Улар ҳам эътибор ва хидоятга муҳтож

    Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган “Исломобод” жомеъ масжиди бош имом хатиби бошчилигида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда, жорий йилнинг 13 март куни жисмонан эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган бир гуруҳ хотин-қизлар учун Тошкент шаҳридаги “Хазрати имом мажмуаси”га саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида Бароқхон мадрасаси, Мўйимуборак , Усмон мусҳафи сақланаётган  кутубхоналар билан сурдо таржимон мутахассис кўмагида таништирилиб, зиёрат ташкил этилди.


“Исломобод” жомеъ масжиди имом-хатиби сифатида 2018 йилдан ўз хизмат фаолиятини бошлаган Абдулҳамид Джуманов намуна ва ибрат бўладиган аънанага қўл урди. Жисмонан эшитиш ва сўзлашиш имкониятлари чекланган кишилар учун тенг шароит яратиш мақсадида муборак Жума кунларидаги мавизаларида сурдо таржимонликни йўлга қўйди.

Эндиликда, Жума намозига ташриф буюрадиган бундай шаклдаги ногиронлиги бўлган мусулмонлар ҳам мавизалардан баҳраманд бўлишади.

Имом хатиб хақида қисқача маълумот.

(фото) Абдулҳамид  Джуманов

Тошкент шаҳрида, домла Джуманов Муҳаммадлатиф мулла Олим ўғли хонадонида таваллуд топган. Илк диний билимни отасидан ўрганган. Биринчи ва катта устози унинг отаси. 2004-йил Тошкент Ислом институтига ўқишга қабул қилиниб, 2008-йил мазкур институтни тамомлади. 2008-2009-йилларда Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги “Фахриддин ар-Розий” Ислом билим юртида ҳадис ва тафсир фанларидан дарс берди. 2010-2013-йилларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани “Султон хожи” жомеъ масжидида имом хатиб, 2013-2018-йилларда мазкур тумандаги “Доруссалом” жомеъ масжиди имом хатиби вазифасида ишлаб келди.2018-йилдан Олмазор туман “Исломобод” жомеъ масжиди имом-хатиби бўлиб фаолият олиб бормоқда.

ufq.uz билан “Исломобод” жомеъ масжиди билан ҳамкорликда  тайёрланди.