Ривожланаётган мамлакатлардаги ҳукумрон элита учун Ғарбдаги турмуш сифатини таъминлаш мумкинми?

Ривожланаётган мамлакатларнинг ҳукмрон элитаси, ривожланган давлатлар даражасидаги турмушга эга бўлишни истайди. Ривожланаётган мамлакатлардаги ҳукумрон элита бундай турмуш даражаси билан таъминланиши мумкинми?

Турмуш даражаси билан турмуш сифати ўртасида фарқ борми?

 

Турмуш даражаси (фаровонлик даражаси)- вақт бирлигида фойдаланиладиган товарлар ва хизматлар массаси билан инсонларнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондириш даражасидир.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад миқдори ва истеъмол ҳажмининг миқдори асосан турмуш даражасига боғлиқ.  Турмуш даражаси анча кенг тушунча ҳисобланади ва турмуш даражаси нафақат аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадлар ҳажмининг, балки моддий ва маънавий нарсалар билан таъминланиш даражаси билан тавсифланади.

Турмуш сифати-  социалогия, иқтисод, сиёсат, тиббиёт ва бошқа соҳаларда қўлланиладиган тушунча бўлиб, бу инсон ҳаётининг баъзи шарт-шароитлари ва хусусиятларини баҳолашни билдиради. Одатда бу шарт-шароитлар ва хусусиятлар нисбатан инсоннинг қониқиши даражасига асосланади. Бу инсонларнинг моддий таъминоти (турмуш даражаси) дан кенгроқ ҳисобланади ва инсон саломатлиги ҳолати, умр кўриш давомийлиги, атроф-муҳит шароитлари, овқатланиш, уй-рўзғорнинг бутлиги, ижтимоий муҳит, маданий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш, психологик қулайлик  ва ҳоказо каби объектив ва субъектив омилларни ўз ичига олади.

Россия Федерацияси ҳукумати қошидаги Молия университети социологларининг фикрича, инсон турмушининг юқори сифати қуйидагиларни англатади:

– яхши тиббий ёрдам ва хавфсизлик (ҳаёт ва саломатликка жиддий таҳдидларнинг йўқлиги) билан қўллаб-қувватланган, соғлом турмушнинг етарли давомийлиги;

– товарлар ва хизматларни истеъмол қилишнинг мақбул бўлган ҳажми, моддий бойликларга кафолатли етишиш, қониқарли ижтимоий муносабатлар, жиддий ижтимоий зиддиятларнинг йўқлиги ва эришилган фаровонлик даражасига таҳдидлар;

-оила фаровонлиги;

– дунёни англаш ва ривожлантириш – шахсни атроф- муҳит тўғрисидаги тасаввурини шакллантиришга хизмат қилувчи билимларга, таълим ва маданий қадриятларга етишиш учун имконият яратиш;

– жамият муаммосини ҳал қилишда шахснинг фикрини ҳисобга олиш, дунёдаги умум эътироф этилган тасаввурни ва инсоний хатти-ҳаракатлар қоидаларини яратишда иштирок этиш;

– ижтимоий ва маданий ҳаётнинг барча шаклларида тўлиқ иштирок этиш, турли аҳборотларни олишга, шу жумладан жамиятдаги мавжуд масалалар холати хақида маълумот олишга имконият мавжудлиги;

– турли машғулотлар учун инсонга етарли бўш вақт қолдирадиган, ижодкорлик билан ўз имкониятларини амалга ошириш учун кенг муҳит берувчи, нисбатан қисқа иш куни билан, қулай меҳнат шароитлари.

 

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, “турмуш сифати” тушунчаси, турмуш даражаси (моддий таъминланганлик)дан кенгроқ тушунча ҳисобланиб, инсон саломатлигининг ҳолати, умр кўриш давомийлиги, атроф-муҳит шароитлари, овқатланиш, уй-рўзғорнинг бутлиги, ижтимоий муҳит, маданий ва маънавий эҳтиёжларни қондириш, психологик қулайлик  ва ҳоказо каби объектив ва субъектив омилларни ўз ичига олади.

Ривожланаётган мамлакатларда элита катта даромадга эга бўлган ҳолда, ўзи учун юқори турмуш даражасини таъминлаши мумкин. Аммо улар ривожланган давлатларнинг ҳаёт сифатини таъминлай олмайдилар. Постсовет Иттифоқи давлатлари мисолида, ҳатто катта даромадли элита, юқори турмуш даражаси учун тўловни амалга ошириш имкониятлари мавжуд эканлигини кўриб турсакда, аммо улар турмушнинг юқори сифатини ярата олмайди.

Баъзи нарсалар борки, жамият  инсонларга бутунлигича тақдим этади. Масалан, хавфсизлик. МДҲнинг айрим мамлакатларида агар сиз бой кишилардан бўлсангиз, ўзингиз ва оилангиз фақат соқчилар билангина ҳаракатланадилар. Агар сиз бундай хавфсизлик бутун жамият учун таъминланган мамлакатга кўчиб борадиган бўлсангиз, маълумки сиз бемалол соқчиларсиз бу ишларни  бажаришингиз мумкин. Бунда соқчи у ерларда жуда қиммат бўлгани учун эмас, балки у ерда сиз мустақил тарзда оилангизнинг хавфсизлигини таъминлашингиз мумкин. Бу, шаҳар муҳитидаги тиббий ёрдам кўрсатиш хизматига ҳам, ва хавфсизликка ҳам ва нормал кўча йўлларига ҳам таалуқлидир.

Ҳар ким хорижда даволаниш яхшироқ эканини тушунади. Инсонлар қанчалик кўп Ҳиндистон, Исроил ва Германияда даволанишса, мамлакатдаги аҳвол яхши эмаслигидан далолат беради. Бунда яхши шифокорлар йўқлиги учун эмас, балки бу ерда яхши шифокор топиш худди лотерияда омад келганидай холат бўлса, чет элда эса яхши шифокорлар – конвеерлаб мавжуд. Дори сотиб олиш ҳам худди лотерея мисоли каби,  чунки сиз дориларни сақлаш муддати билан боғлиқ шартлари бузилмаганмикан деган шубҳада бўласиз.

Буларнинг барчаси биргаликда ителектуал деградация ва жангарилик жаҳолатини келтириб чиқарадиган, жамият ва мамлакатнинг истиқболда ривожланишини йўқотишга олиб келади.

Буни қандай тушуниш мумкин? Давлат даромадлари билан давлатнинг инсонга ёндашуви ўртасида боғлиқлик бўлиши мумкинми?

Агар давлат даромадларининг асосий қисмини табиий ресурслардан оладиган бўлса, у ҳолда инсон тараққиётига харажат килмайди. Агар давлат қўшимча қийматдан асосий даромад оладиган бўлса, инсон меҳнатидан фойдаланган ҳолда, давлат инсоннинг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга сармоя киритади.

Миллий бойлик тизимига инсон капитали улушининг ошишида, ҳар бир инсон учун тўлиқ соғлом турмуш тарзини кечириши, ижодкорлик билан ёндашуви, хаёт фаолияти имкониятини таъминлашни, инсонларнинг жисмоний, маънавий- ахлоқий ва ижтимоий эҳтиёжларини ҳисобга олинишини талаб этади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, Россия учун табиий капиталнинг улуши 72%, инсонга – 14%, яъни мамлакатдаги табиий ресурсларнинг роли устунлик қилади ва инсон капиталининг роли камаяди. Германия, Япония ва Швеция сингари саноати ривожланган мамлакатларда инсон капитали улуши 80 фоизга етди. Шундай қилиб, экспертлар баҳосига кўра, замонавий жамиятда миллий бойлигининг катта қисми инсон капитали ўсиш бўлиши керак, деган хулосани берадилар ва уни жамғариш шарти бўлиб эса юқори сифатли турмуш ҳисобланади.

«Инсон капитали» деганда нафақат таълимга бевосита йўналтирилган харажатларни, балки уй шароитида ўзи таълим олишни, иш жойида тажрибасини оширишни, шунингдек, соғлиқни сақлаш, таълим ва фан соҳасига инвестициялар киритишни тушуниш керак. Айнан инсонга капитал (инвестициялар) киритиш, инсон меҳнатининг баҳосини оширилиши иқтисодиётни ўзгаришига, иқтисодий ва сиёсий институтларни модернизация қилишда энг муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Бундай ёндашув билан иқтисодий ривожланиш нафақат иқтисодий ўсиш суръати, балки инсон капитали сармояси ва қашшоқликни бартараф этиш каби иқтисодий ўсишни ва аҳоли турмуш сифатининг ўзаро боғлиқлигини англатади.

Замонавий иқтисодиётга қараб харакат қилиш, ҳар бир аниқ индивиднинг турмуш сифатини ўсишига тадбиқ этилган, инсоннинг муносиб хаёти ва эркин ривожланишини таъминловчи ижтимоий давлатнинг парадигмаларга эга бўлишни назарда тутади. Ижтимоий соҳа маҳсулоти нафақат бевосита истеъмолчилар учун мустақил бўлган ўз баҳосига эга, балки ишлаб чиқаришнинг инсон омилига инвестицияни, унинг моддий базасига худди шу каби инвестицияни киритишни кўзда тутади ва ўз навбатида янги билимлар, ахборот тарқатиш, инсон капиталини жамғариш генерацияси асосида сифатли равишда иқтисодий ўсишга олиб келади.

Иқтисодиёт одамларнинг физиологик эҳтиёжларини қондирадиган жойларда одамлар маънавий эҳтиёжларини қондириш истаги ва ўзини ўзи яхшилашга интилиш пайдо бўлади. Фақат ҳар бир инсоннинг ижодий салоҳияти қадрланадиган жамиятларда инсон ҳаётининг юқори сифатини яратиш мумкин. Буни эса авторитар бошқарувга эга давлатларда амалга оширишнинг имконияти мавжуд эмас.

“СССР”нинг давлат ва иқтисодиётни бошқариш тизимининг мақсади, унинг ўз фуқаролари учун сифатли ҳаётни таъминлаш эмас эди ва бу эса келажакнинг ноаниқлигини таъминлади. Ушбу тизимнинг мақсади жамиятни тўла маъмурий бошқарув ва бўйсунишга ўргатишга асосланган эди.  Жамиятда шахсий эркинликка чек қўйиш ва хаётий тарафларга таъсир ўтказиш тизим мақсад қилинган эди. Бундай тизим ишлаши учун, инсондан ташаббус ва ижодий салоҳият кутилмаслиги, балки барча даражаларда қўрқувни жорий қилиш керак эди. Яна бир усул – эркинлик бериш, давлат томонидан демократик бошқарувга ўтиш эди.

Ғарбнинг давлат бошқаруви тизими – бу шахсий хокимиятини мустаҳкамлашга қизиққан бир кишининг эмас, балки муайян гуруҳлар ва шахсларнинг манфаатлари ҳамда иродаси комбинацияси билан бошқариладиган мураккаб сиёсий тизимдир. Бизнинг давримизда бундай мураккаб тизимларни битта одамнинг бошқариши мумкин эмас, агар имконсиз деб бўлмаса.

Ғарб демократия моделларининг хилма-хиллигига қарамасдан, бу режимга хос бўлган умумий характеристик хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин:

1. Жамиятда кўплаб манфаатлар мавжудлиги ва уларни ифода этиш ва амалга ошириш учун кенг имкониятлар.

2. Гуруҳларнинг сиёсий институтларга кафолатли киришлари.

3. Фуқароларнинг вакиллик муассасаларини шакллантиришда иштирок этишларига имкон берувчи умумий сайлов ҳуқуқи.

4. Ҳукумат фаолияти устидан вакиллик институтларининг назорат қилиши.

5. Сиёсий меъёрлар ва жараёнларга нисбатан жамиятнинг аксарияти розилиги.

6. Юзага келадиган низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш.

7. Озчиликнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, кўпчиликнинг ҳал қилувчи ролини эътироф этиш.

Хулоса:

Ривожланаётган мамлакатларнинг ҳар қандай элитаси олдида иккиланиш мавжуд бўлиб, ушбу жамиятнинг барча аъзолари учун юқори сифатли ҳаётни таъминлаш учун шарт-шароитлар яратилади, бу эса жамиятда элитанинг мутлақлигини йўқ бўлишига олиб келади ёки фақатгина элита учун юқори турмуш даражасига эга бўлинади. Турмушнинг юқори даражаси эса, сифатли турмушга кафолат бермайди.

Манба: https://www.facebook.com/notes/ozbekiston-%D0%B4%D1%83%D0%BD%D1%91-%D1%81%D0%B8%D1%91%D1%81%D0%B0%D1%82%D0%B8-%D0%B0%D0%BD%D1%82%D0%B8%D0%BF%D1%80%D0%BE%D0%BF%D0%B0%D0%B3%D0%B0%D0%BD%D0%B4%D0%B0/%D0%B2%D0%BE%D0%B7%D0%BC%D0%BE%D0%B6%D0%BD%D0%BE-%D0%BB%D0%B8-%D0%B2-%D1%80%D0%B0%D0%B7%D0%B2%D0%B8%D0%B2%D0%B0%D1%8E%D1%89%D0%B8%D1%85-%D1%81%D1%82%D1%80%D0%B0%D0%BD%D0%B0%D1%85-%D0%BF%D1%80%D0%B5%D0%B4%D0%BE%D1%81%D1%82%D0%B0%D0%B2%D0%B8%D1%82%D1%8C-%D0%B7%D0%B0%D0%BF%D0%B0%D0%B4%D0%BD%D0%BE%D0%B5-%D0%BA%D0%B0%D1%87%D0%B5%D1%81%D1%82%D0%B2%D0%BE-%D0%B6%D0%B8%D0%B7%D0%BD%D0%B8-%D0%B4%D0%BB%D1%8F-%D0%BF%D1%80%D0%B0%D0%B2%D1%8F/1731273746938661/

Рустилидан ufq.uz томонидан таржима қилинди.