Қўйларни чўчқаларга илмий жиҳатдан алмаштириш. “Диссернет” тожикистонлик олимларгача етиб борди.

Илмий ишларда плагиат излаш билан шуғулланувчи, россиянинг “Диссернет” жамоатчилигининг “Тожикистон  ойлиги” якунланай деб қолди. Ўз вақтида бегоналарнинг  диссертацияси орқали илмий даража ва унвонлар олиб, оҳирги кунларда хавотирдан тинчини йўқотган республикани айрим фуқаролари эркин нафас олишлари мумкин. Лекин унчалик кўп вақтга эмас, чунки лойиҳа иштирокчилари ҳали яна бир нечта соҳта ишлар хақида маълумотларни оммага эълон қилиб, қолган “йирик миқдорда”гиларини келажакка олиб қўйишмоқчи. Бу ҳақда “Фарғона” ахборот агентлигига “Диссернет” асосчиларидан бири, физик-математика фанлари доктори, рус физиги Андрей Ростовцев хабар берган.  “Биз аслида жуда кўп ишлар қилдик ва энди биз жавоб реакциясини кутмоқдамиз. Нафақат Тожикистондан, балки умуман Марказий Осиёдан. Бу ишлар талаб этилишини (кутмоқдамиз) “, – деди у.

“Эркин тармоқ жамоаси” аъзолари,- плагиатга қарши россиялик курашчилар ўзларига шундай ном танлаб,  март ойининг оҳирида Тожикистондаги диссертацияларни экспертизадан ўтказишга киришган. Илмий изланишлари аслида рус олимларига тегишли бўлган ва ўзларининг ватандошлари асарларини нусхалаш билан шуғуланган мансабдор шахслар, корхоналар раҳбарлари ва педагоглар ишларини деярли ҳар куни оммага эълон қилиб келишди. “Бу диссертацияларнинг барчаси Москва ва Санкт-Петербургдаги марказий кутубхоналарда сақланиб келинади. Плагиатни аниқлаб берувчи бизнинг дастур, россиядаги илмий ишларни текшираётганимизда кузата олади.  Биз узоқ вақт уларни четга суриб келаётган эдик. Улар шунчалик кўпки, тасаввурингизга сиғмайдиролмай, ҳатто додлаб юборишингиз мумкин”– деб ҳикоя қилади Ростовцев.

“Ойлик” бошланишидан аввалроқ жамоанинг веб-сайтида тасодифий танланган Тожикистондаги учта диссертация хақида оммага эълон қилинди. Уларга маҳаллий ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва журналистлар эътибор қаратдилар. “Биз, аҳвол жуда ёмон эканлигини билар эдик ва кейин, биз уларга ёрдам беришга – илгари четга суриб қўйилган кейсларни қайта ишлаб чиқиш ва оммага эълон қилишга қарор қилдик”-дея, ўз ҳикоясини давом эттирди олим. Унинг сўзларидаги асосий мураккаб жиҳат, ўша соҳта илмий ишлар муаллифлари ҳозирда нима билан шуғулланаётганлиги эди: “Биз, ҳатто Россияда (диссертацияси синовда бўлган) одамларнинг катта қисмини билмаймиз, уларни тополмадик. Улар кимлар, диссертация ҳимояси нима учун, кимларга керак бўлди, қаерда ишламоқда. Мутлоқо кул ранг сичқонлар. “

 “СССР ни қумсаш ҳамда вақт бўйлаб саёҳат

Ушбу материал ёзилган пайтда, “Диссернет” веб-сайтида 28 та тожикистонликлар “кейси” жойлаштирилиб, улардан 25 таси иқтисод фанлари номзоди ва докторларига таалуқли. Буларнинг дастлабкилари 2015 йилнинг декабр пайтига тўғри келади (кўп эҳтимолга кўра, бу резонанс келтириб чиқарган ҳолатлардан биридир).

Тожикистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти институти собиқ ректори Назруло Амиров антиплагиат тизимнинг ва бир тарафдан ўзининг аҳмоқлиги қурбонига айланди. Ҳозир у ўша университетнинг проректори лавозимини эгаллаб турибди. Амиров 2014 йилда “Тожикистонда гўшт ишлаб чиқаришни ривожлантириш” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади. “Диссернет” экспертларининг аниқлашича,  иқтисод фанлари доктори ўзининг диссертациясидаги матнларда “Россия” сўзини “Тожикистон” сўзи билан, “чўчқа” сўзини “қўй” сўзи билан,  “крестян хўжалиги” сўзини “дехқон хўжалиги” сўзи билан ва х.к. ўрнларини алмаштирган ҳолда,  Н.З. Гончаровага тақлид қилган. Ўз навбатида, Амировнинг ишлари билан Гончарова ишлари бутунлай бир-бирига мос келиб, фақатгина истисно равишда Гончарова ишлари уникидан олти йил аввалроқ бажарилган.

Ўтган йилнинг апрель ойида,  “Диссернет” мурожаатига мувофиқ Россия фан ва таълим вазирлиги томонидан Амировни олимлик даражасидан маҳрум қилган (олимлик даражасини бекор қилиш юзасидан даъво-аризаси диссертация ҳимоясидан сўнг, 10 йил ичида берилиши керак ва ушбу даврдан ўтиб мурожаатнома киритиш мумкин эмас.)

Бу ҳали тожикистонлик соҳта олимлар орасидаги биринчи ва ягона “маҳрум қилинган”лардан ҳисобланади. Навбатда эса яна икки нафари – Зафар Тайфуров ва Шохин Саидов турибди. Уларни ўз даражаларидан маҳрум қилиш юзасидан тавсиянома киритилган, бироқ якуний қарор ҳали қабул қилинмаган.

Тайфуров – юридик фанлари номзоди бўлиб, ўз диссертациясини Владимир Мясников ва Елена Мариналардан кўчирган ва машаққат чекмай библиографик рўйхатда уларни кўрсатиб ўтмаган. Шохин Саидов – Тожикистон таълими вазири Нуриддин Саид (Саидов)нинг ўғли бўлиб, Тожикистон Миллий университети Жиноят хуқуқи кафедраси доценти ҳисобланади. Унинг диссертацияси “СССР парчаланишидан пушаймон бўлганларнинг иштаҳасига мос келиши мумкин”  – дея “Диссернет” шарҳида қайд этиб ўтилган. Давомида- ушбу илмий ишни ўқиб туриб, сиз, Россия ва Тожикистон жиноий ва божҳона қонунчилиги шунчалар силлиқлик билан ўзаро мослаштирилгани, натижада деярли умуман бир-биридан фарқ қилмаслигини; қандай қилиб “Россия божхона чегараси”- “Тожикистон Республикаси божхона чегараси”, “РФ Жиноят кодекси” – “РТ Жиноят кодекси”, Россия Федерацияси Божхона кодекси (1993 ва 2004 йил) – “Тожикистон Республикаси Божхона кодекси” (2004), “Россия Федерацияси Олий суди Пленумининг қарори” – “Тожикистон Республикаси Пленумининг қарори”, ва Россия қонуншунос олимлар – тожикистонлик олимлар” бўлиб қолганлигини ҳис этасиз.

“Ахборо” маълумотига кўра, келгуси ёз мавсумида 34 ёшли Шоҳин, докторликни ҳимоя қилишни режалаштирилган.  Эътиборга молик тарафи шундаки, бундан уч йил муқаддам кичик- Саидов Тожикистоннинг энг нуфузли илмий мукофотини олган – яъни, Исмоил Сомоний номидаги мукофотни, шахсан президент томонидан топширилган.

Юқори мартабали соҳта олимлар орасида “ойлик ” давомида Бош вазир ўринбосари Давлатали Саид (Саидов), кадрлар масалалари бўйича президент ёрдамчиси Асадулло Раҳмонов  ва Хатлон вилояти раҳбари Давлатшо Гулмаҳмадзода ҳам қайд этилган. Айтгандай, Давлатшо Гулмаҳмадзода 2009 йил  Тожикистон қишлоқ хўжалиги иқтисодиёт институтида Амиров раҳбарлик қилган даврда  ҳимоя қилган.

Вақтлар пойгасига кўра, “Россия”  “Тожикистон”га  ўзгартирилиши, хаёлий ёзувларга ҳаволалар ва ўйламасдан қайта кўчирилган бегоналар иши – бу ҳали уларнинг дессиртацияларидан топилганларнинг тўлиқ бўлмаган рўйхати холос.

Яна 17 та “кейслар” Тожикистон олий ўқув юртлари собиқ ва ҳозирги ходимларининг илмий ишларига бағишланган. Улар орасидан, масалан, Тожикистон Давлат тижорат университети “Банк иши” факультети декани Абдукарим Қурбоновнинг диссертацияси билан танишиб чиқиш мумкин бўлиб, унда аънанвий равишда Россия Тожикистон ниқоби остига беркитилади, Москва Душанбега айланади, Россия Федерацияси Солиқ кодекси- Тожикистон солиқ кодексига, ва статистика хизматлари ходимлари эса келаси икки йиллик маълумотларни келтирадилар.

Тожикистон техника университети, иқтисодий назария кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори Зоир Юсупжоновнинг диссертацияси эътиборга молик ишлардан бўлиб, рублни- сомонига мос равишда, курсларни ўзгартирмасдан (яъни, рақамларни ўзгартирмасликка қарор қилган ҳолда) россияликлар дисертацясидан кўчириб олиб қўя қолинган.

Қолган ишлар фаолият тури аниқланмаган шахсларга ва корхоналарнинг топ-менежерларига тегишли, шу жумладан Душанбе сут комбинати бош директори Наврўз Комилов ҳам бўлиб, Тожикистоннинг энг бой кишиларидан бири сифатида тилга олинади.

Алоҳида тарзда яна бир соҳта олим, “Барки точик” энергохолдингнинг собиқ раҳбари Асли Назаровнинг  интилиш-харакатларини қайд этиб ўтиш керак,  у ўз диссертациясида  ҳар бир бетидан-бетигача, бошқа  бир муаллиф Сайфулло Амоновнинг асарлари асосида қайта ишлаб чиққан. “С.Н.Амонов пок илмий ижодкорлиги билан, изланувчининг ижодий фикр парвози учун очиқ жой қолдирмаган экан. Хусусан, учинчи шахсларнинг асарлари бўйича пагинал ёзувларни ва бу асарларга мос ёзувлар рақамларини ҳам ҳисобга олиш керак”- дея, Назаровнинг интилишларини “Диссернет” шарҳлаб ўтган.

“Ҳозир бизда кимдир ички ёзишмаларда, Тожикистон парламентини ҳам текшириб кўрайлик. У ерда диссертациялари бўлган кўплаб депутатлар бор”, дейди Ростовцев.  Дарҳақиқат, 63 депутатдан парламентнинг веб-сайтига кўра, 14 нафар фан номзоди, 11 доктор ва 1 академик (Бутунжаҳон комплекс хавфсизлиги Фанлар академияси) мавжуд. “Лекин мен учун, масалан, университет ректорлари ва факултет деканлари жуда муҳимдир. Агар улар ўзлари сотиб олган диплом билан ўқимаса, улар ёшларга қандай таълим беришлари мумкин. Россияда, биз, университетдаги  лавозимларни эгаллаши учун диссертациясини сотиб олган соҳта олимларга  асосий урғуни бермоқдамиз – дея сўзида у давом этиб,  – биз қиёсий социология билан шуғулланаяпмиз, ва агар биз Россияда сохта диссертациялар иерархиясини қандай тузилганлигини кўриб чиқадиган бўлсак, унда яримидан кўп иқтисод бўйича ишлар бўлади. Бундан ташқари, пастроқ кўрсаткичларда хуқуқ бўйича 20 фоизни ва 15 фоизини педагогик бўйича  ишлар ташкил этади. Уларнинг сони кўп, лекин Тожикистондаги каби эмас. Аксинча, у ерда сохта диссертацияларнинг ярмидан кўпи – педагогика, қолганлари эса иқтисодиёт эгаллайди. Энг қизиғи, хуқуқ ва тиббиёт бўйича ишлар унчалик катта бўлмаган улушни ташкил этади.

Биз, Тожикистонда педагогика соҳасида сохта диссертацияларни тайёрловчи учта “фабрика” ни топдик. Иккитаси – Душанбеда ва биттаси- Қўрғон Тепада. Бу конвейр нафақат тожикистонликларни диссертация билан таъминлаб қолмай,  балки эронликларга ҳам хизмат қилиб келган. Эронлик диссертацияларнинг ҳаммаси тожикистонликларники каби бир хил: росияликлар иши олинади ва “Россия” сўзи “Эрон” сўзи билан ўзгартирилади. Бу каби ишлар билан кўплаб эронликлар бор, лекин биз уларнинг кимлигини, кейинчалик улар қаерга йўқолиб кетган, уларга буларнинг нима кераги борлигини билмаймиз.

Биз, шунингдек, илмий изланиш билан шуғулланувчиларнинг Тожикистондан Қирғизистонга  диссертация ҳимоя қилиш учун боришган бир нечта ҳолатларни ҳам қайд этдик. Бундай воқеалардан бири, фикримизча, ҳатто сайтда эълон қилинган ёки яқин кунларда эълон қилинади (эҳтимол, 2013 йилда Б.Ельцин номидаги Қирғизистон-Россия славян университети қошидаги дискенгашда, ўз докторлик ҳимоясини қилган  Зоир Юсупжонов ҳақида гап кетмоқда). У ерда биз бир кишининг Тожикистонда  диссертация ҳимоя қилишга уринаётганлигини кўрамиз ва у муваффақиятга эришмагач, келаси йили Қирғизистонда диссертациясини ҳимоя қилмоқда. Аммо биз бу мамлакат билан ҳали ишламаяпмиз, бу масалани ҳозирча тизимли равишда ўрганиб чиқмадик. Ҳозирча  бу  оддий қизиқарли кузатув.

Сал кам ҳар иккисидан бири

 Сохта диссертациялар юзасидан изоҳ  талаб қилган “Фарғона”га, Тожикистон олий ўқув юртларининг, айниқса педагогика бўйича ходимлари, фақат анонимлик шарти билан гаплашишга рози бўлишган. Филология фанлари номзоди бўлган суҳбатдошлардан бирининг сўзларига кўра,  ҳозирги кунда унинг университетида деярли ҳар иккинчиси соҳта номзодлар ва докторлардан иборат экан.

Улар ҳеч қандай тасаввурга эга эмас- заиф ўқитувчилар ва ҳеч қандай тадқиқотчилар эмас. Аммо улар “олимлар” эканлиги билан фахрланишади, дейди университет ўқитувчиси. “Тожикистон кичик мамлакат, таълим тизимида ҳамма бир-бирини билишади. Маълум бўлишича, диссертация, эксперт кенгашлари ва ишларнинг раҳбарлари ўзаро бир-бирига яқин кишилар. Ҳамма нарсани ўзларини ёзадилар, ўзлари муҳокама қилишади, ўзлари тасдиқлайди. Собиқ, совет тузумида шаклланган олимлар бундай кўчирмакашликларни кўришиб, дастлаб ғазабланишди, ҳозир эса ҳеч нарса дейишаётгани йўқ.

Олий ўқув юртларида ишловчилар учун докторлик ва фан номзодликлари- бу кам иш хаққи учун қўшимча хақ тўланишидир. Амалдорларга илмий даражага эга бўлиш бу обрў ҳисобланади.  “Бу ҳудди занжирли реакцияга ўхшайди, бир киши ёзса, иккинчиси хафа бўлиб, мени ундан кам жойим борми дегандек. Ўзингиз ўйлаб кўринг, нима учун Хатлон вилояти раҳбарига диссертация ёзиш керак. Чунки бу мақом.  Ваҳоланки, деярли ҳамма унинг ёзмаганлигини ва умуман мавзудан йироқлигини яхши билади “- дея, суҳбатдош қайд этиб ўтди. Маҳаллий амалдорлар, унинг сўзларига кўра, асосан гуманитар фанлар бўйича ҳимоя қилишади. “Бу лаборатория ёки дала тадқиқотларини ўтказадиган бошқа соҳаларга қараганда осон. Ишларни қиёсий таҳлил қилиш учун, масалан, филолог мутахассисга буюритма бериши мумкин ва у ёзиб беради “, дея қўшимча қилди у.

Университет ходимига кўра буюртма бўйича диссертацияларни ёзиш Тожикистонда фойдали бизнес ҳисобланади. “Илм-фан доктори бўлишдан кўра бу иш янада фойдали ҳисобланади. Бу ишларни қиладиган жуда кўп олимларни биламан “, дейди у. “Фарғона” билан суҳбатлашган бошқа  бир университетнинг ўқитувчиси, ҳозирги пайтда Тожикистондаги докторлик диссертацияси 5 дан 10 минг долларга, докторлик диссертацияси эса 15 мингга тенг. “Ҳеч қандай амалдор диссертация ёзмайди, бу ҳақиқат”, – дея суҳбатдош таъкидлаб ўтди.

Иккала суҳбатдошлар, “Диссернет” билан боғлиқ воқеалар амалдаги плагиатлик холатига ҳеч қандай таъсир қилмаслигига ишончи комил, балки холат ундан баттар ёмонлашиши мумкин. “Ҳозир янада кўплаб соҳта диссертациялар бўлади. Россияда ислоҳотлар ва у ерда  бутунлай бу тизим ўзгартирилади. Россия Олий Аттестация Комиссияси (ВАК) ёпилмоқда, энди илмий даражалар Россия университетлари томонидан берилади. Тожикистонда эса энди ўз ОАКи мавжуд ва бизда тўлиқ тартибсизлик ва колхоз” бўлади. Яқинда биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Ва шу заҳоти ОАК бюллетенида плагиат топилди. Тожикистоннинг илмий фани учун бу шармандалик. Агар бу давом этса, яқин келажакда бизнинг олимларимиз халқаро миқёсда жиддий қабул қилинмайди”– дея ўқитувчи эҳтирос билан ҳикоя қилади.Унинг ҳамкасби бу фикрларга қўшилган ҳолда, ҳозирча ҳаммаси тинчиб туради, аммо хеч нарса ўзгармаслигини эътироф этди. “Тожикистон ОАКсида ҳимоя қилиш янада ёмон бўлади. Диссертацияларни конвейрларга қўйишади. Фан мамлакатда ҳозир ҳам йўқ, ва кейин эса умуман бўлмайди, аммо фан номзодлари ва докторлар жуда кўп бўлади”- дея у қўшимча қилиб ўтди.

Тожикистондаги “Диссернет” аналогини ишга тушириш керакми, деган саволга Андрей Ростовцев “Болалар, нималар қиляпсиз ўзи?” сериясидан жамоатчилик бахс-мунозарасини бошлаши кераклигини айтди. Шу билан бирга, республика ҳукумати бу ташаббусни ўзлаштириб олишиб, ўзларининг “Диссернет”ни яратишни эълон қилдилар – яқин кунларда улар маҳаллий олимларнинг ишларини Антиплагиат тизими ёрдамида текширишни бошлайдилар.

Анна Козырева

Манба: https://ozodandishon.org/2018/05/01/%D0%BD%D0%B0%D1%83%D1%87%D0%BD%D0%B0%D1%8F-%D0%B7%D0%B0%D0%BC%D0%B5%D0%BD%D0%B0-%D1%81%D0%B2%D0%B8%D0%BD%D0%B5%D0%B9-%D0%BD%D0%B0-%D0%BE%D0%B2%D0%B5%D1%86-%D0%B4%D0%B8%D1%81%D1%81%D0%B5%D1%80/

Асл манба Международное информационное агентство «Фергана»

Рус тилидан ufq.uz томонидан таржима қилинди.