Эронлик муҳандис 80 км узоқликда харакатланувчи енгил электр велосипедини тақдим этди

Эронлик муҳандис Муҳаммад Сожайе 80 километрлик йўлни босиб ўтадиган углеродли рамали, аккумуляторли, ўғирлаб олиб қочишга қарши тизимга эга ва ўзининг смартфони орқали “бошқарув панели”га айланиш қобилиятига эга бўлган енгил ва нисбатан арзон электр тоғ велосипедини намойиш этди.

Сожайенинг биринчи лойиҳаси Ostoure 2010 мотоцикл концепти  эди. Бу лойиҳа амалга оширилмаган бўлсада, лекин ўша вақтдан бери муҳандис икки нафар биродарлари ва Дубайлик шериги ёрдамида углерод ва пўлатдан ясалган ҳамда ўзига хос хусусиятларга ва қулай нархга эга бўлган Nireeka  номли тоғ велосипедини ишлаб чиқди.

Nireeka ўзининг ҳар иккала томонидаги Fusion X илгаклари билан,  10 та узатмали Shimano кассетаси билан, ўғирлаб олиб қочишга қарши сигнализацияси билан, кўринмайдиган тарафдан транспортни яқинлашиб келишидан огоҳлантирувчи тизими билан, Shimano  тормоз дисклари ва смартфонни зарядловчи USB мосламаси билан мақтаниши мумкин. Смартфоннинг ўзи рулга қотиралади ва ускуна панелига айланади, унда: ҳаракатланиш тезлиги тасвирини кўрсатиб туради, аккумуляторнинг ҳолати, ҳайдаш тартиби ҳақида маълумот бериб туриб,  масалан, пульс жуда юқори бўлганда велосипедни ёрдам режимига ўтказишга имкон беради.

Раманинг вазни атиги 1,5 кг, велосипед эса 15,5 килограммни ташкил этади. Нархи эса моторнинг ва аккумуляторнинг қувватига боғлиқ. Nireeka Street жами 999 долларга тушади. Шунча миқдордаги пулга сиз  250-ваттли Bafang мотори ва 36 вольтли литий-ион батареясига эга бўласиз ва ўз навбатида, бу 25 км / соат тезликгача чиқариш имкониятини бериб, бир марталик зарядлаш орқали тахминан 55 км йўлни босиб ўтишга мувофақ бўласиз. Street+ ($1069) модели 350 ваттли мотор ва 36 волтли аккумулятор билан жиҳозланган, бу тахминан 30 км/соат тезлик ва 60 км масофа дегани. Шунингдек,  1199$  учун сиз 500 ватт моторли Homie (35 км/соат) эга бўлишингиз ва 80 км учун етадиган батарея билан бирга олишингиз мумкин. Ушбу пулга қўшимча равишда сиз шунингдек, редуктор, орқа амортизатор, гидравлик тормозлар ва Cube ёритиш тизимини оласиз.

Компания велосипедларининг сифатини кафолатлайди, 10 кун ичида хеч қандай шартларсиз қайтариб олишни ваъда қилади, бутун велосипед учун 3 йиллик кафолат ва рама бўйича умрбод кафолат беради. Дарвоқе, рамалар учта ўлчамда бўлади: 17, 19 ва 21 дюйм. Батареялар тахминан 6 соат, ёки агар сизда Homie ва махсус зарядловчи қурилмангиз бўлса, 2,5 соат давомида қувватланади. Етказиб бериш июн ойида бошланиши керак, дея хабар  беради New Atlas.

Оригинал манба: https://hightech.fm/2018/02/21/nireeka

Таржима ufq.uz