Диний-маърифий сайтлар рейтинги: Февраль (2018)

Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган диний-маърифий сайтларга ташриф буюрувчиларнинг 2018 йил февраль ойи якуни бўйича статистик маълумотлар тўпланди. Умумий тарзда таққосланганда, Ўзбекистондаги диний-маърифий сайтларга ташриф бюрувчилар сони бўйича кўрсаткич, ўтган йил ва ўтган ойга нисбатан унча ошмаган. Сайтларда қандайдир турғунлик бор.

Ўтган январь ойидаги маълумотларга кўра, Ўзбекистондаги UZ- домени зонасида фаолият юритаётган баъзи диний-маърифий сайтларга ташриф буюрувчилар рейтинги ўртача ҳисобда қуйидагича:

  1. ziyouz.com  – 12 000 фойдаланувчи;

 

  1. azon.uz  – 10 000 фойдаланувчи;

 

  1. muslim.uz  – 5 000 фойдаланувчи;

 

  1. islom.uz  – 4 000 фойдаланувчи;

 

  1. muslima.uz  – 3 000 фойдаланувчи;

 

  1. shosh.uz  3000 фойдаланувчи;

Бевосита кузатишлар натижасидан келиб чиқиб, имкон қадар, айрим сайтларнинг ушбу кўрсаткичларини қисқача изоҳлаб ўтишга харакат қиламиз, жумладан:

Биринчи поғанани банд этиб турган ziyouz.com сайти ўтган таҳлилларимизда ҳам пешқадам эди. Бу сафар ҳам мазкур сайт биринчи пағонанани мустаҳкам ушлаб турибди.

Сайт материалларга жуда бой ҳамда нисбатан энг эски сайтлардан бўлгани учун кўпчилик унга ўрганиб қолган. Асосий ташриф буюрувчиларининг аудиториясини кўпроқ ёзувчи- адиблар, ижтимоий-гумнанитар соҳа вакиллари, педагог –ўқитувчилар билан бирга, изланувчан ёш толиби илмлар ташкил этиши мумкин. Чунки, 30 миллиондан ошиқ аҳолининг маърифий сайтига кунига 10 минг одам ташриф буюриши, кишини ўйлашга ва манашундай эҳтимолий хулосаларни билидиришга мажбур қилади. Яъни, умумий тенденция бўйича илм-маърифатга қизиқиш жуда кам. Масалан, агар бу кўрсаткични кўнгил-очар, олди-қочди сайтлар билан солиштирганда, бу каби сайтларга кирувчиларнинг 10 фоизини ҳам ташкил этмаслиги ачинарли холат бўлсада, бу қўшимча равишда мазкур хулосаларимизни тасдиқлаши мумкин. Бу борада умумий равишда фаолият кўрсатувчи аҳборот-таҳилилий сайтларни ҳисобга олмасак ҳам бўлади.

Ўтган таҳлилларимизда ҳам azon.uz сайти иккинчи ўринда эди. Бу сафар ҳам иккинчи ўринда пастлагани ёки кўтарилганича йўқ. Бироқ шундай бўлса ҳам диний сайтлар ичида, энг кўп ташриф буюрилаётган биринчи рақамли сайт сифатида ўз ўрнини сақлаб турибди. Сўнгги вақтларда azon.uz сайти ва сайт орқали берилаётган маетериаллар атрофидаги кескин бахс-мунозаралар сайтнинг ушбу рейтинг кўрсаткичига ижобий таъсир этди деган хулосани ҳам бериш мумкин. Шиддат билан ривожланиб бораётган сайтларга оид барча аломатлари бор. Шу темпда фаолиятини давом эттирса, яқин орада сайт янада кўпроқ ташриф буюрувчиларига эга бўлади, инша Аллоҳ.

Ўзбекистон мусулмонлари диний идораси сайти- muslim.uzнинг ўсиш кўрсаткичлари бу ой давомида деярли тўхтаб қолди. Ҳолбуки, юртимизда диний соҳа бўйича рўй бераётган ислоҳатлар жараёнини халққа тақдим қилиш орқали диний-маърифий сайтлар орасида пешқадам бўлиш учун барча имкониятлари мавжуд. Қуръон мусобақалари ва бошқа диний соҳадаги ўзгаришларни тақдим қилиб боришда, нисбатан унчалик фаолликлари кузатилаётгани йўқ ва гоҳида жиддий камчиликларга йўл қўйилганлигини ҳам кузатиш мумкин бўлди. Диний-маърифий сайтлар ичида энг катта административ ресурсга эга бўлган бу сайт тубдан ислоҳ қилиниши керак- деган хулосани бериш мумкин.

Shosh.uz сайти мазкур рейтинг орасида илк бор кузатилмоқда. Сайт жуда мукаммал ишланган ҳамда жуда катта маълумотлар базасига эга. Сайтга дастлаб ташриф буюрганлар ўз хурсандчилигини яшира олмаётгани ҳам бежизга эмас. Сайт ишларига келгусида улкан мувоффақиятлар тилаб қоламиз.

muslima.uz  сайти ҳам қайта ишга тушганидан буён ташриф буюрувчиларини хурсанд қилиб келмоқда. Ранг-баранг, долзарб ва бой материалларга эга бундай сайтлар доим ўз мухлисларига эга бўлган.

Таҳлилимизнинг якунида, умумий хулоса сифатида барча учун муҳим аҳамият касб этадиган яна бир жиҳатига эътибор қаратмоқчи эдик. Айни дамда фаолият кўрсатиб келаётган сайтлар маърифий жиҳатдан таълим-тарбия беришнинг замонавий услубларини (аудиовизуал, анимация, графика ва ҳ.к.) қўллаши бўйича даражаси қувонарли эмас ёки деярли йўқ ҳисобида. Худди шу каби, тўғридан –тўғри диний эътиқод масалалар юзасидан материаллар тайёрлашга кўпроқ ихтисослашган сайтларда ҳам бу ҳолатни кузатиш ва мазкур хулосани бериш мумкин. Умид қиламизки, юқори рейтинг кўрсаткичларига эга бўлган ушбу сайтлар, келгусида ўз фаолиятлари давомида масаланинг  манашу жиҳатларини албатта инобатга олишади.

Ушбу рейтинг кўрсаткичлари хақидаги қисқача статистик маълумот ва холисона изоҳли хулосаларни келгусида ҳам мунтазам равишда ufq.uz сайт орқали етказиб боришга харакат қиламиз.

Диний-маърифий сайтлар бўйича мутахассис

Абу Муслим тарафидан тайёрланди