Интервью: Туризм соҳасини ривожлантириш борасида

Бугунги интервью Ўзбекистонда туризм соҳасида шуғуланувчи кичик саёҳлик агентликлари хусусида бўлади. Суҳбатдошимиз эса,  ушбу соҳада мувоффақиятли равишда яқиндагина ўзининг мустақил фаолиятини бошлаган “EXPO TOUR GROUP” компанияси таъсисчиси ва директори Эсмеральда Абляева бўладилар.

Ufq.uz: Ассалому алайкум Эсмеральдахоним. Бизнинг саволларимизга жавоб бериш учун розилик билдирганингиз учун Сизга ўз ташаккуримизни изҳор қиламиз. Такаллуфни қисқароқ қилиб, келинг дастлабки саволга ўтсак.

Авваоло ўзингизнинг саёҳлик компаниянгиз вазифаси хақида қисқача маълумот бериб ўтсангиз. Фаолиятингиз нималардан иборат?

Эсмеральда Абляева:  Менинг – “EXPO TOUR GROUP” компаниям, туризм бозорига кириб келганига эндигина бир йил бўлди. Ўзим эса, шу пайтга қадар “Expocontact” МЧЖ таркибида, халқаро алоқалар бўйича топ-менежер вазифасида бу борадаги тажрибамни ошириб келганман.  Компаниямнинг ўзига хос асосий фаолияти –бу халқаро кўргазмалар, анжуманлар, бизнес турлар ташкил этиш орқали, ўзбек ва хорижий ишбилармон доиралари ўртасида кўприк яратишдан иборат. Мижозларимизга хорижий тадбирларга бориши учун сафарларини осон ва қулай тарзда ташкил этамиз,  керакли ҳужжатларни тайёрлаб ва тўплаб берамиз, кўргазмаларда иштирок этувчи компаниялар бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказамиз, потенциал ҳамкорларнинг рўйхатини тузиб берамиз, B2B  (“Business to business”) давомида улар билан учрашувлар тайинлаймиз. Бир сўз билан тушунтирадиган бўлсам, биз мижозларимиз учун консультатив- аҳборот бериш орқали, уларни қўллаб- қувватлаш билан шуғулланамиз.

Ufq.uz:  Тушунрали.  Туриндустрия соҳасида сиз кўплаб сайёҳлик ривожланган мамлакатларга ташриф буюрган экансиз. Шунингдек, солиштириш учун биздаги ички туризмнинг ҳақиқий ҳолатини бевосита баҳолашингиз ҳам мумкин. Айтингчи, бугун мамлакатимиз туроператорлари қандай муаммоларга дуч келмоқда?

Эсмеральда Абляева:  Бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш учун жуда кўп ишлар амалга оширилмоқда. Ва бу ажойиб.

Албатта, кўпчилик биладики, туризм соҳасида қабул қилиш ва жўнатиш деган тушунчалар мавжуд. Агар биз сайёҳатга жўнатиш муаммолари хақида гапирадиган бўлсак, худди театрга кириш “гардероб” хонасидан бошлангани каби, хорижга жўнатиш, визаларни олишдан бошланади. Афсуски, ҳозирги кунда виза олиш билан мутлақо тушунарсиз ҳолат юзага келиб қолган, яъни феврал ойининг ўрталарида элчихона (масалан, Италия элчихонаси) рўйхатига ёзилиш учун барча ўринлар аллақачон май-июнга қадар банд қилинган.

Кейинги вазият, ташқи туризмга салбий таъсир қилаётган – бу чипта нархи масаласидир. Менинг компаниям ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда – деярли ҳар доим мижозимизга имтиёзли саёҳатни таклиф қилиб келади, бу эса ўз навбатида қабул қилувчи мезбон тарафнинг маблағлари ҳисобидан маълум харажатлар қопланади деганидир, масалан, кўргазма кунлари давомида бепул турар жой билан таъминлаш шулар жумласидандир. Бу ҳолатда ҳам, мижознинг Ўзбекистондан туриб сафарга чиқиши Қозоғистонга нисбатан қимматроқ.

Менга ички туризм ҳақида гапириш бироз қийин, чунки мен бу фаолият билан мустақил равишда эндигина фаолиятимни ривожлантиришни бошлаяпман. Аммо, кўпчиликда бўлгани каби, бошқа мамлакатлардан қариндошларим ва дўстларим меникига ҳам ташриф буюриб туришади. Уларнинг таасуротларидан келиб чиқиб, ички турзим юзасидан айтишим мумкинки, улар учун Ўзбекистонга сафар ҳар доим катта қувонч келтиради. Гўзал тарихий масканлар таркиби, мўжизакор таомларига эга бўлган ошхонаси, ажойиб ва самимий инсонлар. Менинг меҳмонларимни кўпчилиги кўчаларимизнинг, йўл бўйларининг тозалигини гаприб, хатто  энг чекка қишлоқларида ҳам тозалик риоя этилишини кўрганларида ўз хайратларини яширишмаган пайти бўлган.

Малайзиядан ташриф буюрган дугоналарим томонидан менга билдиришган иккита ноқулайлик жиҳатларни таъкидлаб ўтишим мумкин, биринчиси, бу жамоат жойларида (савдо-кўнгилочар марказлари, вокзал, кафе) намоз ўқиш учун хоналарнинг йўқлиги ва иккинчиси, афсуски, хожатхонларимиз.

Айниқса, мен аэропортдаги вазиятни алоҳида эътироф  этиб ўтмоқчиман. Ўтган ҳафта Москвада яшовчи опамни аэропортдан кутиб олдим. У 30 дақиқа давомида, қийналмасдан ва жуда мамнун холатда чиқиб келди (кулимсирайди).

Ufq.uz:  Амалий тажрибангиздан келиб чиқиб, бугун турфирмалар очиш учун қандай кераксиз тўсиқларни олиб ташлаш керак деб ҳисоблайсиз?

Эсмеральда Абляева:  Саёҳат агентлигининг (турагентлик) очилишига тўсқинликлар хақида бирор нарса дея олмайман. Чунки, мен ўз компаниямни ташкил этиш давомида ҳаммаси шаффоф ва қулай бўлган эди. Қисқаси, ҳеч қандай тўсиқларга дуч келмадим ва кузатмадим.

Ufq.uz:   Оҳирги савол. Туризм  билан шуғулланишни  бошламоқчи ёки шу соҳада ўз ишини ташкил этишни истаганлар учун нималарни тавсия эта оласиз?

Эсмеральда Абляева:  Сайёҳлик агентликлари очиш учун тавсиялар хақида, очиғи мен бирор кимга тавсия бериш ёки бермасликни билмайман. Бугун бозорда жуда кўп сайёҳлик компаниялари мавжуд ҳамда шу соҳадаги фаолият юритувчиларга маълумки, вазирликлар, йирик саноат корхоналари ва бошқа турли идорлар қошида бундай турдаги кичик фирмаларни очиш тенденцияси юзага келган. Шунинг учун, сайёҳлик агентлигини очишдан олдин ҳаммасини торозига солиб, ўлчаб, билиб олиш керак.

Менинг фикримча, агар истак бўлса, уни амалга ошириш керак, лекин маълум бир захира билан ёки мижозлар базаси бўлиши ёки фақат сизда мавжуд бўлган аҳамиятли нарса бўлиши керак.

Ҳозирда чиндан ҳам жиддий рақобат мавжуд ва оддийгина, шундай бориб фақатгина битта саёҳатлик фирмасини пойдеворсиз очиш, бу катта қалтисликка қўл уриш бўларди. Бироқ, таваккал қилмасдан туриб, ҳеч нарсага эришолмайсан ёки мувоффақият қозонолмайсан!-деган гаплар ҳам бор албатта (кулимсирайди).

Ufq.uz:   Қисқа ва мазмунли суҳбат учун миннатдормиз. Сиз билан келгусида албатта бу борадаги суҳбатимиз давом этади деган умиддамиз. Раҳмат.

Эсмеральда Абляева:  Арзимайди. Келгусидаги суҳбатимиз нисбатан кенгроқ ва долзарб бўлган масалалар юзасидан бўлишига албатта мен ҳам умидворман.

(суҳбат рус тилида ўтказилди ва Ufq.uz томонидан ўзбек тилига таржима қилинди.