Шарх: Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари ўсиши нимани англатади?

Фото: Shutterstock

Марказий банкнинг маълум қилишича, олтин-валюта захиралари бир ойда 697,64 миллион долларга ошган. Бу нимани билдиришини мустақил эксперт-иқтисодчи Юлий Юсупов тушунтириб беради.

Жорий йилнинг 1 феврал ҳолатига Ўзбекистонда олтин-валюта захиралари ҳажми (пул олтин ва хорижий валютадаги активлар) 28,774 млрд. АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар берди Марказий банк матбуот-хизмати. Бир ойда ушбу кўрсаткич 697,64 миллион долларни ташкил этди. Бу нимани англатиши хақида мустақил эксперт-иқтисодчи Юлий Юсупов тушунтириб беради.

 

Ю.Юсупов

Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш марказининг директори, мустақил эксперт-иқтисодчи

 

 

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари кўрсаткичларини ўсиши тўғрисидаги охирги ҳабарларга бир нечта шарҳлар.

Валюта бозорини либераллаштиришдан кейин ҳам олтин-валюта захираларининг ўсиш тенденцияси давом этмоқда. Бу нимани англатади?

1. Либераллаштириш оқибатда олтин валюта заҳираларининг  қисқариб кетиши ва ХВЖ қарзини олишнинг муқаррарлиги хақидаги мутахассислар тахмин қилган прогноз барбод бўлди. Бундай тахминлар валюта бозори тамойиллари ва механизмларини тўлиқ тушунмаганликга асосланган эди. Эркин бозорнинг фаолияти учун хеч қандай олтин-валюта заҳиралари талаб қилинмайди, чунки валюта айрибошлаш курсларининг  ўзгариши ҳисобига талаб ва таклиф тенглаштирилади.

2. АҚШ доллари ўсишининг прогнози 1 доллар учун 10-15 минг сўмни ташкил этиши тўғрисидаги тахмин ҳам барбод бўлди. Ушбу прогнозлар ҳам бозор механизмлари фаолиятининг энг содда билимларини ҳисобга олмади. Либерализация қилинганидан сўнг, ҳар қандай товар (валютани ҳисобга олган ҳолда) баҳоси эркинлаштирилгунга қадар мавжуд бўлган нарх чегараларидан ошиб кетолмайди. Чегаралар эса қуйидагича эди: расмий курси – 4 минг сўмдан паст, биржа курси – 10-12 минг сўм. Мувозанат курсининг даражаси 7-8 минг сўм (қора бозор курсига яқин) орасидалиги маълум эди.

3. Захираларнинг ўсиши, валютани таклиф этишнинг валютага бўлган талабдан ортиб кетишидан ҳамда ортиқчалари эса Марказий банк захираларида жойлашиб қолишидан дарак беради. Бу, ўз навбатида, долларнинг расмий курси кўтарилганлигини кўрсатади. Шунга кўра, мувозанат курси (талаб ва таклифнинг мувозанатини таъминловчи) мавжуд расмий курсдан пастроқдир, яъни, тахминан 1 доллар учун 7500-8000 сўм атрофида.

4. 3-банддан келиб чиқадики, Марказий банк валюта сотиб олиш бўйича чеклашларни амалдаги айирбошлаш курсини девальвация қилишдан қўрқмасдан, жорий операцияларни конвертация қилиш (жумладан, нақд валютани сотишга таъқиқ) доирасида бекор қилиши мумкин. Нима учун бу ҳалигача амалга оширилмаганлиги, шахсан менга тушунарсиз.

5. Шунингдек, яна 3-банддан келиб чиқадики, Марказий банк валютанинг “ортиқча”сини сотиб олиб, сўмларда ҳисоб-китоб қилиш орқали, мамлакат ичидаги пул массасининг ошиб кетиши ва нарх ўсишига босим ўтказмоқда. Инфляциянинг жуда юқори даражаси шароитида, бу хавфсиз эмас.

 

Бу ерда биз огоҳлантириб ўтишимиз керак. Миллий валютанинг алмашинув курсини тушуриш сиёсати (хорижий валюта курсини ошириш) – экспортга йўналтирилган сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. У маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун фойдалидир, чунки бизнинг экспортимиз халқаро бозорларда (уни нисбатан рақобатбардош қилади) янада арзонлашади ва ички бозорда импорт товарлари янада қимматлашади.

Бу сиёсат иқтисодиётимизни ривожлантиришни рағбатлантиришнинг муҳим воситаси бўлиши мумкин ва бўлиши керак. Шу билан бирга, уни бошқа тарафи ҳам бўлиб, инфляцияни рағбатлантиради. Шунинг учун уни фақат, Марказий банк ва ҳукумат инфляцияни паст даражадаги қийматга етказишгандагина қўллаш мумкин.

 

Матн: Юлий Юсупов

Оригинал манба: https://www.spot.uz/ru/2018/02/19/reserves-comment/

Таржима: ufq.uz