўплашади, қийнашади ва уларни зўрлашади. Сиз тасаввур қилаяпсизми, улар билан хоҳлаган ишларини қилишади. Мен 9 йил давомида бир қизни текширдим, у 8 та эркакка сотилган. Эркакларнинг барчаси 60 ёшларда эди. Ўзингизда тасаввур қилиб кўирнг-а, 8 ой давомида ёш болани ёши катта эркаклар томонидан юзлаб марта зўрланган ва тахқирланган.

– Аммо бу дўзахга ўз ихтиёри билан борадиганлар ҳам бор. Статистикага кўра, 2015 йилда фақат маърифатли ҳисобланган Францияни ўзидан 500 киши, Россия ва собиқ СССРдан жами яна 2500 дан ортиқинсонлар ИШИДга қўшилиш учун кетган.

– ИШИДга қўшилувчиларнинг мақсадли аудиторияси – янгича маданиятга интеграциялаша олмаган ноқобил иммигрантлардир. Бахтсиз ва ҳеч қандай умиди қолмаган ўсмирлар ва ёшлар, гўё ИШИД қиёфасида улар умид ва орзуларини рўёбини кўрадилар. Уларга пул, қурол ва ҳатто шон-шарафга эришишни ваъда қиладилар. Айтганча, ўша ерларга ўз хохиши билан чиқиб кетган аёларнинг кўпчилиги ИШИД мафкурасини бўлишишадилар, мен ўзининг эрини бирор бир язидий аёлни чўри қилиш учун ўғирлашга жўнатган мусулима аёлларни биламан. Эркаклар бориб, хотинининг кўрсатмаси бўйича бир аёлни ўғирлаб келишарди. Айтганча, ИИШИД дан қайтганидан кейин аёлларни кўпинча жазолашмайди, гарчи у ерда аёл жангарилар ҳам оз эмас бўлсада. Улар яқин атрофдаги ҳудудларни назорат қилишади, ҳатто ўзлари ҳам одамларни ўғирлашади.

– ИШИД учун аёллар қанчалик  муҳим?

– Аёлларсиз ИИШИД ташкилот сифатида яшай олишмасди. Аёллар уларга жанг қилишда ёрдам беришади, улар фронт линиясига борадилар, ёки улар уй ва болаларига ғамхўрлик қилишади. ИШИДга бутун оила бўлиб келишади. Яқинда Босния ва Чеченистондан 400 га яқин оила келган, эркаклар хотинлари ва болаларини ўзлари билан бирга олиб келишган. Ҳозир уларни деярли барчаси Ракка шаҳрига жойлашганлар. Бу одамлар халифалик мафкурасига ишонишади ва бутун оиласи билан ўлиб кетишга тайёр.

Мен сизнинг мунтазам равишда ИШИД асираларини қутилиб кетиши учун ёрдам беришингизни биламан. Қандай шаклда?

У ердан қочишнинг икки йўли бор. Биринчидан, қишлоқдан қандай йўл билан бўлсада чиқиб кетиб, кейин саҳро бўйлаб пиёда юриш керак бўлади. Бироқ, агар улар сизни қўлга олсалар, улар сизни қатл этиш эҳтимоли бор. ИИШДнинг жангарилари мунтазам равишда, улардан қочишга уринган аёлларни ўлдирадилар. Қочиш жуда қийин, – 16 ёшли қизни тасаввур қилинг-а, у ҳеч қачон Ракка шаҳрида бўлмаган ва энди қизча у ердан тунда,  овқатсиз, пулсиз чиқиб кетиши керак. Иккита қиз ва опа-сингилларнинг ҳикоясини биламан, улар ИШИДдан уч ҳафта мобайнида қочиб чиқишгамувофақ бўлишган. Кундузлари улар яшириниб юришган ва кечалари пиёда, озиқ-овқатсиз ва деярли сувсиз юришган, ҳатто маҳаллий аҳоли уларга ёрдам беришдан қўрқишган. Яхшиямки, улар қутилиб қолишган, бундай имконият камдан-кам учрайди. Баъзида террорчилар уларнинг қариндошлари билан ўзлари боғланиб, “қизингизни 10 минг доллар эвазига сотиб олинг”, дейишади. Одатда улар қурд террористлар билан музокаралар олиб борадилар ва келишувга эришилганда сўнг қизни алмаштирадиган жойга олиб борадилар. Шу ерга қизнинг отаси ёки акаси пул билан келишади ва уни пулга алмаштиришади.

Лидия

жиҳодчи қизнинг онаси

Польяк миллатига мансуб француз аёли Лидия турмуш ўртоғи билан Франциянинг шимолий қисмида, мигрантларга маълум ва машҳур бўлган Па де Кале ҳудудида яшайди. Лидиянинг 16 ёшли ягона қизи Исломга киришга қарор қилганида, Лидия даҳшатга тушади. Бироқ, қизининг танловига ҳурмат кўрсатиб, унга халақит бермайди.

– У бизга қарши эканимизни билар эди, шунинг учун у исломни қабул қилганини дарҳол тан олмади. Биз Кале шаҳрида, Лиллдан 30 дақиқа масофада узоқликда яшаймиз. 16 ёшида у Лилга ўқиш учун кетди. Ва у биринчи дам олиш кунида уйга келганида мен барчасини дарҳол тушундим. Узун этакли ёпиқ либосда бўлиб, аввалги очиқ-сочиқликдан хеч бир из қолмаган. Бироз вақт ўтгач, у шижоат билан амал қила бошлади, кунига 5 маҳал ибодат қилади, ҳатто кечаси ҳам ибодат қилиш учун ўрнидан турарди. Унинг ҳатто танасида ҳам ўзгаришлар кўрингандай эди, нисбатан ёпиқроқ, сиқилгандай эди.

-Сиз бирор чора кўрдингизми?

– Биз бирор нарса қилолмадик. У ўз танловини ҳар қандай тарзда муҳокама қилишдан бош тортди. Аҳир биз уни янги динни қабул қилгани учун жисмонан жазолай олмаймизку. Кейин эса, мен ўсиб улғайганда, ҳаммаси ўзгаради, деб умид қилгандим. Ва унда Германияга талабалар алмашиш имконияти бўлганида, эрим ва мен жуда хурсанд бўлдик. Эҳтимол энди ҳамма нарса ўзгариб кетар, деб ўйладик. Қиз учун янги босқич бошланар, унинг кундалик ва профессионал ҳаёти ўзгариб боради. Олдинда уни янги танишувлар ва имкониятларни кутмоқда –дея ўйлагандик. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Бир неча ойдан сўнг, унинг қўшниси бизга қўнғироқ қилиб, қизимиз ижарага олинган хонадонда яшамаётганлигини айтди. У жиҳодчи кўринишида кийинган одамни уйига кўчиб ўтибди. Биласизми, бу шундай оқ узун либоски, унинг аниқ деб номланишини билмайман. Шундай қилиб, биз бу хақида хабар топганимиздан сўнг, деярли ақлдан озишмга сал қолди. Биз Германияга, унинг олдига бордик.

Мен квартирага кирганимда, ниқобда умуман ёпиқ кўринишда бўлган, бошидан оёғигача ёпиқ бўлган қизимни кўрдим, ҳатто юзи ҳам ёпиқ эди, мен учун бу ҳақиқий зарба эди, шундан бери мен ҳали ҳам ўзимга келолмайман. Уларни уйдан ҳушбўй ҳид таралиб, телевизор ўрнига Қуръондан аудио товуш келиб турарди. Унинг эри эса, умуман биз билан гаплашишдан бош тортди.

Содир бўлган ишлар учун сиз уни айблаяпсизми?

– Мен ўшанда ундан нафратланган эдим. Аммо, кейинчалик, жуда оз-моз бўлсада унинг тарихини ўргандим. У қизим каби, исломни қабул қилган немис эди. Унинг ота-онаси жуда ажойиб одамлар, улар ҳам қатъий қарши чиқиб, уйга қамаб ҳам қўйишган, масжидга боришини тақиқлаб қўйишган ҳам экан. Уларни олдига (қизи ва куёви олдига) борганимда, мен учун зарба бўлди, шунда бери мен ҳалиям ўзимга келолмайман.

Бир куни қизим ҳомиладор эканлигини айтди. Биз Германияга бориш тараддудига тушдик. Лекин сўнгги лаҳзаларда қизим қўнғироқ қилди: келиб юрманглар, биз режаларимизни ўзгартирдик, биз дўстларимиз олдига кетаяпмиз деди. Қайси дўстлари ҳақида гапираётганлигини билганимда эди…! Бир неча кун ўтгач, унинг эрини онаси менга болаларимиз Сурияга жўнаб кетганлиги тўғрисида СМС хабар юборди. Буниси энди жуда қийин бўлди.

У билан боғлана олдингизми?

 – Бироз вақтдан сўнг у WhatsApp орқали менга чиқди. Биз ҳар куни ёзишиб турардик. Ҳар бир хабар менга ҳаводай муҳим эди. Шундай қилиб, аста-секин тафсилотларни ўрганиб олдим: негадир қизимни эридан алоҳида  қилиб, аёллар учун ётоқхонага жойлаштиришибди. Қизимнинг ишонтириб ёзишича, у жуда яхши ҳаёт кечирарди, боласи мевалар ер эди. Баъзан улар бутун оиласи билан боғда сайр қилиб юришар экан. Мен нима учун эри билан бир жойда яшамаётганлигини сўрадим, лекин у жавоб беришдан бош тортди. Ростини айтганда, куёвим ҳали ҳам тириклигини билмайман. Айтишларича, тажрибасиз янги келганларни дарҳол олдинги линяларга жўнатишар экан.

Сиз уни уйга қайтаришга ҳаракат қилиб кўрдингизми?”

– Агар у ўзи она бўлса, фарзанди учун маъсуллигини англаб етади, деб аниқ ишонардим. Шунингдек, энди у мени она сифатида тушуниб, аёл сифатида қўлидаги боласи билан завф бўлган ва уруш бўлиб турган жойга ҳеч қачон бормайди деб ўйлагандим. Лекин мен хато ўйлаган эканман – у ҳомиладор холатида ўша ерга борди ва ҳалифаликда менинг набирам туғилди. Мендан шундай тасаввур ҳосил бўлдики, бу инсонлар, деярли инсонийлик қиёфасини йўқотган дея ҳис қиламан. Ҳатто ўзларини ҳимоя қилишнинг нормал инстинкти ҳам уларда ишламайди. Ва умуман олганда улар учун Ер юзида нима бўлишидан қатъи назар, хеч нарса муҳим эмас. Фақат ўлимдан сўнг ҳаёт. Шунинг учун у ўз фарзандининг ҳаётини қурбон қилишга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

  Сиз “Ислом давлати ёки ИШИД” эмас, “халифалик” деяпсиз.

 – Халифалик  дея – қизим бу ташкилотни шундай деб атайди. Мен унга қўшилиб шуни такрорлайман, чунки келажакда қизимга ҳеч қандай зарар етмаслигини истайман. Бу қандай ташкилот ва нима қилганини аниқлаш учун менинг ишим эмас. Мен фақатгина ўз қизимни уйига қайтишини орзиқиб кутаман!

Сизга ҳозир нималарни ёзяпти?

– Менга  қизим билан мисқолдай бўлсада, алоқа боғлаб туриши муҳим эди. Ҳатто унинг смсидан кечалари титраб уйғониб кетардим. Ортича савол беришдан қўрқардим ва шу шаклда уни чўчитиб юбормай днб. Аммо бир кун қизимни  устозлари онанг билан мулоқотни бас қилишини ва ўзининг кундалик ҳаёти ҳақида маълумот беришни тақиқлашгани хақида хабар жўнатди . Бу унинг охирги СМС эди, ўшанда бери телефоним жим бўлиб қолган ва юрагим оғриқдан парчалиниб кетадиган холатда.

– Унинг эри, жангарилар сафига қўшилганмиди?

– Аввалига эридан ғазабланиб юрардим. Ахир айнан куёвим урушга кетиб, ўзим билан қизимни ва болани олиб кетганди. Аммо кейинчалик унинг онаси билан дўстлашиб қолдим. Онаси менга куёвимнинг болалиги хақида, унинг қандай меҳрибон ва нозик ҳиссиётли бола бўлганлигини хақида гапириб берди. Менга унинг кичкиналигидаги суратини юборди. Суратдаги бола  жуда ёрқин, меҳрибон бола эди. Энди эса у ҳам қизим сингари, бу вазиятнинг қурбони эканлигини тушундим.

Агар қизингизни ҳозир кўриб қолганингизда, унга нималар деган бўлардингиз?

– Қандай қийин савол … (йиғлаяпти). Агар мен у билан яна мулоқот қилиш имконига эга бўлсам, унга уни қанчалик яхши кўришимни айтиб берардим. Отаси ва мен уни кутаётганимзни. Уни жуда соғинганимизни. Ва биз уни 100%  ўзимизга қайтиб олишга тайёр эканлигимизни ва ҳаётини қайта қуришга ёрдам беришга тайёрлигизни. Биз бошимизга оғирла тушавериб, унга кўникиб кетганлигимизни ва ҳатто у сиз яшашда давом этаётганимизни айтарди. Бироқ, бу жуда оғир савол, албатта.

Сибель

24 ёш

Туркиялик қиз- Сибелнинг ёши 24 да. Қайсари деган жойда туғилиб ўсган. Отасининг Туркияда ўз шахсий фермаси бор ва қиз ота-онасига болалигидан ёрдам бериб, далада меҳант қилиб келган. Сурияда уруш бошланганида Сибел эндигина мактабни тамомлаганди. Мактабдан кейин у университетга ўқишга кирди, лекин ўқишни ёқтирмади. Оиласида муаммолар пайдо бўлганда, иккиланмасдан, ўқишни ташлаб, ўзининг қадрдон қишлоғига қайтиб келади. Қиз турмушга чиқиш ва фарзанд кўришни орзу қиларди, аммо отаси бунга қарши эди.  Сибелнинг хаёти қишлоқ атрофи билан чекланиб қолади. Кўнглини ягона таскини бўлган Интернет эди.

– Мен твиттерда бир йигит билан танишдим. Бизда Исломга нотўғри амал қилиниши ва у менга “тўғри соф Ислом”ниўргатишга ёрдам беришиниайтди. Қўпол қилиб айтганда мен гипноз қила бошлади. Биз ўзар контактларимиз билан алмашишдик. Ижтимоий тармоқларда мен у билан суҳбатлаша бошлаганимда,  менинг контактларим  орасида у кабилар рўйхати янада кўпайиб кетди. Мен у билан узоқ мулоқат қилардим. Ва биз аста-секин у билан учрашишни ва Сурияга қандай қочишимиз ҳақида гаплашадиган бўлдик. Шундай қилиб кунларнинг бирида мен Истанбулда бўлиб қолдим.

Истанбулдан Сурияга қандай етиб олдингиз?

-У менга автовокзалда учрашувни белигилади.  У ердан биз Газиантеп шаҳрига боришимиз керак эди. Бироқ йигит учрашувга ёлғиз бир ўзи келмаганди. У билан бирга яна 6 киши бор эди. Уларнинг ҳаммаси Халифаликка кетаётганимизни айтишди. Биз бир кунгина Истанбулда бўлиб, кейин Газиантепга бордик, у ердан биз Сурия чегарасидаги Кизилш шаҳрига кўчиб ўтдик. У ерда тунни ўтказдик. Узоқ вақтли машаққатдан олдинги, энг охирги сокин тун эди.

– Қандай қилиб сиз чегарани кесиб ўтдингиз, аҳир у ерлар ҳимояланадику?

– Биз қоронғу бўлишини кутдик. У ерларда махсус йўл кўрсатувчилар бор, улар қўлга тушиб қолмаслик учун қандай қилиб ва қаердан чегарани кесиб ўтиш кераклигини кўрсатишади. Албатта, уларга хаққини тўлагандик. Биз Сурияга ўтишимиз биланоқ, менга ҳамроҳларимни тарк этиш буюрилди. Менитунни алоҳида хонада ўтказиш учун жўнатишди. У ерда ўнлаб бошқа аёллар бўлиб, барчаси чет элликлар эди. Мен у ерда арабча сўзларни умуман эшитмадим.

– Сиз у ерда нимани кутгандингиз?

– Мен уларга ишонгандим. Мен соф тўғри Ислом шу ерда деб ўйлагандим. Ва тўсатдан улар менга турмушга чиқаётганлигимни маълум қилишди. Кимга? Ким ўзи у? Билмасдим … Мени турмушга бергунларига қадар, мени кўп марталаб зўрлашдилар. Аҳир мен у ерга келгунимча бокира эдим! Буларнинг ҳаммаси Исломда эканлиги ва бу гуноҳ эмас дея ўзларини оқлашар эди. Энг даҳшатлиси нималигини биласизми? Мен ва кўплаб мен каби зўрланган аёллар, вақт ўтиши билан бунга кўникиб кета бошлагани эди. Бу вахшийликлар оддий холатга айланиб қолаётган эди. Бошқа йўлни ўзи йўқ эди. Кейин улар мени турмушга бердилар. Мен унинг кимлигини билмасдим. Мени унчалик ҳам кўп кўчага чиқаришмас эди. У жуда тажовузкор (агрессив) эди. Масалан, агар у ўзини ёмон хис қилса, унга бирор нарса ёқма, агар у совуқотса истаган пайти мени қийнаб, и уриши мумкин эди. Қисқаси, у истаган пайтда.

– Сизнинг кунингиз қандай ўтар эди?

 – Эрталаб мен фақатгина “эр” деб аталган киши нима берса , ўша нарсани ер эдим. Жуда оз миқдордаги овқат. Кейин мени зўрларди ва олдинги қатордаги жанга жўнар эди. Уйда у бўлмаган пайтларида бироз дераза олдида туришим, кўчага қарашим мумкин эди. Қўчада эса қўлларида автомат кўтарган кишилардан бошқа нарса кўринмас эди. Мен худди қамоқхонада яшагандай эдим, усиз ҳеч қандай жойга боришга ҳаққим йўқ эди. Илгари Туркиядаги уйимда доимий равишда бозорга бориб, мева, озиқ-овқат, кийим-кечак сотиб олиб юрардим. Ва бу ерда мен дарҳол аниқландимки, ИШИДдаги аёл оддий буюмдан баттар ёмон ва эри хотини билан истаган ишини қилга хаққи борлигини тушунтириб қўйишди. Биз ҳатто жуда камдан-кам марта ювиниш учун душ қабул қилардик ва шунда ҳам фақат эр рухсат берганида.

Сени қайта сотиб юборишга ҳаракат қилишмадими?

– Ҳа, у ерда доимий равишда аёлларни сотишади. Бозорларда ва эълонлар орқали. Менинг ҳузуримда бошқаларни сотишган. Ҳа, мени ҳам ҳатто сотиб юборишган. Аёлда овоз бериш ҳуқуқи йўқ экан ва у буюрилганларни жимгина бажариши керак, дейдилар. Агар бизга итоат этсангиз, сиз жаннатга кирасиз, – дейишади. Яна, эркакларни урушда қондириб туриш керак. Кейинчалик эса мен уни жонига тегдим ва у мени сотиб юборишди.

Янги эрингиз сизга яхшироқ муносабатда бўлдими?

 – Буниси садист бўлиб чиқди. У билан мени ўртамизда-  овқат, мени калтаклаш ва зўрлаш бор эди. Бизни фақат шу бирлаштириб турарди. Ва ҳеч қандай ҳуқуқлар йўқ. Улар учун аёл инсон эмас. Истаган вақтда, улар яна мени сотишларини тушуниб етган эдим. Унинг  алоҳида бир хонаси бор эди. У ерга киришга мени ҳаққим йўқ эди. Бир кун ўзимни хатар солиб, ўша хонага кириб кўрдим. Нима бўлишидан қатъий назар менга энди барибир эди. Мен ҳатто фильмларда бунчалик ҳам бунчалик кўп қуролларни кўрмаган эдим. Бу қўрқинчли эди ва мен бундан мен янада кўпроқ даҳшатни ҳис этдим.

– Сиз жангарилар орасида аёлларни ҳам кўрдингизми?

– Ҳа, у ерларда аёл жангчилар ҳам бор. Улар эркаклар биргаликда урушни олдида боришарди ва шубҳасиз уларнинг буйруғларини бажарардилар. Менимча, улар жангарилар учун кундалик жинсий чўри бўлишдан кўра, жангда эҳтимол кўп бўлган ўлимни танлаган бўлсалар керак. Қолганлари уларни бошлиқлар деб ҳисобларди ва буюрганларини қилардилар. Менимча улар айнан жангчилар бўлса керак деб ўйлайман. Ва уларнинг нима дейишини биласизми? Биз шундай тарзда жаннатга тушамиз, биз Аллоҳ учун ҳамма нарсани қиламиз дейишарди.

 Сиз у ердан қандай чиқиб кетишга мувофақ бўлдингиз?

 – Уйга боришни жуда хоҳлардим. Жуда ҳам. Мен аллақачон ўлишни истаб қолган эдим. Мен бундай яшашни хоҳламас эдим. Менда бошқа йўл ҳам мавжуд эмасди. Қочишим керак эди. Бироқ, мен агар улар мени тутиб олсалар, оммавий тарзда тошбўрон қилиб, шундай шаклда қатл этишларини билар эдим. Ва мен уйга қўнғироқ қилиш учун имкониятни пойлар эдим. Менда ҳеч қандай алоқа воситаси йўқ эди. Лекин телефон бўлса ҳам, мен “эрим” деб аталган инсонда бор эди. Кунларнинг бирида у телефонини унутиб қолдирди. Мен қўрқув остида Туркиядаги дўстимга қўнғироқ қилдим. Дўстимни бу ерда алоқа қиладиган танишлари бор эди. Лекин мен қаерда эканлигимни билмасдим. Мен деразага қарадим. Кўча атрофидаги ёзувларни ўқиб номларни дўстимга айтиб  турдим ва бўлди. Агар билсангиз энди, менинг қандай қўрққанлигимни. Унинг қайтиб келиб қолишидан шунчалик қўрқдимки. Мен ҳатто ўзим билан нималар рўй берганлигини ўйлашни ҳам истамайман. Лекин мен қочишим керак.

– Қочишингизни қандай ташкил қилдингиз?

– Эртаси куни тонгда уйдан бир амаллаб чиқиб кетишим кераклиги ҳақида келишиб олдик. Бахтимга, уйнинг ёнида мен бир одамни мени кутиб турардим. У менга сохта ҳужжатларни берди ва мени машинага миндирди. Ҳар бир назорат нуқтасида у бу аёлни ўзи учун сотиб олганини ва ҳозир у уйига қайтиб олиб кетаётганлигини айтарди. Ҳар бир нуқтада уларга пора берар эди. Тунга яқин Туркия чегарасини кесиб ўтдик. Ноқонуний равишда, албатта, лекин у ерда назорат қилинмайдиган ўтиш жойлари жуда кўп.

Сизга уйга қайтишдан уялдингизми?

-Мен уйга қайтиб келганимда, энг даҳшатлиси уйимда содир бўлди. Менинг оиламдагилар, улар учун мен вафот этганимни айтишди. Бу уйда менинг тиригим йўқ эди. Мен қишлоқни тарк этишга мажбур бўлдим. Мен ҳозир Истанбулдаман. Умид қиламанки, ота-онам бир кун келиб мени кечиришади. Мен уларнинг олдида айбдор эканлигимни биламан. Лекин, мен у ерда хақиқий ислом ва мен ўша тўғри жойда бўламан деб ўйлаган эдим. Лекин йўқ. Бу менинг Исломим эмас. Мен жуда афсусдаман. Менинг жангарилар билан яшаганлигим ва кўп марта турмушга чиққанлигимдан отам уятда қолди. Ҳақиқий мусулима аёл учун бу ўлимдан ҳам баттар ўчмас изтироб. Келажак менга нима олиб келишини билмайман. Мен диний таълим олишни, тумуш қуришни ва фарзандларим бўлишини жуда ҳам истайман. Халифалик даҳшатларини унута оламанми, билмайман.

Аделин Шенон

Ҳамма аёллар ҳам ўзи истаб бориб ИШИД қўлига тушиб қолмаган, айримлари ўзлари яшаб турган ҳудадни ИШИДчилар босиб олганида ўша ҳудудда бўлиб қолишган. Масалан, Парижлик француз ёзувчиси Аделин Шенон билан юз берган воқеа бўлиб, урушдан олдин Суриялик бадавийига турумшга чиққан ва саҳрода яшаш учун кўчиб борган. У ерда бу жуфтликнинг икки нафар фарзанди туғилган. Эри ёввойи тулкиларни боқиб етиштириш билан шуғулланган бўлса, ўзи француз матбуоти учун муаллиф ва фотограф сифатида ишлаб келган. Уруш уларнинг ҳам оиласига парокандалик етказди.

– Мен эрим билан диний мавзуларда ҳеч қачон гаплашмаганмиз. Ўзимга нисбатан ҳеч қандай босим ўтказилганлигини сезмаганман. Биз бадавийлар каби саҳрода яшардик. Сурия бадавийлари, Ливандагилар каби, бошқа динларга нисбатан жуда сабрли. Рамазон ойи келганида, уларни ҳаммаси рўза тутишар, аммо эрим менга алоҳида овқат олиб келарди. У бошиданоқ менинг католик эканлигимдан хабардор эди ва ҳеч қачон мени имкониятдан фойдаланиб Исломга киришимга ҳатто йўл қўйганам эмас. Бадавийлар жуда ҳам ҳалим кишилар, эҳтимол, шунинг учун ҳам уларнинг ерларини ИШИД осонлик билан эгаллаган. Улар оҳирги пайтга қадар уруш бошланганига ишонмадилар, балки буни тушунишдан бош тортдилар.

– Сизни омадингиз келиб, қочиб қутулибси.

-Улар Раккага келганларида, биз қочишим кераклиги маълум эди. Ракка – бу бир оз изоляция қилинган шаҳар. У ерда террористлар жойлашиш учун қулай эди. Гарчи буни “қулай” деб номланмаса-да, чунки гап маҳаллий аҳолини бутунлай йўқ қилиш хақида бормоқдаи. Уларнинг ўзига хос услуби бор: улар оиланинг энг катта ўғлини ўлдирадилар, кейин эса бошқаларидан исломни қабул қилиши ва уларнинг сафларига қўшилишга розиликларини сўрайдилар. Агар қолганлари уларга эргашмаса, демак ҳаммасиниўлдириб юборадилар. Шунинг учун, кўпинча Сурия бадавийлари ўлимдан қочиш учун истамаган ҳолда жангариларга айланарди. Аёлларни эса асирга олишар эди. Агар сен бокира бўлсанг – совға сифатида ёки жинсий объект сифатида тақдим этиласан. Агар сен илгари турмуш қурган аёл бўлсанг, унда сендан чўри, хизматкор сифатида фойдаланишади. Деярли барча бадавий қўшниларим буни бошидан ўтказдилар: ИШИД қишлоқларга бостириб киради, аёлларни ўғирлайди ва эркакларни ўлдиради. Улар ўрта асрларни қайтариб олиб келдилар. Энди, аёл номи том маънода, объектга айланганди. Бир вақтнинг ўзида 3-4 нафар аёлни хўжайинга, масалан, унинг ҳурмати белгиси сифатида хадя қилиши мумкин.

Сизнинг оилангиздан бирор ким ИШИД тарафга ўтишга розилик бердими?

– Бизнинг еримиз иккита ўт орасида қолиб, бир қисмини ИШИД босиб олганди. Менинг қайнотим ишғол этилган ҳудудларда яшашга ҳаракат қилиб кўрди. Аммо унинг ишлаб чиқаришининг 80 фоизини аскарлар фойдасига беришни таклиф қилишди ва деярли ҳеч нарса қолдиришмади. Албатта, у рад этди. Улар Туркияга қочиб ўтишди, энди қочоқлар учун лагерда яшаяптилар.

– ИШИД жуда катта миқдордаги кўплаб одамларни ўзига қандай қилиб жалб этмоқдалар?

– Тасаввур қилинг-а, сиз у ерга борасиз, сизга дарҳол уй беришади, хотин беришади, қурол беришади, ва калаш билан биргаликда – ақл бовар қилмас миқдорда пул ҳам беришади – ойига 1000 еврогача. Бу Сурия ва бутун Яқин Шарқ учун катта пул ҳисобланади. Шу ўринда яна, сизнинг бошингиз дунёни ўзгартириш учун ғоялар ва истаклар билан тўла бўлади. ИШИДнинг яшаш учун ўзига хос янги лойиҳалар тамойилини таклиф этаётганлигини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Биз ушбу лойиҳага қўшилмаслигимиз мумкин, лекин бу бор!

Бу қандай лойиҳа экан?

– Улар диний мактабларни шакллантириб, янги авлод қўйларини етиштириб чиқарадилар. Бу болалар, ёшлигиданоқ аёлнинг объект эканлигини, бола эса кофирларни ўлдириш керак деган фикрга ўрганиб келадилар. Улар болаларда ўзларининг тақдирини ҳал қилиш учун ҳар қандай истак ва қобилиятни йўқ қилишади. Ўғил болаларнинг онгига тез орада Аллоҳ учун ўлишлари фикрини сингдиришади. Қизларга эса  – улар жинсий алоқа воситаси эканлигини ва фақат эркак уни яшаш ёки ўлишига қарор қилишини сингдиришади. Мен ишғол этилган Раккадан қочиб келган бир аёл билан суҳбатлашдим. Бу аёлнинг ягона орзуи Раккага қайтиши эди, чунки у ерда унинг китоблари қолиб кетган эди. У,  синглисини синглимни зудлик билан ўқишга ўргатишкераклигини, акс ҳолда у ҳеч қачон озод бўлмаслигини айтди. Ҳатто йўл белгисини ўқиш учун ҳам, Дамашқга неча километр қолганини билиш учун ҳам, лоқал бироз саводи бўлиши керак. Аёллар учун ИШИДда тиббий ёрдам ҳам мавжуд эмас.

– Аёлларга даволаниш учун рухсат берилмайдими?

– Оддий шифохоналарда аёллар учун шифокорлар йўқ. Бу ерда шариат, шариат бўйича эса ҳаммаси алоҳида. Бундан ташқари, аёл таърифи бўйича гуноҳкор бўлиб, шариатда аёлга қўл тегизиш гуноҳ ҳисобланади. Агар гинекология тўғрисида гапирадиган бўлсак, ваҳоланки у ерда аёллар кўпинча ҳомиладор бўлиб қолади ва уларга ҳеч ким ғамхўрлик қилмайди. Оддий тиббий кўрик бўлмаганлиги сабабли улар кўпинча ўлиб кетишади. Аҳир, келажак фарзанд парваришига ғамхўрлик қилиш учун, аёлларга оддий гигиеник нормал шароити бўлиши жуда муҳимку. Лекин, албатта, агар сен бола ишлаб чиқариш машинаси бўлсанг ёки чўри аёл бўлсанг, унда ҳеч ким соғлиғинга ғамхўрлик қилмайди. Бу ҳудди Африкада бўлгани каби: аёл фақат унинг вазифаси учун қимматлидир. Агар у касал ёки қари бўлса ва унинг функциясини бажаролмаса, у шунчаки фойдасиз бўлиб ташлаб юборилади.

Бу материал ёзаётган пайтимда, Мадинадан яхши хабар келди. Унга омад кулиб боқибди. Наврузни унинг кекса ота-онаси тўхтатишга мувофақ бўлишибди: улар эркакни Доғистонни тарк этишни ва ўз оиласи билан Россиянинг ўрта минтақасидаги ҳудудлардан бирига олиб кетишни буюрибдилар. Мадина яна психолог сифатида ишга киришга муваффақ бўлибди. Унинг аҳволи жуда яхши экан.

Рустилидаги оригинал манба: https://theins.ru/longread/32568

Таржима http://ufq.uz