Муҳаммад Шайбоний

Муҳаммад Шайбоний  (1451 – 2 декабр, 1510 йиллар), Шайбонийхон –Шайбонийлар сулоласи ва хон сифатида Бухоро хонлиги асосчиси. Шоҳбудоқ султоннинг ўғли, кўчманчи ўзбеклар давлатининг хукумдори ва асосчиси Абулхайрхоннинг (1428-1468) набираси. Зучининг учинчи ўғли Шибонхон орқали, авлоди Чингизларга бориб тақалади.

В.В.Бартольдга кўра, хақиқий исми – Шоҳбахт Муҳаммад, бошқа тадқиқотчиларга кўра: Г. Р.Мукминова, В. П. Юдин ва Эдвард Оллворс – Абулфатҳ Муҳаммад Шайбонийхон. Шайбоний – бу шеърий  тахаллусидир. Ҳозирги замондагилар билан бирга, ўтган авлодлар тарафидан кўпроқ ушбу тахаллус остида тилга олинади. Ҳозирги замондагилар кўра, Шайбанихон – Мулла Шодий ва шарқшуносалар: В.П.Юдин, Р.Г.Мукминовага кўра, Шайбонийхоннинг шеръий тахаллуси – Шоҳбахт (Подшоҳлар бахти). Асосан, ушбу сулола остидагилар Шайбонийлар номи билан маълум бўлсаларда, сулола вакилларнинг бирортаси тўғридан-тўғри Муҳаммад Шайбонийга авлод бўлишмаган. Бошқа манбаларда бу сулола шибонийлар сифатида танилган.

 Ўзбеклар улусининг ҳукмдори Абулхайрхоннинг (1428-1468) ўн битта ўғил бўлиб, улардан бири Шайбонихоннинг отаси Шоҳбудоқ эди. Шайбонийхон онасининг исми Окўзибий бўлган.

Тарихчи Камолиддин Бинайнинг фикрига кўра, Шоҳбудоқ султон энг катта ўғлини Султон Муҳаммад Шайбоний деб атайди ва тахаллуси эса “Шоҳбахт” бўлган.

Манбалардаги мавжуд маълумотларга кўра, Шайбонийхоннинг насабномаси қуйидагича: Шоҳибек номи билан маълум бўлган Абулфатҳ Муҳаммадхон Шайбоний, Шоҳбудоқнинг ўғли, Абулхайирхон ўғли, Довлатшайх-Ўғлоннинг ўғли, Иброҳим Ўғлоннинг ўғли, Фулод-Ўғлоннинг ўғли, Мунк-Темурхоннинг ўғли, Абдал Ўғлон ўғли, Зучи- Буқа хоннинг ўғли, Хис-Буқахоннинг ўғли, Банял-Баҳодир ўғли, Шайбон ўғли, Зучихон ўғли, Чингизхон ўғли.

Шуниси қизиқки, “Таворихи ғусидаи нусратнома”да қайд этилишча, Шайбонийхон хотинининг авлоди Минг-Темур, Исмоил Сомонийнинг авлоди бўлган Жандибекнинг қизи экани таъкидланган.

Шайбонийхоннинг отаси Шоҳбудоқхон ўқимишли одам бўлган ва унинг буйруғи билан форс тилидаги асарлар туркий тилга таржима қилдирлган.

Шайбонийхон шеъриятга қизиқган ва ўз шеърларини туркий тилда ёзган. Бизгача унинг шеърлар тўплами етиб келган. Шодийнинг “Фатҳнома” поэмасида Шайбонийнинг ёшликдаги севгилиси Ноғай-бий Мусо қизи ҳақида ҳикоя мавжуд. Шайбонийхоннинг туркий ва форсий тилларида ёзган шеърлари хақида маълумотлар манбалари бор.

Шайбонийхон тарбия кўрган, билимли киши бўлган, у Бухоронинг мадрасасида ўқиган, ўша ерда чингизлар устозлари анъанавий тарзда фаолият кўрсатиб келишган. Шайбонийхоннинг таниқли устозлари Муҳаммад Хитойи, Яссавий тариқатининг сўфий шайхлари Жамолиддин Азизон, шайх Худойдод Валий ва Мансур бўлишган.

Кунларнинг бирида Шайбоний Шайх Мансурни зиёрат қилади ва Шайх унга: “Сен ўзбекга қараб туриб, кўриб турибманки, сен хукумдор бўлишни жуда истаяпсан!” – дейди. Кейин эса дастурхон тузашга буюради. Таомлардан тановул қилиб бўлингач ва дастурхон йиғиштириб олингач, шу орда Шайх Мансур шундай дейди: “Худди дастурхонни бир четидан йиғиштирилгани каби, сен ҳам худди шундай давлатнинг чегараларидан бошлагин”. Кейинчалик Шайбоний ўзининг янги устозининг бундай мазмундаги доно маслаҳатини ҳисобга олади ва охир-оқибат Темурийлар давлатини қўлга киритади. (Султанов Т.И., Чингизхон ва Чингизийлар. – Москва: АСТ, 2006. 139-бет.)

 Давоми бор.