Муҳаммад Шайбоний. Ислоҳатлари

Шайбонийхон қўшинларининг қабила-уруғ бўйича таркиби

Шайбонийхон қўшинлари ўзбек қабилалирнинг қуйидаги уруғлари вакилларидан таркиб топган эди: дўрмонлар, қушчи, наиманлар, журқунлар, етти-минглар, ички, оcлар, манғитлар, шунингдек уйғур, чиғатой, бошқирт ва бошқалар.

Ташқи сиёсати

Шайбонийхон Усмонлилар империяси ва Хитой билан алоқаларни ўрнатади. 1503 йилда унинг элчилари Минск императорининг саройига келадилар. Шайбонийхон  билан Усмоний Султон Боязит II ўзаро иттифоқда Эрон шоҳи Исмоил I га қарши курашади.

Ҳудудларни бошқариши

Шайбонийхон ўз давлатининг минтақаларини қариндошлари ва яқин кишилари ўртасида тақсимлайди. Туркистон ҳудудини Кўчкунчи султонга топширади, унинг укаси Суюнч-Хўжа-Султон Тошкентга тайинланади. Андижон вилояти Жонибек-султонга берилади. Шоҳруҳия ва унинг атрофидаги ҳудудларда Амир Ёқуб Вафодор ҳукмронлик қила бошлайди. Пойтахт Самарқанд Аҳмад-султонга топширилади. Ҳисор вилояти Ҳамза султон ва унинг укаси Маҳдий султонга ажратилинади; Саййид Бобохон ўғли Саййид Муҳаммад султон Термизга тайинланади; Қундуз эса Амир Қанбар Саййид Ошиқга берилади.

Муҳаммад Шайбоний даврида ирригацион тармоқларини кенгайтириш ва яхшилаш бўйича бир қатор ишлари амалга оширилиб, ҳосилдор экинзор майдонларни кенгайтиришга мувоффақ бўлинади.

Шайбонийхоннинг пул ислоҳатлари

1510 йил, Бухорода Шайбонийхон томонидан чиқарилган танга.

 

Ўзининг дастлабки пулларини Шайбонийхон 1501-1502-йилларда Самарқанд ва Бухорода зарб этган. Унинг номидан кумуш танга чиқарилади.1504 йилдан Шайбонийхоннинг тангалари бошқа шаҳарларда ҳам чиқарилади.

1507 йилда Ҳирот эгаллангач, у ерда Шайбонийхон мамлакатдаги пул ислоҳотини эълон қилади. Шу вақтга қадар Ҳиротдаги пул муомаласи чуқур инфляцияни бошидан кечираётган эди. Ислоҳот орқали Шайбонийхон тарафига жамиятнинг савдо ва ҳунармандчилик қатламлари жалб қилиниши керак эди. Асосий кумушдаги муомалага киритилган янги танга, Муҳаммад Шайбонийхоннинг исми ва унвони остида чиқарилади. Ислоҳатларнинг тўлиқ якунланиши – муддати1508 йилга тўғри келиб, унга кўра оғирлиги, ёзуви, безаги бўйича ягона бўлган танга Шайбонийхон давлатининг кўплаб шаҳар ва вилоятларида, жумладан, Самарқанд ва Бухорода, Марвда, Нисо ва Ссерахсда, Ҳиротда, Машхадда, Нишопурда, Нимрузда, Қоинда, Себзеварда чиқарилади.

 

Маданият соҳасидаги сиёсати

Шайбонийхон оиласининг аъзолари, шу жумладан отаси ва бобоси, адабиётга ихлосманд бўлишган. Унинг бобоси Абулхайрхон машҳур шоир, тасаввуф, сўфийлик тарафдори Жалолиддин Румий (1207-1273) асарларини таржима қилиш учун махсус буюритмалар берган.

Нуфузли шарқшуносларнинг фикрича, Шайбонийхон- қўмондон ва давлат арбоби бўлиши билан бирга, маданий жиҳатдан ўз даврининг билимдон кишилари қаторида бўлган.

Шайбонийхон ёшлигида тарихга жуда қизиққан. 1475 йилда Усмонли империясининг узоқ ўтмишида ёзилган “Искандарнома” номли китоб Шайбонийхонга махсус тақдим этилади. Китоб Александр Македонскийнинг ҳаёти ҳақида ривоят қилади.

Ўрта аср муаллифи Нисари Шайбонийхонни Қуръон билимдони сифатида тан олган.

Шайбонийхон шоир ўлароқ, ўз саройида машҳур шоир ва олимларни тўплаган. Улар орасидан кўпчиликка маълум, Шайбонийхон ҳаёти ва ижодига бағишланган шеърлар муаллифлари бўлган Камолиддин Биноий, Муҳаммад Солих каби шоирларни ва бошқаларни эътироф этиш мумкин. Эрон ва Хуросонда суннийларга нисбатан Шоҳ Исмоил томонидан қўланилган репрессиялардан ителектуал суннийлар қочоқ сифатида Мавароунаҳрда паноҳ топадилар ва улар орасида “Бухоролик меҳмон китоби” асари муаллифи, форс тарихчи, шоири ва файласуфи Фазуллоҳ ибн Рузбехон, ёзувчи Зайниддин Васифийлар ҳам бўлган.

Давлатининг пойтахти ҳисобланган Самарқандда, Шайбонийхон йирик мадараса қурилишига буюруқ бериб, кейинчалик ўзи ҳам у ерда бўладиган илмий ва диний баҳсларда иштирок этиб келган. 1509 йилнинг январида Шайбонийхон Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидаги диний марказда бахс ўтказади.

Шайбонхоннинг мадрасаси қошида кутубхона фаолият кўрсатиб келган. Кутубхоначининг функцияларига китобларни тарқатиш бўйича, реставрацияси бўйича, кутубхонага янги китобларни ўзлаштириш (ҳарид қилиш) мажбурияти киритилган ҳамда уларни текшириб, вақф ҳужжатларининг бирига, вақф таъсисчиси номини ёзиб қўйган. Шайбонийхон мадрасаси Совет ҳокимияти даврида бутунлай йўқ қилинади.

1502 йилда Шайбоний Хон Зерафшон дарёси бўйлаб пишиқ ғиштдан кўприк қурилишига буйруқ беради.

Қарши шаҳрида Шайбонийхон буйруғи билан катта қалъа қурилади.

1509-йилда Ясси (Туркистон) шаҳрида Шайбонийхон катта масжид қурилишига буюруқ бериради ва шаҳар мадрасасида таълим жараёнини янада такомиллаштириш учун давлат маблағларини ажратади. Бундан ташқари, яқин атрофдаги бошқа шаҳарлардаги мадраса ўқитувчилари учун таълим жараёни ва иш ҳақи учун маблағ ажратишга буюруқлар беради.

1509 йил баҳорида Шайбонийхон Машҳад ва Тус шаҳарларини зиёрат қилиб, муқаддас жойларни ободонлаштиришни буюради. Ушбу воқеадан сўнг Тусга янги иккинчи ном берилади- “Ёдгорий хоний” (Хон ёдгорлиги).

Шайбонийхоннинг Марказий Осиё туркий адабий тилида ёзилган шеърий девони ҳозирги пайтда Истанбулдаги қўлёзмалар жамғармасида сақланмоқда. 1508 йилда Марказий Осиё туркий адабий тилида ёзилган “Баҳр-ул худо” асарининг фалсафий ва диний асарлари Лондонда жойлашган. Шайбонийхон шеърларини “Шибоний” тахаллуси билан ёзган. Баъзи тарихчиларга кўра, Шайбонийхон “Таворихий ғусида-йи нусрат-нама” тарихий асарининг муаллифи эди.

В.В. Бартолднинг фикрига кўра, Шайбонийнинг шеърларини холис забардорлар ҳурмат қилмаган. Сирли кайфият Шайбонийхонининг характерида муҳим ўрин эгаллаган, ҳатто ўзининг аллергик талқинини қўллаган ҳолда, ўз ҳарбий истилоларини инсоннинг эҳтирослари билан курашини тасвирлаш учун ишлатган.

(давоми бор)