Илон Маск ЛЭГОга ўхшаш қурилиш материалларини тақдим этади

Тадбиркор кўпчиликка таниш бўлган конструктор ўйинчоғига ўхшаш енгил ва бардошли ғиштларни чиқаришини эълон қилди.

Яқинда The Boring Company янги қурилиш материалларини тақдим этади. Бу LEGO конструктор ўйинчоғи шаклига ўхшаш ғишт бўлади. Бу хақида компания асосчиси Илон Маск ўзининг “Тwиттер” даги саҳифасида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу материал мустаҳкам ва ўз навбатида енгил бўлади. Унинг ёрдамида бир сутка ичида битта ёзги коттедж қуриш мумкин. Бундан ташқари, у ёзда қурғоқчилик ва қишда юқори намлик билан Калифорния иқлимига чидамли эканлиги маълум қилмоқда.

Янги ғиштлар ҳайкаллар ва биноларни қуриш учун мўлжалланади. Биринчи тўплам қадимги Мисрга бағишланади: пирамида ва сфинкслар. Тақдимот кунлари ва янги қурилиш материалининг чиқарилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Манба: https://www.nashdom.us/mestnye-sobytija/sobytija/ilon-mask-predstavit-stroitelnyj-material-pokhozhij-na-lego