“Бугунги думбуллар авлоди, кейинги авлодни вояга етказади”

фото Сергей Маркелов

Петрозаводскдаги «Северная» меҳмонхонасида 28 феврал куни таниқли рус адабиётгшуноси Мариэтта Чудакова 20-аср бошларида Россиянинг тарихи, Ленин, Сталин, Керенский, Ельцин ва бошқалар ҳақида очиқ маъруза ўқиди. Унинг нутқидаги асосий цитаталари “7х7” интернет нашри томонидан шарҳланди.

Тарих дарслиги ҳақида

– Ҳатто Октябрнинг 100 йиллиги арафисида ҳам мактаб ўқувчилари, ўсмирлар аслида ўша пайтда нима содир бўлганлигини ва умуман бизнинг ХХ аср нимани англатишини билишмайди. Бу мутлақо зулмат ичра ортда қолиб кетиш бўлиб, бундан икки йил бурун, юқоридан тарих дарслигини тайёрлаш юзсидан топшириқ тушган ва унда ватанпарварлик руҳида тарбиялаш учун, Россиянинг бутун тарихидаги улуғвор воқеаларимизни кўрсатиш кўзда тутилган эди.

Одамлар ватанпарварлик нима эканлигини тушунишмайди. Ватанпарварлик – бу Ватани билан ғурурланиш эмас, балки Ватанга муҳаббат, худди ота-онага ёки фарзандларимизга бўлган муҳаббатга ўхшайди. Дарслик, мағрурликдан тарбия бериши керак деб ўйлаш- бу жуда катта хато. Агар тарих дарслигига, тарихий ҳақиқатдан бошқа, лозим бўлмаган вазифалар қўйилса, демак биз на тарихий ҳақиқатни билишга, ва на ўша тарихни бузиш эвазига қўйилган вазифадан кутилган натижага  эриша олмаган бўламиз. На униси ва на буниси бўлмайди. Мамлакатга бўлган муҳаббат, тарих дарслигида эмас, оилада тарбияланиши керак.

 

СССРдаги хақиқат тўғрисида

– Бу ерда ўтирганларнинг кўпчилиги катта ёшли кишилар. Бир мулоҳаза қилиб, бошингиздагиларни тафаккур қилиб кўринг:  1917 йил оҳиридан сўнг, ҳокимият лоқал бир кун бўлса ҳам Кенгашга (Советга) тегишли бўлганми? Лоқал бир шаҳарда, битта қишлоқда бўлса-да? Биз барчамиз, яъни ёши 40 дан ошганлар биламизки, у фақат ҳукмрон партияга тегишли бўлган. Ҳеч қандай Совет ҳокимияти мавжуд бўлмаган.

Мен қаердадир кўзим тушган эди, бир ақилли киши: “СССР аббревиатурасида (қисқартирилган сўзида) битта ҳам аниқ сўз йўқ”, деб ёзган эди. Яъни:

Иттифоқ (Союз) – жуда ҳам кўп нарса зўракилик билан тиқиштирилган.

Кенгаш (Советских) – буни мен айтдим.

Социалистик – кимдир социализмнинг нима эканлигини ва у, бизда қаерда бўлганлигини тушунтириб бера оладими?

Республикалар – бу ерга йиғилиб ўтирганларнинг барчаси кап-катта одамлар ва ҳаммамиз “республика бошқаруви” нима эканлиги биламиз: унинг бошида сайланадиган Президент туради – бизда эса Марказий қўмита тайинлар эди. Бир кунмас бир кун “ва” боғловчисидан кейин нуқта ҳам қўйилиши керак.

 

Суд тизими ҳақида

– 1864 йилда Россия учун ҳайратланарли бир ҳодиса юз берди – маслаҳатчилар иштирокидаги суд жорий этилди ва ёқловчи- адвокатлар ҳам бўлишди. Уларга, яъни  жумладан, энг машҳур адвокатлар [Владимир] Спасович, [Сергей] Андреевский, княз [Александр] Урусов, [Федор] Плеваколарга барча синфларга мансуб руслар тўп-тўп бўлиб қатнар эди.

Адвокатнинг вазифаси нимадан иборат эди? У судяга мурожаат қилмас эди, у фақат суд маслаҳатчиларига мурожаат қилиб, уларни ўз мижози учун жазони юмшатиш ёки бекор қилиш учун уларни ишонтиришга харакат қилар – бу унинг вазифаси эди. Шунинг учун улар ўзларининг гапга чечанлиги билан машҳур эдилар, “адвокатча гапга чечанлик” ифодаси ҳам шундан пайдо бўлган.

Плеваконинг энг қисқа нутқи, қишлоқ руҳонийисини ҳимоя қилганда бўлган эди. Қишлоқлардаги руҳонийлар, одатда, жуда камбағал бўлишар эди. Уларнинг фарзандлари оз бўлмаган, тушум эса жуда кам бўлиб, улар черковга келиб тушган маблағлари ҳисобидан яшар ва топишлари жуда ҳам оз бўлиб, оилаларини боқолмасдилар. Бу қишлоқ руҳонийси черков пулининг кичик қисмини ўзлаштиради. Унинг айби тўлиқ исботланди, уни ҳимоя қилишни иложи қолмаган эди.

Отам буни шундай ғурур билан гапириб бергандики, ўша адвокат энг қисқа нутқ билан суд маслаҳатчиларига қарата шундай мурожаат қилади: “Муҳтарам жаноб суд маслаҳатчилари! Бу киши сизнинг гуноҳларингизни неча марта кетказган эди? (“отпускать грехи”- насронийликда, руҳонийлар бошқаларнинг гуноҳини Худони номидан кечиш ваколати бор деган эътиқод мавжуд. изоҳ-ufq) Бир марта сиз ҳам унинг гуноҳидан кечинг “.  Суд маслаҳатчилари бир овоздан: “Гуноҳкор эмас” деб овоз берадилар.

Суд  маслаҳатчилари хайъатидан ҳозирги кундаги каби ажрим қарорини чиқариш эмас, балки ҳукм қилиш талаб этилган. Худди Америкада бўлгани каби: guilty or not guilty  (инглизчадан таржимаси- айбдор ёки айбдор эмас), бизда ҳам: айбдор ёки айбдор эмас. Айбдор бўлмаса – дарҳол озод қилинади. Агар айбдор бўлса – иш судяга ўтказилиб, кейинчалик қандайдир  жазо чораси ишлаб чиқилиб, хукм чиқарилар эди.

Ҳуқуқ факултетида ўқиган Ленин нима қилган эди? У Россиянинг шунча машаққатлар билан тузган суд тизимини бутунлай бузиб ташлайди. Ҳеч қандай ҳимоячиларсиз, суд маслаҳатчиларисиз, балки терговни ҳам  олиб борадиган ва хукм ҳам чиқарадиган, суд ишларини ҳам юритадиган ва ҳукмни ҳам ижро этадиган битта орган- ФҚ (фавқулодда қўмита- ЧК)ни тайинлайди.

 

Россиянинг ютуқлари тўғрисида

– Аслини олганда [Сергей] Витте саъй-ҳаракатлари, ва унинг ортидан [Пётер] Столипин шунга олиб келишдики, ҳеч қандай шубҳасиз:

биринчидан, ХХ аср бошларида Россия хуқуқий давлат эди – албатта, кўплаб ноаниқликлар юз бериб келган, бироқ агар бир киши Санкт-Петербургача етиб келса ва раҳбариятгача чиқиб борса, демак адолат қарор топишига тўла ишонч ҳосил қилиш мумкин эди, ваҳоланки илгарироқ буни имконияти умуман бўлмаган эди.

Иккинчидан, ХХ аср бошларида дунёда умумий иқтисодий инқирози содир бўлган, у бартараф этилган ва Россиянинг 1913 йил дунё бозоридаги саноат маҳсулотини нисбий вазни бўйича дунёда бешинчи ўринда эди. Бу ерда ҳеч қандай нарса қўшиш шартмас. Мен асосан таълим бериш ортидан ер шарининг кўп қисмини кезиб чиқдим. Дўконларда умуман made in Russia ёзуви бўлган нарсаларни кўрмадим.

Биз узоқ вақт бир ишга бел боғлаймиз ва кейин, баъзан тез илдамлаб кетамиз. Бу сафар биз 1910-йилларда тезроқ ҳаракат қилган эдик.

 

Ватанпарварлик чиқиндиси ҳақида

– Столипин шундай деган эди (1913-йилда ўлдирилган бўлсада, аммо унгача айтишга улгурган эди): “Россияни фақат уруш секинлаштириши мумкин”. Уруш бўлишидан у жуда қўрқарди. Ва Николай II, соддароқ айтганда урушга умуман маънисиз аралашиб қўйди.

Барчани хурсанд бўлиши, бошқа масала. Барчангиз икки ёки уч йил аввал, ҳозирда тўртта, янги олинган ҳудудлардан сўнг хурсандчиликни эсласангиз керак. Бу ҳудди ўша 1914 йилнинг ёзида, уруш бошланганда содир бўлган холатни эслатади. Одамлар хурсандчиликдан бир-бирига қучоқ очишган, ўпишишган эди.

Маълум бўлишича, бу борада психиатрларда аллақачон аниқ таърифлар мавжуд экан. Бунга “ватанпарварлик чиқиндиси” дейилади. У икки ой давом этиб, кейинчалик ўтиб кетар экан. Бизда жаҳон урушининг нима эканлигини билишмас эди ва умуман бутун дунёда ҳам билишмас эди. Бу уруш ҳаммани, бутун Европани қамраб олди, чунки илгари урушлар бўлса ҳам, одатда, мамлакат бошқа бир мамлакат билан ёки жуда оз сонли давлатлар ўртасида содир бўлар эди. Гарчи 30 йиллик уруш бўлса-да, аммо у кўпроқ маҳаллий миқёсда эди, бундай даҳшатли кенг миқёсга эга бўлмаган эди.

Тўғрисини айтганда, Ленин [Биринчи жаҳон урушини] империалистик қирғин деб атади ва шунинг учун уни биз текширмадик. Нега уни ўрганишимиз керак экан? Аҳир империалистик қирғини бўлганидан сўнг, ҳамма нарса аниқку. Уни ўрганишни юз йил тўлганидан сўнг, фақатгина 2014 йилда бошладик.

 

Сталин ҳақида

– Менга партияга аъзо бўлиш учун очиқ тўғри йўл бўлган. Уйимда учта коммунист бор эди: отам ва икки акам. Битта акам фронтда хизмат қилиб, худди отам сингари кўнгилли сифатида кетган. Бундай ҳалол инсонларни бошқа учратмадим ва бундан кейин ҳам учратмасам керак. Ҳалол ва энг муҳими, ўша пайтдаги қийин даврда мутлақо қўрқмас инсонлар эди.

Мен учун ҳар доим жуда ибратли бўлгани: уйимизда даҳшатли муҳит хукумронлиги йўқ эди. Қандай қилиб [отам] бундай хийла ишларни қилган? Менинг икки ёки уч ёшлигимдаги [оилавий фотосуратлар альбоми] очилганда, бобомнинг оиламиз қуршовидаги тушган суратлари бор эди. Эҳтимол, отам ўз отасининг фотосуратини олиб ташлаш ёки йўқ қилиш хатто ҳаёлига ҳеч қачон келмаган бўлиши мумкин.

Мен 13 йил Ленин номидаги кутубхонанинг инвентаризация бўлимида ишладим. Архивларни олиб келишар, мен эса йигирманчи аср архивларини қайта ишлар эдим. Нафақат фотосуратларни ёқишларини баланпарвозлик билан гапириш керак: у ёқилган фотосуратлардаги куллар ҳам йўқ қилинар эди.

Хрушчевнинг улкан хизматларидан бир шундаки, у ёвузликларни кўрсатиб берди. Партия ташкилотчисининг чиқиб келиб ва шундай деганини ҳеч қачон унутолмайман: “Ҳозир КПСС Марказий Қўмитасининг ҳужжати ўқиб эшиттирилади, уни муҳокама қилиш мумкин эмас”. Мен фақат бир неча йиллар ўтгандан кейинги, буни қандай баҳолаганимни ҳеч қачон унутмайман. Норозилик кайфияти шовқини бизнинг бутун аудиторимиз устидан учиб ўтди. Талабаларга ҳеч қандай муҳокама қилинмаслиги ёқмади. Лекин кўп йиллар ўтиб, мен Сталин ўлимидан сўнг икки йил ичида ўзгаришлар бўлганини англадим. Чунки Сталин даврида ҳеч ким овозини ҳам чиқаролмаган бўларди.

Хрушчевнинг маърузасидан кейин, мен виждонли талаба сингари, Лениннинг том устига том китобларини ўқишга ўзимни отдим. Ишонинг, ҳеч нарса керак эмас, у ерда яширилмаган қўшимча ҳужжатлар ва бошқалар, гарчи у ерда улар бўлсада. Ҳар бир нарса унинг сўзларидан маълум: патологик мақсадни кўзлаган одам бўлиб, мақсад- охир-оқибат шартсиз воситаларни оқлайди ва ҳудди шахматчи каби унинг учун инсонлар мавжуд эмас, улар оддий ёғоч шахмат фигураларидир. Сталин фақатгина унинг шогирди, бошқа ҳеч нарса эмас. Нима юз бериши ҳали номаълум, агарда шундай бўлганида…

Сиёсий қарорлар хақида

– Мен учун ҳалигача ҳам махфий бўлгани, қандай қилиб 1900 йилдан 1917 йилгача Европада 17 йил бўлган одам озод этилганидан сўнг, ва у одамларни ёрқин келажакка олиб боришга қарор қилиши, қотил подшох томонидан унинг акасини осилиши, ўзи эса сургунда ўтириб чиққан бўлсада, подшох хукумати томонидан бемалол хорижга чиқариб юборилган. [Ленин] шундай жамият қурадики, унда булар хақида ҳеч қандай сўз бўлиши мумкин эмас.

У Лондон ва Женевада бехавотир яшаган. Мен 1994 йилда Женевада дарс бердим, бир семестр ўтказдим ва ҳамкасбларим менга: “Сиз бу ерда қандай бехавотир турмуш кечираётганимизни кўраяпсизми?” – дейишди. Менга ишонинг, 1900-йилларнинг бошларида ҳам худди шундай вазият эди. У (Ленин) бу ерда яшаб туриб, жаҳон инқилобининг моҳиятини қандай кўрди? Бу сир.

Уни ақлли, масалан, ўқимишли, бўлиши мумкин ҳам дейлик. Ҳали уни буюк мутафаккир деб ҳисоблайдиган кўп одамлар бор, шунинг учун ҳам унинг ҳайкаллари ҳозиргача мавжуд. Лекин бу бемаънилик. Ўта оғир ғоявий хатога йўл қўйган одамни буюк мутафаккир деб ҳисоблаш мумкин эмас. Агар у Россияда инқилоб қилса, бутун дунё бўйлаб шов-шув кўтариши мумкин, деб ҳисоблайди. Фақат “мумкин” ёки “умид қилайлик” эмас, йўқ. У, бу жаҳон инқилобининг бошланиши бўлиши мумкинлигига қатъиян, юз фоиз ишонар эди. У нимага асосланиб бунга ишонганлиги ҳақидаги сирни, у ўзи билан олиб кетди. Бу авантюризм ходисасининг соф кўриниши.

 

Кулбадаги Ленин ҳақида

– Ленинга унинг ортидан таъқиб қилишаётганини айтишар эди. Ҳамфикрлари унга суд олдида туруши ва ҳимояланиши кераклигини айтишган. Бироқ, Ленин ҳаётини ҳеч қачон хавф остига қўймайди. Уни огоҳлантиришар ва ҳаммага маълумки, у тезда Разливга борар эди. Сестрорецкга у поезда бориши ҳаммага маълум, у ерда эса ҳар қандай йўл билан Ленинга ёрдам берган ишчи Николай Емелянов бўлганлиги ҳам барчага маълум. Емеляновнинг  3 ёшдан 17 ёшгача бўлган етти ўғли бор эди. Ҳаммаси, шу жумладан уч яшарлиси ҳам, Ленинга ёрдам берган.

Энг муҳими, номаълум: у (Ленин) билан Петроградни тарк етган, [Разлив]да у (Ленин) билан ҳам Зиновьев яшаган. Умуман ундан айрилмасдан. Бироқ, Зиновьевни дарҳол таъқиб қилишди – у кейинчалик партиядан ҳам чиқариб юборилди, кейин эса у, троицкийчи деб ҳисобланади. Суратлар массасида: Ленин столда ўтирибди. Ва кейинчалик 1947-1948 йилларда, уни янада чиройли тасвирлаш учун, “Ленин ва Сталин Разливда” суратлари пайдо бўлади.

[Ленин] Емелянов билан хайирлашар экан, унга: “Мен сизларни ҳеч қачон унутмайман ҳамда партия ҳам сизни ҳеч қачон унутмайди ва орден ёзиб бериб тақдирлайди “-дейди. Ҳа, партия уни унутмади. Ўзини, хотини билан биргаликда 10 йилга (лагерларга) ҳукм қилиб қамади. Бу етарли эмас эди. Бир нечта ўғиллари отиб ташланди. Улардан бири урушга боради, у икки марта яраланади, қайтиб келганда, уни  яна суд қилишади, лагерга жўнатишади, у лагердан қочади, қочгандан кейин уни ўша ерни ўзида дарҳол отиб ташлашади. Ўз вақтида Москвага кўчиб ўтган ягона фарзанди тирик қолади.

80 ёшли Емелянов ва унинг 75 ёшли хотини сургундан озод этилгандан кейин, ўз жойларига қайтиб борадилар. Қандайдир яшаши учун ҳам, катта қийинчилик билан уни электр қилиб ишга олишади.

Уни нима қутқаради? Худди Одессада айтиладиган гапдек: “Сиз куласиз.” Сўнгги икки йил ичида у ҳеч бўлмаганда бирор егулик нарсаси бор бўлган, умуман эса улар очликда яшар эдилар. 1956-йилда Броз Тито бизни зиёрат қилишни режалаштирганди [Иосип Броз Тито, Югославия инқилобчиси]. Ўша пайтда ҳам, худди ҳозиргилардай таркиби билан машҳур бўлган бизнинг бошлиқларимиз югургулаб-сакрай бошладилар. Зудлик билан Емеляновга “Ленин ордени” ва шахсий пенсия ажратишади, хотинига тезда “Қизил байроқ ордени” беришади. Натижада эса, Тито у ерга келмайди, лекин хотини келиб, кулбани тамоша қилади ва кулбани кўраётган холати фотосуратга туширилади.

 

Октябр тўнтариши хақида

-Ленин октябр инқилобини тайёрлашда қачон иштирок этган? Тунги 24 октябрдан  25  октябрга ўтар кечада, у биринчи марта Смольнийга, гримланган, тишини бандаж қилиб боғлаган кўринишда келади ва у ерда эса, аллақачон Троицкий билан Антонов-Овсеенко жавлон уришаётган, улар Ленинга телеграф қўлга киритилганлиги ва х.к.ларни гапириб беришган эди. У зудлик билан мурожаатнома ёзади.

Кейинчалик Антонов-Овсеенко отиб ташланади, Троицкий мамлакатдан қувғин қилинади, кейинчалик эса болта билан уриб ўлдиришади. Сталин эса тиниқ ва аниқ тушунтириб беради ва Октябр инқилобини Ленин ва Сталин амалга оширганлиги хақида мактабларда бир неча авлодларга ўқитилиб келинади. Ваҳоланки Ленин охирги соатларда келиб қўшилган эди.

Ленин ягона шахс диктатурасини ташкил қилмоқчи эди ва бу ниятини яшириб ҳам ўтирмади. Фақат Сталин доим маккорлик қилиб келган, Ленин эса тўғридан-тўғри шундай деган эди: “Диктаторлик – бу бир синфнинг бошқа бир синф устидаги зўравонлиги ва унинг ёрдамисиз социализмни қуриш мумкин эмас”. Зўравонликка принцип сифатида.

 

Керенский ҳақида

Агарда иккита инсон Николой II ва [Александр] Керенскийнинг бахтиқаро хусусиятлари яъни, уларнинг заиф характерлари бўлмаганида, ҳаммасидан кўра, патологик мақсад кўзланган ва бошқа инсонларнинг хаётига бефарқ қараганлар ва барчага маълум Сталиннинг хусусиятлари бўлмаганида, улар хақида гапиришни истамайман, тасдиқлайманки, Россия тарихи бошқача кетиши мумкин эди.

Керенски билан суҳбатлашишганда, шундай деб сўрашади:

– Октябр инқилоби ва ундан кейинги вазиятлардан қутилиш мумкин эдими?

– Мумкин эди.

– Қандай?

– Бунинг учун битта киши отиб ташланиши керак эди.

– Ким? Ленинми?

– Йўқ, мен, – деди Керенский.

Корнилов шахсий хусусиятларига кўра, Ленин билан рақобатлаша оладиган ягона шахс эди. Ундайлар бизда йўқ эди, топилмади. Корнилов эса бўлиши мумкин эди. Керенский, худди ҳозиргидай кўпинча бизнинг мухолифатимиз билан содир бўлаётгани каби, Корнилов унинг диктатор бўлишини аниқлаганида, Керенскийга бу жуда ҳам ёқмаган эди. Шахсий амбициялар сиёсатчилар учун хавфли ҳисобланади. Ва Корнилов итоат қилишни истамаган, у ишонч билан ва Россияга фалокат хавф солаётганлигини мутлақо тўғри деб билган ва ҳаракат қилишда давом этган. Ўшанда кейин Корниловга қарши Керенский Ленин билан бирлашишдан яхшироқ йўл топмаган.

Мен [ўз китобимда] ёзгандим: Агарда Керенскига: «Биз сен учун икки дақиқадан, учта йилдан, учта дераза очиб берсак  – 1922, 1937 (ва яна қайсидир йил эсимда йўқ). Ва сен диққат билан назар ташла”, дейилганда. Ва у жасадлардан иборат тоғларни ва тонналаб қонларни кўрганида, у дарҳол Корнилов билан бирлашар эди. Агар Корнилов бирлашишни истамаса, ҳатто керак бўлса у иблис билан бирлашган бўлар эди. Аммо дераза очилмади ва Керенский Россияни олдинга харакатлантириб кетди.

 

Каменев ҳақида

– 1934 йилда [Лев] Каменев ҳибсга олинди. Нима учун, кимнидир ўлдирдими? Йўқ. Калтакладими? Яна йўқ. Аллақачон ягона бошқарув тизигинини эгаллаган, ўз партиясининг юқори қисмидагилар билан ўзаро ихтилоф бўлгани учун. Бу ихтилофи учун, у дастлаб  беш йил қамоқ жазосини олади, кейинги йил эса партиядош ўртоқларидан яна 10 йил олади, кейинчалик, 1936 йил августида худди шу партиядош ўртоқларидан- калласидан ўқ қабул қилиб олади. Мен ҳар доим ўйлайман: у 53 ёшда, нима учун ўлаётганлиги қанчалар қайғули.

Унинг оиласи билан нималар юз берганлиги, янги хокимят билан подшох хокимяти ўртасидаги яққол фарқни кўрсатади, ваҳоланки жон-жахд билан подшо хокимиятни ўзлари ағдаришган эди. Унинг биринчи хотини Троцкийни синглиси, 1927 йилда у билан ажрашиб кетиб – дарҳол хибсга олинган эди, лекин дарҳол отиб ташланмай, фақат уруш бошлангандагина буни амалга оширишган эди. Унгача эса, хеч бир истисносиз отаси туфайли, 1937 ва 1938 йилларда иккита ўғли отиб ўлдирилган. Сталин: “Ўғли отаси учун жавоб бермайди”, деб эълон қилган ва ҳамма буни такрорлар, газеталарда чоп этилар эди. Каменевнинг иккинчи хотини 1937 йилда отиб ташланган. Етти ёшли уларнинг ўғли етимхонага юборилади. Фақат 27 ёшида, 1956 йилда, Владимир Каменев шундай дейди:

– 27 ёшимнинг 17 йилини сургун ва лагерларда ўтказдим.

​​Каменевнинг акаси, Николай ва унинг хотини ва уларнинг ўғли – янгидан эълон қилинган халқ душманига қариндош бўлгани, қаро муносабатлари учун отиб ташланади.

Бизда булар борасида жуда ҳам кам фикр-ўй юритилади.  Ленин, Каменев ва уларнинг ҳамфикрлари харакати билан бузиб ташланган ўша чор Россиясида ҳам, халқни ва умуман бутун дунёни порлоқ келажак сари бошлаш учун, бундай оилалар тарихи нафақат бўлмаган, сўзларимга ишонинг, одамлар билан бундай муносабатда бўлиш, ҳатто хаёлга ҳам келтирилмаган. Ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган.

 

Яхлит рақамлар ҳақида

– Ортиқча нонни тортиб олинишга қарши қўзғолон бошланади. Бизнинг рус деҳқонимиз ўзидаги нарсаларни ортиқча ёки ортиқча эмаслиги билан ўзи шуғулланишга одатланган. Ҳа, у беришни хоҳламайди. Ўша жойга даҳшатли мактуб юборишади: “Шубҳасиз тарзда 100 нафардан кам бўлмаган одам оммавий равишда осилсин”.

Биринчидан, яхлит рақамлар- жуда ажойиб буюм. Худди шундан кейин, 1922 йилда: “Камида 1000 нафар руҳоний отиб ташлансин” деб ёзадилар. Яхлит рақамлар шахматчининг инсон ҳаётига тўлиқ муносабати хақида сўзлайди.

Иккинчи банд: “Барча нонни тортиб олинг”. Оиладан. Келинг, манашу иккита бандда бироз тўхталамиз ва ўзимизга савол бериб кўрамиз: унинг [ бошида] бирор нарсаси борми ёки йўқми? Қишлоқ ва унинг қоқ ўртасида деҳқон осиб қўйилган. Унинг ёнидан, яъни осиб қўйилган отанинг ёнидан, унинг ҳеч бир гуноҳ қилмаган болалари ўтиб юрибди. Буни тушуниш учун шифокор бўлиш шарт эмас: умрининг оҳиригача жароҳат етган –  большевизимга қўлида қуролсиз тарзда қарши чиққанлиги ва фақат ўз вақтида ортиқчасини топширмаганлги учун қишлоқни қоқ ўртасида осиб қўйиш. Нонни тортиб олишми? Лекин жиноятчи аллақачон осилган эдику!  Кимдан нонини тортиб олишади?  Очликдан ўлиб кетиши учун оиладан тортиб олинади.

Бувижонлар эртаги ҳақида

Агар биз бувижонларимизнинг Ленин қандай яхши инсон бўлганлиги ҳақида ва Сталин унинг ортида елдай учиб борганлиги хақидаги гапирганларига қарши чиқмас эканмиз, мамлакатда ҳеч қандай ижобий холат кузатилмайди. Худди ўша эски нарсалар яна қайта тикланаверади.Олдиндан узр сўрайман, яъни бугунги думбул авлодлар, кейинги авлодларни дубмбул сифатида парвариш қилиб, етишитираверади. <...>

Биз, ҳозиргача нима учун унинг хайкалларини бутун мамлакат бўйлаб сақлаб турганимиз номаълумлигича қолмоқда… Кўпчилик шундай дейишади:

– Ҳа, менга барибир, мен ҳар куни унинг ёнидан эътибр бермай ўтиб кетавераман, мен учун бу оддий сув тортиб берадиган матохдай.

– Сиз учун – дейман мен. – Сизнинг онгингиз аллақачон шаклланиб бўлган. Лекин болаларники  эмас.

Ҳар қандай уч-тўрт-беш ёшли гўдак болани, қишлоқдами ёки шаҳардами ўшани ҳайкали ўрнатилган жойдан бувижониси етаклаб олиб ўтар экан, хеч шубҳасиз бола қуйидаги саволни беради:

– Бувижон бу ким?

Бувижонларнинг 99%, Ленин қанчалар ҳам яхши инсон бўлганлиги хақидаги жавобни беришади. Эҳтимол, камдан кам холатларда учрайдиган, бирор билимдон бувижонлар орада чиқиб қолиб: “Ҳа, биласанми болам, бу хайкал умуман Россияни хароб қилган одамга тегишли”-деб айтиб қолиши мумкин. Агар у шундай деб айтсада,  4 ёшли болада қуйидаги содда мантиқий савол пайдо бўлади:

 – Бувижон, нимага унда бу одамга хайкал ўрнатилган?

Получается, что дети в городе, в поселке, они получают в детстве постоянно тот же заряд, который получали мы все. Это воспроизводится бесконечно: Ленин хороший.

Демакки, шаҳардами, қишлоқдами, улар болалигида ўзимиз каби худди ўша қувватларни олиб борар экан. Бу чексиз равишда такрорланаверади: Ленин яхши.

 

Тарихий хотиралар ҳақида

– Мен тадқиқот ўтказдим.  Ҳамкасбларимдан 20 дақиқача дарс вақтларини менга хадя қилишларини сўрадим. Саккизинчи синфни тугатаётган ўқувчилардан етти саволга жавоб беришни сўрадим. Саврлларимни айримлари қуйидагилардан иборат эди: “Ленин ҳақида нималарни биласан ва у хақида қандай фикрдасан?”, “Сталин хақида нималарни биласан ва у хақида қандай фикрдасан?”, “Ельцин хақида нималарни биласан ва у хақида қандай фикрдасан?”.

Менинг қайғули гипотезам тўлиқ тасдиқланди: 13 ёшли ўсмирнинг  боши ахлат билан тўла бўлган холатда 9-синфга кириб келади. Ҳаммаси, бир хил мазмунда ёзишган: “Ленин – яхши, меҳрибон, инсонларни севган, болаларни севган, Россияни оёққа турғазган “.

Сталин. Сталин ҳақида ёзганларида “лекин” қўшимчасига эътибор беринг. “Сталин, ҳа, қаттиққўл бўлган, ҳатто баъзан шафқатсиз ҳам эди, лекин у Улуғ Ватан урушида ғалаба қозонди”.  Айнан манашу “лекин”  қўшимчасида сабаб-оқибатлар муносабатлари ётибди: кўп эҳтимолга кўра, шунинг учун ҳам ғалаба қозонган, яъни, золим бўлиб – репрессия унга  ғалаба қилишига ёрдам берган, деган тушунча мавжуд.

1941 йилнинг кузида полк байроқлари билан, комиссар ва командирлари билан бутун бошли дивизиялар таслим бўлганлигини, отам шахсан кузатганини улар билмаслиги мумкин. Фақатгина кейинчалик, бир неча ойдан сўнг, ҳар ҳолда ўз ерини муҳофаза қилиш кераклиги хақида ўйлаб қолишади. Тезда ўзларига келиб қолишмаганлиги кундай равшан. Кейин, ҳа, улар яхши жанг қилишди, лекин дарҳол, ўз пайтида булар содир бўлмаган эди.

Ельцин ҳақида эса ҳеч қандай ижобий фикрли жавоблар йўқ. Мен Ельцинни Александр II даражасидаги тарихий шахс деб ҳисоблайман ва бунинг учун мен ҳақимда истаган фикрда бўлаверишингиз мумкин. Мен авфнома бўйича комиссия аъзоси ва Президент кенгашининг аъзоси сифатида яқиндан уни кузатганман. Ельцин бундай кенгашларни ўзи олиб борар эди, мен унинг қаршисига ўтирардим ва шахсан кузатиб турардим.

Ельцин ҳақида ёзган нарсаларнинг энг ёрқинлари шундай мазмунда: “Ельцин- пиёниста, яҳудий ва аҳмоқ”.

Мариэтта Чудакова Москва давлат университетининг филология факултетини тамомлаган, тахминан 20 йил давомида Ленин номидаги СССР Давлат кутубхонаси қўлёзмалар бўлимида ишлаган. 1985 йилдан бошлаб М.Горький номидаги Адабиёт институтида дарс бериб келади. Горбачев давридан бошлаб Совет тузумига қарши фикрлари билан чиқиш қилиб келади, 2000 йиллар ўртасида сиёсат билан шуғулланган, Президент кенгаши таркибида ишлаб келган ва Россия Президентининг афв қилиш бўйича комиссиясининг аъзоси бўлган.

Муаллиф Сергей Маркелов, «7х7»

Манба: https://7×7-journal.ru/item/104219

Рус тилидан ufq.uz томонидан таржима қилинди.