Давлат ижтимоий адолатсизликни қандай шакллантиради

Мана, тахминан 100 йилдирки, жамиятдаги барча иқтисодий муаммолар учун бозорни айблаш урф бўлиб қолди. “Бозордаги муваффақиятсизликлар”, “бозордаги муваффақиятсизликлар” – дея, амалдорлар, сиёсатчилар ва асосий оқимдаги иқтисодчилар димоғини қирадилар, уларга эса ишончли одамлари ва соҳта иқтисодчилар томонидан шулар тиқиштирилади. Ўзи бу жаноблар мантиқ билан дўстмилар?

Мен бунга катта шубҳа билан қарайман, аҳир иқтисодий муаммоларда, жумладан,  унинг ичида ижтимоий адолатсизликни, бозор кучларини, яъни тадбиркорлар, хусусий компаниялар, хусусий мутахассисларни айблаш ғалати эмасмми? Бунинг қандай тушунарсиз тарафи бор? -дея қизиқишингиз мумкин.

Хўп майли, келинг жамиятдаги энг йирик иқтисодий агент ким эканлиги; ким пул ишлаб чиқариш бўйича монополияга эгалиги; ҳамма иқтисодий қарорларга таъсир қилувчи фармонларни ким чиқариши мумкинлиги; нархларни ва бизнес юритиш қоидаларини ким бошқариши мумкинлиги; ким бутун бошли соҳани тақиқлаб қўйиши ва бошқаларни субсидиялаши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрайлик?

Албатта, давлат институтида! Аммо, агар унга бироз ишора қилинса, юқорида санаб ўтилган нарсалар жуда равшан кўринади. Бу айнан кўриниб тургани. Бироқ, кўринмайдиган нарсалари эса юзлаб хатоликлар бўлиб, бунда давлат ҳаракатлари туфайли кундалик миқёсда иқтисод ва бозор механизмига ҳисса қўшилади. Бу эса, тўпланиб қолиш ва қандайдир жиддий нарсага айланиш хусусиятига эга бўлади, масалан, ижтимоий адолатсизлик ёки иқтисодий инқирозга. Бундай бузилиш турларидан бири “қайта тақсимлаш хатоликлари”дир.

Уларнинг моҳияти жуда кам сезиладиган трансфертларга боғлиқ бўлиб, ижтимоий адолатсизликка олиб боради, лекин одатда адолатли ижтимоий – иқтисодий чоралар сифатида намоён бўлади. Мулоҳазаларимиз айнан шулар хақида.

1. Миллий валюта девалвацияси (лот. de “пасайтириш” + лот. “аҳамиятга эга”; “қадр-қиммати”) – фуқароларнинг кўпчилигидан сотиб олиш қобилиятини, ишлаб чиқариши бўйича экспортга йўналтирилганлар фуқароларга қайта тақсимлашнинг энг зўр усули ҳисобланади.

Аҳир, девалвация миллий валютани хорижий валюталарга нисбатан пасайтириш (валюта айрибошлаш курсини пасайтириш) дегани – ва сўзларда, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг жаҳон майдонида рақобатбардошлигини ошириш ва экспортни қўллаб-қувватлаш каби кўриниши керак.

Эҳтимол бу худди шундай содир бўлаётгандир, лекин қандай нархда деган савол пайдо бўлади. Айтайлик, 5 рус рубли девалвацияга қадар 1 француз франки нархида бўлган. Девалвация қилинганидан кейин унинг нархи 1 франк учун 15 рублга тушиб кетди. Бошқа асосий валюталарга нисбатан ҳам худди шундай бўлган. Албатта, бу французлар учун Россия импортининг нархини пасайтиради ва Россия ишлаб чиқарувчиси рақобатбардош бўлади. Бироқ, оддий Россия фуқаролари учун барча хорижий товарларнинг нархи ошади.

Девалвация кўпинча ўз юртида истеъмол товарлари жуда кичик миқдорда ишлаб чиқариладиган Россия каби мамлакатларга зиён келтиради ва ўз навбатида экспортда эса яхшигина лоббилаштирилган соҳалар кўрсатилинади. Худди шундай пайтда, девалвация, айтайлик, Япония ёки Хитой каби мамлакатларнинг оддий фуқароларига бундай зарар келтирмайди – бироқ, бу умуман зиёнсиз бўлади дегани ҳам эмас. Жаҳон бозоридаги валюталар уруши (девалвация рақобати), давлатнинг ғоясига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарувчи учун ҳимоя ролини ўйнаши керак, аҳир натижада экспорт ортиши ва импорт камайиши (чет эл товарлари нархларининг ошиши сабабли) керак.

Биринчидан, девалвация протекционизмнинг бир кўринишидир, демак, фуқаролар товарни энг паст нархда сотиб олишлари тақиқланади.

Иккинчидан, девалвация фақат экспорт қилишдан фойда оладиган ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари ва муваффақиятларини ҳисобга олиб, бироқ ички бозорга мўлжалланган ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари ва зарарларини ҳисобга олмайди ва айтайлик, ишлаб чиқариш учун маълум бир хорижий ускуналарни сотиб олган бўлса ҳам (ҳатто ички бозорда бундай ускунанинг аналоги бўлмаса ҳам). Бунинг оқибатида эса, девалвациядан олдинроқ ўз ишини ташкил этишни истаган ва тузилиши мумкин бўлган корхоналар пайдо бўлмайди ҳамда оддий фуқаролар эса, ўзларининг интилишлари ва истеъдодларини амалга ошириш учун кўплаб имкониятларини йўқотадилар.

2.Тўғридан-тўғри протекцион божлар – улар хақида кўп гапирилган ва кўп ёзилган. Аслида, мен доим бу божларни энг арзон нархда товар сотиб олишга қўйилган тақиқдан бошқа ҳеч нарса эмас деб айтиб келаман. Бироқ, ушбу матн доирасида, капитални бошқалардан ажратиб олиб, бир жойга тўплайдиган протекцион божларнинг қайта тақсимловчи хусусиятини таъкидлаш муҳимдир. Оҳирги таъкидлаганларим, кўпинча протекционизм тарафдорлари томонидан “тарафдорлик” аргументи сифатида ишлатилади, гарчи бу шарлатанликдан бошқа нарса эмас.

Тарифлар хақиқатдан сармояни концентрация қилади деб ҳам ҳисоблайлик- унда истеъмолчилар нафақат кўпроқ пул тўлашади, балки муайян ишлаб чиқарувчиларга тўлайдилар ва бу ўз навбатида уларнинг (ишлаб чиқарувчилар) даромадларини кўпайтиради. Бироқ, эркин савдо шароитида бундай катта хажмдаги сармоя концентрацияси юзага келмайди, бунда эса истеъмолчилар ортиқча сармояларини бошқа жойларга, нисбатан турмуш учун фойдали жойларга тақсимлайди.

Худди шу каби муваффақиятга эришиш учун бир мамлакатнинг ҳудудлари ўртасида божхона тўловларини жорий қилиш мумкин, ва юқори даражадаги концентрацияга эришиш учун, ундан ҳам яхшироғи ҳамма ўз даромадини бир нечта корхоналарга бериб юборгани маъқул.

Энди кўриниб турганидек, бундай концентрациянинг эзгу мақсади аниқ эмас. Тарифлар билан ҳимояланган бундай компаниянинг даромадларини кўпайтириш, унинг  рақобатчилари камайганидан сўнг мушкуллик ҳам камаяди демакдир, шунинг учун бундай компания ишлаб чиқаришни яхшилаш ва янги маҳсулотларни яратиш учун қўшимча сармоя киритиш хақида камроқ бош қотиради ёки манфаатдорлиги пасайиб кетади.

Бундай усулдаги сармоянинг концентрациясини ўз мақсадларига эришиш учун даромадларни адолатсиз равишда тақсимлаш дейилади. Унда бутун жамият ва ҳар бир фуқаро алоҳида эмас, балки аниқ бир гуруҳнинг таъсирида, яъни бошқача қилиб айтганда лоббистлар томонидан белгиланган мақсадларига эришиш учун даромадлар адолатсиз равишда қайта тақсимланади.

3.Ижтимоий сиёсат доирасида пул эмиссияси ва унинг кўчмас мулк, автомобил баҳосига таъсирини, аксарият одамлар бутунлай сезмайдилар. Камдан- кам кишилар нархлар ўсишини пулларга бўлган таклиф билан боғлайди ёки бўлмаса, ишлаб чиқариладиган товарларнинг камсонли таклифи билан боғлайди. Одамлар нахларни ўсишида чайқовчиларни, тадбиркорларни, бозор иқтисодиётини айблашади. Ва одамлар ипотекага уй олаётганларида, ҳеч ким уларга қарзнинг пул массасини оширишини ва пулнинг харид қилиш қобилиятини пасайишига олиб келиши хақида айтмайди.

Бу худди атрофи ёпиқ доирага ўхшайди. Бир киши машина ёки квартира сотиб олар экан, дастлаб, ҳар ойда у маълум миқдордаги тўловларни амалга оширишга қурби етади дея, автомобил ва квартиранинг барча афзалликларидан баҳраманд бўлиши мумкинлигини ўйлайди. Шу билан бир вақтда, у автомобил ва квартирага пул тўплай олмайди, чунки улар жуда қиммат.

Масала шундаки, автомобил ва квартиралар қимматлигининг боиси, жуда кўп миқёсдаги ипотекали кредитлаш уни шундай қилиб қўяди, қўшимчасига, бунинг натижасида пул миқдорлари ошиб кетади ва оқибатда пул қадрсизланишига олиб келади. Одамлар уй сотиб олиш учун пул тўплаганлари, уларнинг яшаш шароити амалда ўсиб, уй сотиб олишга қурби етарли эканлигини билдиради (ёхуд улар пул тўплаган бўлиши мумкин), ва пул тўпалаш жараёни бир қанча муддатни олади – ундай шароитда уйларнинг нархи нисбатан барқарор бўлади.

Бироқ, агарда қисқа муддат ичида минглаб одамлар уй сотиб олиш учун кредит оладиган бўлишса, бозор бунга муносабатини билдириб, уйларнинг нархи ошиб кетишини келтириб чиқаради. Натижада, ҳар бир янги ипотека кредити берилиши билан мустақил равишда уй сотиб олиш имкониятлари қисқариб боради.

Бу ҳам тақсимланиш бўлиб, кредит олишни истамай, мустақил равишда уй сотиб олмоқчи бўлганлар бефойда бўлган шароитда қолиб кетиб- уларнинг эзгу мақсадлари номаълум ўлчовдаги масофаларга узоқлашади.

4.Самарасиз бўлган қарздор-компанияларни қутқариш ва буларнинг  кредит олишларига имконият бериши учун таъсир кўрсатиш – манфаатларни қайта тақсимлашнинг энг ёмон шаклидир.  Давлат мунтазам равишда номақбул корхоналарни банкрот бўлишдан асраб келади.

Сиёсатчиларга бу, иш ўринларини ва электорат (сайловчилари) олдида ўзларининг машҳурлигини сақлаб қолиш учун керак бўлиб, шунинг учун улар бу каби корхоналарни қайта ташкил этиш учун, мажбурлаб, кўндириб ёки банклар билан кредитларни узиш бўйича шартларни ўзгартириш, қарзининг маълум қисмини кечиб юборишни сўрайди ёки яна кредит бериш бўйича келишиб оладилар.

Банклар эса давлатга бутунлай қарам бўлганлиги боис, бу ишларга рози бўладилар, aммо кейинчалик қолган фуқароларнинг маблағлари ҳисобига ўзларининг харажатларини қисқартиришга харакат қиладилар ёки кредитлар ставкасини ошириш ёхуд қарз олувчиларга нисбатан кўпроқ эҳтиёткорлик билан муносабатда бўладилар.

5.Камбағалларнинг ҳарид қилиш қобилиятини қўллаб-қувватлайдиган, камбағалларга етиб бормайдиган воситалар – бунга ишониш қийин, лекин бу каби ишлар нисбатан камбағал мамлакатларда тез-тез содир бўлиб туради (қаранг, Р. Андерсон “Фақат йўлда турма”).

Мисоллар келтираман. Ҳиндистонда давлат камбағаллар учун электр ва керосинни субсидиялаштирилади. Бироқ, кўпчилик камбағал маҳаллаларда ҳеч қандай электр токини ўзи йўқ ва камбағал ҳисобланган қишлоқ аҳолисида имконият бўлмагани учун умуман керосиндан фойдаланмай, кўпроқ оддий турдаги ёқилғиларни афзал билишади.

Худди шундай вазият қишлоқ жойларда интернет тармоғини субсидиялашда ҳам мавжуд бўлиб, у ерларда умуман ҳеч қандай алоқа воситаларининг ўзи мавжуд эмас ёки ногиронлик бўйича тўланадиган нафақалардан, одатда асосан фирибгарлар ногиронлик тўғрисидаги соҳта ҳужжатлар орқали фойдаланиб келишади.

Бундай қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ажратилади, лекин улар фақат камбағалларга эмас, балки айёр ва ўзига тўқ бўлганларга насиб этади. Демак, камбағаллар мавзейсида электр узатиш линиялари мавжуд бўлмаса, унда оддий мавзейларда бу линиялар бор бўлиб, оқибатда субсидиялар ўша тарафга кетаверади.

6.Давлат буюртмаларини ҳам, гарчи бироз ғалати туюлсада, адолатсиз қайта тақсимлаш қаторига киритиш мумкин.

Биринчидан, кўпинча давлат буюртмаларини бозордаги энг самарали фаолият кўрсатаётган компания эмас, балки жуда яхши лоббилашган компания олади.

Иккинчидан, агар шундай бўлса, унда давлат буюртмалари орқали солиқ тўловчилар пули амалдорларнинг дўстларига қонуний тарзда расмийлаштирилади. Давлат амалдорларнинг дўстлари ва қариндошларига тегишли бўлган фирмаларнинг хизматларидан фойдаланиши унчалик камдан-кам учрайдиган ҳолатлардан эмас. Россияда бу ҳодиса Африкада бўлгани каби кенг тарқалган. Масалан, Россия Президенти Владимир Путиннинг узоқ дўсти бўлган Аркадий Ротенберг Қирмдаги кўп миллиардли кўприк лойиҳасини олди. Бундай турдаги буюртмалар шахслар ва компанияларни бозор рақобати орқали эмас, балки амалдорлар ва лоббистлар ўртасидаги шахсий алоқалар натижасида кескин даражада бойиб кетишини таъминлайди.

7.Солиқ сиёсати – манфаатларни бир гуруҳдан иккинчисига қайта тақсимлаш учун кучли восита. Солиқлар ёрдамида садоқатли электротартни мукофоатлаш, садоқатсизларини жазолаш мумкин. Бунда прогрессив солиқ шкаласидан фойдаланиш ҳам шарт эмас (қайсики, мутлоқо адолатсиз бўлиб, фақат мувоффақият ва тиришқоқлик учун жазолайди, бойларни эса ўз ватанига инвестиция киритиш имкониятларини пасайтиради).

Қарам бўлганлар нафақасини ошириш учун фискал механизмлардан фойдаланишнинг ўз етарли. Энг сўнгги мисол – бу шахсий даромад солиғини 13 дан 15% гача ошириш тўғрисидаги қарор бўлиб, шу билан бирга жорий йилнинг апрел ойидан бир қатор имтиёзлар ва пенсиялар индексация қилинади. Яъни, ишламайдиганларнинг фойдасига ишлайдиганлардан олиб қайта тақсимланади.

Давлатлар ҳар доим ушбу зўр амалиёт билан мунтазам шуғулланиб келадилар, сабаби эса, пулларнинг ҳаммаси ҳаводан эмас, балки фуқароларнинг чўнтагидан олинади. Солиқ имтиёзларини шундайликча қолдириб, нафақаларни кўтариб қўйиш мумкин эмас. Агарда, тўғридан-тўғри ва билвосита солиқлар оширилмаса, демак янги пуллар босиб чиқарилади ва бу инфляцион солиқ ҳисобланади.

Солиқ сиёсати ёрдамида давлат бутун бир ижтимоий гуруҳларни садоқатсизлиги учун жазолаши ва амалдаги ҳукумат курсига содиқлик кўрсатадиганларни мукофотлаши мумкин. Бундай холатда ижтимоий адолатга умид боғлаш камида соддаликдир- аҳир, турли ижтимоий дастурларга фуқароларнинг даромад қисмини мусодара қилиш қудратига эга одамлар, бундай хокимиятга эга бўлмаганларга нисбатан, умуман авлиё ҳам эмас, мурувватли ва адолатли ҳам эмас. Ниҳоят, солиқ тушумларини турли каналларга қайта тақсимланадиган жойда шундай одамларнинг мавжудлиги бепулга бўлмайди – албатта расман иш ҳақи ва норасмий “мукофотлар” қўлларига ёпишиб ўтади.

8.Давлат томонидан юзага келадиган ижтимоий адолатсизликлар рўйҳатининг охирги қисмида самарасиз компанияларда ходимларни ушлаб туриш масаласи ўрин олган. Бу сиёсатчиларнинг иш ўринларини сақлаб қолиш учун компанияни банкротликка тушиб қолишдан ҳимоя қилиб чиқишганда юз беради.

Сиртдан қараганда олийжанобликдай ва ижтимоий кескинлик даражасини пасайтираётгандай кўринади, бироқ бу жуда қисқа муддатли ва иллюзияли натижалардир. Аслида эса, иш ўринларини сақлаб қолиш учун самарасиз бўлган бундай ёмон корхоналарни сақлаб қолиш ишчи-ходимлар билан бирга, бутун иқтисодга зарар келтиради, чунки бозорга бундай ишчиларнинг тажрибаларини тўлиқ қўллашига имконият бермайди ва истиқболли лойиҳаларда ҳам улардан фойдаланишга имкон бермайди.

Тасаввур қилинг, бизда самолётларни ишлаб чиқарадиган самарасиз компания бор, у зарар билан ишлайди ва давлат кафолатлари остида субсидиялар ва кредитлар билан таъминланади. Иқтисодиётга у фойда келтирмайди, лекин у ерда ишлайдиган мутахассисларни иш жойини сақлаб туради. Аммо бундай компания, бошқа жойларда ва лойиҳаларда фойдаланилиши мумкин бўлган ресурсларни том маънода сўриб олади. У ерда ишлайдиган мутахассислар кўпроқ истиқболи бўлган иш жойини топишлари ёки ўз бизнесларини ташкил қилиши мумкин эди. Вариантлар жуда кўп, лекин баъзи сабаблар туфайли фақат аниқ натижалар кўринади. Натижада, компания талаб қилинмаган паст сифатли товарлар ишлаб чиқаради ва унинг ходимлари ўзларининг профессионал фаолиятида такомиллашиб бормайди ҳамда вақтларини ўлик жойда сарф қилгани қолади.

Албатта, бу ерда адолатсиз қайта тақсимлашларнинг барча кўринишлари тўлиқ бўлмаслиги мумкин. Балки, деярли турли мамлакатларда ҳам алоҳида қайта тақсимлаш схемалар мавжуддир. Бу ерда менинг асосий мурожаатим, адолатли ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча давлат ҳаракатларининг тафсилотлари ва узоқ муддатли оқибатларига эътибор беришни талаб қилади. Давлат иқтисодиёт устидан жуда катта, чексиз хокимиятга ҳамда лоббистлар ва амалдорларни ортиқча бойитиш учун барча имкониятларга эга. Фуқаролар ушбу кучнинг қанчалик хавфли эканлигини қанчалар тез англасалар, ҳамма учун яхшироқ.

Александр Станкевичюс

Рус тилидаги “Как государство порождает социальную несправедливость” мақоласи.

Таржима: ufq.uz