Муҳаммад Шайбоний.

Қосим-султон билан тўқнашув

Г.А. Қамбарбековага кўра, тарихчи Исмоил Хусайний Мараший Табризий ўзининг “Тарихи Сафавий” (Сафавийлар уруғининг тарихи”)  қўлёзмаларида хабар беришича, Эрон шохидан Хуросонни тортиб олиш мақсадида Шайбонийхон онаси тарафидан қариндоши бўлган қозоқ султони Қосимга мурожаат қилиб, иттифоқ тузишни таклиф этади ва ҳарбий жиҳатдан ёрдам кўрсатишини сўрайди. Манашу мақсадини кўрсатиб Қосим султонга Шайбонийхон “ариза” шикоят-хати ёзади.

Бироқ, кейинчалик, қариндошлар ўртасидаги, яъни – Қосим султон ва Муҳаммад Шайбонийхон ўртасидаги дўстлик якунига етади. Бунда форс дипломатиясининг ўзига хос таъсири бўлиб, шайбонийларнинг Дашти қипчоқдаги хонлик тахтига даъвогарлиги ўзаро қарама-қаршиликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Муҳаммад Шайбонийхон қозоқ хонлигининг мустаҳкамланишига имкон қадар тўсқинлик қилиб келади ва шу мақсадда Сирдарёда қозоқ хонларининг куч-қудратини ошиб кетишига қаршилик кўрсатиб келади. Бундан ташқари, Мавароуннаҳр билан савдо алоқаларини бутунлай тўхтатишга харакат қилиб, Туркистон аҳолисини қозоқ савдогарлари билан савдо-сотиқ қилмаслик тўғрисида фармон чиқарди.

Шайбонийхонинг амалда қозоқлар билан савдо-сотиқни тақиқлаши- иқтисодий блокадаси, ҳамда ҳарбий чоралар, қозоқ хонлиги томонидан мос равишда амалий жавоблар берилишини келтириб чиқаради. Сирдарё бўйидаги шаҳарлар учун кураш, узоқ давом этган урушга олиб келади. Султон Қосимхон Сирдарё бўйидаги шаҳарларда ўзининг хокимияти учун иқтисодий ва ҳарбий таянчни кўрар ва шайбонийларни Туркистон ва Тошкентнинг чегара ҳудудлари доимий равишда ташвишга солиб келар эди.

1510 йил қишидаги Қосимхон султоннинг Туркистонга бостириб келишига жавобан, Шайбонийхон Улутау тоғ ён бағрида жойлашган Қосимхон улусига қарши юришни амалга оширади. Бу юриш мувоффақиятсизликка учрайди ва унинг буткул мағлубияти билан тугайди ҳамда кейинчалик унинг хокимияти кучсизланиши ва қуйи Марвда унинг ўлими билан якун топади.

Бироқ, сунний мазҳабдаги Шайбонийлар, шиа мазҳабидаги сафавий Шох Исмоилдан мағлубиятга учраганида, Қосимхон билан қондошлик алоқалари ўзини кўрсатади ва Қосимхоннинг ўғли Абулхайр ўз қўшинлари билан эронийларга қарши жанг қилиш учун 1511 йилда Шайбонийларга келиб қўшилади. Абулхайир сафавийлар шохига шундай мазмунда хат ёзади: “Даштнинг подшохи, Қосимхоннинг ўғли- буюк тарбия соҳиби келганлиги Шох Исмоил Баходирхонга маълум бўлсин. Сиз ўзларингиз хукумронлик қилаётган ҳудуд чегараларидан чиқиб, мардларча ўзингизни намойиш этдингиз. Хон мени сизларни қўлга олишим учун жўнатди, лекин мен жасур кишиларни ҳурмат қиламан ва отма сизларнинг оёғингизни осмондан қилиб осиб қўйишини истамайман. Сизлар ҳам ўз хаётингизни қадрлайсизлар, шунинг учун ҳам бу ерларни бўшатиб қўйинг ва ўзбек хонларига  уни топширинг,  ўзларингиз эса Эронга қайтиб кетинг, акс ҳолда бошингизга ерни ва бутун оламни ташлаб юбораман. Ёшлигингга раҳм қилгин ва маъносиз қурбонлик беришдан қайт. Бу менинг маслаҳатим ва сен эса нимани истасанг, шуни қилавер”. Бироқ сафавийлар ғалаба қозонади, Абулхайр эса ўлдирилади.

Хаётининг оҳирги йиллари

Шайбонийхоннинг сўнгги йиллари осон бўлмаган. 1509 йилнинг баҳорида онаси вафот этади. Онасини Самарқандда дафн этганидан сўнг, у Қаршига йўл олади ва ўз яқинлари билан мажлис ўтказади ва уларни ўз улусларига тарқалишига изн беради. Қариндоши Убайдулла Бухорога жўнаб кетади, Муҳаммад Темур-Самарқандга, Хамза султон- Ҳисорга ва бошқалар. Шайбонихонинг ўзи эса унча катта бўлмаган қўшин билан Марвга йўл олади.

В.Бартольднинг фикрича, Шайбонийнинг дипломатик ва ҳарбий қобилиятиларига ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас, бироқ уўзининг фаолияти натижаларини мустаҳкамлай олмади. Умрииниг оҳирги йилларида мувоффақиятсиз юришлари натижасида ўзининг қариндошлари, ўғли Махмудни, Убайдуллахонни ва ўзининг амакиси бўлмиш Кўчкинчихонни хақорат қилади. Яссавия тариқати муҳлиси сифатида Мовароуннаҳр аҳолиси ўртасида катта ҳурматга эга бўлган, бироқ темурийлар тақдири билан ўз тақдирларини боғлаб келган Нақшбандия етакчиларини Шайбонийхон таъқиб қилинишига йўл қўйиб беради. Тариқат етакчиси Муҳаммад-Яҳё бунинг учун ўз хаёти билан қурбонлик беради.

Вафоти

Самарқанддаги Шайбонийлар дахмаси, XX аср бошларидаги фото

                      Шайбонийхон қабртоши, 1510 й., Санкт-Петербург, Эрмитаж

Сафавийлар сулоласидан бўлган Эрон Шоҳи Исмоил I Шайбонийхон эришаётган мувоффақиятлардан безовта бўлган эди. Сиёсий манфаатлардан ташқари, Исмоил Шоҳ томонидан давлат мафкураси сифатида ўзининг шиалик мазҳабини эълон қилган унинг диний қарашлари ҳам, аксинча Шайбонийхон томонидан ҳимояланиб келинаётган, Мавороунаҳр аҳолисининг кўпчилиги томонидан эътиқод қилинадиган сунний мазҳаб билан ўзаро қарама-қаршиликка дуч келади.

1510 йилда Шайбонийхон Ҳиротда эди. Шу пайтда Исмоил I Хуросон ғарбига бостириб киради ва шиддат билан Ҳирот тарафга қараб харакат қилади. Шайбонийхонинг қўл остида керакли миқдордаги харбий қўшин бўлмайди, асосий харбий қисмлар Мавороунахрда турган бўлади, шунинг учун у ўз амирлари билан маслаҳатлашиб Марв деворлари ортига яширинашига мажбур бўлади. Сафавийлар қўшини Астробод, Машҳад ҳамда Серахни қўлга киритадилар. Хуросондаги барча ўзбек амирлари, шу жумладан Жон Вафо ҳам, сафавий-қизилбошлилардан қочишади ва Марвга етиб келишади. Шайбонийхон Убайдуллахон ва Муҳаммад Темур –султонга чопар жўнатиб ёрдам сўрайди. Бу пайтда эса шох Исмоил Марвни қуршаб олади ва бир қанча муддат қамалда ушлаб туради, аммо шаҳарни эгаллай олмайди, бироқ хонни шаҳардан чиқишга мажбур қилиш учун, хийла ишлатиб чекингандай ўзини кўрсатади.

Манбаларга кўра, ўша пайтдаги ўзбеклар жамиятида катта таъсирга эга бўлган Шайбонийхоннинг хотинларидан бири, Ойиша-Султон хоним бўлиб, кўпчилик орасида Мўғулхоним номи билан машҳур бўлган. Манбаларда қайд этилишча, хон кенгашида ўзларини чекингандай кўрсатган Исмоил Шохнинг қизилбошли қўшинларига қарши жанг қилиш учун, Марвдан чиқиш ёки чиқмаслимк масаласи кўрилаётган эди. Ўзбек амирлари Мавароунахрдан ёрдамчи кучлар етиб келгунга қадар, икки ёки уч кун кутишни таклиф этиб туришган бўлади.

Бироқ бу ҳарбий мажлисда иштирок этаётган Шайбонийхонинг суюкли хотини-Мўғулхоним, хонга қарата шундай мурожаат қилади: “Сен ўзбек бўла туриб, қизилбошидан қўрқаяпсанми! Агар сизлар қўрқаётган бўлсангизлар, мен ўзим қўшинларни оламан ва уларни ортидан бораман. Ҳозир айни палласи, бундай фурсат бошқа бўлмайди” дейди. Мўғулхонимнинг бу сўзларидан кейин барча уялгандай бўлишади ҳамда ўзбеклар қўшини жанга киришиб, мағлубиятга учрашади ва Шайбонийхоннинг ўлими билан якунланади.

Муҳаммад Шайбонийхон ўзларига келаётган 30 минглик ёрдам кучларини кутмасдан, 5 минглик қўшини билан шаҳардан чиқиб, Шоҳни ортидан тақиб қитлмоқчи бўлади ва пистирмага тушиб қолади. 1510 йил декабирида (бошқа маълумотларга кўра 1510 йил 29 ноябрда) Марв атрофидаги жангда Шайбонийхон қўшинлари, 17 минглик Исмоил Шоҳ қўшинлари томонидан қуршаб олинади ва қаттиқ қаршилик кўрсатишларига қарамай Шайбонийхон қўшини мағлуб этилади.

Тарихий тадқиқотларга кўра жангда кўплаб ўзбек зодогонлари вакиллари ва Шайбонийхоннинг ўзи ҳам асирга тушади. Эрон Шоҳ Исмоил биринчи Шайбонийхоннинг танасини билан шафқатсизларча муносабатда бўлади. Унинг бошни танасидан жудо қилгач, калла чаноғидан шароб ичадиган кумуш идиш ясатади, бошқа маълумотлрга кўра, гардишига тилло юритилган, қадаҳ идиш ясатиб, ундан турли базмларда бажонидилик билан фойдаланиб келади.

Шайбонийхоннинг бошсиз танаси ўз давлатининг пойтахтига- Самарқандга дафн қилинади. Бу ҳақиқат XIX асрнинг 80-йилларида, Самарқанддаги Шайбонихон мақбарасининг очилиши амалга оширилганда тасдиқланади. Шайбонийхоннинг скелетида бош қисми йўқлиги маълум бўлади. Ҳозирги вақтда Шайбонийхоннинг мақбарасига ўрнатилган қабртош Санкт-Петербургдаги Эрмитажда сақланади. Унинг мақбараси 1870-йилларда вайрон қилинган. Шайбонийхон мақбарасидан қолган бор нарса- бу Самарқанддаги Регистон майдонидаги мармар бир даҳмо.

Хотира

Шайбонийхоннинг шеърий тўплами (девони) Туркияда чоп этилган.

  • Шайбонийхон ҳақидаги халқ оғзаки ижоди фольклори, 1920-йилларда Пўлкон шоир сўзларидан ёзиб олинади.
  • Ўзбекистонда 1961 ва 1989 йилларда  Мухаммад Солих (1455—1534)нинг “Шайбонийнома” асари ўзбек тилида нашр этилган.
  • 1967 йилда Ўзбекистонда «Таворийх-и ғусидаий нусратнома» факсимиль қўлёзмалари чоп этилади.
  • Шайбонийхон ижодининг адабиёт ва фалсафа асарлари бўйича Туркияда бир неча докторлик диссертацияси ёзилган.
  • Шайбонийхоннинг ижоди билан биринчилардан бўлиб буюк шарқшунос Закий Валидий Тўғон шуғулланиб, ўрганиб чиққан.
  • 1996 йилда ўзбек тадқиқотчилари А. Мўминов, Б. Бобожонов ва немис шарқшунос Ю.Пауль Самарқанддаги шайбонийлар қабртошларидаги ёзувларни нашр этишди.

Шайбонийхон фарзандлари ва унинг ворислари

Шайбонийхоннинг ўлимидан сўнг, унинг ягона ўғли Муҳаммад Темур (1514 йилда вафот этган) қолади. У кейинчалик Самарқандда отаси, амакиси ва бувиси олдига дафн қилинади. Унинг рафиқаси Меҳр Султонхоним илм-фан, саънатга ҳомийлиги бўйича машҳур бўлган. Муҳаммад Темур султоннинг бир нафар ўғли- Пўлат султон бўлган. Пулат султонда ҳам бир нафар ўғли- Кўкбўри султон бўлган ва ундан сўнг зурриёт қолмаган.

Бобурнинг опаси Ханзодабегимдан, Шайбонийхоннинг бир ўғли Хуррамшох бўлган, лекин у отасининг вафотидан бир муддат кейин вафот этади.

Тарихий фанлар доктори Р.Раҳманалиевга кўра, “Шайбонийхон Самарқандни қамал қилган пайтда, “ўз хаётининг тўлови” учун Бобур хонга ўз опаси, малика Хонзодабегимни бериб юборади ва кейинчалик у Шайбонийхон харамига тушиб қолади ва Шайбонийхонга Хуррамшох султонни туғиб беради. Кейинчалик Хуррамшох султонга отаси тарафидан Балх вилояти берилади. Шундай бўлсада, Шайбонийхон ҳар сафар ушбу канизагига ишонч билдирмай келади ва бир қанча вақт ўтгач унга талоғини беради. Бунинг натижасида Хонзодабегим Исмоил шох саройига тушиб қолиб, у ерда унга бетакрор ҳурмат кўрсатилинади. Ўғли Хуррамшох султонга келсак, у Шайбонийхон ўлимдан кейин бир ёки икки йил ўтиб вафот этади.”

Шайбонийхон, Бобурнинг она тарафидан бўлган холаси Меҳр Нигорхонимга ҳам уйланади.

Шайбонийхоннинг учинчи ўғли ҳам бўлиб, у Суюнч Муҳаммад султон эди. Суюнч Муҳаммад-султоннинг битта ўғли Муҳаммадёр султон бўлган. Шу фарзанди билан унинг зурриёти узилади.

1510 йилда Шайбонийхоннинг ўлимидан сўнг, унинг амакиси Суюнчхўжахон Хон этиб сайланади. 1511 йилнинг баҳорида унинг бошқа амакиси Кўчкинчихон Хон (1511-1530) этиб сайланади. У Абулхайр хоннинг  (1428-1468) ва Мирзо Улуғбекнинг қизи (1409-1449), Робия султон бегим (1485 йилда вафот этган, Туркистон шаҳрида дафн этилган)нинг ўртасидаги туғилган ўғли бўлган.

Шайбоний вафотидан кейин Хуросон ва Мавороуннахрдаги кучлар Исмоил биринчи ва Бобурнинг қўлига ўтади. Фақатгина Шайбонийхоннинг жияни Убайдуллахонинг қобилиятлари туфайли Шайбонийлар хонадонинг ҳукмронлиги 1512 йилда қайта тикланган. Убайдуллахон аҳоли симпатиясини қозонишга муваффақ бўлади, у Сафавийларни мағлубиятга учратиб, Эрондан мустақил бўлади. Бу ғалаба туфайли аҳоли сунний мазҳабидаги эътиқодини сақлаб қолади. Кўчкинчихон ҳукмронлиги даврида Самарқанд Шайбонийлар давлатининг пойтахти бўлиб қолган эди.

Манба: https://ru.wikipedia.org/

Таржима ufq.uz га тегишли.