Буффон – ҳакам Оливер ҳақида: юракни ўрнида ахлат қутиси бўлмаслиги керак

“Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон Чемпионлар лигаси чорак финалида “Реал” (3-1) билан навбатдаги учрашувдан сўнг изоҳ берди. Туринликлар жамоаси яна бир бор кейинги босқичга чиқа олмади, чунки аввалроқ ўз уйида  0: 3 ҳисобида ютқазган эди.

Учрашув охирида Буффон ҳакам Майкл Оливер билан тортишиб қолганлиги учун ўйиндан четлатилди ва хакам Туринликлар дарвозаси олдида пеналти белгилади. “Бу жариманинг ўндан бир қисми эди. Мен ҳакамнинг ҳамма нарсани кўрганини биламан, бу бахсли эпизод. Аммо 93-дақиқада бундай баҳсли эпизодлар учун пеналти белгиланмайди. Биринчи ўйинда бизнинг фойдамиз учун тоза пеналти тайинланмаган эди.

Жамоа борини бериб ўйнади, ва бир киши бундай ажойиб “камбекдан” кейин ҳамма нарсани йўқ қилиш керак эмас. Шубҳасиз, юракни ўрнида ахлат қутиси бўлмаслиги керак. Агар сенда майдонга чиқиш учун ирода бўлмаса, яхшиси хотин ва бола-чақанг билан, мухлислар учун мўлжалланган минбарда ўтириб спрайт ичиб ва чипс еганинг яхшироқ. Бутун бир жамоанинг орзуларини йўққа чиқариш яхши эмас.

“Реал” иккита ўйин натижасига кўра навбатдаги босқичга чиқиш хуқуқига кўпроқ лойиқ эди, мен уларга яхшилик тилайман, мен учун бу клуб билан ўйнаш ҳар доим катта шараф бўлган. Аммо биз бугун камида қўшимча вақт ўйнашга ҳақли эканлигимиз равшан эди”– дея Football Italia Буффондан иқтибос келтиради.

«Чемпионат» интернет нашрининг мазкур ўйин юзасидан сўров ўтказмоқда ва айни пайтга қадар унинг натижалари қуйидагича:
1.    Пеналти бўлмаган. Хакам “Ювентус”ни ўлдириди  –  51%
2.    Пеналти бериш керак эди. Буффонни чиқариб юбориш- ортиқча эди  – 37%
3.    Хакам –офарин!Пеналти ҳам ва ўйиндан четлатиш ҳам- ўринли  – 12%
Манба:www.championat.com

Таржима ufq.uz