Англия суди Қозоғистонда навбатчилик асосида ишлайди

Британия умумий хуқуқлар бўйича адолатли хукм чиқариши билан дунёга танилган бўлиб, эндиликда россиялик ишбилармонларга иқтисодий низоларни ҳал этиш учун Лондонга бориши шарт эмас. Сингапур, Гонконг, Дубай, Абу-Даби ва Қатардан кейин илк бор МДҲ давлатлари ҳудудида Англия ва Уэлснинг 85 ёшли собиқ бош ҳаками Лорд Ҳарри Вульф бошчилигидаги иқтисодий суд Остонада иш бошлади. Суд таркибида яна саккизта нуфузли инглиз судяси бўлади. Вақт ўтиши билан уларни маҳаллий юристларга алмаштириш режалаштирилган.

Ишни кўриб чиқиш “Астана” халқаро молиявий марказида (АХММ), инглиз тилида  ва британия хуқуқлари асосида олиб борилади. Судялар Қозоғистонга йилига беш марта келиб, навбатчилик услубида ишлайдилар. Улар аллақачон Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоевга қасамёд қилиб бўлдилар.

 “Қозоғистон Хитой ва Россия билан чегарадош, Хитой эса бу мамлакат ҳудудидан ўтадиган “Янги Ипак йўли” ни қурмоқда. Шу сабабларга кўра, суд юқори натижаларга эришиши мумкин”, дейди лорд Вульф. Унинг фикрига кўра, муваффақиятнинг калити, шунингдек “судялар калибри” бўлиб, мамлакат Конституциясига, уларнинг мустақиллигини кафолатлайдиган ўзгартиришлар киритилиши керак деб ҳисоблайди.

Инглиз судялари фақатгина тижорий ишлар бўйича келиб тушган даъволарни кўриб чиқмай, балки, дастлаб маҳаллий судялар ва адвокатларни қайта тайёрлашга эътиборни қаратишни режалаштирмоқдалар.

Ҳозирги кунда Қозоғистонда роман-герман ҳуқуқий тизими амал қилади. Қозоғистон олий суд раиси Қайрат Мами сўзларига кўра, Англия-Саксон ва Континентал ҳуқуқий тизимлар бутун дунёда бирлаштирилмоқда. У 10-15 йил ичида, Қозоғистонда  Сингапур ёки Лондонда иш тажрибасини орттириган ва жараёнларни мустақил равишда олиб борадиган ўз юристлари бўлишига умид қилади.

Британия адолатини бошқа ҳудудларга “олиб ўтиш” мақсадларидан бири шубҳасиз инвесторларни жалб қилишдир. Агар инвесторлар Қозоғистонда хавфсиз муҳит борлигини ҳамда қонун ва мустақилликни бош асосга қўядиган суд бор эканлигини тушунсалар, мамлакат халқаро инвестициялар учун магнит бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди таҳлилчилар.

Бироқ, мухолифат журналисти Жанар Аҳметованинг фикрича, Британия қонунчилигини қўллаш билан бутун мамлакатдаги адолат муаммосини ҳал қилишига ёрдам бермайди. “Халқаро инвесторлар учун лорд Вульф тижорат суди ишлагани билан, аммо Қозоғистоннинг қолган қисмида Нурсултон Назарбоевнинг суди ишлайдиган бўлса- давлатда етуклик йўқ”, – дейди у “Укринформ”га берган интервюсида.

Қозоғистон олий суд раиси Жакип Асанов ҳам бу муаммолар ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатда, масалан, судяларнинг ўз раҳбарларига боғлиқлиги сақланиб қолмоқда. “Суд раисларининг қудрати, судяларни текшириш, уларнинг ажримларини бекор қилишга етади. Бундан ташқари, керакли иш, керакли судяга бориб тушади. Ёки мураккаб ишлар, кераксиз судяларга топширилади ва ундан кейин шикоятлар билдирилади. Бу ҳам бир ричаг “, – дейди Асанов.

“Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрига кўра, Қозоғистонда судяларнинг мустақиллиги билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжуд”, – дейди “Независимая газета”га берган интервюсида Россия стратегик тадқиқотлар институти, яқин хориж муаммолари тадқиқотлари марказининг Марказий Осиё сектори эксперти Иван Ипполитов.  – Республика раҳбариятининг ғоясига кўра, бу АХММ фаолиятига тааллуқли бўлмаслиги керак. Бу ерда Англия қонунчилигини жорий қилиш халқаро бизнес учун жозибадорлигини ошириш воситаларидан бири бўлиб, у кўпинча савдо операциялари учун қулайлиги туфайли ушбу ҳуқуқий тизимга йўналтирилган. Бутун Евроосиё иқтисодий иттифоқи миқёсида сезиладиган, АХММни Марказий Осиёдаги молиявий “хаб”га айлантириш режалаштирилмоқда.

“Қозоғистоннинг ёндашуви Россия учун тўлиқ мос келмайди”, дейди, Замонавий Арбитраж Институтидаги Ҳакамлик Марказининг ижрочи бошқарувчиси Андрей Горленко.

Экспертнинг фикрига кўра, россиядаги реалликлар учун етарли даражада жавоб чораси, ҳакамлик судларига топширилиши мумкин бўлган тортишувлар сонининг кўпайиши бўлиб, у ерда томонлар хорижий қонунчилик бўйича ихтисослашган халқаро ҳуқуқшунос ва ҳатто ўз соҳасидаги арбитр сифатида тайинлашлари мумкин.

“Сўнгги йилларда Россияда тескари тенденция кузатилмоқда: маҳаллий бизнес Россия қонунлари доирасида тобора кўпроқ операцияларни амалга оширмоқда ва мамлакат судларида судлашмоқда “, – дейди Ипполитов. – Бу жараёнда Ғарб билан мамлакатимиз ўртасидаги муносабатларнинг мураккаблиги ва рус бизнесининг “деофшоризацияси” тенденциясининг кам бўлмаган аҳамиятини касб этмоқда. Яқин ўтмишда Москвада шунга ўхшаш ХММ ташкил этиш режалаштирилганди, лекин унинг амалга ошириш эҳтимоли сиёсий сабабларга кўра жуда кичик бўлиб кўринди. Шундай бўлса-да, катта бизнес ва сиёсатни ўзаро ажратиб бўлмайди “

“Англия ҳуқуқий тизими узоқ вақтдан бери энг адолатли обрўга эга бўлиб келмоқда, шунинг учун Россия компаниялари қарийб 45% инглиз қонунчилигига оид шартномалар тузади. Бироқ, Россия бу масалада Қозоғистон тажрибасига риоя қилиш керак ва инглиз тизимида махсус тижорат судлари тузиши керак, деб ўйламайман, чунки бизнинг ҳуқуқимиз инглиз қонунчилигининг 90 фоизли инструментларидан фойдаланишга имкон беради”, – дейди “Деловая Россия” нодавлат ташкилоти ҳамраиси Андрей Назаров.

Унинг фикрига кўра, бизнинг тизимимиз жуда аниқ афзалликларга эга. “Суд жараёни жуда узоқ ва қиммат эмас, ҳамда қонуннинг муайян соҳаларида қўллаш амалиётини олдиндан билиш мумкин. Бошқа тарафдан, инвестор ишонч ҳосил қилиши муҳим бўлиб, унга бўлган муносабат адолатли ва холис бўлиши учун, юзага келадиган низолар эса ҳалол ва ўз вақтида ҳал этилади “, – дейди Назаров.

Аввалроқ у, “НГ”га Англиянинг ҳуқуқий хизмат кўрсатиш соҳаси бизнесга айланганини ва ҳозирда 23 миллиард фунт стерлингга баҳоланганлигини айтган эди. Фақатгина 2012 йилда 100 та энг йирик Лондон ҳуқуқшунослик фирмаларининг россиялик компаниялари иштирокидаги жараёнлардан олинган даромади деярли 5,5 миллиард фунт стерлингга тенг бўлди.

Бизнес Омбудсмани Борис Титовнинг фикрича, Россияда судларнинг профессионаллиги ва объективлигига ишонч йўқ. Унинг сўзларига кўра, бутун дунё тизимининг моҳияти  – бу, судялик лавозими ҳуқуқий карьерадаги энг юқори поғонадир. “Бизда эса судяларнинг 80 фоиздан ортиғи амалдаги ҳуқуқий тажрибага эга эмас, чунки улар кўпинча судда судялар котиблари сифатида ўз фаолиятини бошлаганлар”, – дейди Титов.

Андрей Назаров, Россияда суд тизимини ислоҳ қилиш энг талаб этилганлардан бири эканини таъкидлайди. “Бугунги судяларга керагидан ортиқ иш юкланган: ҳакамлик судлари кунига 7 та иш кўради, кунига 12 та иш халқаро судя кўриб чиқади. Ўртача бир ҳакам учун ҳафтада 50 та иш, баъзан эса бир неча томли битта иш учун 45 дақиқа кетади”, – дейди Назаров.

Оригинал манба: https://riss.ru/smi/47726/

рус тилидан таржима ufq.uz оид.