Суриялик болалар Афғонистондаги ҳофизлар мактабидаги фожеа муносабати билан намойиш уюштиришди

Суриянинг Идлиб шаҳри болалари Афғонистондаги Ҳофизлар мактабига бўлган ҳужум оқибатида ҳалок бўлган тенгдошлари учун намойиш уюштиришди.

2 апрел куни Қундуз вилояти Дашти Арчи туманидаги Дафтани қишлоғидаги мадраса Афғон ҳукумати Ҳарбий Ҳаво кучлари томонидан портлатилган. Бу вақтда мадрасада Қуръон дарсаларини тугатиб имтиҳондан ўтган болалар тақдирланаётган эдилар. Ҳукумат берган маълумотига кўра, мазкур тадбир натижасида 20 дан ортиқ “Толибон” гуруҳи вакиллари йўқ қилинган. Норасмий маълумотларга кўра, шу билан бирга 100дан ортиқ бола ҳалок бўлган.

Жамиятда юзага келган катта норозиликлардан сўнг, мамлакат президенти Муҳаммад Ашраф Ғани портлаш содир этилган жойга махсус назорат гуруҳини йўллаган.

ОАВнинг хабар беришича, портлаш натижасида 100 дан ортиқ бола ҳалок бўлган ва 150 га яқини жароҳатланган. Ижитмоий тармоқларда болаларнинг дафн маросимлари тасвирланган видеороликлар тарқалиб кетган.

Фожеа муносабати билан Идлиб кўчаларини тўлдирган суриялик болалар ҳам бу каби портлашларнинг гувоҳи бўлгани барчамизга маълум. Улар “Бир миллат, бир қон, бир дин!” шиори остида ўз ҳамдардликларини билдирмоқдалар.

Манба: https://www.islamnews.ru/news-v-sirii-deti-vy-shli-na-demonstratsiyu-protiv-chudovishhnogo-udara-po-afganskoj-shkole-hafizov-video/