Илмга эътиқод ва садоқат (давоми)

Шогирдларимнинг иши тайёр бўлса, мен улардан-да кўпроқ суюнаман. Тезроқ ҳимоя қилишларини истайман. Тиним билмайман. Бу борада қўлимдан келган барча ёрдамимни аямайман. Ахир, ҳеч бўлмаганда, шогирдларимнинг сони яна биттага ортади-ку! Менинг илмий мактабим яна бир ўқувчи билан тўлади-ку! Шогирдим тезроқ ҳимоя қилса, бу мен берган навбатдаги ҳосилдан нишона эмасми?! Бу менинг илм оламидаги маҳсул-дорлигимнинг даракчиси-ку?! Бунинг натижасида мен устоз сифатида тобора “мўл-кўл ҳосил бераётган улкан дарахт”га айланиб боряпман-ку! Бундан қувонмаслик мумкинми?! Наҳотки, шулардан ўзимни бенасиб айлаб, шогир-димнинг ҳимоя қилишига тўсқинлик қилсам?! Шогирдимга йўл бермаслик йўлини тутсам, менга оқ фотиҳа берган устозларим гўрида тик турмайдими? Уларнинг қарғишига қолмайманми? Наҳотки, булар ўз йўлига бўлса?!…

“Шогирдига йўл бермаётган устоз” тўғрисида ўйлаб, хаёлимга яна қуйидагилар ҳам келади: игнада қудуқ қазиб устоз мақомига эга бўлганлар барчасининг асл мақсади, жумладан, шогирд ҳам чиқариш эмасми? Ёшли-гида илмни тўплаб, устоз номини кўтариб юрган инсон уни харж қилмасдан қаёққа кетиши керак? Илм хазинасини ўзи билан орқалаб “қаро ер” томон йўл олиши лозимми? Ёки қора тупроққа ташлаб кетиши керакми?

Наҳотки, кеча эмас, балки бир неча асрлардан буён ўзига хос даъват сифатида янграётган

                           “Йигитликда йиғ илмнинг махзани,

                             Қарилик чоғи харж қилғил ани”

 – дейилган А.Навоий ҳазратларининг сўзларидан “устоз” тушмагур бехабар бўлса?! Ёки “Фарҳод ва Ширин”даги Фарҳод тилидан айтилган

                             “Ҳунарни асрабон нетгумдир охир,

                              Олиб тупроққа-му кетгумдир охир”

каби сўзларнинг илмни сарфлашга ҳам дахлдорлигини ҳис этишга “устоз” жаноблари ожиз бўлса?!

Шогирднинг чиқарилганлиги илмнинг харж қилинганлигидан дарак бермайдими?! У шундан далолат эмасми?! Илмни харж қилишдан қўрқиш керакми?! Ахир у харж қилсангиз-да, ҳеч қачон камаймайдиган якка-ю-ягона бойлик-ку! Шогирд чиқармаган устознинг мевасиз, ҳосилсиз дарахтдан нима фарқи бор?! “Ота-она”лар – устозлар – яхши ниятлар билан ҳаёт кечиришса-ю, “фарзанд” кўришни истамасалар, бундай ҳаётнинг кимга кераги бор? Унинг қизиқлиги қаерда қолади?! Устоз ҳаётининг мазмуни ва гўзаллиги, жумладан, шогирдлари билан ҳам белгиланмайдими? “Турна-қатор” шогирд-ларига эга бўлган забардаст устозларни кўриб кўзларингиз беихтиёр чақнамаганми?! Юрагингиз ҳапқириб кетмаганми?! Уларга ҳавасингиз кел-маганми?! Шундай тақдирни ўзингизга ҳам, ич-ичингиздан, истамаган-мисиз?! Наҳотки, шогирдига йўл бермаётган устоз, буларни инкор этса?! Кўр-кўрона бир четга суриб қўйса?! Ва ўз-ўзига шундай “тақдири азал”ни раво кўрса?! Қанча уринсам-да, мен буни тушунишга ожизман. Уни қабул қилиш-у, идрок этиш қўлимдан келмайди. Ёки Сиз ҳамма устозлар ҳам бундай хислатларга эга эмас дейсизми?! Бу масалада Сизга озгина ён берсам-да, лекин айтиб қўяй: аслида устоз сўзининг ўзи юқоридагиларни автоматик тарзда, кўр-кўрона тақозо этади; уларни устоз сўзидан  айро ҳолда тасаввур этиб бўлмайди.

Ёки “шогирдига йўл бермаётган устоз” шогирди “чиқиб” кетса, унга тегишли бўлган “илм нони”нинг яримта бўлиб қолишидан ташвишдамикан? Шундан қўрқади, деб ўйлайсизми? Ахир ҳар кимнинг ризқи ўзи билан-ку! Уни ҳеч қандай қудратли куч тортиб ололмайди-ку! Бунинг устига, биро-дарлар, “илм нони” оддий нон эмас! У ҳеч қачон яримта бўлмагай!

 “Тайёр бўлган ишга қарши устоз” ёки “шогирдига йўл бермаётган устоз” деган ибораларни ҳам ҳазм этолмайман. “Дўст”ларим! Бир пастгина тўхтанг. Тиниб нафас олинг. Омон бошдан дўппини ерга олиб қўйиб, бирозгина фикр қилинг. Ўйланг. Фаросат кўчасидан четга чиқманг. Ва ўз-ўзингизга қуйидаги саволларни беринг: ишнинг тайёр ёки тайёр эмаслигига, аслида, ким баҳо бериши керак?  Бундай масъулиятни ким ўз зиммасига олмоғи лозим? Бир пайтлар Сиз сажда қилган, остонасига бош уриб келган, этагидан маҳкам тутган, ишингизнинг ҳақиқий аҳволини билган ва бунга жавобгар бўлган устозми ёки бугунги кунда четда, кўчада туриб, устозингизга нисбатан сизни гиж-гижлаётган, “бекорчилик”дан унинг тагига “сув қўяётган” устозингизнинг “ғаним”ларими? Қилаётган “яхшилик”лари-дан “илҳом”ланиб, уларни устозингиздан устун, афзал кўраётган бўлсангиз, ўз вақтида нега ўшаларга шогирд тушмадингиз? Сиз устоз қидираётганда улар қайси “гўр”да эди? Сизга нисбатан “ғамхўр устоз” бўлишда ўз вақтида улар ўзларини кўрсатолмаганларининг боиси не?! Нега ўша пайтда ана шундай “ғамхўр”ларингиз борлигини кўролмадингиз?! Ё кўзингиз, узр, оқиб тушганмиди? “Устозим йўл бермаяпти”, деган “хулоса”га келишдан олдин иссиқ танангизга буларни бир ўйлаб кўрсангиз, бирор жойингиз камайиб қолмаса керак?!…

“Ишингиз тайёр бўлибди. Мен бунга кафилман. Лекин, афсус, усто-зингиз йўл бермаяпти-да! Аллақачон ҳимоя қилишингиз керак эди-я?!”,- дея “гиж-гижлаб”, тутаб турган “олов”ингизга керосин сепаётган ва сизга “ҳам-дард” бўлаётганларнинг барчаси “тайёр бўлган иш”ингизни, ҳеч бўлмаганда, бир варақлаб кўришганми ўзи?! “Тайёр” ишингизнинг ҳақиқий “аҳвол”идан улар огоҳми?! Аслида, улар ишингизга баҳо бериш борасида “илмий ҳуқуқ”қа эгами?! Шунга қодир, деб ўйлайсизми уларни? Мабодо уларнинг ўзлари бу борада, масалан, “офтолмолог” бўлиб, “нейрохирург”га “маслаҳат” беришмаяптими?! Уларнинг хатти-ҳаракати “Математика” ўқитувчисига “дарс” бераётган “Она тили” ўқитувчисининг ҳолатини сизга англатмаяптими?! Атрофингизда “гиргиттон” бўлиб, ишингизга юқоридаги тартибда баҳо берилаётганда масаланинг бу жиҳатларига ҳеч эътибор берганмисиз?!…

Энди бу гапни эшитинг: ўзгалар ноғорасига ўйнамаган тақдирда ҳам шогирд мақомига эга бўлган “илм шайдоси”га “Ишим тайёр бўлди!”,- дея ўз ишига ўзи баҳо беришни ким қўйибди?! Бу ўринда, “Ишим тайёр!”, – деб ўз-ўзига баҳо бераётган “шогирд”нинг хатти-ҳаракати Сизга бир умр қозон атрофига яқинроқ келмаган “ошпаз”нинг “Ширин таомим тайёр бўлди!”,- деганини эслатмаяптими?! Ёки бу нарса тиббиёт кўчасига доримаганнинг “Беморни операция қилишга тайёрман!”,- дейиши билан бир хил эмасми?! Наҳотки, бу нарса Сизга тормоз, руль, педаль ва ҳ.к.ларнинг амал қилиш механизмидан бехабар бўлишига қарамасдан “Автомобилни ҳайдашга тайёрман!”,- дея инструкторни жон-ҳолига қўймаётган “ишқибоз”нинг хатти-ҳаракатидан дарак бермаса?! Аслида, “шогирд”нинг бундай “позиция”си Сизга “Адабиёт”дан зўрға дарс бераётган “филолог”нинг Пифагор теоре-масини исботлаш борасида кучли математик билан “тортишув”ини билдир-майдими?!…

Шу боис, айтиб қўяй, ўз ишига ўзи бундай баҳо беришга ҳеч қандай, ҳатто, “Мана мен!”, дейдиган “шогирд жаноблари” ҳам қодир эмас. Эси-ҳуши жойида бўлган шогирд устозга шогирд тушган пайтидан то оқ фотиҳа олгунига қадар бу “ҳуқуқ”дан маҳрум бўлганлигини билиши керак. Аслида, бундан уч йил бурун ишининг тайёр бўлганлигини ўзи мустақил билувчи, устозининг маслаҳатига “зор” бўлмаган “доно шогирд”га устоз не даркор?! Олий Аттестация Комиссияси томонидан, масалан, диссертация матни ҳажмига нисбатан қўйилган оддийгина минимал талабни бажаришни уддаламасдан, диссертация айрим бобларининг алоҳида параграфини бор-йўғи 4-7 варақ ёзишга “қурби етган” ва бир тийинга қиммат бўлган, даққиюнусдан қолиб кетган, айтилавериб сийқаси чиққан, қайта-қайта такрорланаётган куракка турмайдиган “қимматли фикр” ва “таклиф”лардан иборат бўлган “диссертация”ни “кирпич” шаклига келтириб, юмалоқ-ястиқ қилиб, устозига тақдим этган “шогирд” “Ишим тайёр. Ҳимоя қилишга устозим йўл бермаяпти!”,- деб аюҳаннос солишга ҳақлими?! Устози “шогирд”ининг йўлини “тўсаётган” шогирдга “ҳамдард”, унинг “аза”сига, “ғам-у-андуҳи”га шерик бўлаётганлар, “дўст” бўлиб ёнида тураётганлар нега масаланинг бу жиҳатларини ҳисобга олишмайди?!…

Устознинг илмий раҳбар ёки маслаҳатчи сифатида ёзма равишдаги розилигини олиш арафасида: бор “нағма-усули”ни кўрсатган; ҳеч қандай разилликлардан қайтмаган; бўлажак “шогирд”нинг номард эканлигидан огоҳ устознинг қаршилик қилгани сайин ўзининг устоз томон “интилиш”ини ҳар томонлама кучайтирган; шогирд тушиш нияти қатъийлигини “намойиш” этиб, устознинг энг “нозик жой”ларидан тутган; гаплари-ю, илтимосларини устоз рад этолмайдиганларнинг биттасини ҳам қолдирмасдан “ўртага ташла-ган”; “Устоз! Илм йўлида Сиз фақат йўл-йўриқ кўрсатиб, маслаҳат бериб турсангиз бўлди! Бу масалада “Ёт!” десангиз, ётаман, “Тур!” десангиз, тураман!” қабилидаги ваъдаларини бериб, қасамларни ичиб ташлаган; унга ишонмасликнинг ҳеч иложини қолдирмаган; охири устозликка “таслим” этган; розилигини олгандан сўнг эса илмий тадқиқотни амалга ошириш учун ажратилган йиллар давомида бирор марта ҳам “қора”сини кўрсатмаган; йиллар ўтиб, бир кун пайдо бўлган ва “Мана домлажон, диссертациям тайёр бўлди!”,- дея устози олдига қимматли муқовали, ҳақиқатан ҳам ташқи кўринишидан “Мана  мен!”,- дейдиган диссертацияни эслатувчи “бир нарса”-ни қўйган; ёнига “Мана бу диссертациямнинг “болача”си, яъни “Авторефе-рат”и”,- деб “иккинчи нарса”ни ҳам “тиқиштирган”; касофатли тарзда иш тутиб, ўзига хос тарздаги “илмий фалокат”ни содир этган; ташлаб кетилган “материал”ларга устоз шафқат кўзи билан қараган бўлса-да, уларнинг “илм сувлари” билан лиммо-лим тўлиши ўрнига “ғайриилмий саҳро”да эканлиги  тасдиқланганидан сўнг яна “ғойиб” бўлган; бошқа қайтиб келмаган; бунинг ўрнига бир пайтлар этагидан маҳкам тутишга астойдил интилган устозига нисбатан энди фисқи-фасодлар, туҳматлар, “ёмон отлиқ” қилувчи гаплар ва ҳ.к. шунга ўхшашларни “юбориб”, устози билан яхшигина “ҳисоб-китоб” қилган; шундан сўнг ҳам устози ҳузурига ўз “қўллаб-қувватловчилар”ини юборишдан чарчамаган; ҳамма кўринса-да, ўзи кўринмаган;  устоз боши узра барча ёр-у биродарлардан ажралиб қолиш “булут”и тобора қуюқлашганда, ўз ҳузурига ташриф буюрган навбатдаги “катта бошини кичик қилиб келган” биродарларидан бирига “Олдимга келсин. Бундай вазиятда қандай қилиб ҳимоя қилишнинг йўлини кўрсатаман”, деганда устоз номини “булғаган” номард “шогирд”нинг, гўё ҳеч нарса бўлмагандек, гоҳ сурбетларча тиржайиб, гоҳ ярашмаган илиқ табассум ҳадя этишга интилиб, “ўқдек учиб”, устози ҳузурига “ғолибона” келган бўлса-да, қўрқиб қалтираб қанот қоқиб қолган жўжадек турган “шогирд”нинг “Ҳимоя учун устозим йўл бермаяпти”, деган ондаёқ тили кесилиб кетилмаганига ҳайронман?! Бундай пайтдаги устознинг ҳақиқий, принципиал позицияси нега номард “шогирд” томонидан бундай эътироф этилиши керак?!…

Бу ерда масаланинг яна бир жиҳатини ҳам эътибордан четда қолдир-маслик лозим. Иши  ҳақиқатан ҳам тайёр бўлса, нега у орадан 3 йил ўтиб ҳам ҳимоя қилишнинг уддасидан чиқолмабди?! Ахир тайёр ишнинг тезроқ ҳимоя қилинишидан, ҳеч бўлмаганда, “норози шогирд” ишлайдиган ташкилот, ҳимояни ўтказадиган кенгаш, вазирлик, мувофиқлаштириш маркази, Олий аттестация комиссиясининг барча-барчалари бирдек манфаатдор-ку! Бундай пайтда уларнинг ҳаммаси ҳам фақат “адолат”сиз устознинг қошу-қовоғига қараб ўтиришмас?! “Шогирд”га бирор-бир йўл-йўриғини кўрсатишар. “Тайёр иш”ини нега “шогирд” уларга кўрсатмабди?! Қўрқибдими? Ёки “Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди!”, – деган ақидага риоя қилиб, ундан кўра осони устозининг “гўрига ғишт қалаш”ни афзал билибдими?! Ким айтди у нокас “шогирд”га у жойларда  фақат “қарға”лар ўтирибди, деб?! Билиб қўйинг: ҳақиқий тайёр ишнинг ҳимоя қилинишига ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди.

Бу борада масаланинг яна қуйидаги жиҳати ҳам бор: 3 йил давомида “тайёр иш”ини ҳимоя қилолмасдан, бунга асосий айбдор сифатида устозини кўрсатаётган “гўрсўхта шогирд” чиқарган шогирдлари устозини бир тийинга олмаслигини билар экан, нега у “устоз”га шогирд тушибди? Нега унга “яқин”лашибди? Кўзи кўр ёки қулоғи кар эканми? Ундай “устоз”га “шогирд” тушишдан олдин “Мен шогирд тушмоқчи бўлган устознинг шогирдлари нега уни бир тийинга олмаяпти?”,- дея ўз-ўзига савол бермабдимикан? Нега ҳушёр тортмаганикан? Нега сўраб-суриштирмабди? Агар “шогирд”лар “усто-з”ини бир тийинга олмаса, бу ерда “бир бало”нинг борлиги мутлақо аниқ-ку?! Вазиятнинг соғлом эмаслиги кўрга ҳассадек маълум-ку! Наҳотки, шу нарсага “устоз”нинг этагидан тутаётган пайтда “шогирд”нинг фаҳм-фаросати етмаган бўлса?! Унда юқоридаги вазиятнинг вужудга келишида ким асосий айбдор бўлиши керак?!…

“Шогирд” тилидан отилиб чиққан ва “…етиштирган, лекин улар дом-ламни бир тийинга ҳам олмайди”, деган мазмунда ифодаланган иборага ҳам жиддий эътирозим бор. Нима десангиз денгу, лекин “Ҳаёт!” деб аталмиш мактабнинг кўрсатишича, “шогирдлари бир тийинга ҳам олмайдиган” кўплаб “шогирд”ларни чиқарган устоз деярли бўлмайди. Чунки, аввало, бу тоифа-даги “устоз”га кўплаб шогирдларни чиқариш насб этмайди. Шу нарса унга раво кўрилмайди. Бундай баҳога лойиқ “устоз”, аслида, тасодифан бир ёки камдан-кам ҳоллардагина бир неча “адашган” шогирдларни “чиқариш”га муваффақ бўлиши мумкин. “Шогирдлари бир тийинга ҳам олмайдиган устоз” биринчи “шогирд”ини “чиқарган”идаёқ ҳаммага “отнинг қашқаси”дек маълум бўлади-қолади. Бундай “қашқа устоз” атрофида ҳақиқий шогирд-ларнинг “гирдикапалак” бўлганини қаерда кўргансиз?! Аксинча, шогирд-ликка тушмоқчи бўлган ва эс-ҳуши жойида бўлган шогирдларнинг барчаси ундан “қочади”лар, ҳазар қиладилар ва уни четлаб ўтадилар. Шу боис, “шогирдлари бир тийинга олмайдиган устоз” номи билан “машҳур” бўлган “устоз”га “пачка”лаб шогирдлар чиқаришга йўл бўлсин?!…

Яна бир фикр: устозининг ҳақиқий илмий позициясини эътироф этмас-дан, номардларча “ҳимоя учун устози унга йўл бермаётганлигини” рўкач қилиб, устозига нисбатан “гўллик” этагини қоқиб “ҳимоя” қилган битта-яримтанинг борлигини ҳам ҳаётнинг ўзи, онда-сонда, кўрсатмоқда. Нима қилайлик, бу онларда, ҳақиқатан ҳам айшни нодон суриб, кулфатни доно тортаяпти. Лекин, билиб қўйинг, хоинларча бундай йўл тутиб, устоз юзига оёқ қўйганлар учун қандай илмий тақдирнинг кутиб тутганлигини ҳам ҳаётнинг ўзи ўша ондаёқ яққол, очиқ-ойдин кўрсатаяпти. Мана улар: “ҳимоя”си “тўй”дагидек эмас, балки “аза”дагидек ўтмоқда; хиёнат йўлини тутган “шогирд” маъруза учун минбарга “ота-она” меҳрига зор бўлган, иложсиз қолган етим боладек бўзлаб, мўлтираб, юрагини ҳовучлаб чиқмоқда; собиқ устоз мардларча туриб берганида ҳам “етимча шогирд”нинг “инфаркт” ёки “инсульт” ҳолатига тушишига бир қадам қолмоқда; масхарали аҳволга тушиб, ҳаётда устоз кўрмаган шогирддек ҳар мақомга йўрғаламоқда; ҳақиқий илмий доираларда бир умр “писиб” умргузаронлик қилиш насиб этмоқда; отнинг устида бўлганида ҳам уни ҳар қандай “ит” қопмоқда; “фан доктори” ёки “профессор” “мақом”ига эга бўлса-да, оддий бакалавр ёки магистр уни доим “қон-қон” қақшатмоқда, йиғлатмоқда, устидан кулмоқда, масхара қилмоқда. Улар бир умр ота-она дуосидан ҳам кучлироқ бўлган устоз дуосига зор бўлиб ўтмоқда. Буларнинг барчаси устозига хиёнат қилган “шогирд”ларга жамият ва табиатнинг ўзига хос “инъом”и ҳисобланади. “Шўр пешона шогирд”ларга ёзилган “тақдири азал” ва ҳаёт объектив реаллиги ҳам ана шулардан иборат.

Ишонмаслигингиз мумкин, лекин бу “азоб”лар бир кунмас, бир кун ўз “куч”ини, албатта, кўрсатажак! Кўрсатаяпти ҳам: назарларида устозни “оёқ-ости” қилганларнинг ўзлари ҳозирданоқ оёқ-остидадир; амал-тақал қилиб, шармандаларча аудиторияга кириб чиқаётган бўлишларига қарамасдан, улар ҳақиқий илм дунёсида сариқ чақачалик ҳам қадр-қимматга эга эмаслар; тушкунлик кайфияти уларга тинчлик бермаяпти; нопок нарсаларга муккадан кетилаяти; ўз-ўзини “овутиш”нинг сира иложи бўлмаяпти; ичкиликка руж-у қўйилаяпти; устоз босиб ўтган йўлларни босиб ўтиш уларга насиб этмаяпти; минг чиранишмасин, устоз айтган “қўшиқ”ларни ўша “парда”ларда ижро этолмаяптилар; қанчалик ҳаракат қилаётган бўлишларига қарамасдан устоз ўтирган хизмат лавозимлари ва курсиларида ўтиришнинг иложини топишол-маяпти; ҳеч бўлмаганда, “илмий ҳаёт”дан ҳақиқий “лаззатланиш” кайфияти ҳам уларга насиб этмаяпти. Бундайларнинг “илмий тақдир”и менга илм-фан оламида нафис ва нозик, қалбларни жунбўшга келтириб, титратиб турувчи, димоқларни қитиқловчи “Тановор” куйи таралиб турганда “твис”га туша-ётган “раққоса”нинг маза-матрасиз, беўхшов ҳаракатларини эслатади. Ўзига ана шундай илмий тақдирни раво кўрган “шогирд”лар, майли, иложимиз қанча, шундай тарзда иш тутаверсинлар…

Юқоридаги мулоҳазаларим билан мен Сиз таъкидлаган вазиятга ўхшаган ҳолатларнинг вужудга келишида фақат “устоз”лар ёки фақат “шогирд”лар сабабчи демоқчи эмасман. “Устоз”ларни оқлаб, “шогирд”ларни қораламоқчи ёки аксинча иш тутиш ниятидан ҳам йироқман. Мени кўпроқ шундай ҳолатнинг вужудга келганлиги ташвишга солади. Фикримча, бундай аянчли, ғайрилмий вазиятнинг вужудга келмаслиги учун шогирд устоз танлашда, устоз эса шогирдликка қабул қилишда адашмаслиги керак. Адашилдими, юқоридаги “фожеа”нинг келиб чиқиш эҳтимоли кучая боради. Бу ерда етти ўлчаб, бир кесиш ҳам, ҳой-наҳой, камлик қилади.

Бу ўринда қуйидагиларни ҳам айтмасам бўлмайди: анча йиллардан бўён, не қилайки, илмий тақдирим туфайли устозлик курсисида мен ҳам ўти-рибман. Аммо ҳеч қачон “Устозингман!”,- деган сўзни ишлатмаганман. Бун-дан кейин ҳам уни ишлатишни Аллоҳим менга насиб кўрмасин. Умрим охиригача ўз-ўзимга ҳам шу сўзни ишлатмасликни раво кўрган бўлардим. Ҳатто менга қарата айтилаётган “Устоз!” ёки “Устозим!” деган табаррук сўзлар ҳам, ҳеч бўлмаганда, вужудимда икки хил “реакция”нинг содир бўлишига олиб келади. Агар шу сўзлар ҳақиқий шогирдларимнинг дил тилидан чиқса, тўғриси, ўзгаларга сездирмасдан яйрайман. Лекин уларни ноиложликдан, тил учида, бошқа иложини тополмасдан, ўз-ўзини мажбур қилиб айтадиган “шогирд”ларга ҳам дуч келаман. Қуруқ, сохта, ҳиссиз, сассиз, ҳаёсиз, айёрона, макр билан, бирор бир нопок мақсадларни кўзлаб, шундай табаррук сўзларни увол қилиб айтаётган уларнинг бу “сўзлар”и менинг ғашимни келтиради, энсамни қотиради. Аллоҳим шундай “шогирд”-ларни менга раво кўрмаганлигидан хурсандман. Барча ҳақиқий устозларнинг ҳам улардан йироқ юришларини чин дилдан истайман.

Ва ниҳоят, берган саволингизнинг, айниқса, шу кеча-ю, кундузда, сиёсий жиҳати ҳам бор эканлигини эътироф этмасликнинг ҳеч иложи йўқ деб ўйлайман. Эсингиздами, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги қарорида мамлакатимиз олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифалар белгиланган бўлиб, уларнинг бири сифатида “олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интегра-циялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш” белгиланган.

Энди бошқа ҳеч бир нарсага мутлақо эътибор бермасдан, Сизнинг саволингизда акс этган мудҳиш ҳолатни вужудга келтиришда ўзларининг “муносиб” ҳиссасини қўшаётган баъзи бир “устоз” ва “шогирд”ларнинг “старт”ни шу ердан олишига бир назар ташлайлик-чи, қачон “марра”га етиб келарканмиз-у, қандай “картина”нинг гувоҳи бўларканмиз?! Шогирднинг иши тайёр бўлганига уч йил бўлишига қарамасдан “устоз” унга йўл берма-ётган бўлса, унда олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳ-камлаш билан боғлиқ бўлган вазифани бажаришнинг қандай иложи бор?! Устознинг оқ фотиҳасиз “Ишимнинг тайёр бўлганига уч йил бўлди. Ҳимоя қилишга устозим йўл бермаяпти”, – деб ўз ишига ўзи баҳо бериш “салоҳи-яти”га эга бўлган “шогирдча”ларга таяниб, қандай қилиб олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш мумкин?! Устоз ва шогирд ўртасида ғайриилмий муносабат таркиб топган бўлса, олий таълимдаги илм-фаннинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш тўғрисида  ўйлаш мақсадга мувофиқми?! Дастлаб, устозининг “патаги”ни ҳам ялашга тайёр турган бўлса-да, сўнг унинг кўрсатмаларига амал қилмайдиган, илмнинг игнада қудуқ қазиш билан баробарлигини идрок этишга қодир бўлмаган, бешикдан то қабргача илм излаш кераклиги, ҳатто, хаёлига ҳам келмаган ожиз-у, ожизалар ҳисобидан олий таълим муассасалари профес-сор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини оширишнинг иложи борми?! Илм олами булғаниб, баъзи бир “устоз” ва “шогирдча”лар ўртасида бундай муносабатлар “сасиб”, бад-бўй, нохуш “ҳид”лар таратиб турганида иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш мумкинми? Буларнинг барчаси, ўзига хос тарздаги, “илмий фожеа”нинг юз бераётганлигини англат-майдими?! Улар яхши ниятлар ва орзу-умидлар билан барчамизнинг бахту-иқболимизни кўзлаб юртимизда юргизилаётган оқилона сиёсатга нисбатан бизнинг нодонларча қаршилигимизни билдирмаяптими?!…

Назаримда, бу саволлар танасида, озгина бўлса-да, иссиғи бор бўлган ҳар бир “устоз” ва “шогирд”ни, мушук сичқонни олиб борганидек, бурчакка “тиқиб қўйиш”и турган гап. Бунинг устига, Президентимиз қарорида олий таълим тизимида фаолият кўрсатаётган барча устозлар ва шогирдларга нисбатан вазифанинг, жумладан, юқоридаги тарзда қўйилиши унинг давлат сиёсати даражасигача кўтарилганидан даракдир. Зеро, давлат сиёсатининг ўзига хос “олов” эканлиги, у билан асло ўйнашиб бўлмаслиги, ўйнашганлар эса, албатта, жизғанак бўлиб, куйиб қолиши мумкинлигининг муқаррарлиги инобатга олинадиган бўлса ва буни юқорида Сиз таъкидлаган вазиятни вужудга келтирган “устоз” ва “шогирд”лар ҳис этса, дунё уларнинг кўзига тим-қоронғу, тор кўриниши, мутлақо аниқ. Шу боис, Президентимизнинг ҳар биримизга дахлдор бўлган бу қарори, жумладан, шогирд ва устоз ўртасида вужудга келган Сиз қайд этган мудҳиш вазиятни яхшигина “доза”да “дезинфекция” қилса, мен асло ажабланмасдим.

Лазизжон Бахранов: Баъзида шогирдлар устозлараро муносабатлар қурбонига айланади. Тарихда бунга мисоллар кўплаб топилади. Устоз-домлалар ўзаро чиқишишмаса, нимага энди жабрини шогирд тортиши керак? Бу ҳолда холислик, объективлик каби юксак илмий мезонлар қаёқда қолади? Айрим устозлар шогирдларга шу тариқа намуна кўрсатиб, ибрат бўладими? Яқинда ҳимоя қилиб, масъул ўринга тайинланган диссертантнинг хулосасини қаранг: менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман! Мана, илму толибнинг етиб келган манзили!!! Бу манзил – тубан манзил,  дейман-у яна, балки шу пайтгача қон ютгандир, уни ҳам ўзгалар аламга ботиришгандир, деган ўйга толаман. Наҳотки, бу иллат устоздан шогирдга, авлоддан авлодга суяк суриб кетаверса? Бу, ахир, олимлик маснадига ярашмайдиган ҳол-ку?!

Тоҳир Маликов: Ўзимни анча йиллардан бери қайта-қайта қийнаб келаётган савобли саволни бердингиз. Айлантирмасдан, бор гапни айтдингиз-қўйдингиз. Дангал берилган савол худди шу тарздаги жавобнинг қайтарилишини тақозо этади. Шу боис айтиб қўяй, “менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- тарзида иш тутган ва тутаётган айрим “илм аҳли” вакилларининг анчагинасини кўрганман ва ҳамон кўряпман. Ана шундай “кўрсатиб қўйиш” натижасида уларнинг “ҳузур”ланганларини ҳам биламан. “Завқ-шавқ”қа тўлганларининг гувоҳи ҳам бўлганман. Шундай разиллик орқасидан “лаззатланадиган”лар ҳам бор. “Бопладим!”, “Қойил қилдим!” – дегувчилар ҳам, афсуски, топилади. Уларга қарата ошкора ва ўз жойида “Садқаи олим кет!” ёки “Суф-эй, сендек “олим”га!”, – дегим келади-ю, лекин шундай тоифадагиларга нисбатан гапларимнинг натижасизлиги, бесамарлигини олдиндан билиб, иложсиз тил тишлайман.

Лекин не қилай, ана шундай тарзда гўё “ғалаба нашидаси”ни сураёт-ганларни кўриб, барибир, уларга ачинаман. Бундай “қилмиш”лари эвазига уларнинг гуноҳи азимга, тубанлик ботқоғига ботиб кетаётганларини ҳис этиб, раҳмим келади. Нега энди ўзига “қаршилик қилган домла”нинг “алами” унинг шогирдидан олиниши керак?! Бу гуноҳсизни гуноҳкор дейиш билан баробар эмасми?! Шогирднинг “гуноҳ”и нимада? “Қаршилик қилган домла”-нинг шогирди бўлганидами?! Наҳотки, “қаршилик қилган домла”дан “ўч” олишнинг энг “зўр йўли” унинг шогирдини “таъзирини бериш” бўлса?! Бу ожизлик аломати эмасми?! Бундан ўта пасткашликнинг “ҳид”и келмай-дими?! Бу “ўч” олувчининг разолат-у, жаҳолат ботқоғига ботганлигидан дарак эмасми?! Наҳотки, ўзини заррача ҳурмат қилувчи ва яна олим номини кўтариб юрувчи шуни ўзига раво кўрса?! Бу билан у “қаршилик қилган домла” олдида яна бир бора ўзининг ожизлигини, кучсизлигини, заифлигини, иложсизлигини, разиллигини намойиш этмаяптими?!…

Шу ўринда “қаршилик қилган домлалар” иборасининг изоҳ талаб экан-лигини қайд этмоқчиман. У ўзига нисбатан бир неча аниқликлар кирити-лишини тақозо этади. Аввало,  бу номни ҳақиқатдан ҳам кўтариб юрганлар сони, аслида, бармоқ билан санарли. Кўпчилигимиз ўзбекчилик қилиб, андиша ва ҳ.к.ларга бориб, лозим бўлган ҳолларда ҳам, вужудимизни ўтли виждон азоби ёндириб турган бўлса-да, олимликка даъвогарнинг бизга тақдим этган “материали”ни кўриб, фиғонимиз фалакка чиққан бўлишига қарамасдан, ўзимизча “шайтонга ҳай бериб” “қаршилик қилиш кўчаси”га кириш ниятида эмасмиз. Фанимизга хиёнат қилаётганимизни сезсак-да, бу масалада принципиал позицияда туришни ўзимизга эп кўрмаймиз. Қалб амрига кўра иш тутсак, бошимизга “бало тошлари” ёғилишини сезамиз. Номимиз “ёмон”га чиқишини ҳам олдиндан биламиз. “Тўғри гап туққанингга ҳам ёқмайди”ни эслаб, ўзимизни юпатамиз, таскин берамиз ва фанимизга хиёнат сари йўл тутишни афзал биламиз: илм оламининг “патаги”га ҳам арзимайдиган фикрни кўкларга кўтариб мақтаймиз; бир тийинга ҳам қиммат бўлган “таклиф”ни, билсак-да, унга “юксак баҳо” берамиз; айтилганига бир неча аср бўлса-да,“илм шайдоси”нинг ундан бехабарлигига кўз юмиб, уни “оригинал” деб эътироф этамиз ва ҳ.к. Қарабсизки, бўрилар ҳам тўқ, қўйлар ҳам омон.

Ундан ташқари, “қаршилик қилувчи домлалар” иборасини ўз онгига сингдирган нодон “илм аҳли вакиллари” илм йўлини равон деб ўйлайдилар, шекилли. Ким айтди уларга илм йўлини теп-текис, сип-силлиқ, қаршиликсиз деб?! Бундай ўйловчилар тушларини сувга айтишсин! Бу йўл улар ўйлаганда-гидек бўладиган бўлса, нега илмга эга бўлиш игнада қудуқ қазиш билан тенглаштирилди?! Шу муносабат билан билмасак, билиб қўяйлик: илм йўли учун равонлик, теп-текислик ва қаршиликсизлик асло хос эмас; бу йўл – “тошлоқ” йўл; гоҳ-гоҳида унда катта-катта “харсанг”лар ҳам учраб туради; унинг “чақир тиканакли” жойлари ҳам бор; кўз илғамас “жарлик”-у, “жаҳан-нам”лар ҳам шу йўл атрофида; унинг кўп жойлари “электр чироқлари” билан “нурафшон” қилинмаган; унда “светофор”лар йўқ; йўлнинг катта қисми қуш учса – қаноти, одам юрса – оёғи куядиган “саҳрои-азим”дан ўтади; унинг ҳар икки томонида дам оладиган “кемпинг”лар, деярли, учрамайди; “ташналик азоби” бу йўлнинг доимий ҳамроҳи; бу йўлда “машина”да юриб бўлмайди; унда фақат оёқни “яланг” қилиб, иштонни тиззагача шимариб, белни букиб, қўлни кўксга қўйиб, шошмасдан, оҳиста юрилади; бу йўл уни яхшилаш мақсадида “таъмир”га ҳам муҳтож бўлмаган якка-ю-ягона йўлдир…

Илм йўлининг ҳақиқий “аҳволи” шу бўлса, унда “қаршилик”сиз “чо-пиш”нинг иложи борми?! “Чопиш” у ёқда турсин, унда ҳатто бир маромда “юриш”нинг ҳам иложи йўқ. “Чоп”моқчи бўлсангиз, бошингиз, албатта, “харсанг”ларга урилади. “Тошлоқ” йўлда “чопиш” оёқнинг чақа бўлишига олиб келади. Бу “жараён”да оёғингизга “тикан”лар ҳам киради… Бундай “қаршилик”ларни ўзингизга истамайсизми, марҳамат, ҳушёр бўлинг! “Илм қулоғи”нгиз доим “дик” турсин! Уйқу нима эканлигини билмасдан “илм кўзи”нгиз доим “очиқ” бўлсин! “Қудуқ”ни белкуракда эмас, игнада қазинг! Ҳеч қандай қаршиликка дуч келмайсиз! Бунга ана шундай “азоб”лардан роҳатланган, лаззатланган мен кафолат бераман!…

Илм оламига янгидан кириб келаётганларнинг “илмий изланишлари натижалари”га,  юқорида қайд этилганидек, “қаршилик қилувчи домла”лар ҳам, оз бўлса-да, бор. Менимча, уларнинг борлигига шукр! Акс ҳолда, улар-нинг “қаршилик”ларисиз илм дарёси, аллақачон, ифлосланган бўлармиди?! Аллақачонларданоқ бу дарёдаги зилол сувларнинг ўрнини “бўтана”, ифлос-ланган сувлар эгаллармиди?! Бундай илм дарёсининг сувларини истеъмол қилиш оқибатида ғайриилмий “эпидемия” тарқалиб, зиё нурларини тарқа-тувчи илм қуёшининг юзини зулмат булутлари тўсармиди?!

“Сен менга тегма. Мен сенга тегмайман” қабилида иш тутувчи “илм аҳли” вакилларидан фарқли ўлароқ, бу тоифага кирувчи “қаршилик қилувчи домла”лар, масалан, оддийгина, ҳатто, ўз ихтисосликларига оид сўз ва ибораларнинг тўғри ёзолмайдиганларга илм оламига парвоз қилишда “оқ фотиҳа” беролмайдилар. Диссертация билан ҳисобот, илмий ишланма билан амалий ишланма ўртасида фарқни кўришга қодир бўлмаган “кўзи ожиз” “илм аҳли” вакилларини ҳеч қачон қўллаб-қувватламайдилар. Бирор марта ҳам азиз жонини қийнаб кутубхонага ташриф буюрмаган, илмга дахлдор бўлган биргина китобни ўқимасданоқ боши “тарс” ёрилган “шоввоз”га қуллуқ қилмайдилар. Фамилияси келтирилган иқтисодчи олимнинг, ҳатто, эркак ёки аёл эканлигининг фарқига бормаганларни қўллаб-қувватлашдан ҳазар қила-дилар. Гап боғ хусусида кетаётганда, юзсизларча тоғдан келаётган илмдан йироқ кишининг илмни даъво қилишини сира истамайдилар. Илмий тадқи-қотни амалга оширишнинг оддийгина қоидаларидан бехабар бўлганларга, бамайлихотир, “Бемалол келаверинг! Ҳаммамизга етади!”, – дея қучоқ очмай-дилар. “Илм!”, деганда кўзларига севинч ёши келмайдиган, қалби титрамай-диган, оқаётган қони кўпирмайдиган, вужуди жунбўшга келмайдиганлардан йироқ юрадилар. Улар аксинча иш тутиб, “борини – бор, йўғини – йўқ” дей-дилар. Бундай “характер”ига кўра, улар, баъзи нодонлар назарида “қаршилик қилган домла”лар сафидан жой олсалар-да, менимча, ҳақиқий савоб шуларга насиб этаяпти. Чунки улар келтирадиган кулфати ниҳоятда даҳшатли бўлган илмий жиноятлар содир бўлишининг олдини олаяптилар. Назаримда, ана шундай “қаршилик қилувчи домла”лар бўлмаганда “илм гулзори” яхши хониш қилувчи “булбуллар” билан  эмас, балки  хунук, ёқимсиз сайровчи “қарға-зоғлар” томонидан аллақачон “ишғол” қилинган бўлур эди.

Айримлар “Менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- дея “илм саҳнаси”га чиқаётганларни сира иккиланмасдан, табиий тарзда, қарши олишади. Пинакларини ҳам бузишмайди. Киприк ҳам қоқишмайди. Бу масалада илм дунёсини сув босса, уларнинг тўпиғигача ҳам чиқмайди. Ахир, улар назарида, “Гадонинг душмани – гадо бўлади”, – деган азалий ақида бу ерда ҳам ўз кучини кўрсатмоқда-да! Шу боис, бу ердаги масаланинг яна бошқа бир жиҳати ҳам борлигига эътиборингизни қаратмоқчиман.

Гап шундаки, “қаршилик кўрсатган домлалар”нинг зарбаларидан “омон-эсон ўтиб олган” ва олимлик “паттаси”ни бир иложини қилиб қўлга киритган “илм аҳли”нинг янги вакили энди ўзига “қаршилик қилган домлалар”нинг шогирдларига “кўрсатиб қўймаса” бўлмайди. Уларнинг назарида, гўё бу ерда ҳам “Бу дунё – ҳисобли дунё!” ёки “Буни – қайтар дунё дейдилар!” ўз кучини кўрсатиши керак. Шундан “илҳомланиб”, энди “шиддат” билан “давра”га кирмасликнинг ҳеч иложи йўқ. Фурсати келган пайтларда, қандай қилиб бўлса-да, ўзига “қаршилик қилган домлалар”нинг шогирдларидан “қасд” олинмаса, бўлмайди. “Қаршилик қилган домла”нинг шогирди кўтараётган масалани у тушунадими ёки йўқми, муаммодан хабари борми ёки йўқми – булар барчасининг “илм аҳли” янги аламзада вакили учун энди  аҳамияти йўқ. Ахир унинг қўлида ҳам энди “диплом”и бор. “Қаршилик қилган домлалар”га қарата “Сенлар олим бўлсанг, мен ҳам – олимман!” дейишга “ҳақли”.

Баъзан ана шундай тарзда иш тутаётган янги “илм аҳли” вакилларининг қилғиликларини эшитиб, гоҳида эса ўзим унинг гувоҳи бўлиб, тўғриси, ёқа ушлайман. Қайта-қайта ўз-ўзимга “Астағфуруллоҳ, астағфуруллоҳ!”, дейман. Кеча “Нима қилсангиз қилинг! Барча шартларингизга розиман”,- дея пасткашлик қилиб, оёғингизни ўпишга ҳам тайёр турган кимсанинг бугунги “дадил”лигидан ҳайратланмасликнинг ҳеч иложи йўқ. Кеча ўзини етимчадек ғариб ҳис этган, кўз ёшини ишонарли тарзда тўккан, анчадан буён илм заҳматини чекиб келаётганига ишонтирган, ёрдам-у, раҳм-шафқат сўраб турган ожиз ёки ожизанинг бир юмалаб, илм оламининг “қаҳрамон”ига айланиб қолганини тасаввур ҳам қилолмайсиз. Тўғриси, бундай пайтларда “Ҳее-е, сени қўллаб-қувватлаганларнинг, ёқлаб овоз берганларнинг уйига ўт тушсин!”,- дегим келади-ю, ўзимни зўрға тияман. Айрим пайтларда “аҳвол”им шу даражада бўлиб қоладики, ҳатто уларга нисбатан бўлган қаҳр-у-ғазабимни ҳамма вақт ҳам яширолмай қоламан. Чунки айнан шулар ҳақиқий илм вакилларини, онда-сонда бўлса-да, “синдиради”лар. Айнан шулар зилол “илм булоғи”ни булғайдилар, заҳарлайдилар. Ва бундан “лаззатланади”лар ҳам. Оқибатда “айш”ни нодон суриб, “кулфат”ни доно тортади. Қолганларчи? Қолганлар эса, текин “тамоша” топилганига хурсанд бўлиб, оддий тамошабиндай, жимгина қўл қовуштириб ўтирадилар. Наҳотки, улар бундай ҳолларда “айш”ни сураётган нодонга шерик бўлаётганларини, “Менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- дея ўтмас ёки занглаган “қилич”и билан “илм майдони”га чиққан “аламзада” вакилни қўллаб-қувватлаётганларини сезмасалар?! Шуми илмга бўлган муносабат?! Бундай вазиятда қандай қилиб ўзбекона тараққиётнинг заминида илм ётади, дея оламиз?! Бу билан ўз оёғимизга ўзимиз болта урмаяпмизми?!…

“Нега”дир кейинги пайтларда “Шундайларнинг сони кўпаймасин-да!”, – дея илтижо қиладиган бўлиб қолдим. Чунки шу тарзда давом этадиган бўлса, шунча қилинган тоат-ибодат бир пул бўлади. Юртдошларимиз орасидан Берунийлар, Хоразмийлар, Улуғбеклар, Ибн Синоларнинг чиқиши у ёқда турсин, ҳатто яқин ўтмишдаги Қори-Ниёзийлар, Ю.Ражабийлар, Т.Саримсоқовлар, П.Ҳабибуллаевлар, Ҳ.Сулаймоновалар, С.Сирожиддинов-лар, О.Содиқовлар, Ё.Тўрақуловлар, О.Шарофиддиновлар ва шунга ўхшаганларнинг ҳам пайдо бўлиши катта хавф остида қолади ва улар анқонинг уруғига айланади. Зеро, “Менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- дея “ғазаб камари”ни боғлаб илм оламига “кириб келаётганлар” билан узоққа бориб бўлмайди. Улар бошлаган йўлда шундай “чақир тош”лар турибдики, “қасоскор”ларнинг этагидан ушласак, тўқишиб адойи-тамом бўламиз. Бошимиз гангиб, боши берк кўчага кириб қоламиз. Бундай пайтда “қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўювчи”лар сира иккиланмасдан илмга навбатдаги хиёнатни раво кўриб, Сиз билан бизни ўз ҳолимизча қўйиб, уни хоинларча яна тарк этадилар. “Орт”да қолаётганларнинг илмий тақдири уларни мутлақо қизиқтирмайди. Виждон азоби уларни қийнамайди. Эътиқод, садоқат деган нарсалар улар учун ёт саналади. Бунинг айнан шундай эканлигини идрок этиш учун катта ақл талаб этилмайди.

Cаволингизнинг дастлабки қисмида акс эттирилган шогирдларнинг “қурбон” бўлишига олиб келувчи “устозлараро муносабатлар” ва “устоз-дом-лаларнинг ўзаро чиқишишмаслиги” масаласига ҳам алоҳида тўхталмоқчиман. Аслида, бошқа ҳар қандай муносабатларга нисбатан “устозлараро муноса-батлар” устун, афзал бўлиб, шак-шубҳасиз, улар ўрнак олиниши, ихтиёрсиз сажда қилиниши ва ўрни келган жойларида тавоб қилиниши лозим бўлган муносабатлар сирасига киради. Бу муносабатларнинг салбий бўлиши – гуноҳи-азим. Уларда адолат, инсоф, диёнат, холислик, объективлик, илмий-лик, ўзаро ҳурмат, дардга малҳам бўлиш, қўллаб-қувватлаш каби хислатлар устувор аҳамият касб этиши зарур. Чунки бу муносабатлар, том маънода, ҳақиқий “ибрат мактаби”нинг маҳсули ҳисобланмоғи лозим. Ана шундай афзалликларга эга бўлиши лозим бўлган устозлараро муносабатлар нега бизнинг шароитимизда, айрим ҳолларда, шогирдларнинг “қурбон” бўлишига олиб келмоқда? Бунинг негизида нима ётибди? Сиз тўғри таъкидладингиз: бунга айрим “устоз-домла”ларнинг ўзаро чиқишишмаслиги сабаб.

Бизнинг шароитимизда айрим “устоз-домла”лар ўртасида ўзаро чиқи-шишмасликни устозлараро муносабатларнинг барқарор бир кўриниши сифа-тида қарор топаётганлигидан ташвишдаман. Азият чекаман. Хижолатдаман. Уяламан. Афсусланаман. Айрим ҳолларда, “Бор-эй!”,- деб этагимни қоқиб, илм оламини тарк этгим ҳам келади.

Менинг назаримда, устоз-домла мақомига эга бўлганлар учун ўзаро чиқишишмаслик ёт нарса. Бу иллат уларнинг барвақт камол топишига эмас, балки эрта сўнишига хизмат қилади. Бу иллат натижасида “устоз-домла”лар бир-бирларининг “тагига сув қўяди”лар. Ачинарлиси шундаки, буни “устоз-домла”лар билмасдан эмас, балки айнан билатуриб шу “иш”ни қиладилар. Ўзаро чиқишмаслик – “устоз-домла”лар “юзи”даги беўхшов қора доғ. У устоз-домлаларнинг обрўйига путур еткизади. Оддийгина айтадиган бўлсам, ҳақиқий устоз-домлаларга бу нарса ярашмайди. Ўзаро чиқишишмаслик – илм-фаннинг кушандаси ҳам. Уни рақобатнинг бир кўриниши дегувчилар – адашурлар. Рақобат илм-фаннинг тараққиётига хизмат қилади. Ўзаро чиқи-шишмаслик эса, аксинча, илм-фаннинг “тараққиёт илдизи”га болта уради.

Нега айрим “устоз-домла”лар ўзаро чиқишишмайди? Менимча, бунинг сабаблари жуда кўп. Мана уларнинг айримлари: илм оламида ўзни эр билиб, ўзгани шер билмаслик; “билиминг осмонга етган бўлса ҳам, ўзгалар илмига қулоқ сол ҳар дам” деган тамойилни унутиш; ҳавас билан қараш эмас, балки ҳасад ўтида чираниб ёниш; тўғри танқидни тан олмаслик ёки уни нотўғри қабул қилиш; кўролмаслик ва ҳ.к. Энди бир ўйлаб кўрайлик: илм оламида ўзни эр билиб, ўзгани шер билсак; билимимиз осмонга етганда ҳам, ҳар дамда ўзгалар илмига қулоқ солсак; илмий ютуқларга тан бериб, ҳавас билан қарасак; ҳасад ўтида ёнмасак; тўғри танқидни тан олсак ёки уни нотўғри қабул қилмасак; кўролмаслик бизга ёт бўлса ва ҳ.к., устоз-домлалар ўзаро чиқишишмаслигига йўл бўлсин.

Шундай бўлса-да, менинг назаримда, бизнинг шароитимизда айрим “устоз-домла”ларнинг ўзаро чиқишишмаслигига асосий сабаб тўғри тан-қидни тан олмаслик ёки уни нотўғри қабул қилиш ҳисобланади. Вазият шу даражага бориб етдики, тўғри танқид қилинганда ҳам танқид муаллифи танқид қилинувчининг кўзига балодек кўринадиган бўлиб қолди. Ахир, ўзингиз айтинг: сиз бир умр тупроғини ялаб юрган илм соҳасида “ваъз” ўқиётган “шоввоз” бу соҳада эътиборга лойиқ бўлган, ҳатто, тўрттагина китобни ҳам тўлиқ ўқимаган бўлса; бу илмга бевосита дахлдор бўлган қонуннинг қабул қилинганига бир неча йил бўлишига қарамасдан, сизга ақл ўргатаётган “ақлтош” ундан бехабар бўлса; фанингиздаги элементар  фунда-менталь (туб) тушунчаларни идрок этишга у қодир бўлмаса; бу соҳа илми заҳматкашларининг фамилияларини кўриб, уларнинг ҳатто, аёл ёки эркак эканлигининг фарқига бормаса; ишлаб чиққан “таклиф”и ёки яратган “янгилиги” бу фан оламида бир неча ўн йил тугул, ҳатто бир неча аср олдинроқ маълум бўлган бўлса… нима қилиш керак? Тишни тишга қўйиб, жим ўтириш керакми?! Кўзни кўр, қулоқни карликка солиш лозимми?! Балки оғизга талқон солиш мақсадга мувофиқдир?!…

Бундай вазиятларда, тўғрисини айтиб, “Ундай эмас, бундай!”,- дегув-чилар, илмнинг “аросатий йўли” томон кетувчиларга тўғри йўлни кўрсатув-чилар, илмий фожеа содир бўлаётганлигининг олдини олувчилар, “илм жарлиги”га қулаб борилаётган пайтда тўхтатиб қолувчилар, “илм уммони”да ғарқ бўлинаётганда қутқариб қолувчилар, “илмий жиноят” содир бўлаётганда кўксини қалқон қилувчилар ҳақиқий халоскорлар деб эътироф этилмасдан айрим “устоз-домла”лар томонидан нега “кўзга балодек кўринувчилар” сафи-дан ўрин олмоғи лозим?! Ё бу уларнинг ўзаро чиқишишмаслигига замин яратиши лозимми?! Шуми инсоф!? Шуми диёнат!? Ёки бундай пайтда фақат жиғилдон билан чекланиш керакми?! Бунинг устига, юқоридагилар ҳисобга олиниб, шогирдлар “қурбон” қилиниши зарурми? Наҳотки, бунинг бундан бошқа иложи бўлмаса?…

Эсингиздами?! “Танқид – келажак меваси!”, – дейилган-а? Ё бунга шубҳангиз борми? Уни “ревизия” қилмоқчимисиз? Вақтингизни беҳудага сарфламанг. Уни исроф-у, увол қилманг! “Танқид – келажак меваси!”, – деб кеча айтилмаган. Бунинг устига, бугунги кунда ҳам Президентимиз томонидан бу масала яна бир марта “ғалаба рапортлари” тарзида эмас, балки айнан танқидий таҳлил тарзида қўйилмоқда. У исбот талаб этмайди. У – аксиома. Шундай экан, тўғри танқид қилинаётганда, нега ўзимизни йиғиштириб ололмаймиз?! Нега ҳушёр тортмаймиз?! Ожизлик қилиб, хатоликка йўл қўйган бўлсак, тан бериб, узр сўраб, нега уни кўрсатиб бергандан миннатдор бўлмаймиз?! Аксинча, нега у кўзимизга балодек кўриниши керак?! Бунинг устига, хатомизни кўрсатганга нисбатан аламзада бўлиб, ундан “ўч олиш”нинг энг “зўр йўл”и сифатида унинг шогирдига “кўрсатиб қўйиш” йўлини танлаймиз?! Бу шу кеча-ю-кундузда юргизилаётган сиёсатга нисбатан ҳам бизнинг кўр-кўрона қарши ҳаракатимиздан дарак бермайдими?!…

Яна бир фикр: боринг-ки, назаримизда устоз-домла бизни асоссиз ёки нотўғри танқид қилган бўлсин. У ҳолда бунинг айнан шундайлигини нега унинг ўзига кўрсатиб беролмаяпмиз?! Нега бу масалада фикри асоссиз ёки нохолисона эканлигини, унинг “кўзини мошдек очиб”, далилларимизни  “қатор”лаштириб, исботлаб ташламаяпмиз?! Нега бу борада ўзимизнинг бор маҳоратимиз, “дипломатия”миз, ақл-идрокимизни намойиш этиб, бизни “тан-қид” қилганнинг тавбасига таянтирмаяпмиз?! Кўзига бу ёруғ оламни тор қилиб қўймаяпмиз?! Балки шундай иш қилиб, савобга қолармидик?! Наҳот-ки, булар қўлимиздан келмаса, “ўч”олишнинг якка-ю-ягона йўли устоз-домлаларнинг шогирдларини таъзирини бериш бўлса?!…

Ўзаро чиқишмаётган ва бунинг натижасида бир-бирининг шогирдларига “кўрсатиб” қўяётган “устоз-домла”ларнинг хатти-ҳаракатини кўриб, беихтиёр, кўз ўнгимда 12 раунд давомида бир-бирини сира аямасдан савалаган, қулочкашлаб тумшуғига туширган, нокаут ёки нокдаун ҳолатини содир этган боксчиларнинг, вақт тугаганидан сўнг, оёқда зўрға туриб, сўнгги кучларини бир-бирини меҳрибонларча қучоқлашга, ўзаро таскин беришга сарфлагани гавдаланади; 90 минут давомида бир-бирига “қаршилик” қилган, сўнгги дақиқагача “тилини осилтириб” чопган футболчиларнинг, бир-бирини бағрига босиб, оҳиста ўзаро “елка қоқиш”лари намоён бўлади; бири ғолиб, иккинчиси мағлуб бўлган мураббийларнинг бир-бири томон талпиниб, “қўл сиқиш”лари бирма-бир ўтади. Наҳотки, “устоз-домла” номини кўтариб юрган биз “улуғ”ларнинг фаҳм-фаросатимиз шуларчалик бўлмаса?! Эссиз, бизнинг “буюк”лигимиз шу билан белгиланса-я?!…

Бу ўринда, масаланинг бундан “баттар” бошқа бир жиҳати ҳам бор: рақиб сифатида бир-бирининг тинкасини қуритган боксчилар, футболчилар, мураббийлар ва ҳ.к.лар “кураш майдони”да тенг кучлилар ҳисобланади. Келтирган мисолларимда Муҳаммад Али билан мен боксга тушаётганим йўқ; “Барселона” ёки “Реал” билан “Пахтакор” ёки “Бунёдкор” стадионга чиқмаяпти; Мауриньо ёки Гвардиола билан Р.Ҳайдаров баҳслашмаяпти. Олдиндан маълум: бундай “таркиб”да майдонга чиқилмайди; ўзини, зиғирча бўлса-да, ҳурмат қилувчи ҳар бир томон “натижа” олдиндан маълум бўлган-лиги учун буни ўзига эп кўрмайди; бундай тарзда “курашиш таклифи” бемаъниликдан бошқа нарса эмаслиги “Кўрга – ҳасса!”дек маълум ва ҳ.к. Наҳотки, бир-бирининг шогирдларига “кўрсатиб” қўяётган “устоз-домла”-ларнинг шунга ақли етмаса?! Ўзларига шундай бемаъниликни раво кўрса-лар?! Илм оламининг “шер”и ким билан “кураш”иши керак? “Шер” биланми ёки бўлиш-бўлмаслиги ҳали номаълум бўлган “шербачча” биланми?! “Шер”ни “шербачча”нинг таъзири бериб ёки унга “кўрсатиб қўйиб” керил-ганини ҳеч кўрганмисиз?! У нимага арзийди?! Ҳе, ўргилдим бундай “арс-лон”лардан!…

Масъул ўринга тайинланганидан сўнг “Менга қаршилик қилган домла-ларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- дея хулосага келган диссертант-нинг “қаршилик қилган домлалар”га “кўрсатиб қўйиши”нинг бошқа йўли йўқ эканми? Ёки уларнинг бошқа иложи аллақачон “қуриб кетган”ми? Менимча, бу ерда бошқа “вариант”лар жуда кўп. Масалан, бир пайтлар диссертантни “қон ютдирган домла”нинг дарслиги ёки ўқув қўлланмаси “чиқиб қолди”, дейлик. Ёки бирор бир журналда унинг мақоласи ёки бирор бир тўпламда тезиси эълон қилиниши мумкин-ку?! Бир пайтлар “қонга ботирилган” диссертант энди уни шу аҳволга туширган “домла” билан “тенг”лашган. Юқорида айтганимиздек, унинг ҳам энди қўлида “патта”си бор. У ҳам “тенг” ҳуқуқли. Нега у шундай “имконият”лардан фойдаланмайди? Ахир ўзини “қон ютдирган домла”нинг дарслиги, ўқув қўлланмаси, мақоласи ёки тезиси, “Мана мен!”,- деб қўлида турибди-ку?! Нега уларни, қўлидан келса, “пух-прах” қилиб, “астар-авраси”ни чиқариб, танқид қилиб ташламайди?! Шу орқали “қон ютдирган домла” билан очиқ-ойдин “ҳисоб-китоб” қилмайди? Шундай тарзда иш тутиб, унинг бевосита ўзини, “адрес”ли қилиб, “таъзи-р”ини бериш мумкин эмасми?! “Алам”ни олишнинг шундай “мардона йўли” турганда, писмиқона иш тутишимизнинг боиси не?! Унда биз қандай инсон бўлдик?! Наҳотки, айбсиз шогирд “қақшатилаётган”да масаланинг бу жиҳатлари эътибордан четда қолса?! Инсоф, диёнат… дейилган нарсалар қаерда қолди?! Ёки уларни аллақачон “жиғилдан ўпқони” ютиб юбор-ганми?!…

Саволингизнинг “…балки шу пайтгача қон ютгандир, уни ҳам ўзгалар аламга ботиришгандир”, деган қисмини изоҳга муҳтож деб ўйлайман. Шу муносабат билан айтиб қўяй: илм оламида “қон ютиш”, “ўзгалар томонидан аламга ботирилиш”, фақат ва фақат, кучсизларга хос. Илм оламига тасодифан адашиб кирган, илмга хизмат қилиш эмас, балки бутунлай бошқа ғайри-илмий мақсадларни кўзлаган ва қалтираб турган заиф-у, заифаларга нисбатан бу ибораларни ишлатиш ўринли, холос. Илмга эга бўлишнинг игнада қудуқ қазиш билан баробарлигини қалбан ҳис этганлар ҳеч қачон “қон ютмагай” ва “аламга ботирилмагай”! Игнада қудуқ қазиш “азоби”га чидаганларнинг олдида “қон ютиш” ёки “аламга ботиш” нима бўлибди?! Илм оламининг ёки ҳаёт илмининг бундай “зарба”ларини улар “роҳат” деб қабул қиладилар!

Ва ниҳоят, менга берган саволингизнинг охирида “Наҳотки, бу иллат устоздан шогирдга, авлоддан авлодга суяк суриб кетаверса? Бу, ахир, олимлик маснадига ярашмайдиган ҳол-ку?!”, – дея тўғри таъкидлаяпсиз. Мен уни нафақат олимлик маснадиган ярашмайдиган ҳол, балки олдиндан билиб, ғанимларча махсус тайёргарлик кўриб, пасткашлик “тўни”ни кийиб, номард-лик “кўча”сига кириб, ҳақиқий илмнинг “кўкси”га тиғ уриб, онгли равишда қилинган “илмий жиноят”нинг энг даҳшатли кўриниши деб эътироф этган бўлардим. Илм оламига эндигина “атак-чечак” қилиб, беғубор ниятлар билан кириб келаётган “ёш ниҳол”ни шафқатсизларча “синдириш”га қаратилган бундай “ҳаракат”ни яна қандай баҳолаш мумкин?! Бундан кўра разолат-у, жаҳолат ботқоғига ботган, “яқинда ҳимоя қилиб, масъул ўринга тайинланган диссертант” ўз отига “Чўҳ!”,- деса ўлармиди?!…

Саволингиз сабаб Ленинград (Санкт-Петербург)дек азим шаҳарда илмга “зор” бўлиб юрган кезларим ёдимга тушади. Сиз айтган “устозлараро муносабатлар” ўша ерда ҳам бор эди. Қувонарлиси шундаки, бу муносабатлар устозларга “гард” ҳам юқтирмасди. Уларга нисбатан “устоз-домлалар ўзаро чиқишишмасди ва бундан уларнинг шогирдлари азият чекарди”,- десам, тилим кесилсин. Диплом ишим, номзодлик ва докторлик диссертацияларимни шу муқаддас шаҳарда таркиб топган “устозлараро муносабатлар” муҳитида ҳимоя қилдим. Биргина мен эмас, менга ўхшаб ер куррасининг турли бурчакларидан келганларнинг ҳаммаси ҳам ўша “муҳит меваси”ни татиб кўришган. Ундан сўнг уларнинг бирортасида ҳам сиз айтган “кайфият” асло шаклланмаган. Устозим, илмий раҳбарим ва маслаҳатчим проф. В.И.Колесников билан доим “ғижжиллашиб” юрадиган проф. М.Х.Лапидус ҳимояларимда мени саволлар билан “довдиратиб” ташласа-да, ҳар сафар сўзга чиқиб, “ишлар”имнинг ўзимга маълум бўлмаган жиҳатларини топиб, мақтарди; бир пайтлар И.В.Сталиннинг “команда”сида бўлган проф. Г.Л.Рабиновичнинг устозимни ҳамма вақт ҳам хуш кўрмаслигини билардим. Лекин бетоб бўлиб ётган бўлишига қарамасдан, “Ҳимоянгда ўзим бўлай. Тузалгунимча ҳимоя кунингни ортга сургин”,- деб ич-ичидан илтимос қилган; лавозими ўрнига устозимнинг “ўтириш”ини сезгандан кейин ҳам проф. А.М.Молчанов “Ўзим оппонент бўламан!”, – деб туриб олган; ўзимча, “Мени унча ёқтиришмайди”, – деб юрган проф. О.В.Врублевская, проф. Л.П.Кроливецкая, доц. Н.Л.Марголина ва доц. Л.П.Наумоваларнинг “иш”имга берган баҳоларини кўриб, оғзим очилиб қолган; талабалик йилларимданоқ менга нисбатан алоҳида меҳрибонлигини сезганларим – проф. Г.В.Толоконцева, доц. Е.А.Правдухинларнинг докторлик диссертациямни ҳимоя қилганимдан сўнг, йиғлаб туриб, мени бағрига босганларидан ҳамон ҳайратдаман. Ўша кунларда устозимнинг устози бўлган проф.П.Н.Жевтякнинг қанчалик қувонганини кўрсангиз эди!?… Ишонинг, “устозлараро муносабатлар”нинг бундай кўринишларидан биргина мен баҳраманд бўлмаганман. Қолган барча илм толиблари ҳам мендан олдинда бўлсалар бўлганки, лекин ортда бўлмаганлар.

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг: менга ва менга ўхшаганларнинг барчасига “етти ёт бегона” бўлган устоз-домлалар бир-бирига ва уларнинг шогирд-ларига қандай муносабатда бўлишган-у, ўзимизнинг айрим “ўзбек”ларимиз қандай муносабатда бўлишаётир? Бундай вазиятда саволингизнинг энг бошида келтирилган “Баъзида шогирдлар устозлараро муносабатлар қурбо-нига айланади. Тарихда бунга мисоллар кўплаб топилади”, – деган фикрин-гизга қўшилмасдан иложим йўқ. Айниқса, “тарихда бунга мисоллар кўплаб топила”ётганлиги ҳаммамизнинг фожеамиздир. Холислик ва объективлик камарини маҳкам боғлаб, “бегона”лар оқ фотиҳа бериб турганда, ўз “қадр-дон”ларимизнинг, билиб туриб, оёғимизга болта ураётганлигини қандай изоҳлаш мумкин?!…

Ва ниҳоят, олдинги берган саволингиз каби бу саволингизнинг ҳам шу кеча-ю, кундузда, сиёсий жиҳати бор эканлигини қайд этишим керак. Буни ҳис этиш учун, яна такрор бўлса-да, Ўзбекистон Республикаси Прези-дентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрелдаги қарорида белгиланган “олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интегра-циялашувини кучайтириш, олий таълим муассасалари профессор-ўқи-тувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги ва натижа-дорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш” каби мамлакатимиз олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифаларга эътибор беришнинг ўзи етарли.

Шундан келиб чиққан ҳолда, энди қуйидагиларга эътибор беринг: баъзида шогирдлар устозлараро муносабатлар қурбонига айланаверса; “устоз-домла”лар ўзаро чиқишишмаса-да, жабрини шогирдлар тортаверса; холислик, объективлик каби юксак илмий мезонлар оёқ ости қилинса-да, айрим “устоз”лар шогирдларга шу тариқа намуна кўрсатиб, ибрат бўлаверса; яқинда ҳимоя қилиб, масъул ўринга тайинланган диссертант: “Менга қаршилик қилган домлаларнинг шогирдларига кўрсатиб қўяман!”,- дея “тишини қайраб” тураверса; бу иллат “устоз”дан шогирдга, авлоддан авлодга суяк суриб кетаверса, қандай қилиб юқоридаги ҳаётий вазифаларни бажариш мумкин? Буларнинг барчаси юртимизда юргизилаётган Президентимиз сиёсатига зид эмасми?! Менимча, бунинг айнан шундай эканлиги мутлақо аниқ. Шу боис, “дўст”ларим, ҳушёр тортинг:  давлат сиёсати – ўзига хос “олов”; у билан асло ўйнашиб бўлмайди; ўйнашганлар эса, …

Лазизжон Бахранов: Устоз-шогирдлик одоби, ўзаро муносабати ҳақида қандай фикрдасиз?

Тоҳир Маликов: Назаримда, бу саволингизнинг бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган ва бир-бирини тақозо этувчи икки жиҳати бор. Уларнинг биринчиси “устоз-шогирдлик одоби” бўлса, иккинчиси “устоз-шогирд ўзаро муносабати”дир. Саволингизга жавоб беришда, энг аввало, “старт”ни шу ердан олишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Фикримча, “устоз-шогирд ўзаро муносабати”, шак-шубҳасиз, “устоз-шогирдлик одоби”га таяниши шарт. Ўз навбатида, “устоз-шогирдлик одоби”, хаёлда эмас, балки “устоз-шогирд ўзаро муносабати” орқали намоён бўлмоғи лозим. Бир пайтнинг ўзида, унга, айниқса, ўзбек халқига хос бўлган ва унинг бутун вужудига, қон-қонига сингиб кетган ҳамда асрлардан асрларга ўтиб келаётган “одоб” деб аталмиш ноёб “мўъжиза”нинг ҳамма умумэътироф этилган “тартиб-қоида”лари тегишли бўлиши зарур. Фақат ана шундагина “устоз-шогирдлик одоби” ҳақида гапириш ўринли. Айнан шулар ҳисобга олинса, “устоз-шогирд ўзаро муносабати” ҳақида “ваъз” ўқиш ярашади.

Менинг “фалсафа”мга кўра “устоз-шогирдлик одоби” – одобнинг ўзига хос нозик, нафис, қалтис ва ўта масъулиятли “соҳа”си. Бу масалада “Одобли-ман!”, – дейдиган шогирд, оддий тилда айтадиган бўлсам, “ўла-ўлгунча” ус-тозидан ўзини, ҳеч бўлмаганда озгина бўлса-да, “паст”роқда эканини қалбига жо қилмоғи даркор. Худди шу масалада “Одоблиман!”,- дейдиган устоз эса, ўз навбатида, “Бир кун келиб, албатта, шогирдим мендан ўтади. Унинг камолини кўрай! Кўрганда, “Бу менинг шогирдим, деб фахрланай!”ни бутун вужудига, қалб-шуурига муҳрлаб қўймоғи лозим. Энг аввало, ана шуларнинг ўзаро вобасталигисиз мен “устоз-шогирдлик одоби”ни тасаввур этишга ожизман. Бу тўлиқ равишда “устоз-шогирд ўзаро муносабати”га ҳам дахл-дордир.

Юқоридагилардан “одоб” ва “муносабат” масаласида устоз ва шогирд тенгдир, деган хулоса келиб чиқмаслиги керак. “Устоз-шогирд одоби”дан  ташқари унинг алоҳида-алоҳида “устоз одоби” ва “шогирд одоби” деган “қисм”лари ҳам бор. Баъзи бир жиҳатларига кўра “устоз одоби” “шогирд одоби”дан фарқланади ва аксинча. Худди шундай жиҳатлар “устоз-шогирд ўзаро муносабати”га ҳам тегишли. Буларни ўз вақтида англамаслик ва улардан тегишли хулосаларни чиқармаслик бу масаладаги ечимни чигал-лаштиради, холос.

Менинг бу борадаги ана шундай “позиция”мни  ҳақиқий устозларнинг тушунишларига сира шубҳам йўқ. Лекин айрим “шогирд”ларга нисбатан эса, салгина, хавотирим бор. Зеро, юқоридаги фикрларим билан шогирдлар устозларига бир умр “қуллуқ” қилиб ўтсинлар, демоқчи эмасман. Аслида, шундай қилиб “ўтган”ларида ҳам улар асло кам бўлмагай. Бунинг устига, сира ажабланманг: ҳаёт тажрибасининг кўрсатишича, устозларига “қуллуқ” қилиб, эъзозлаган шогирдлар билан уларнинг “камоли” ўртасида тўғри прорпорционал боғлиқлик бор. Бу борада шундай иш тутган шогирдларнинг ҳар жабҳадаги “парвоз”лари баланд бўлмоқда. Уларга иқболи порлоқлик, толеъи улуғлик насиб этмоқда. Ва аксинча йўлни танлаган “шогирд”лар эса узоққа боролмаяптилар. Улар, нари борса, бир жойда “топталиш” билан чекланишмоқда, холос. Норози қилиб, устоз дилини оғритганлар эса, ўз йўлларини ҳамон тополмасдан, “ҳаёт уммони”да, узр, беҳудага “санғиб” юришибди. Не қилайки, устоз қарғишига учраган кам сонли “шогирд”лар барчасининг эрта хазон бўлиб, сўнганлиги ва жувонмарглик сари йўл тутганлигини ҳам ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Бундай “ялтироқ пешона”ларни ҳеч бир шогирдга раво кўрмаган бўлардим.

Бироқ, шундай бўлса-да, бу ўринда масаланинг бошқа томонини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Гап шундаки, одоб нуқтаи-назаридан, шогирдлар “қўл қовуштириб турадиган”, “бўйин эгадиган”, овозгинаси титраб чиқиб, “ерга қараб гапирадиган”, устози олдидан “орти билан юриб чиқиб кета-диган” замонлар аллақачон ўтиб кетган. Аксинча, жумладан, глобаллашув жараёнлари, “оммавий маданият”нинг шиддатли “ҳужум”лари ва айниқса, фикрлар хилма-хиллиги “ҳукмрон” бўлган замонда яшамоқдамиз. Бу нарса-лар “устоз-шогирдлик одоби” ва “устоз-шогирд ўзаро муносабати”га ўз таъсирини кўрсатиб, шогирдларнинг анча “эркин”лигини тақозо этаёт-гандек, “ҳуқуқ”ларини кенгайтираётгандек, гўё.

Дўстларим! Шу муносабат билан айтиб қўяй: ўшандай “замон”ларнинг  “Ҳай-ё-ҳуй!”, – деб ўтиб кетгани, ҳақиқатан ҳам, рост. Лекин замонлар ўтган бўлса-да, бу борадаги одоб-ахлоқ ва муносабатлар сақланиб қолиши керак эди, менимча. Назаримда, замонларга қўшилиб, уларнинг ҳам ўтиб кетганлиги бизнинг фожеамиздир. Анча кечикиб бўлса-да, мустақиллик шарофати ила бунинг айнан шундай эканлигини сездик ҳам. Шу боис, унинг дастлабки кунлариданоқ унутилган қадриятларимизни тиклашга алоҳида урғу бераяпмиз. Бу ўринда “Аслингга қайт!”, – деб наъра тортган шоиримиз мутлақо ҳақ!

Буёғи ўзингизга ҳавола бўлса-да, лекин менинг қуйидаги фикримга қулоқ тутинг: назаримда, Берунийлар, Хоразмийлар, Улуғбеклар, Фарғо-нийлар, Бухорийлар, Термизийлар, Ибн Синолар, Али Қушчилар ва ҳ.к.лар-нинг кейинги авлод вакиллари орасидан “чиқмаётган”лигининг асосий сабабларидан бири “устоз-шогирдлик одоби” ва “устоз-шогирд ўзаро муносабати”да “ўша”лар “чиққан” замондаги кўплаб ноёб “элемент”ларнинг ҳозирги кунда ЙЎҚлигидир.

Ишонмайсизми?! Унда ўзингиз айтинг: масалан, ҳозирги фикрлар хилма-хиллиги шароитида “қўл қовуштириб турадиган”, “бўйин эгадиган”, овозгинаси титраб чиқиб, “ерга қараб гапирадиган”, устози олдидан “орти билан юриб чиқиб кетадиган” шогирдлар борми?! Аксинча, бундай ҳолатларда “Гап келганда отангни ҳам аяма!”, “Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни!” ва ҳ.к.лар устувор аҳамият касб этмаяптими?! Устоз билдираётган фикрлардан ниманинг “ҳид”и келаётганлигини англашга ожиз бўлсак-да, ўзимизнинг “зўр”лигимизни кўрсатиш мақсадида, шошиб-пишиб, пала-партишлик билан унинг оғзига урмаяпмизми?! Ҳатто айрим жойларда, очиқ-ойдин, “Устоз! Бу масалада сиз билан тенг ҳуқуқлимиз!”,- дейишдан ҳам тап тортмаяпмиз-ку!…

Шу муносабат билан ана шундай “фикр”лайдиган айрим “шогирд”-ларга қарата қуйидагиларни айтгим келади: “Гап келганда отангни ҳам аяма!” деган “принцип” асосида устози билан “илм уйи”ни қурадиган “шогирд”нинг уйи тезда “қулайди” ва “вайрона”га айланади; “Кичкина деманг бизни, кўтариб урамиз сизни!”ни ўзига “шиор” этган “шогирд”, ўша “кўтариб уриш”лар туфайли, тез орада устозидан “айрилиб” қолади; “шогирд” ўзининг “зўр”лигини бошқаларга “кўрсатиш” орқали устоз “ҳукми”га ҳавола этмоғи лозим; илм бобида устоз ва шогирд ҳеч қачон тенг ҳуқуққа эга бўлмаган ва бўлмайди ҳам: устоз “ўргатувчи ҳуқуқи”га, шогирд эса “ўрганувчи ҳуқуқи”га эгадир.

Бундай пайтларда муқаддас «Ҳадис»лардаги «Илмнинг аввали сукут, сўнг эшитиш, сўнг ёд олиш, сўнг амал қилиш, сўнг уни тарқатишдир», – деган пурмаъно сўзлар, беихтиёр, ёдимга тушади. Қанийди, бу сўзларда акс этган маънони шогирдларимиз ўзларининг қалб “призма”ларидан ўтказиш салоҳиятига эга бўлса?! Улар шогирдлар “қулоғи”даги “ойболдоқли” бир умрлик “исирға”ларга айланса?! Айнан шу табаррук сўзлар ва улардаги кетма-кетлик “устоз-шогирдлик одоби”нинг “таги”га ётса?! “Устоз-шогирд ўзаро муносабати” шу пойдевор устида қурилса?!…

Ҳеч бўлмаганда бу ҳадиснинг мағзини оддий тарзда чақмасдан туриб, “устоз-шогирдлик одоби” ва“устоз-шогирд ўзаро муносабати” тўғрисида гапириш гуноҳи азимнинг ўзгинасидир. Менинг ожиз ақлим бу табаррук ҳадисни қуйидагича талқин қилади: устоз олдида сукут сақлолмаган шогирд шогирд эмас ва у илмни тарқатиш имкониятидан маҳрумдир; устозни эшитмаганлар шогирд бўлолмайди ва улар илмни тарқатолмайди; устоз илмини ёд олмасдан туриб шогирдлик бахтига муяссар бўлишнинг иложи йўқ ва шогирд унинг илмини тарқатаман, деб ўйламасин; устоз илмига амал қилмаганлардан шогирд чиқмайди ва уларга илмни тарқатиш насиб этмайди…

 Шогирдлар хафа бўлишса ҳам майли, лекин “ҳуррият”ли давримизда “қўл қовуштириб турадиган” шогирдларнинг ўрнини “қўлни белга тираб ёки орқага қўйиб турувчи” айрим “шогирд”лар эгалламаяптими?! Устозларига “бўйин эгадиган” шогирдлар сони тобора камайиб, аксинча, димоғдор, бўйнини “ғоз” тутувчи “шогирд”лар сони ортмаяптими?! Овозгинаси титраб “ерга қараб гапирадиган” шогирдларнинг ўрнини устозига бемеҳрлик кўзи билан қарайдиган “шогирд”лар “ишғол” қилмаганми?! Устози олдидан алоҳида ҳурмат бажо келтириб, “орти билан юриб чиқиб кетадиган” шогирдлар қаерда қолди?! Улар анқонинг уруғига айланди-ку! Бугун уларнинг ўрнига устозининг елкасига беодобларча қўл ташлайдиган, беҳаёларча яқинлашиб, “Олинг!”,- деб “уриштирадиган”, оғиз-бурун “қучоқлашиб-ўпишадиган” “шогирд”лар “саф” тортмаяптими?!…

Менинг бу ҳаётий саволларимга кескин эътироз билдирадиганлар топилмаса керак?! Энди ўзингиз айтинг: шогирдлар “таркиби”да бундай “революцион” ёки “инқилобий” ўзгаришлар содир бўлиб, устоз ва шогирд ўртасидаги меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат парокандаликка учраган бўлса, уларга нисбатан қандай қилиб устоз ўз меҳри, билими ва тажрибасини бериши мумкин?! Бу ҳолларда уларга қаратилган устознинг “зиё нурлари”, ўз-ўзидан, “хира”лашмайдими?! “Хира” нарсадан эса ҳеч қачон “чақнаб турувчи” “илм машъали” пайдо бўлмаган! Ёки бундай “шогирд”ларни кўриб ул муҳтарам зотларнинг ҳафсаласи пир бўлмаслигига ким кафолат беради?! Ҳафсаласи пирлик билан мажбур бўлиб бошланган иш якуний “натижа”сининг қандай бўлиши бизга номаълум бўлмаса керак?!…

Айрим “шогирд”ларнинг “салом”и шундай бўлиб турганида ўз қадрига етадиган ва беқадр бўлмаган устозларнинг қандай “алик” олишлари менга “Кўрга – ҳасса!”дек аён. Устозларнинг бағри кенг бўлади, шу боис “қўлни белга қўйиб турувчи” айрим “шогирд”ларга нисбатан ҳам улар марҳаматини дариғ тутмагай, дегувчилар тушини сувга айтсин! Ёки Сиз димоғдор, бўй-нини “ғоз” тутувчи калондимоғ “шогирд”лар билан ҳам устозлар, бунга аҳамият бермасдан, ўз билимлари, “сир-у-асрор”ларини баҳам кўрадилар, деб ўйлайсизми? Ўзини, зиғирчагина бўлса-да, ҳурмат қиладиган устознинг ўзига бемеҳрлик кўзи билан қарайдиган “шогирд”ларни “илм чўққиси” томон етаклаганини қаерда кўргансиз?! Ўзи олдида ҳурмат-иззатини жойига қўйиб, “орти билан юриб чиқиб кетадиган” шогирд турганлигини ҳис этмаган устознинг муаммолар ечимини топишга астойдил бел боғлаши мумкинлигига катта шубҳам бор! Устозининг елкасига беодобларча қўл ташлайдиган, беҳаёларча яқинлашиб, “Олинг!”,- деб “уриштирадиган”, “қучоқлашиб-ўпишадиган” “шогирд”лар, ҳеч қачон, “илм осмони”да баланд парвоз қилолмагай!

Умуман олганда, “замонавий” хатти-ҳаракатлари билан ҳар қадамда илмни назар-писанд этмайдиган “шогирд”ларга ўз илмини харж қиладиган, ўрни келган жойларда, ўз илмини “уриб-тиқиштирадиган” ва юқори илмий натижаларга эришишни кўзлаган, узр, “нодон” устоз йўқ. Ва бўлмагай ҳам! Чунки ҳақиқий устозлар бундай ҳолларда ўз меҳнатларининг бесамарлигини олдиндан  биладилар ва шунинг учун ҳам уни ўзларига эп кўрмайдилар… Марҳамат, эътирозингиз бўлса, айтинг.

Баъзи ҳолларда, бундай “одоб” ва “муносабат”лар устуворлик қилаёт-ганда орамиздан жаҳон илми оламини “титратувчи”лар чиқишига ишониш, менимча, “утопия”дан ёки хом хаёлликдан бошқа ҳеч нарса эмас. Бундай вазиятларда мунтазам “даъват”лар-у, “чақириқ”лар ҳам ҳеч нарса бермайди. Бу фикрларим мендаги тушкунлик кайфиятини эмас, балки ҳаёт объектив реаллигини акс эттирмаяптими?!…

Менинг юқоридаги мулоҳазаларимдан “Шўргинанг қурсин шогирдлар! Пешоналарингга бир умр “тобе”лик ёзилган экан-да?!”, – деган хаёлларга борманг. “Одоб” ва “муносабат”ларда доим устоз бирламчи, шогирд икки-ламчи, деган хулосани чиқарманг. Устоз – отда, шогирд – пиёда бўлиши керак, деб ўйламанг. Устоз бу дунёни тарк этганидан сўнг эмас, балки унинг “ҳаёт”лигида ҳам шогирд устоз билан тенглашиши ва ундан “ўтиб” кетиши мумкин. Вақти-соати етганда шогирд “илм саҳнаси”да фақат иккинчи даражали “рол”ларни эмас, балки асосий “рол”ни ҳам ўйнайди. “Пиёда”-ликни тарк этиб, у ҳам устоз минган ва ҳатто, ундан-да “зўр”роқ бўлган “от”ларга, албатта, минади! Лекин, билиб қўйинг, ўшанда ҳам устознинг “ёрдам”и, дуоси керак бўлади. Ундан ўзингизни бенасиб этманг. Ахир, ҳеч бўлмаганда, улар шогирдлардан 4-5 “кўйлак”ни, бекордан-бекорга, кўпроқ “йиртиш”маган. Тўғрими?! Ёки буни рад этасизми?!…

Шогирдлар устоздан “ўтган” тақдирида ҳам устоз сира беэътибор қол-маслиги керак. Ахир “Устоз – отангдек улуғ!”, – деб бекорга айтилмаган. Бунинг устига, кейинги пайтларда, “нега”дир, унинг қадр-қиммати янада ортмоқда. Натижада юқоридаги табаррук сўзлар “Устоз – отангдан улуғ!”, тарзида  ҳам талқин қилинмоқда.  Бу бежиз эмас, албатта. Устознинг сифа-тини ифодалашда бу ибораларнинг қайси бири янада тўғрироқ эканлиги хусусида баҳслашишни ўзимга эп кўрмасам-да, қуйидагиларни айтмасам бўлмайди: ҳар икки ибора ҳам махсус равишда “тадқиқот” олиб бориб, ўйлаб топилмаган; кишилар, айниқса, шогирдлар онгига мажбурлаб сингдирил-маган; бу “қанотли сўзлар” айрим устозлар “ижод”ининг маҳсули ҳам эмас; улар халқона умумэътирофнинг бир шакли, холос; бундай эътирофга сазовор бўлган бошқа “ҳунарманд”, “қалб” эгаси, “мулк” султони – йўқ!

Биз ҳамон сажда қилиб келаётган, халқимиз ва Ватанимиз тарихида чуқур из қолдирган, уларни бутун оламга танитган, биз қайта-қайта фахрла-ниш-у, ғурурланишдан чарчамаётган аждодларимизнинг барчаси “ғойиб”дан бирданига устоз бўлиб, осмондан тушмаган. Улар ҳам, дастлаб, ШОГИРД бўлишган ва уларга, не кўз билан кўрингки, не ақл билан идрок этингки, мен юқорида қайд этган хислатлар хос бўлган.

Алишер Навоий устози Абдураҳмон Жомийни нега қуёшга тенглаш-тирган?! Нега унинг олдида ўзини тупроқ сифатида кўрган?! Буни фақат камтарликнинг ифодаси деб ўйлайсизми?! Йўқ, бу фақат камтарликнинг ифодаси эмас! У, аввало, “Устоз (қуёш)имнинг “нур”лари мендек “тупроқ”қа тушмаганида Навоий (тупроқ)дан ҳеч нарса унмас эди”нинг ақл бовар қилмас мардона ва шарқона тан олинишидир, эътирофидир!!! Бунинг устига, Лутфий устозининг шеъриятига маҳкам “ёпиш”иб, унинг “пойи-қадами”ни кўзига суриб, ундан бор-йўғи икки мисра шеърига ўзининг бутун “бор бисот”ини беришга тайёр туришдек юксак баҳо олмаганида, алоҳида ихлос қўйиб “мушт”дек ёшидаёқ Фаридиддин Атторнинг “Қуш тили”сини ёдлама-ганида Навоий шеърият мулкининг султонига айланармиди?!

Бундан бир неча аср бурун Ер шарининг “нариги томони”да қуруқлик бор эканлигини аниқлаш салоҳиятига эга бўлган “ақл машъали” соҳиби Берунийнинг устоз излаб дунё кезмасидан Беруний бўлиши мумкинлигига мен ишонмайман! Ислом илми оламини ҳанузгача “титратиб” келаётган Ал Бухорий ҳазратлари устоз излаб не юртларда “дарбадар” бўлмадилар?! Мирзо Улуғбекнинг этагидан маҳкам тутмаганида Али Қушчи ҳеч қачон Али Қушчи бўлолмасди! Ибн Сино устоз излаб азиз бошини не-не тошларга урмади-я?! Нима ишларни қилмади-я?! Қандай жабр-ситамларга чидамади-я?!…

Азизларим! Ҳеч замонда УСТОЗ шогирд ҳузурига келиб, бунинг устига унга “Қуллуқ!” қилиб, билим ёки сабоқ бермаган. Ҳақиқий устозлар, бошидан зар сочсангиз-да, бу ишни ҳеч қачон қилмагай! Бу ўринда, икки қадам нарини кўролмасдан, “репетитор” билан устоз ўртасида баробарлик белгисини қўймайлик. Ҳатто “остонаси тилло”дан бўлган “шогирд”лар ҳам устозни “чақириб” илмга эга бўлолмаган. Шунингдек, бу нарсани “етти иқлим султонлари” ҳам уддасидан чиқолмаган. Бундай “ҳаловат”дан улар ҳам бенасиб қолган. Аксинча, ҳақиқий шогирдлар устоз “остона”сини астойдил, “қирчиллатиб” супуриб, унга бош уриб, сажда қилиб, у босган изларни кўзга суриб, “игнада қудуқ қазиб” илм ўрганган. Буни ҳам чидаганга чиқарган. Ўзгача фикрловчилар, узр, тушларини сувга айтишсин!

Шундай бўлса-да, айрим “устоз”ларга қарата ҳам икки оғиз гапим бор: ҳеч бўлмаганда, ўз-ўзига астагина “Мен ҳам устозман!”, – дегувчилар, аввало, устозлик масъулиятидан огоҳ бўлмоқлари зарур. Ўз навбатида, устозлик масъулияти нима дегани? Бу саволнинг ҳаётий жавобини билмаганлар “устозлик кўчаси”га кирмаганлари маъқул. Устозлик масъулияти, энг аввало, “Шогирднинг тақдири менинг қўлимда!”ни англатади. “Унинг келажагига, ҳаётда ўз ўрнини топиб кетишига мен жавобгарман!”ни билдиради. “Эрта хазон бўлиши эмас, балки аксинча, шогирдимнинг камол топиши, гуркираб яшнашига мен сабабчиман!” деганидир. Шу маънода  шогирднинг тақдирига бефарқ қарашга қодир бўлмаган инсонгина ўзини устоз деб ҳисоблаши мумкин. Бунга “қодир”лик нималарда ўз аксини топади? Мана уларнинг айримлари:  шогирдни ўз ишининг ҳақиқий “қассоб”и қилиб тарбиялаш, “етиштириш”; унга тўғри илмий йўлни худди “линейка”дек қилиб, “чизиб” бериш; шогирдининг ҳар “тошга бош уриш”ига йўл қўймаслик; тезроқ “чиқиб кетиш”ига шароитларни яратиш ва бунга имкон бериш; уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш; “паноҳ”ида асраш; бевақт “синиш”ига йўл қўймаслик ва б.

Марҳамат, энди ўзингиз мулоҳаза қилинг: устозликка “даъвогар”нинг ўзи фан оламида “чала қассоб” бўлса (буни чаласавод деб ўқисангиз ёки қабул қилсангиз ҳам хафа бўлмайман), у ҳақиқий “қассоб”ни тарбиялаши мумкинми?! Ўзи “илмий йўл”ни зўрға, ғира-шира кўриб турган “устоз”га уни “линейка”дек қилиб “чизиш”га йўл бўлсин! “Илм тахти”га боши чақа, пешонаси ғурра бўлиб ўтирган “устоз” шогирд бошининг “тош”ларга тегмаслигидан сақлаб қололмайди! Тинкаси қуриб, бир амаллаб, ғайри-илмий йўлларини қилиб, не-не “аросат”ларга қолиб, сарсон-у-саргардон бўлиб, қатор “машаққат”лар эвазига “олимлик паттаси”га эга бўлган “устоз” шогирдининг “тезроқ чиқиб кетиш”идан манфаатдор, деб ўйлайсизми?! Ҳақиқий илм оламида ўзи “нимжон” бўлиб, зўрға “қалтирабгина” турган бўлса, у шогирдини қандай қилиб қўллаб-қувватлаши мумкин?! Бундай “салоҳият”га эга бўлган “устоз” шогирдига қарата “Паноҳимда сақлайман! Бевақт “синиш”дан асрайман!”,- дея кафолат бераоладими?!…

Саволингиздаги “устоз-шогирдлик одоби” ва “устоз-шогирд ўзаро муносабати” тўғрисида махсус ўйламаган, бош қотирмаган бўлсам-да, ҳозирнинг ўзидаёқ, ажиб бир қонуниятни кашф этгандекман: бир замонлар бизни дунёга танитган юртдошларимиз билан бугунги кунда шу вазифани бажаришни уддасидан чиқолмаётган замондошларимиз ўртасида боғлиқлик бор. Улар дунёга танилганининг асосий сабаби “устоз-шогирдлик одоби”га қатъий риоя этилганлиги ва “устоз-шогирд ўзаро муносабати”нинг бекам-у-кўстлигидир. Аксинча, буларга қатъий риоя этилмаганлиги, уларнинг эсдан чиқарилганлиги, инобатга олин-маганлиги, муносабатлар “бузилган”лигининг оқибати кейинги авлод фарзандлари орасида аждодларимизга ўхшаганларнинг чиқмаётган-лигидир.

Шогирдлар “илм чангига буланиб”, устозлар остонасида илмга “зор” бўлиб, мукка тушиб ётмас экан, “ғойиб”дан ҳеч нарса пайдо бўлмагай! Шак келтираётган бўлсам-да, ичимдан вулқондек отилиб чиқаётган қуйидаги сўзларни айтмасдан, тўхтатиб қолишга ожизман: ёлғиз ЭГАМ ҳам бундай марҳаматга қодир эмас!

Миннат-у, таъналардан йироқ бўлиб, уларни асло хаёлимга ҳам келтир-маган ҳолда шу ўринда, нокамтарлик бўлса ҳам, қуйидагиларни айтай: мактабдалигимдаёқ ўзим ихлос қўйган илк устозларим илм йўлида менга “қўшимча яна бирор нарса” берармикан деб, қўлимдан келадиган уларнинг барча “хизмат”ларини қилишга доим тайёр турардим: пешонамдан тушаётган маржон-маржон терларим кўзимга халақит бераётганлигига, уст-бошим жиққа ҳўл бўлганлигига қарамасдан, шошиб-пишиб, дам олмасдан бедасини ўроқ билан бир ўтиришда охиригача ўрардим; ҳолсизликдан оёқларим қалтираб, тўқишсам-да, катта челакда сувини таширдим; мактабдан менга “моддий ёрдам” сифатида берилган қора сатиндан тикилган якка-ю-ягона иштонимни тахини бузмасдан авайлаб шимариб, томорқасини суғорардим; баланд ёнғоқ дарахти устига чиқиб, юрагимни ҳовучлаб, ёнғоғини қоқардим; кучим етмаса-да, белкуракни қайта-қайта “тепиб”, ерга чуқурроқ киритиб, уни ағдарардим; қаҳратон қиш арафасида қўлларим музлаган бўлса ҳам ғўзапоясини териб, тахлардим, саранжом-саришта қилардим; кечалари кўксимни ерга бериб, баъзан хира чироқ нурида, “конспект”ларини қайта-қайта кўчириб берардим…

Мени табаррук илм “саҳна”сига олиб чиққан барча устозларим олдида бир умр ўзимни қарздор ҳисоблаб, “ўтаяпман”. Илмий даража, унвон ва лавозимларим уларга тенглашганда ва ҳатто, улардан “ўтиб кетган”да ҳам бу ҳиссиёт мени асло тарк этмади: ҳар қандай “нозик давра”ларнинг “тўр”ини фақат уларга раво кўрдим-у, “остона”сида – ўзим ўтирдим; улар олдда, мен эса ортда юрдим; ҳеч қачон улар олдида керилмадим; доим бошимни эгдим; сўзларига қулоқ тутдим; сўраганларидагина – сўзладим, холос…

Устозларим тўғрисида бирор марта ҳам ёмон фикрга бормаганман. Доим уларни “Ҳақ!” деб ҳисоблаганман. Айниқса, илмий раҳбарим, масла-ҳатчим проф. В.И.Колесников (охирати обод бўлсин) олдида доим ўзимни “Айб қилиб қўйган гўдак”дек ёки “Игна устида ўтирган”дек ҳис этганман. Ул зотнинг кўзига бирор марта тик қараш менга насиб этмаган. “Шогирд одоби”га тегишли бўлган менинг бу “хислат”ларимни ожизлигимга, заифлигимга, қўрқоқлигимга йўйсангиз ҳам, майли. Устозларим олдида бир умр ожизлигим, заифлигим ва қўрқоқлигимни тан оламан. Таажжуб: бу нарсалар “нега”дир менга чуқур ифтихор ва ғурур бахш этади.

Бу дунё – қайтар дунё. Балки шунинг учун ҳам бўлса керак, ҳозиргача кўзимга тик қараган, “Ундоқ эмас – бундоқ!”,- дейдиган “шогирд” билан “муносабат”да бўлиш менга насиб этмади. Ўзим устозларимга нисбатан қандай муносабатда бўлган бўлсам, ҳаёт йўлимда шундай шогирдларга дучор бўлаётганимдан бахтиёрман. Тўғри, баъзи пайтларда устоз юзига оёқ қўйиш-дан тап тортмайдиганга “шогирд”ларга дуч келишимга ҳам сал қолган. Бошим узра шундай “булут”ларнинг “қуюқ”лашиш эҳтимоли кучайган пайт-лар ҳам бўлган. Лекин бирор жойга айтганим бор экан шекилли, мени Аллоҳнинг ўзи асради: уларга нисбатан ўз вақтида “этак қоқиш”га улгурдим; улар қурмоқчи бўлган “кўприк”ларни тезда таг-туги билан “ёқиб” юбордим.

“Устоз-шогирд ўзаро муносабати”га доир, хусусан, “Шогирд устоздан, албатта, ўтиши керак!”,- деган ақидага мен ҳам ишонаман. Чунки шундай бўлмаса, тараққиёт бўлмаслиги аниқ. Тараққиётнинг ўзи шуни тақозо этади. Лекин бу нарса шогирднинг устози билан эрта “курашиш”и натижасида қўлга киритилади, деганлар, узр, бекорларнинг бештасини айтибди. Айниқса, бундай “натижа”га тирик устознинг “гўрига ғишт қалаб”, устига от қўйиб эришишга йўл бўлсин! Ҳар томонга “Устозимдан ўтдим!”,- дея “жар” солиб, “Аканг қарағай энди энг зўр!”,- деб ҳам бунга эришишнинг сира иложи йўқ. Шундай бўлса-да, ҳақиқатдан ҳам шогирднинг устоздан “ўтган”лигини тасдиқловчи, кўрсатувчи бор. Бундай вазифани бажарувчи якка-ю-ягонадир. Уни “Ҳаёт!” жаноблари дейдилар. Фақат ҳаётгина шогирднинг устоздан “ўтган”лигини тасдиқлайди, кўрсатади. Бунинг учун устоз билан “мусо-бақалашиш” шарт эмас. Аксинча, у билан бир ёқадан бош чиқариб, ҳамфикр бўлиб, ҳамкорлик қилиш зарур. Фақат шундагина устоз шогирдининг ўзидан “ўзиб” кетганлигини кўриб, чин дилдан хурсанд бўлади. Фақат шундагина шогирд устозидан “ўтиб” кетганлигини ўзи ҳам сезмай қолади. Шогирднинг устоздан “ўтиб кетиши”нинг энг қисқа йўли ҳам устоз-шогирд аҳиллиги, ҳамкорлиги, ҳамфикрлигидадир. Бунинг устига, “Аҳиллик бор жойда қут-барака бўлади!”,- деб бекорга айтилмаган. Бу жойдаги ўзига хос бўлган “қут-барака”ни  шогирднинг устоздан ўтиши, деб қабул қилгайсиз…

Ва ниҳоят, беихтиёр яна бир нарсани “кашф” қилгандайман: “устоз-шогирд одоби” ва “устоз-шогирд ўзаро муносабати”га доир масалалар туб-дан оқилона ҳал этилмаса, устоз ва шогирдлар “аслига қайтмаса”лар Ўзбе-кистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривож-лантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 20 апрельдаги қарорида белгиланган “олий таълим муассасалари илмий салоҳиятини мустаҳкам-лаш, олий таълимда илм-фанни янада ривожлантириш, унинг академик илм-фан билан интеграциялашувини кучайтириш, олий таълим муас-сасалари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти сама-радорлиги ва натижадорлигини ошириш, иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш” каби мамла-катимиз олий таълим тизимини келгусида янада такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифаларни бажариш ҳамон муаммолигича қолаверади.

Кўриб турганингиздек, саволингизга жавоб беришда, менимча, анча олдин “топталган йўл”лардан юрмадим. Баъзи ҳолларда, “бировлар кирмаган кўчалар”га киришимга ҳам тўғри келди. Бу борадаги айрим “қўшиқ”лар аллақачон айтилган бўлишига қарамасдан, уларни “ўз овозим” билан ўзгача айтишга ҳаракат қилдим. Айтганда ҳам, ўзимга боғлиқ бўлмаган ҳолда, иштаҳа ва завқ билан “узоқ” айтдим. Саволингизга, бошқача қилиб, яъни анъанавий тарзда ва руҳда жавоб беришим ҳам мумкин эди. Узр. Уларни ўзимга эп кўрмадим. Зеро, улар менинг “услуб”им эмас. Шу боис, бундай пайтларда “соз”им сал ўзгачароқ “жаранг”лаган бўлса, ажабланманг. Бугунги кунда ана шундай “жаранг”лаётган “соз”имни “созлаганлар” – устозларим! Мен фақат уни “чертмоқда”ман, холос. Бир кун келиб ўз “соз”имни, албатта, “созлагайман”. Фақат уни менмас, шогирдларим “чертгай”…

Лазизжон Бахранов: Инсонни илмий тадқиқот олиб боришга ўргатиш мумкинми? Ёхуд шеър ёзишга ўргатиб бўлмаганидек, олимликка ҳам ўқитиб бўлмайдими?

Тоҳир Маликов: Сизни тўғри тушунган бўлсам-да, аввало, саволингизда мужассам бўлган ва уч марта ўта моҳирлик билан турли тарзда таъкидланган бир фикрни “Инсонни шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!” билан ўхшатилиши ёки қиёсланишига нисбатан яхшигина эътирозим борлигини қайд этмоқчиман. Бу нарса инсонни илмий тадқиқот олиб боришга ўргатиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги масаласида принципиал аҳамиятга эга бўлганлиги учун унинг шу жиҳатига эътиборингизни қаратмоқчиман.

 Ҳақиқатан ҳам, бизда “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!”, – деган фикр онгимизда, аллақачон, қарор топиб бўлган. Кўпчиликнинг фикри – шундай. Кўпчилик – шу  томонда. Унга шубҳа билан қаровчилар ёки эътироз билди-рувчиларнинг бор-йўқлиги – менга номаълум. Бор бўлса, бордир. Лекин уларнинг “товуш”лари эшитилмай қолганига анча бўлди, шекилли.  Шунинг учун ҳам “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!”,- деган фикрнинг онгимизга барқарор ўрнашиб қолаётганлиги бежиз эмас, албатта.

Шундай бўлса-да, назаримда, бунга муносабат билдириш борасида, дастлаб, қуйидаги саволларнинг аниқ жавобларига эга бўлишимиз керак: бу кимдан чиққан фикр? Уни “ўргатувчилар” айтганми ёки “ўрганувчилар”? Ёки ҳар “икки томондагилар”нинг ҳам етиб келган якуний “марра”си, cўнгги “бекат”и “манзил”и  шуми?

 Фикрнинг “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!” тарзида ифодаланганлиги, тўғриси, мени ҳайратга солади. Гўё бу фикрни шеър ёзишни ўргатувчилар айтаёгандек. Улар “ўргатиш майдони”га шу “ғоя” билан чиқар эканлар, ундан кўра чиқмаганлари маъқул эмасми?! Ахир бу тарзда иш тутилганда якуний “натижа”нинг қандай бўлиши олдиндан маълум-ку! Шу боис “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!”, – деган фикрни шеър ёзишни “ўрганиб”, “тахт”га ўтирган шеърият султонлари айтмаганлиги мутлақо аниқ. Улар бу “даража”даги “ақлтош” эмаслар. Шу боис уларни айбсиз айбдор қилмайлик.

Ишонмасангиз, менинг қуйидаги фикрларимга эътироз билдиринг-чи: бир неча асрлардан бери шеърият оламини ҳамон титратиб келаётган Навоий ҳазратлари бу фикрни билдирмаган. Байрон ва Пушкиннинг ҳам бу фикрга дахли йўқ. Яқин замондошларимиз Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов-лардан бу фикр чиқмаганлигига ишончим комил. Деярли тенгдоши бўлганим учун соддагина шеърлари билан бутун Ўзбекистон халқи вужудини жунбушга келтириб, бу оламни эрта тарк этган Муҳаммад Юсуфнинг ҳам шундай деб “жар” солганини сира эслолмайман…

Нима дедингиз: Навоий она қорнидан шеърият султони бўлиб дунёга келганмиди?! Байрон ва Пушкин шеър ёзишнинг нозик сирларидан огоҳ бўлмасдан туриб, шеърда сўзларни “бир текис садаф тиш”лардек териб ташлаш “санъат”ини ўз-ўзидан эгаллаганмикан?! Шеър ёзишни ўрганмас-даноқ Эркин Воҳидов Эркин Воҳидов бўлганми?! Шоирликка даъвогарлар-нинг аксарияти идрок этишга қодир бўлмаган шеъриятнинг кўз илғамас ва оддий ақл бовар қилмайдиган “сирли қоида”ларини мукаммал ўрганмасдан туриб, Абдулла Ориповнинг Абдулла Орипов бўлганига мени ишонтириб кўринг-чи?! Наҳотки, бу борада уларнинг устозлари, “ўргатувчилари” бўлма-ган бўлса?! “Устоз кўрмаган шогирд ҳар мақомга йўрғалар!” уларни, ўз-ўзидан, наҳотки, четлаб ўтган бўлса-я?! Бошимни не тошларга урмайин,  бунга сира ақлим бовар қилмайди!…

Бу борада баъзи бир “теша тегмаган” ва “қулоқ эшитмаган” ўзига хос мулоҳазаларим бўлишига қарамасдан, уларнинг истеъдоди ёки таланти ёлғиз Аллоҳнинг инояти, деган фикрга мен ҳам қўшиламан. Лекин шу ондаёқ менда табиий савол туғилади: нега Аллоҳнинг назари менга эмас, айнан уларга тушди? Нега бундай неъматдан мен бебаҳра қолдим?! Ахир она қорнидан “лўп” этиб, бу дунёга келганимизда барчамиз тенг эдик-ку?! Ҳурлар ичра, ҳур эмасмидик?! Нега Аллоҳ уларга алоҳида кўз билан қаради?! Қараган бўлса, Сиз билан менда бўлмаган, фақат ва фақат ўша улуғларга хос бўлган баъзи бир “нарса”ларни ҳисобга олмаганмикан? Улар ўртасида  қандайдир бир боғлиқлик йўқмикан?!…

Навоий ўтган замонлардан ва ўз замонасидан ўрганмаганида, шундай адабий муҳитда яшаб, тарбия олмаганида, шу “бўстон”да айтилаётган “қўшиқ”ларга ёшлик ширин уйқусини, болалик ўйинқароқлигини алмашиб, мижжа қоқмасдан, эрта тонггача қулоқ тутмаганида, оёқлари ўзига бўйсун-масдан тез-тез “аралашиб” шоиру-у-шуораларга чой-нон ташимаганида, муштдеккина ёшидаёқ Фаридиддин Атторнинг “Қуш тили”сини ёд билма-ганида… Аллоҳ унга бундай истеъдод ёки талантни тасодифан бериб, шеърият тахтини раво қўрармиди?!…

Абдулла Орипов, Эркин Воҳидов ва Муҳаммад Юсуфлар шу даражага етгунларига қадар шеърият илмининг не-не “заҳмат”ларини чекмадилар?! Шеър ёзишни ўрганиш илинжида не-не эшиклар-у, остоналарга бош урма-дилар?!  Тошкентнинг бетонли уйлари-ю, болохоналарига “от бостириб” кир-ганлар ким?! Биргина “Мен – шоирман. Истасангиз – шу!”,- деган фикрни айтиш учун қанча куч-қудратнинг кераклигини ҳис этаяпсизми?! Уни фақат шунга лойиқ бўлган шоиргина айтиши мумкин. У шунга арзиса, буни айтол-масдан туролмайди. “Камтарлик тўни”ни кийиб, қанча ортга сурмасин, вақти соати келганда, барибир айтади. Айтганини ўзи ҳам билмай, сезмай қолади. Аксинча, буни шоирлик ишқида ҳуда-беҳудага ёнувчи “шоирча”лар у ёқда турсин, ҳатто “Мана мен!”,- дейдиган шоирлар ҳам айтишга ўзларида куч тополмайдилар. Айтиш нияти ёки истаги уларда жуда кучли бўлса-да, уни амалга оширишнинг иложи йўқ. Бу масалада “журъат кучи” уларга бўйсунмайди. Ихтиёрсиз уларни тарк этади…

Оммани ўзига мафтун этувчи, унинг дардини айтиб “йиғловчи”, қувон-чига қувонч қўшувчи, дардига малҳам бўлувчи, маҳзун кунларида таскин берувчи, юпатувчи, асрлардан асрларга акс-садо бериб турувчи, бу ёруғ дунёни асло тарк этмайдиган шоҳона шеърлар ёзмоқчимисиз? Марҳамат, “дард”ингиз бўл(ма)ганда осмонга термулманг. Хаёл кемасида уммон кезманг. Оёқни бемалол узатманг ёки ёнбошламанг. Бекордан-бекорга пешонага муштламанг. Ўз-ўзидан у томон-у, бу томонга бориб келманг. Ўринсиз хаёл дарёсига ғарқ бўлманг. “Илҳом париси”ни мажбурламанг ҳам. Бундай натижага шеърият дунёсининг машаққатли “азоб”ларига чидаганлар, уларни ўз бошидан кечирганлар-у, роҳат деб билганлар, татиб кўриб лаззатланганлар, “қалб призмаси”дан ўтказганлар, бундай дунёни ипидан игнасигача “ағдар-тўнтар” қилиб, тинимсиз меҳнат қилганлар, “шеър ёзишнинг ҳаётий китоби”ни қайта-қайта ўқиб ва уқиб, ЎРГАНГАНЛАР эришадилар. Ўқиб ва уқиб ўрганиш у ёқда турсин, ҳатто шундай “китоб”нинг борлигини ҳис этолмаганларга шеърият осмони ўз қучоғи очганини қаерда кўргансиз?!…

Менимча, “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!”,- деган фикрнинг муаллифлари, узр, шеър ёзиш илинжи, нияти, орзу-ҳавасида бўлган-у, шоирлик “даъво”си билан майдонга чиққан-у, лекин унинг уддасидан чиқолмаганлар, қанча чиранса-да, шеър ёзишни ЎРГАНОЛМАГАНЛАР бўлса керак. Бу хулоса бундай кўчага дадил киролмаганларнинг, унда ўз ўрнини тополмаганларнинг, тушкунлик кайфияти билан шеърият остонасидан ортга қайтганларнинг “оҳу-фиғони”дир. “Дард-у алами”дир. Асрий “ҳасрат”идир. “Армон”идир. Ўз-ўзларига берган “иложсизлик таскини” бўлса, не ажаб?!

Шундай экан, уни “Шеър ёзишга ўргатиб бўлмайди!” тарзида эмас, балки “Шеър ёзишга ўрганиб бўлмайди!” мазмунида ифодалаш шундай-ларнинг тантилигидан, мардлигидан дарак берарди. Шундай ифодаланса, бунинг кимларга тегишли эканлиги ва бу кимлар “ижод”ининг маҳсули эканлиги яққол намоён бўларди. Афсуски, шеър ёзишни ўрганолмаганларга бу каби хислатлар ҳам етарли эмас, шекилли. Улар учун “Шеър ёзишни ўрганолмадик!”дан “Шеър ёзишни ўргатишолмади!” афзал. Бу ўзимга тегишли бўлган айбни ўзгаларга ағдариш билан баробар. Азалдан маълум: “муаммо”ни ҳал этишнинг оқилона йўли бу эмас.

Бир пайтнинг ўзида, фалакиёт илмини ўрганмаганида, унинг заҳмат-ларини чекмаганида Мирзо Улуғбек “сирли осмон тоқига илк “илм нарвони”ни қўярмиди?! Ҳисоб-китоб, башорат илми асосларининг сувини ташналик билан сипқормаганида, Берунийнинг “ақл машъали” ер курра-сининг нариги бетини ёритармиди? Тиббиёт илмини мукаммал эгалламасдан туриб, Ибн Сино ҳазратлари сон-саноқсиз инсонларнинг дардига малҳам бўлолмасди! “Адаб илми”га ошно бўлмасдан Умар Ҳайёмнинг ҳам шоҳ рубоийларни яратиши амри-маҳол эди!…

Шоирларимизни хафа қилиш ёки камситиш ниятидан йироқман. Шундай бўлса-да, ўзимни “хавф” остига қолдириб, қуйидаги фикрни билдирмоқчиман: менинг назаримда, инсонни “илмий тадқиқот олиб боришга” ва”шеър ёзишга” ўргатиш масаласи бир-биридан фарқланмайди. “Шеър ёзишга ўргатиш” ва “олимликка ўқитиш”нинг бир-биридан фарқи йўқ. Худди шунингдек, “шеър ёзишни ўрганиш” ва “олимликка ўқиш” ўртасида ҳам тафовут мавжуд эмас. Иккови ҳам – бир хил. Айнан шундай бўлганлиги учун ҳар иккови борасидаги натижалар ҳам бир-бирига монанд: “зўр” шоирлар ва “зўр” олимлар сони ҳам бармоқ билан санарли даражада; “трактор тириллайди”, “чумчуқ чириллайди” каби “шеър”лари билан “машҳур” бўлган хомаки “шоир”лар кўп бўлганидек, беҳудаги чиранадиган, ҳар қадамда “олим”лигини рўкач қиладиган хашаки “олим”лар ҳам анчагина…

Фалакнинг гардишини қарангки, инсон “Шоирман!”, – дегани билан шоир бўлиб қолмаганидек, худди шундай “Олимман!”, – дея олим ҳам бўлиб қолмайди. Иккала “чўққи”га чиқишнинг йўли бир хил – билиб қилинадиган машаққатли онгли ижодий меҳнат. Иккала “сарой”га-ю, “тахт”га ҳам бир хил сўқмоқ орқали борилади – тинимсиз изланиш, ўқиш, ўрганиш, таҳлил қилиш, мулоҳаза юритиш, “теша тегмаган” ва “қулоқ эшитмаган” тўғри хулосалар чиқариш.

Шеър ёзиш ва шоир бўлишнинг ҳам оддий қоидалари бор. Ҳар қалай шеър ёзиб, шоир бўлмоқчи бўлганлар, ҳеч бўлмаганда, қофия, вазн, туроқ, ташбеҳ, ўхшатиш…лардан хабардор бўлмоғи лозим. Худди шунингдек, илмий тадқиқот олиб бориб, олим бўламан дейдиганлар ҳам, камида, анализ ва синтез, индукция ва дедукция, корреляция ва регрессия…ларни билиши керак. Огоҳ бўлмасдан ва уларни пухта эгалламасдан туриб, шоир-у, олим-ликка йўл бўлсин!

Китоб ўқимасдан туриб шоир бўлинмаганидек, шу ишни қилмасдан олим бўлишнинг ҳам иложи йўқ. Мулоҳаза-мушоҳада юритиш қобилиятига эга бўлмаганлар “шоирлик кўчаси”га киролмаганларидек, шундай салоҳиятга эга бўлмаганлар учун “олимлик эшиги” ҳам доимо берк бўлади. “Дард”и бўлмаганлар шоир ҳам, олим ҳам бўлолмайдилар. Шеър ва илм “ишқ”ида ёнмаганларга шоирлик ҳам, олимлик ҳам насиб этмагай. “Шеър!” ёки “Илм!” дейилган ондаёқ юрагига “ўт” тушмаганлар шоир ёки олим бўламан, деб ўйламасинлар. Бу ўринда академик шоиримиз ҳайқирган “Ғойибдан келажак бахт бир афсона!” уларнинг иккаласига ҳам баробар тегишли.

 “Зўр” шеърлар ёзиб, эл ардоғидаги машҳур шоир бўлиш билан “порт-лаш” характеридаги инқилобий ўзгаришларга сабаб бўлувчи янгиликлар яратган олимнинг “ҳаракатланиш йўли” бир хил. Бу йўлларга аллақачон асос солинган. Фақат уларнинг ўзига хос бўлган юриш қоидалари, принциплари, талаблари ва ҳ.к.лари бор. Қойил мақом қилиб, уларни бажо келтирганларга шеърият “осмон”и ҳам, илм “чўққи”си ҳам доим мунтазир. Улар – ўшаларники!…

Қиёслаш бироз ўринсиз бўлса-да, аслида машҳур шоир-у, олим билан машҳур… масалан, футболчи ўртасида фарқ йўқ. Унинг ҳам машҳурлиги негизида фақат тинимсиз меҳнат билан сайқалланган талант ёки истеъдод ётибди. Қарабсизки, шоирлик ва олимликда “машҳурлик либоси”ни кийган-ларнинг сони қанча бўлса, футболчиликда ҳам – шунча.

Яна бир нарсани айтай: шеър ёзишни “ўрганиб”, машҳур шоир бўлиш-да “ўргатувчи”лардан кўра “ўрганувчи”нинг роли каттароқ, назаримда. “Ўргатишсин!”, ундан сўнг “катта шоир” бўламан дейиш билан мақсадга эришилмайди. Олимликка “ўқиб”, “катта олим” бўлишда ҳам худди шундай. Бу ерда ҳам – ўзгача йўл йўқ. Бундай мақсадлар “чўққи”сига “ўргатувчилар”-нинг йўл-йўриқларидан баҳра олган, илҳомланган ва ўрганиш ҳисси доим устувор бўлган “ўрганувчилар” чиқадилар, холос.

Ҳаётлигидаёқ  тирик ҳайкалга, ўчмас машъалга айланган шоирларимиз, аввало, зиғирча бўлса ҳам “ўргатганлар”га бир умр таъзим қилиб, уларнинг дуосини олиб, сўнг эса ўз “ғаним”ларининг “маънавий уйи”га “ақлий ўт” қўйиб буюкликка эришганлар. Сира иккиланманг: буюк олим бўлишда ҳам худди шундай йўл тутилади.

 “Ҳеч бўлмаганда катта олим бўламан!”, – дея “илм йўли”дан юрмоқчи бўлганлар, ўз ихтиёрлари билан “жилов”ларини устозлар қўлига тутқазиб, улар асос солган “илм мактаби”да “ўқиш”га мажбурдирлар. Бундай мактабда “ўқиш”нинг мажбурият эканлигини билмаган, ҳис этмаган “олим”лар катта олим бўлолмайдилар. Бу масалада ўринсиз чираниш белни синдиради, холос. Тўғри, “мактаб” кўрмаган “олим”лар ҳам бор. Лекин улар ўзлари сезмаган ҳолда “ҳашаки олимлар” номига эга эканликларини билармиканлар?! Ажабо, уларнинг борлиги ҳам, йўқлиги ҳам билинмайди. Бундайлар илм билан эмас, балки битмас-туганмас, охири кўринмас ҳаёт ташвишлари билан бандлар. Шундай бўлса-да, уларнинг кўпаётганлигидан ташвишдаман…

Устозлар мактабида ўқишдан ташқари ҳақиқий олимликни дилига жо қилмоқчи бўлганларнинг “бошқа ишлар”и ҳам бор. Хусусан, улар яна бошқа жойларда ҳам жуда кўп “ўқиш”лари керак. Мана, қаранг, бу “ўқиш”лар қандай кўринишларга эга: “Олимман!” деганнинг кўзига театрда ўтирганида ҳам илм кўринади. Экранга термулиб, кино кўрганида ҳам у “илм”дан йироқ-лашиб кетолмайди. Чойхонадаги чойни ичишда ҳам, паловхонтўрани паққос “тушириш”да ҳам унинг кўз ўнгида ҳар хил “илм”лар пайдо бўлаверади… Хуллас, умрининг ҳар онини “ўқиш”га бағишлаган олимдан яхши олим чиқади. Бир умр ҳаёт сабоқларига эҳтиёж сезган, муҳтож бўлган ва уларга эгалик онларида роҳатланганларга олимлик ярашади. Буюк олимлар – ҳаёт фалсафасини бир  умр “ўқиган”лар  орасида.

Умуман олганда, менинг юқоридаги мулоҳазаларимдан тасодифий-ликни қидирманг. Бекорга овора бўласиз. Уларда қонуният бор. Уни ҳеч ким рад этолмагай ёки бекор ҳам қилолмагай! Шунинг учун саволингизга нисбатан менинг қисқа якуний жавоб-фалсафам қуйидагича: инсонни илмий тадқиқот олиб боришга ўргатиш мумкин. Шеър ёзишга “ўргатиб” бўлга-нидек, олимликка ҳам “ўқитиб” бўлади. Фақат қандай шоирнинг чиққанлиги унинг шеър ёзишни қандай “ўрганганлиги”га боғлиқ бўлганидек, қандай олимнинг чиққанлиги ҳам унинг қандай “ўқиганлиги”га боғлиқ. Ҳар икки соҳада ҳам “ўргатувчилар”га боғлиқ жиҳатлар арифметик прогрессия каби бўлса, “ўрганувчилар”нинг хатти-ҳаракати геометрик прогрессия кўрини-шини олмоғи даркор. Акс ҳолда, шоир ҳам чиқмайди, олим ҳам шакллан-майди. Шеър ёзишни ўрганиш ва олимликка ўқиш “санъат”ини ҳақиқий эгаллаганлар сони – деярли бир-бирига тенг ва афсуски, улар бармоқ билан санарли даражада.

Фақат менинг бу янги “кашфиёт”имни ўз қаричингиз билан ўлчаманг. Шундай қилсангиз – адашасиз. Зеро, унинг ўз ўлчанадиган “қарич”лари бор.

Саволингизга бу тарзда жавоб бериб, “ари уйи”ни бузганлигим аниқ. Ўзгалар назаридаги “ақллилик балоси”га учраганим ҳам рост. Бошимга “не савдо”лар тушиши мумкинлигини ҳам олдиндан сезиб турибман. Лекин не қилай, ўзимдан чиққан “бало”ларга кўникиб қолганман. Шу боис, хавотир-ланманг: “даво”сини ҳам, аллақачон топиб, тайёрлаб қўйганман…

– Кўпинча, ўтган буюк олим ва алломалар ҳақида сўз кетганда анчагина шогирдлар етиштиргани, илмий мактаб яратгани айтилади. Ҳозир-чи, ана шундай илмий мактаб яратиб, маълум бир илмий йўналишга асос солган олимларимиз ҳам борми?

Менга қолса, бу саволингизга жавобни, аниқлик киритиш мақсадида, яна қуйидаги саволларни ўз-ўзимга бериш билан бошлаган бўлур эдим: олимнинг илмий мактаб яратганини ва маълум бир илмий йўналишга асос солганини қандай аниқлаш мумкин? “Анчагина шогирдларнинг етишти-рилгани” илмий мактаб яратилди, дейиш учун етарлими? Бу тарзда иш тутиш илмий мактабнинг яратилганлигини “тасдиқловчи” бир томонламали ёнда-шув эмасми?

Албатта, олимнинг “анчагина шогирд етиштиргани” илмий мактаб яратилгани хусусида хулоса чиқаришда, шубҳасиз, ҳал қилувчи аҳамиятга эга.  Лекин, менимча, олим томонидан илмий мактабнинг яратилганлигини фақат у “етиштирган” шогирдлар сони билан боғлаш ва шу билан чекла-нишнинг ўзи етарли эмас. Зеро, илмий мактабнинг яратилгани биргина шу билан изоҳланмайди. Бунинг учун, яна энг камида, илмий мактаб яратган олим деб ҳисобланиши учун у ўз “мактаб”ини “ўқув қуроллари” – доимо том маънода “истеъмол” қилинадиган сифатли дарсликлар, қўлдан-қўлга ўтиб ўқилувчи қўлланмалар, такрор ва такрор мурожаат қилинувчи ўткир мақо-лалар, ўқувчиларни ҳайратга солувчи “тезисча”лар ва ҳ.к.лар – билан “тўлди-рилиши” лозим бўлган вазифаларни ҳам уддалаши керак.

– Шу ўринда, узр, илмий мактаб яратган олимга яна қандай махсус инсоний хислатлар хос бўлиши керак деб ҳисоблайсиз?

  Илмий мактаб яратган олимни мен махсус, “ихтисослаштирилган” инсоний хислатларсиз тасаввур этолмайман. Бунда мен, энг аввало, илмий мактаб яратган олимнинг “илмий майнавозчилик”дан йироқ юриши, доим ўта жиддий, ўз “оғирлиги” ва “кучи”га эга ҳамда илмий ва амалий қиймати юқори бўлган, ҳақиқий илм аҳлини, ўзи оддий бўлса-да, лекин ҳайратга соладиган бамаъни фикрлари, қарашлари ва ғоялари билан лол қолдириши лозимлигини назарда тутаяпман. У ўзига дахлдор бўлган ҳар қандай аудиторияни ўз ақл-у-заковати ва фаҳм-у-фаросати билан ҳайрон-у-лол қолдириш салоҳиятига эга бўлиши зарур. Уни тинглаётганларнинг бутун вужуди, ихтиёрсиз равишда, “қулоқ”қа айланиши шарт. Унда ҳақиқий илм изловчиларни ўзига ихтиёрсиз талпинтириш хусусияти ҳам бор бўлмоғи даркор… “Етиштирилган” шогирдлар сафига бу “хислат”лар ҳам қўшил-сагина олимни, том маънода, илмий мактаб яратган олим дейишга арзийди, менимча.

Олимнинг мактаби оддий мактаб эмас, шекилли?!…

Тўғри таъкидладингиз. Ҳақиқатдан ҳам олимнинг мактаби – оддий мактаб эмас. У ўз номи билан “илмий мактаб”. Баъзи бировлар ўйлаганидек, бир вақтнинг ўзида бу мактабда, оддий мактабга ўхшаш, кўп фанларни “ўқитиш”нинг ёки “ўқиш”нинг ҳеч иложи йўқ. Унда олим асос солган илмий йўналишга оид якка-ю-ягона “фан” ўқитилади. Бунинг натижасида бу “фан” янада чуқурлашади, ўткирлашади, кенгаяди, долзарблашади ва унинг илмий-амалий аҳамияти янада ортади. Олимнинг ҳақиқий илмий мактаби, агар у иқтисодиётга тегишли бўлса, унинг маълум бир тор соҳасинигина ўзига қамраб олиши мумкин. Иқтисодий илмнинг барча соҳаларини ўзида мужассам этувчи илмий мактабнинг яратилиши мумкинлигига менда катта шубҳа бор. Билмадим, бунга “даъвогар” бўлган олим илм бобида қандай “куч-қудрат”га эга бўлиши керак?! Қанча уринсам-да, бунга менинг ақлим бовар қилмайди. Ҳамон буни идрок этишга ожизман…

– И-я! Менимча, бу ерда ўта мунозарали фикрни билдирдингиз, шекилли!? Мен иқтисод илмининг бир неча соҳаларида кўплаб шогирд-лар “чиқарган” олимларни биламан. Нима, уларни илмий мактаб ярат-ган, деб бўлмайдими?

Бу саволга жавоб излаган бўлсангиз, марҳамат, менинг қуйидаги фикр-ларимга қулоқ тутинг. Иқтисодиёт фани ёки иқтисодий илм – мисоли катта бир дарё. У, энг камида, ўндан ортиқ ирмоқ ва юзлаб ирмоқчалардан ташкил топган. Унинг бир ирмоғида сузишни билган олим, афсуски, иккинчи ирмоғида қулоч отиб сузишни эплолмайди. Чунки ҳар бир ирмоқнинг фақат ўзига хос (тегишли) бўлган «сузиш қоида»лари бор.

Молия, пул муомаласи ва кредит ихтисослигига оид фанлар иқтисодий фаннинг ирмоқларидан биридир. Ирмоқ бўлганда ҳам – нозик ва қалтис  ирмоқ. У жаҳон фани ва амалиётида нафис ва нозик санъат даражасига кўта-рилган. Шунинг учун ҳам унда эркин «сузиш» ҳаммага ҳам насиб қила-вермайди. Ҳатто ёлғиз шу фаннинг «тупроғини бир умр ялаб юрганлар»нинг ҳаммаси ҳам илмнинг бу соҳасида ўзини «сувда сузган балиқ»дек эркин ҳис этиш салоҳиятига эга эмас. «Тупроғини ялаб» эмас, балки шунчаки бир эрмак сифатида бу соҳага кирмоқчи бўлганларни ирмоқнинг ўзи чирпирак қилиб, қирғоққа улоқтиради ёки ўз домига тортиб, «ғарқ» қилади.

Ундан ташқари, фаннинг ҳар бир соҳасини баҳорда қийғос очилган гулларга қиёсламанг. Унда фаолият кўрсатаётган ҳақиқий илмий мактаб яратган олимлар эса, у гулдан бу гулга шох ташлаб ва чирпирак бўлиб қўнаётган умри қисқа капалаклар ҳам эмас. Яҳъё Ғуломов, Қори Ниёзий домла, Ҳабиб Абдуллаев, Иброҳим Мўминов, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Саъди Сирожиддинов, Хадича Сулаймонова, Ёлқин Тўрақулов, Обид Соди-қов  ва бошқалар «ўзбек фани дарғалари» деган номга фаннинг алоҳида бир соҳасига бутун умр бўйи ўзларининг ҳаётларини бахшида этиб, эътиқод ва садоқат билан хизмат қилганлари эвазига сазовор бўлишганлари эсингиздан чиқмасин, хаёлингиздан сира кўтарилмасин, «ҳамкасб»лар!

   Аслида, нимасини айтасиз, азал-азалдан ҳам худди шундай бўлиб келган: аждодларимиздан Мирзо Улуғбекни, энг аввало, астроном, Ал-Хоразмийни – математик, Ал-Берунийни – географ, Ибн Синони – табиб сифатида эътироф этамиз. Ҳазрат Навоий ҳам “адаб илми”нинг барча жабҳа-ларида эмас, балки айнан  поэзияда ғазал мулкининг султонига айланган. Ҳайём жаноблари ҳам, асосан, ўз рубоийлари билан машҳур. Биргина масалчиликка садоқат қилгани учун, асар ичида асар яратиб, Гулханий ҳам “миттигина” “Зарбулмасал”и билан ҳамон ҳаммани ҳайратга солиб кела-япти…

Илмий мактаб яратиб, фанда из қолдириш ёки ўз ўрнига эга бўлиш  учун «ҳар соҳадан бир шингил» бўлган, «бир қайнови ичидаги»  савияси паст юзлаб мақола ва ўнлаб китоблар қолдириш сира шарт эмас. Талабга эга бўлмаган китобларни «ёзиш», уларни «истеъмолчи»ларга зўрлаб «тиқиш-тириш» («сотиш») ҳам бизни ўша эзгу-мақсад сари етакламайди. Бу маса-лада юксак савия ва маҳорат билан ёзилган кичкинагина бир мақоласи ёки жажжигина китобини камтарона тақдим этиб, бутун дунё илм аҳлини ҳайрон-у, лол қолдирган ва шу орқали ўзига абадий ҳайкал қўйиб кетган ҳамюртларимиздан ўрнак олсак, уларга муносиб ворис бўлсак, нимаси ёмон?…

– Узр, сал ҳиссиётларга берилаяпсиз, назаримда. Мавзумизга қай-тайлик: олим илмий мактабининг яратилганини яна нималар орқали билса бўлади?

Ҳа, ҳиссиётларга берилаётганим рост. Лекин улар – ёлғончи ҳиссиётлар эмас! Ахир бу борадаги айрим мавжуд ҳолатларни фиғонингиз фалакка чиқмасдан, қаттиқ қаҳр билан муштни маҳкам сиқмасдан, бор овозда “Дод!” демасдан изоҳлашнинг иложи йўқ. Бунинг устига, юқоридаги “фиғон”ларим-у, “дард-у-аламлар”имнинг барчаси суҳбатимиз мавзусига бевосита дахлдор, деб ўйлайман. Шундай бўлса-да, майли, Сизнингча бўла қолсин: бевосита мавзумизга қайтайлик. Олим илмий мактабининг яратилганлигини ўзаро ҳурмат руҳи билан суғорилган, бир-бирига асоссиз ғайриилмий “тош”ларни отмайдиган ҳамда бир вақтнинг ўзида асосли, ўринли ва керакли танқидга “чидайдиган,”  илм “арава”сини оққуш, чўртанбалиқ ва қисқичбақа тарзида эмас, балки бир томонга қараб тортадиган, тараққиётга хизмат қиладиган, илмий ва амалий ишланмаларидан шу мактабнинг ўзига хос бўлган ўткир “ҳид”и уфуриб турадиган “ўқувчи”лар “команда”сининг шаклланганлигидан, “асар”лар “плеяда”сининг яратилганидан ҳам билса бўлади.

– Илмий мактаб яратган ва маълум бир илмий йўналишга асос солган олимларимиз ҳақида сўз кетганда кўз ўнгингизда, энг аввало, кимлар гавдаланади?

Анчагина шогирдлар етиштирган, илмий мактаб яратган ва маълум бир илмий йўналишга асос солган олимларимиз ҳақида сўз кетганда менинг кўз ўнгимда беихтиёр Қори-Ниёзий домла, Иброҳим Мўминов, Юнус Ражабий, Тошмуҳаммад Саримсоқов, Пўлат Ҳабибуллаев, Саъди Сирожиддинов, Ёлқин Тўрақулов, Обид Содиқов, Восил Қобулов, Озод Шарофиддинов, Олим Аминов, Муҳиддин Зайнутдинов, Маҳмуд Салоҳиддинов, Шавкат Аюпов, Шавкат Алимов, Мурод Шарифхўжаев, Иброҳим Искандаров, Саидаҳрор Ғуломов, Қаландар Абдураҳмонов, Ёрқин Абуллаев, Суюма Ғаниева, Азиз Қаюмов, Ғайбуллоҳ-ас-салом, Нажмиддин Комилов ва бошқалар гавдаланади. Уларнинг ўз соҳаларида илмий мактаб яратганларини бировларнинг “ваъз”лари орқали билганим йўқ. Буни мен ул зотларнинг илмий ҳаёт йўлларига назар солиб билганман. Ҳаққим бўлмаса-да, бундай хулосага келиб, ўзимни савоб иш қилгандек ҳис этаман.

– Билишимча, талабалик йилларингизнинг бир қисми, аспиран-тура ва докторантурани жуда кўп илм аҳлининг азалий орзуси бўлган Санкт-Петербург (олдинги Ленинград)да ўтказгансиз. У ерда илмий мактаб яратган олимларни ҳам биласизми?

Албатта, худди шундай эътирофга лойиқ бўлган россиялик молиячи-иқтисодчи-олимларнинг ҳам кўпларини биламан. Ўзим кўрган, маърў-заларини эшитган ва суҳбатларида бўлган мана уларнинг айримлари: Юрий Александрович Лавриков, Леонид Степанович Тарасевич, Пётр Наумович Жевтяк, Григорий Львович Рабинович, Эрнест Александрович Вознесенский, Александр Михайлович Молчанов, Михаил Владимирович Романовский, Виктор Иванович Колесников, Казбек Ҳамзатович Нинциев, Ольга Влади-мировна Врублевская, Наталья Лазаревна Марголина, Галина Владимировна Толоконцева, Людмила Павловна Кроливецкая, Виктор Сергеевич Гера-шенко, Вера Михайловна Родионова, Татъяна Викторовна Гуйда, Петр Сергеевич Никольский, Олег Иванович Лаврушин ва бошқалар.

– Қойил-эй! Ҳар бирларининг фамилиялари тугул, исм-шариф-ларини ҳам тўлиқ айтиб бердингиз-а?! Узр, балки улар “етиштирган” шогирдларнинг сонини ҳам санагандирсиз?

– Уларнинг фамилиялари тугул, исм-шарифларини ҳам эсдан чиқар-маганимдан ўзим ҳам бахтиёрман. Менимча, умрим давомида ва сўнгги нафасимгача ҳам шундай бўлиб қолса керак. Зеро, уларнинг мен билан суҳ-батлари, маърўзалари,  бағрикенгликлари, ҳимоялардаги чиқишлари ҳамон кўз ўнгимда. Товушлари ҳанузгача қулоғим остида жаранглаб туради. Қола-верса, уларнинг барчаси менинг “илмий тақдир”имни белгилашда ҳам ҳал қилувчи роллардан бирини ўйнашган. Уларни билмаслик, унутиш мен учун – гуноҳи-азим.  Бунинг устига, уларнинг ҳар бири менинг назаримда тарихий шахслар ҳисобланади. Улар аллақачон илм оламида “Александр устуни”дан ҳам баландроқ бўлган ўзларига яхшигина ҳайкал ўрнатиб кетдилар. У “ҳайкал”ларга илм оламининг кейинги тўфонлари-ю, бўҳронлари сира таъсир этолмагай!

  Ул табаррук зотларнинг қанча “шогирдлар етиштиргани”ни мен сана-маганман. Зеро, менинг назаримда, “етиштирилган шогирдлар сони”, юқори-да қайд этганимдек, илмий мактабнинг “яратилган”ини тасдиқловчи якка-ю-ягона “ҳужжат” эмас. Тўғри, илмий мактабнинг “яратилган”и, аввало, унда қанча шогирдларнинг “ўқиган”и ёки “бор”лиги билан ҳам белгиланади, албатта. Лекин, менимча, илмий мактабнинг “қудрати” ва шогирдлар сони ўртасида тўғри пропорционал боғлиқлик ҳар доим ҳам бўлавермайди. Бир “илмий мактаб”да кўплаб шогирдлар “ўқиган” бўлишига қарамасдан, уларнинг барчаси ўртамиёна ёки номигагина “ўқиган” бўлиши мумкин. Ҳаётнинг кўрсатишича, уларнинг қўлидан “илмий зараркунандалик”дан бош-қа ҳеч нарса келмайди. Фикримча, бундай “илмий мактаб”ларнинг бўлмагани маъқул. Зеро, уларнинг фойдасидан – зарари кўпроқ.

Аксинча, бошқа бир илмий мактабда “ўқиган” шогирдларнинг сони камроқ бўлса-да, уларнинг ҳар бири, сонидан қатъий назар, бошқа бир “илмий мактаб”да “ўқиган” барча ўртамиёна “шогирд”ларни “бир чўқиш”да қочириши мумкин. Шундай шогирдлар чиқариш салоҳиятига эга бўлган илмий мактаблар сонининг кўпайгани мақсадга мувофиқ.

Узр, суҳбатимиз бошидаги саволимнинг иккинчи қисмига ўтсак?

Саволингизнинг “Ҳозир-чи, ана шундай илмий мактаб яратиб, маълум бир илмий йўналишга асос солган олимларимиз ҳам борми?”,- деган қисмига жавоб беришда, тўғриси, қийналаман. Аввало, “илмий мактаб яратиб, маълум бир илмий йўналишга асос солган замонавий олимларимиз”ни аниқлаш “ваколат”и менга берилмаган. Бунинг устига, бундай ваколатдан умидвор бўлиб “яшаётган”им ҳам йўқ. Бошқалар ҳам ундан умидвор бўлишмасин. Бундай ваколат менга ҳам, уларга ҳам ҳеч қачон берилмагай! Чунки унинг аллақачон ўз “эгаси” бор. У ҲАЁТ ҳазратларидир! Ҳақиқатдан ҳам, қайси олимнинг қандай мактаб яратганини ҳаёт кўрсатади. Ҳаёт уни эътироф этади.

Шундай бўлишига қарамасдан, кўрсаткич бармоғимни “ўқ” қилиб, “Мана бу! Мана бу!” олимлар илмий мактаб яратган олимлар сирасига киради, деган фикрни билдириш истаги менда бор. Лекин шундай истакнинг борлиги ҳам менга, ҳатто, иқтисодий илмнинг барча соҳаларида илмий мактаб яратган олимларни аниқлаш “ҳуқуқи”ни бермайди. Жуда нари борса, мен иқтисод илмининг “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича илмий мактаб яратган олимларни аниқлашга “даъвогар”лик қилишим ёки ўз “ҳисса”мни қўшишим мумкин.

– Хўш, хўш, қани бу масалага бир аниқлик киритиб, ўз ҳиссангизни қўшингчи!?

Афсуски, уларнинг сони кўп эмас – бармоқ билан санашга ҳам арзи-майди. Бундай пайтда мен, энг аввало, ўз соҳамда илмий мактаб яратган олимларнинг биринчи сафида иқтисод фанлари доктори, профессор Одил Олимович Олимжоновни кўрган бўлардим. Шу сафда бўлиш нияти худди шундай даража ва унвонга эга бўлган Низомиддин Ҳамроевич Ҳайдаровда борлигини ҳам сезиб турибман. Унинг, айниқса, кейинги 10 йилликдаги қилаётган “иш”лари шундан далолат бермоқда.

– Нима деб ўйлайсиз, уларнинг илмий мактаблари қандай хусу-сиятларга эга?

Ўзим ҳам шунга урғу бермоқчи эдим. Дилимдаги сезганингиз учун ҳам Сизга раҳмат. Буларнинг яратган илмий мактаблари ўзига хос хусусиятларга эга: уларда фақат саводлилар “ўқиш”ган; саводсизлар, аксинча, бу мактаб-лар остонасидан  ҳатлаб ўтиш бахтига муяссар бўлишолмаган; ҳақиқий “илм нурлари” бу мактабларни асло тарк этмаган; бу мактабларни кеча “битириб чиққан”лар бугун фанимиз, Ватанимиз тараққиётига хизмат қилмоқда; улар ўзлари битирган илмий мактабларини янада бойитмоқдалар; бу мактабларда яратилган асарлар, эълон қилинган мақолалар ўзининг такрорланмаслиги билан алоҳида ажралиб турибди; уларнинг “ўқувчи”лари учун шу соҳа илми борасида “алаҳсираш” хос эмас; улар ўз оёқларида мустаҳкам туришибди…

– Ўзингизчи? Ўзингизнинг ниятларингиз қандай?

Тўғриси, яхши ниятлар билан мен ҳам шундай мактаб яратиш “таш-виш”идаман. Шу “ишқ” билан яшаяпман. Мақсадим ҳам шундан иборат. Ўзимча, шунга мос ҳаракат қилаяпман ҳам. Уни яратаман деб тез-тез ҳало-вотни ҳам бир четга суриб қўйганимга анча бўлди. Фикру-хаёлим шу мактаб-нинг менга бевосита боғлиқ жиҳатларини яратишга қаратилган. Ўрни келган жойларида ҳадсиз “куйиб-пишиш”ларимнинг боиси ҳам шунда. Илм оламида содир бўлаётган айрим “воқе”ликлар устидан гоҳ жимгина “қаҳ-қаҳа” ура-ётган, гоҳ “ари уйи”ни бузаётган, гоҳ чақин чаққан момақалдироқдек гулди-раётган бўлсам-да, уни ортда қоладиган катта, салобатли ва узоқдан кўриниб турадиган “из”сиз, асло, тарк этмоқчи эмасман. Бутун фаолиятим шунга қаратилган. Олимлик ҳаётимнинг мазмунини ҳам шу ташкил этади. Узун-қулоқ гапларга қараганда, ўзгаларнинг ва ҳатто ғанимларимнинг ҳам эътироф этишича – “натижа”ларим ёмон эмас, шекилли. Яна билмадим…

Олим қай тариқа шаклланади?

илик илинжи билан илм оламида, узр, гангиб юрган, илмни даъво қилаётган бўлса-да, ундан йироқ бўлган, “олим” бўлиб қай тариқа “шаклланган”идан бехабарлар ўз-ўзига бериши лозим бўлган саволни менга берганингиз учун Сиздан миннатдорман. Фақат улар эмас, балки “олимлар ёки олимлик олами”га кириш ниятида бўлганлар ҳам бу савол оддий жавобларининг баъзи бир жиҳатларини билиб қўйсалар, айни муддао бўлур эди…

  Шундай бўлса-да, олдиндан айтиб қўяй: саволингизга мендан “сенса-цион” жавобни кутманг; унга ўзимга хос бўлган жавобни ҳам бермоқчи эмасман, чунки шундай жавобимнинг ўзи йўқ; бу борада велосипедни қайта ихтиро қилиб, Американи янгидан кашф этмоқчи эмасман; саволингизнинг жавоблари аллақачон маълум; улардан ошириб бошқа бир жавобни бериш қўлимдан келмайди; қанча изласам ҳам, ўзимча ёндошсам ҳам, ўша асл жавоблардан бошқасини тополмайман; хуллас, бу “масала”да тоҳирона жавобни беришга ожизман; шунинг учун аллақачон берилган жавобларга мен яна бир марта қайтсам, кучи сезилмаётган жавобларнинг кучини кўрсатишга ҳаракат қилсам, ўқувчиларим мендан хафа бўлишмас?!…

Олим бўлиб шаклланиш учун, энг аввало, игнада қудуқ қазиган каби йўл тутиб, илмга эга бўлиш керак. Шу тарзда эгалланган илм эса, бесамар кетмасдан, олим вужудига, қалб-шуурига сингиб кетмоғи лозим. Ва у ҳар қадамда теварак атрофга ўзини намоён қилиб турмоғи ҳам даркор. Олим вужудига сингдирилган илм эса сасиб, “тутамаслиги” керак: ундан “ўт” чиқмаса асло бўлмайди. Бу илмдан ҳақиқий илм шайдоларини доимо ўзига мафтун этувчи, қолганларни эса ҳайрон-у-лол қолдирувчи, эсанкиратувчи “ўткир ҳид” анқиб турмаслиги мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда, ана шуларни ҳис этмасдан туриб, олим шаклланмагай!

Тўғри, “Илмга эга бўлиш – игнада қудуқ қазиш билан баробар!” деган иборани кўп ишлатамиз. Бу ҳеч кимга сир ҳам эмас. Ўта жиддий бўлишига қарамасдан, афсуски, уни ишлатганда ҳам, кўп ҳолларда, юзаки, шунчаки ишлатамиз, холос. Негизида нима ётганлигига етарлича эътибор бермасдан ундан фойдаланамиз. Баъзи ҳолларда бу табаррук иборанинг “сир”и нимада эканлигини англашга қодир бўлмаганларнинг ҳам уни тез-тез ишлатаёт-ганликларини кўриб, тўғриси, ёқа ушлайман. Заррача бўлса-да, унга риоя этмаганларнинг забонидан бу сўзларнинг “отилаётган”ини эшитиб, қулоқ-ларимга ишонгим келмайди. “Юриш-туриш”и унинг тескариси эканлигини тасдиқловчиларнинг бу сўзларга қайта-қайта мурожаатидан огоҳ бўлиб, энсам қотади. Шу сўзларнинг қадрига етмасдан илм кўчасига адашиб “кир-ган”ларни кўрган-да эса, афтим буришади. Қанча уринишимга қарамасдан, уларга дуч келганимда пешонамни тириштирмасдан ўтолмайман.

Олимнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган илмга эга бўлишни игнада қудуқ қазишга тенглаштирилганининг боиси нимада?! Ана шу ҳолатни кўз ўнгингизда гавдалантира оласизми? Ҳаётингизда бирор марта бўлса-да, игнада қудуқ қазишга уринганмисиз?! Шундай қилмоқчи бўлсангиз, қай аҳволга тушишингизни тасаввур қила оласизми? Бунга атроф-дагилар “реакция”сининг қандай бўлишини сезасизми? Қудуқ қазишнинг ўз қоидалари ва воситалари бўлиб турганда, унда, масалан, белкурак ёки кетмондан фойдаланилганда Сизнинг, дабдурустдан, “Мен эса игнада қудуқ қазийман!”, – дейишингиз қандоқ бўларкин?! Бунинг учун қанчалик “журъат кучи” талаб қилинади?! У ҳаммада ҳам борми? Бу ҳолда Сизни тушуна-диганлар топилармикан?! Сизга ҳамдард бўладиганлар анқонинг уруғига айланмасмикан?! Ўша заҳотдаёқ атрофдагиларингиз, ўринларидан туриб, “гурр” этиб, қочмасмиканлар?! Қудуқ игнада қазилар экан, уни ниҳоясига етказишда бир инсон умри етармикан?!…

Бунинг устига, олим қазимоқчи бўлган қудуқ оддий қудуқ эмас. У – “илм қудуғи”. Игнада қазилиши керак бўлган оддий қудуқнинг мураккаблиги унинг олдида “ҳолва”. Бу ердаги мураккабликлар, ундан-да, минг чандон. Олим бўлиб шаклланаман, дегувчи шу қудуқ томон покланиб, тавоб-у, сажда қилиб, эмаклаб бориши ва уни чўккалаб, муккалаб, ўрни келган жойларида эса ётиб олиб, “қазиш”и керак. Сўнг эса унда қазилган “тупроқ”ларни бир умр ялашга, тўтиё қилиб, кўзга суришга тўғри келади. Айтинг: бунга ҳаммамиз ҳам қодирмизми?! Тайёрмизми?!…

Узр, Сизнинг назарингиздаги “илм қудуғи” қандай қудуқ ўзи?

“Илм қудуғи” шундай қудуқки, у “белкурак”да ёки “кетмон”да қазилмайди. “Ҳашар” қилиб ҳам уни қазишнинг иложи йўқ. Уни қазишда “эксковатор”лардан  фойдаланаман, деб ўйламанг. Қудуқ қазишга мўлжал-ланган махсус “бурғилаш” аппаратлари ҳам бу масалада бизга ёрдам беролмайди. Бу дастаклар ёрдамида “қудуқ”қа эга бўлишимиз мумкин. Лекин “илм қудуғи”, шунча “хатти-ҳаракат”ларга қарамасдан, ҳамон “бўм-бўш”ли-гича қолаверади. Бу “йўл”лар билан уни “тўлдириш”нинг иложи йўқ. Девор-дан чиқиши мумкин, лекин бундай қудуқдан ҳеч қачон “садо” чиқмагай!  Нималарга шама қилаётганимни тушунаётгандирсиз?!…

Энди ўз-ўзимизга, эҳтиёт бўлиб, теварак-атрофга билдирмасдан пин-ҳона, кўз қирида қараб, ўзгалар эшитадиган тарзда эмас, балки аксинча, сассиз, секингина савол берайлик: олим бўлиб шаклланиш мақсадида “илм қудуғи”ни қазишда юқоридаги “восита”лардан фойдаланмаяпмизми? Гоҳида “Бўл! Ҳа, бўл!” тарзида иш тутмаяпмизми? “Илм  қудуғи”ни қазиш тугул, ҳатто уни “таг-туг”и ёки “астар-авра”си билан, бирваракайига, сотиб олишга ҳам тайёр эмасмизми? Гўё шу “йўл”лар билан “илм қудуғи” қазилиб, унга эга бўлинаётгандек!?…

Эҳ, аттанг! Бу соҳанинг “бизнесмен”лари, наҳотки, “илм қудуғи”нинг яна бир ўзига хос хислатидан бехабар бўлишса? Ахир бу “қудуқ” фақат “эга”сининг иштирокида “қазилиши” мумкин-ку?! Фақат “қазиган” одамгина унга эгалик ҳуқуқига эга. Бунинг устига, бу “қудуқ” сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган “қудуқ”дир. Нега дейсизми? Чунки у – бебаҳо “қудуқ”. Бебаҳо нарса сотилади ёки сотиб олинадими? Ҳамма нарсанинг корини қиладиган пул жаноблари бу ерда ўзи узра ожизлик камарини  боғлашга мажбур…

Игнада қудуқ қазиган каби илмга эга бўлувчилар илм манбаларини шошиб, “шариллатиб”, вақтни қизғаниб ўқиёлмайдилар. Аксинча, уларга мурожаат қилаётганларида кун-у-тунларни бедор ўтказадилар; уйқусизлик “касали”га мубтало бўладилар; кўзларига илмдан бошқа ҳеч нарса кўринмай қолади; ўртадаги масофани ҳис этмайдилар; “қурбон”ликлардан қайтмай-дилар; илм излаб боққа ҳам, тоққа ҳам чиқиб кетаверадилар; “илм саҳроси”-дан ҳам худди “илм гулзори”да юргандек баҳра оладилар; илмга дахлдор бўлган ҳар бир нарсани ўқийдилар ва уқийдилар ҳам…

Илм излаганларга – икки дунё бир қадам. Улар илмсизлик “либос”ини кийишдан юпун юришни афзал биладилар. “Илм манзили”га машинада эмас, оёқларни “чақа” қилиб, пиёда борадилар. “Илм уйи”ни “ҳашар” билан қурмайдилар. “Зар”ни ҳам, “зўр”ни ҳам эмас, балки фақат шунга мўлжал-ланган ақлни ишлатиш билан чекланадилар, холос.

Олимнинг шаклланишида яна бир ҳикмат алоҳида роль ўйнайди, менимча…

У ёғини айтмай қўяқолинг: Сиз “Бешикдан қабргача илм изла!”ни назарда тутаяпсиз, тўғрими? Бу ҳикмат ҳаммага қарата айтилган бўлишига қарамасдан унинг олим бўлиб шаклланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган-ларга нисбатан қанчалик аҳамиятли эканлигини ўзингиз ҳис этаверинг. Аслида, барча инсонлар қатори олим инсоннинг умри ҳам бундан-да қисқароқ. У бешикдан қабргача эмас, балки тобутгача давом этади, холос. Орадаги тобутдан қабргача бўлган фарқ унга ҳам насб этмайди. Бу “бу ётадиган жойинг”дан “у ётадиган жойинг”гача илм изла дегани эмасми?! Бу бир умр “Илм истаб, илм излаб умргузаронлик қил!”ни англатмайдими?! Бу “Сўнгги ётадиган жойинг аниқ бўлганда ҳам ва у томон кетаётганингда ҳам илм изла!”ни билдирмайдими?!…

Қанийди олим бўлиб шаклланиш ниятида бўлганларнинг барчаси ҳам бу сўзларнинг маънисига тушунса ва унга риоя этсалар? Бу дастуриламалга айланса, шаклланаётган олимларимиз янада салобатлироқ бўлармиди?!  Шундай қилинганда айрим “олим”ларимиз бировларнинг кўзига пашшадек эмас, балки филдек кўринармиди?! Уларга беписанд “юқоридан пастга” эмас, аксинча, “пастдан юқорига” қараб қаралармиди?! Бу тарзда иш тутилганда, аросатда қолиб, хор-у-зор бўлиб, бировларнинг қўлига қараб юрган айрим “олим”ларимиз сони кескин камаярмиди?! Бундай қилинганда ҳар қандай кас-у-нокас келиб, баъзи “олим”ларимизнинг елкасига, “қадрдон дўст”ларча бир тушириб, “Носдан ёки сигаретдан олинг!”, деёлмасмиди?!…

Бешикда ётган боланинг бошқа “ташвиш”лари йўқми?! Ўша онларда бу “ташвиш”лар илм излаш “ташвиш”идан муҳимроқ эмасми?! Бешикдаёқ ҳаёт ташвишлари болани “исканжа”га олишига қарамасдан, уларни бир четга суриб, у илм излаши керак-а? Буни “олимлик ишқи”да ёнаётганларнинг ҳаммаси ҳам кўз ўнгида гавдалантира оладими? Бешикданоқ – болалигидаёқ – илм изламаганлар энди қандай қилиб олим бўлиб шаклланишаркин?! Ахир “болалик поезди” “пўшт-пўшт”, деб аллақачон кетиб бўлган-ку?! Бешикда – “йўл  боши”да –  эмас, балки ярим йўлга келиб илм излашга киришганлар, нари борса, чала олим бўлиб шаклланиши аниқ-ку! Нега буни тан олгимиз келмайди?! Бунинг устига, болаликда эгалланмаган илмни энди олиб бўлмайди! Чунки у ўзига хос хусусиятга эга. Илмларнинг бу гуруҳи фақат болаликда “муҳр”ланиши мумкин. Бошқа пайтларда эса бунинг иложи йўқ. Ёшлик йилларида “муҳр”ланган билимлар олимнинг шаклланишида ўзига хос фундамент ролини ўйнаса, ажабмас!

Бешикдалигидаёқ бола қандай қилиб илмга эга бўлиши мумкин?! Қандай қилиб унга илм сингдирилади?! Қулоғига азон айтиш орқалими? Ёки она сути биланми? Балки она меҳри биландир? Бунга балки муштипар онанинг “зор”ланиши ёрдам берар? Ёки она “илтижо”сими? Ота-она, ёши улуғлар дуоси шунга хизмат қилмасмикан?… Фикримча, буларнинг ҳаммаси бешикдалигидаёқ боланинг илм излашига ўз улушини қўшгай!

Бешикдан “чиққан”идан сўнг “Олим бўлиб шаклланаман!”,- деганнинг нияти унинг шахсий ҳаракатларига мувофиқ амалга ошади. Энди у, шоир айтганидек, жаҳоннинг очилиши-ю, ёпилиши; дилларнинг муроди; кўнгилларнинг сурури; кўрар кўзларнинг нури илм бирла эканини англаши керак. Буларсиз олимликни орзу қилиш утопиядан бошқа ҳеч нарса эмас.

– Олим бўлиб шаклланаман, дея майдонга чиқаётганларга нималарни тавсия қилган бўлур эдингиз?

“Ўзни эр билсанг, ўзгани шер бил!”ни билмаганлар “Олим бўлиб шаклланаман!” деб ўйламасинлар. “Билиминг осмонга етган бўлса ҳам, ўзгалар илмига қулоқ сол ҳар дам”ни эсдан чиқарганларга олим бўлиб шаклланиш насиб этмайди.  Қандай қилиб олим бўлиб шаклланишнинг тайёр “рецепт”ларидан бири ҳадис-у шарифларда келтирилган: илмнинг аввали – сукут; сўнг эшитиш; сўнг ёд олиш; сўнг амал қилиш; сўнг тарқатиш. Бунга амал қилмаганлар олим бўлиб шаклланишни хаёлига келтирмасалар ҳам бўлади.

 – Яна бир долзарб масалада фикрингизни билмоқчи эдим. Қайсидир йили бошқа фан соҳасидаги йирик олимлардан бирининг «кўраяпмиз, иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан» деганини эшитганим бор. Наҳотки, шу гап рост бўлса?

Аслида, “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилиш”нинг осонлигига доир “даҳшатли зарба” кўринишидаги бундай “баҳо”ни беришга, оддий олим тугул, ҳатто, “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”нинг ҳам ҳаққи йўқ. Бу жойда унинг “йирик”лиги ўз-ўзига. “Йирик” бўлса-да, у, ўзингиз айтгани-нгиздек, бошқа фан соҳасидаги йирик олимлардан бири. Унинг “бошқа соҳа”далиги “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилиш”нинг “аҳвол”ига нисбатан олимнинг бундай “позиция”ни эгаллашига йўл қолдирмайди. Бу “физик”ларнинг фаолияти натижаларига “лирик”ларнинг ва аксинча, “лирик”ларнинг фаолияти натижаларига “физик”ларнинг берган баҳоси билан бир хил. Шундай бўлса-да, уни “тушуниш”га бир уриниб кўрайлик-чи, қандай “картина” кўз ўнгимизда гавдаланаркин?!

Аввало, бошқа фан соҳасидаги оддий олиммас, балки йирик олим шу гапни айтган бўлса, бу – бекорга эмас. Бунинг, албатта, “бир бало”си бор. Ахир, шамол бўлмаса, дарахтнинг учи ёки барги, ўз-ўзидан, қимирламайди. Шунинг учун ҳам эътироф этилган “йирик олим” бундай хулосага, балки… бекордан-бекорга келмагандир.

Албатта, “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”  иқтисодиёт соҳасида қилинган илмий иш билан танишиб, бундай якуний хулоса чиқаришга, маълум маънода, ожиз. Лекин шундай хулосага келишнинг бошқа йўллари бор. Масалан, у баъзи бир сабабларга кўра “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилган” янги “олим”лар билан суҳбатда бўлгандир. Уларнинг “маърўза”ла-рини эшитгандир. “Чиқиш”ларини кузатгандир. “Дарс”ларига қулоқ тутган-дир. Имло хатолари “виж-виж” бўлиб ётган дастхатини кўргандир. “Доска”га ёзган сўзларига кўзи тушгандир. “Диктовка” қилиб ёздирган матнларини ўқигандир, варақлагандир…

Бу жойларда ҳар қадамда хатоликка йўл қўйиб турилган бўлса-ю, уларнинг “муаллиф”лари иқтисодий фанлар номзоди ва иқтисодий фанлар доктори илмий даражасига ёки доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган “иқтисодчи”лар ҳисобланса, бундай вазиятда мен “сафимизда тураётган” бу “илм вакиллари”га қарата айтилган “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”нинг фикрларига қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам “солиқ”, “бюджет” ва ҳатто “илм” каби ўзак сўзларни хато ёзаётганларнинг ҳам олимлар сафига “қўшилган”идан ёки қўшилаётганидан таажжубдаман.

Бир сафар олимлик “диплом”ига эга бўлган ёш бир “ўзбек шоввоз”-нинг “презентация”си жараёнида ўзбекча матнда экранга чиқарган  “Беруни”, “Ибн Сина”, “Хоразми”, “Фараби” каби “сўз”ларини кўриб, нафасим ичимга тушиб кетди. Ёқа ушладим. “Илм” деган сўзнинг “Илим” деб ёзилганидан огоҳ бўлиб, қочгани жой тополмадим. Экранга қараган ва кеча мактаб остонасидан бугун олий таълим даргоҳига кириб келганларнинг бошини “сарак-сарак” қилиб, кўзларини жовдиратиб, маюсгина термулиб турганини кўриб, ер ёрилмади, ерга кирсам!

Илм оламига “ярқ” этиб, отилиб, чақнаб кириб келаётган ёшларни кўришни мен ҳам жуда-жуда истайман. Бунинг ўрнига, афсуски, юқорида қайд этилган “аҳвол”даги “олим”лар сони кейинги пайтларда, момоқал-дироқдан сўнг пайдо бўлган қўзиқоринлар сингари, “потирлаб” кўпайиб кетаяпти. Бундай вазиятларда “бошқа фан соҳасидаги йирик олим” тугул, ҳатто кечаги мактаб ўқувчиси ҳам “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан”,- деб ўйламайдими?!…

Олим бўлиш мақсадида ҳимоя учун қўлтиқлаб чопилаётган айрим “диссертация”ларнинг “аҳволи”дан ҳимоя учун масъуллар ташвишда. “Кир-пич” шаклидаги “нарса”нинг “аҳвол”ини кўриб, бечоралар юракларини ҳовучлаб ўтиришибди. Ноиложликдан бўлғўси “олим”ларнинг “диссерта-ция”ларини ҳам “таҳрир”га юборишнинг норасмий тартибини “жорий этиш”-дан уларнинг ўзга чоралари қолмаяпти. Мажбур бўлиб, авторефератнинг охирида “Фалончи журнал таҳририятида таҳрирдан ўтказилди”,- деган жумлани кўрмасдан, уни чоп этишга рухсат бермаяптилар. Гўё шу билан “олим” қўйган хатоликларга барҳам берилаяпти. Қанийди, шу “йўллар” билан “олим” сочаётган илмсизлик, саводсизлик “уруғ”лари сочилишининг олдини олиш имкони бўлса?! …

Аудиторияларга кираётган, минбарларга чиқаётган, учрашувларда “ўз фикри”ни баён этаётган “иқтисодчи-олим”ларимизнинг бир қисми маърўза давомида “қоғоз”дан сира бошини кўтаролмаса, минбарга “ёпишиб”, ундан бир қадам нарига кетолмаса, нима деяётганининг мазмун-моҳиятини ўзи тушунмаса, гап тузиш қоидаларига риоя этмасдан “оёқни осмондан” қилиб “ваъз” ўқиб турса, ҳадеб тўртта сўзни такрор ва такрор қайтаришдан нарига ўтмаса, улардаги сўз бойлиги қаҳатчиликка учраган бўлса, ҳар икки гап орасида эшитувчининг қулоғини “арралаб” турадиган “дудуқланиш”ни содир этаверса, ўз фикрини қоғозга тушириш қобилияти уни четлаб ўтган бўлса… ва буларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, жумладан, булар ҳам “иқтисодчи-олим дипломи” билан сийланаверса ва уларнинг сони ортиб бораверса, булардан огоҳ бўлган “бошқа фан соҳасидаги йирик олим” ҳам “кўраяпмиз, иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан”,- деган “баҳо”дан бошқа баҳони беролмайди.

Ҳақиқий илм қилган олимнинг ўткирлиги, жумладан, унинг гапга чечанлиги билан ҳам белгиланади. Олим илмининг ўткирлиги унинг тили бурролиги орқали ҳам намоён бўлади. Илми ўткир-у, лекин гапга чечан, тили бурро бўлмаган олим бўлмайди. Илм қудуғини игна билан қазиган олимлар-нинг гапга чечан ва тили бурро бўлмаслигига мен ҳеч ишонмайман. Ўз-ўзидан эмас, балки илмни ҳақиқатдан ҳам “босиб” олганлиги учун ҳақиқий олимнинг тили доим “ёқимли-сайроқи” бўлади. “Ичкари”да илм бўлсагина, у, албатта, “ташқари”га фавворадек отилиб чиқиб, ҳаммани ўзига мафтун этаверади. Бу борада бошқача хаёлларга борадиганлар, турли-туман “объектив ва субъектив”  омилларни сабаб қилиб кўрсатувчилар, узр, …

– Қайсидир йили бошқа фан соҳасидаги йирик олимлардан бирининг «кўраяпмиз, иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан» деганини эшитганим бор. Наҳотки, шу гап рост бўлса?

 Аслида, “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилиш”нинг осонлигига доир “даҳшатли зарба” кўринишидаги бундай “баҳо”ни беришга, оддий олим тугул, ҳатто, “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”нинг ҳам ҳаққи йўқ. Бу жойда унинг “йирик”лиги ўз-ўзига. “Йирик” бўлса-да, у, ўзингиз айтгани-нгиздек, бошқа фан соҳасидаги йирик олимлардан бири. Унинг “бошқа соҳа”далиги “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилиш”нинг “аҳвол”ига нисбатан олимнинг бундай “позиция”ни эгаллашига йўл қолдирмайди. Бу “физик”ларнинг фаолияти натижаларига “лирик”ларнинг ва аксинча, “лирик”ларнинг фаолияти натижаларига “физик”ларнинг берган баҳоси билан бир хил. Шундай бўлса-да, уни “тушуниш”га бир уриниб кўрайлик-чи, қандай “картина” кўз ўнгимизда гавдаланаркин?!

Аввало, бошқа фан соҳасидаги оддий олиммас, балки йирик олим шу гапни айтган бўлса, бу – бекорга эмас. Бунинг, албатта, “бир бало”си бор. Ахир, шамол бўлмаса, теракнинг учи ёки барги, ўз-ўзидан, қимирламайди. Шунинг учун ҳам эътироф этилган “йирик олим” бундай хулосага, балки… бекордан-бекорга келмагандир.

Албатта, “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”  иқтисодиёт соҳасида қилинган илмий иш билан танишиб, бундай якуний хулоса чиқаришга, маълум маънода, ожиз. Лекин бундай хулосага келишнинг бошқа йўллари бор. Масалан, у баъзи бир сабабларга кўра “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилган” янги “олим”лар билан суҳбатда бўлгандир. Уларнинг “маърўза”ла-рини эшитгандир. “Чиқиш”ларини кузатгандир. “Дарс”ларига қулоқ тутган-дир. Имло хатолари “виж-виж” бўлиб ётган дастхатини кўргандир. “Доска”га ёзган сўзларига кўзи тушгандир. “Диктовка” қилиб ёздирган матнларини ўқигандир, варақлагандир…

Бу жойларда ҳар қадамда хатоликка йўл қўйиб турилган бўлса-ю, уларнинг “муаллиф”лари иқтисод фанлари номзоди ва иқтисод фанлари доктори илмий даражасига ёки доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган “иқтисодчи”лар ҳисобланса, бундай вазиятда мен “сафимизда тураётган” бу “илм вакиллари”га қарата айтилган “бошқа фан соҳасидаги йирик олим”нинг фикрларига қўшиламан. Ҳақиқатдан ҳам “солиқ”, “бюджет” ва ҳатто “илм” каби ўзак сўзларни хато ёзаётганларнинг ҳам олимлар сафига “қўшилган”идан ёки қўшилаётганидан таажжубдаман.

Бир сафар олимлик “диплом”ига эга бўлган бир “шоввоз”нинг “презен-тация”си жараёнида ўзбекча матнда экранга чиқарган  “Беруни”, “Ибн Сина”, “Хоразми”, “Фараби” каби “сўз”ларини кўриб, нафасим ичимга тушиб кетди. Ёқа ушладим. “Илм” деган сўзнинг “Илим” деб ёзилганидан огоҳ бўлиб, қочгани жой тополмадим. Экранга қараган ва кеча мактаб остонасидан бугун олий таълим даргоҳига кириб келганларнинг бошини “сарак-сарак” қилиб, кўзларини жовдиратиб, маюсгина термулиб турганини кўриб, ер ёрилмади, ерга кирсам!

Илм оламига “ярқ” этиб, отилиб, чақнаб кириб келаётган ёшларни кўришни мен ҳам жуда-жуда истайман. Бунинг ўрнига, афсуски, юқорида қайд этилган “аҳвол”даги “олим”лар сони кейинги пайтларда, момоқал-дироқдан сўнг пайдо бўлган қўзиқоринлар сингари, “потирлаб” кўпайиб кетаяпти. Бундай вазиятларда “бошқа фан соҳасидаги йирик олим” тугул, ҳатто кечаги мактаб ўқувчиси ҳам “иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан”,- деб ўйламайдими?!…

Олим бўлиш мақсадида ҳимоя учун қўлтиқлаб чопилаётган айрим “диссертация”ларнинг “аҳволи”дан ҳимоя учун масъуллар ташвишда. “Кир-пич” шаклидаги “нарса”нинг “аҳвол”ини кўриб, бечоралар юракларини ҳовучлаб ўтиришибди. Ноиложликдан бўлғўси “олим”ларнинг “диссерта-ция”ларини ҳам “таҳрир”га юборишнинг норасмий тартибини “жорий этиш”-дан уларнинг ўзга чоралари қолмаяпти. Мажбур бўлиб, авторефератнинг охирида “Фалончи журнал таҳририятида таҳрирдан ўтказилди”,- деган жумлани кўрмасдан, уни чоп этишга рухсат бермаяптилар. Гўё шу билан “олим” қўйган хатоликларга барҳам берилаяпти. Қанийди, шу “йўллар” билан “олим” сочаётган илмсизлик, саводсизлик “уруғ”лари сочилишининг олдини олиш имкони бўлса?! …

Аудиторияларга кираётган, минбарларга чиқаётган, учрашувларда “ўз фикри”ни баён этаётган “иқтисодчи-олим”ларимизнинг бир қисми маърўза давомида “қоғоз”дан сира бошини кўтаролмаса, минбарга “ёпишиб”, ундан бир қадам нарига кетолмаса, нима деяётганининг мазмун-моҳиятини ўзи тушунмаса, гап тузиш қоидаларига риоя этмасдан “оёқни осмондан” қилиб “ваъз” ўқиб турса, ҳадеб тўртта сўзни такрор ва такрор қайтаришдан нарига ўтмаса, улардаги сўз бойлиги қаҳатчиликка учраган бўлса, ҳар икки гап орасида эшитувчининг қулоғини “арралаб” турадиган “дудуқланиш”ни содир этаверса, ўз фикрини қоғозга тушириш қобилияти уни четлаб ўтган бўлса… ва буларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, жумладан, булар ҳам “иқтисодчи-олим дипломи” билан сийланаверса ва уларнинг сони ортиб бораверса, булардан огоҳ бўлган “бошқа фан соҳасидаги йирик олим” ҳам “кўраяпмиз, иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан”,- деган “баҳо”дан бошқа баҳони беролмайди.

Ҳақиқий илм қилган олимнинг ўткирлиги, жумладан, унинг гапга чечанлиги билан ҳам белгиланади. Олим илмининг ўткирлиги унинг тили бурролиги орқали намоён бўлади. Илми ўткир-у, лекин гапга чечан, тили бурро бўлмаган олим бўлмайди. Илм қудуғини игна билан қазиган олимлар-нинг гапга чечан ва тили бурро бўлмаслигига мен ҳеч ишонмайман. Ўз-ўзидан эмас, балки илмни ҳақиқатдан ҳам “босиб” олганлиги учун ҳақиқий олимнинг тили “ёқимли-сайроқи” бўлади. “Ичкари”да илм бўлсагина, у, албатта, “ташқари”га фавворадек отилиб чиқиб, ҳаммани ўзига мафтун эта-веради. Бу борада бошқача хаёлларга борадиганлар, турли-туман “объектив ва субъектив”  омилларни сабаб қилиб кўрсатувчилар, узр, …

Шунинг учун бундан буён “бошқа фан соҳасидаги йирик олимлардан бирининг “кўраяпмиз, иқтисодиёт соҳасида илмий иш қилишдан осони йўқ экан” деганини эшитмаслик учун масаланинг юқорида қайд этилган жиҳатларига ҳам эътибор бериш керак, деб ўйлайман.

Олим қай тариқа шаклланади?

Тирикчилик илинжи билан илм оламида, узр, гангиб юрган, илмни даъво қилаётган бўлса-да, ундан йироқ бўлган, “олим” бўлиб қай тариқа “шаклланган”идан бехабарлар ўз-ўзига бериши лозим бўлган саволни менга берганингиз учун Сиздан миннатдорман. Фақат улар эмас, балки “олимлар ёки олимлик олами”га кириш ниятида бўлганлар ҳам бу савол оддий жавобларининг баъзи бир жиҳатларини билиб қўйсалар, айни муддао бўлур эди…

– Тўғриси, бу борада Сиздан ўзига хос жавобни кутиб ҳам шу саволни бераяпман…

  Шундай бўлса-да, олдиндан айтиб қўяй: саволингизга мендан “сенса-цион” жавобни кутманг; унга ўзимга хос бўлган жавобни ҳам бермоқчи эмасман, чунки шундай жавобимнинг ўзи йўқ; бу борада велосипедни қайта ихтиро қилиб, Американи янгидан кашф этмоқчи эмасман; саволингизнинг жавоблари аллақачон маълум; улардан ошириб бошқа бир жавобни бериш қўлимдан келмайди; қанча изласам ҳам, ўзимча ёндошсам ҳам, ўша асл жавоблардан бошқасини тополмайман; хуллас, бу “масала”да тоҳирона жавобни беришга ожизман; шунинг учун аллақачон берилган жавобларга мен яна бир марта қайтсам, кучи сезилмаётган жавобларнинг кучини кўрсатишга ҳаракат қилсам, ўқувчиларим мендан хафа бўлишмас?!…

– Олим бўлиб шаклланиш учун игнада қудуқ қазиган каби йўл тутиб илмга эга бўлиш керак дейишади. Бу илм қандай хислатларга эга бўлмоғи лозим деб ўйлайсиз?

Ҳақиқатдан ҳам, олим бўлиб шаклланиш учун, энг аввало, игнада қудуқ қазиган каби йўл тутиб, илмга эга бўлиш керак. Шу тарзда эгалланган илм эса, бесамар кетмасдан, олим вужудига, қалб-шуурига сингиб кетмоғи лозим. Ва у ҳар қадамда теварак атрофга ўзини намоён қилиб турмоғи ҳам даркор. Олим вужудига сингдирилган илм эса сасиб, “тутамаслиги” керак: ундан “ўт” чиқмаса асло бўлмайди. Бу илмдан ҳақиқий илм шайдоларини доимо ўзига мафтун этувчи, қолганларни эса ҳайрон-у-лол қолдирувчи, эсанкиратувчи “ўткир ҳид” анқиб турмаслиги мумкин эмас. Ҳеч бўлмаганда, ана шуларни ҳис этмасдан туриб, олим шаклланмагай!

– “Илмга эга бўлиш – игнада қудуқ қазиш билан баробар!”, деган фикрни эшитганда ўзингизни қандай ҳис қиласиз?

Тўғри, “Илмга эга бўлиш – игнада қудуқ қазиш билан баробар!” деган иборани кўп ишлатамиз. Бу ҳеч кимга сир ҳам эмас. Ўта жиддий бўлишига қарамасдан, афсуски, уни ишлатганда ҳам, кўп ҳолларда, юзаки, шунчаки ишлатамиз, холос. Негизида нима ётганлигига етарлича эътибор бермасдан ундан фойдаланамиз. Баъзи ҳолларда бу табаррук иборанинг “сир”и нимада эканлигини англашга қодир бўлмаганларнинг ҳам уни тез-тез ишлатаёт-ганликларини кўриб, тўғриси, ёқа ушлайман. Заррача бўлса-да, унга риоя этмаганларнинг забонидан бу сўзларнинг “отилаётган”ини эшитиб, қулоқ-ларимга ишонгим келмайди. “Юриш-туриш”и унинг тескариси эканлигини тасдиқловчиларнинг бу сўзларга қайта-қайта мурожаатидан огоҳ бўлиб, энсам қотади. Шу сўзларнинг қадрига етмасдан илм кўчасига адашиб “кир-ган”ларни кўрган-да эса, афтим буришади. Қанча уринишимга қарамасдан, уларга дуч келганимда пешонамни тириштирмасдан ўтолмайман.

– Умуман олганда, илмга эга бўлишни игнада қудуқ қазишга тенглаштирилганининг боиси нимада?!

Ҳақиқатдан ҳам, жумладан, олимнинг шаклланишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган илмга эга бўлишни игнада қудуқ қазишга тенглаш-тирилганининг боиси нимада?! Ана шу ҳолатни кўз ўнгингизда гавдалантира оласизми? Ҳаётингизда бирор марта бўлса-да, игнада қудуқ қазишга уринганмисиз?! Шундай қилмоқчи бўлсангиз, қай аҳволга тушишингизни тасаввур қила оласизми? Бунга атрофдагиларнинг “реакция”си қандай бўлишини сезасизми? Қудуқ қазишнинг ўз қоидалари ва воситалари бўлиб турганда, унда, масалан, белкурак ёки кетмондан фойдаланилганда Сизнинг, дабдурустдан, “Мен эса игнада қудуқ қазийман!”, – дейишингиз қандоқ бўларкин?! Бунинг учун қанчалик “журъат кучи” талаб қилинади?! У ҳаммада ҳам борми? Бу ҳолда Сизни тушунадиганлар топилармикан?! Сизга ҳамдард бўладиганлар анқонинг уруғига айланмасмикан?! Ўша заҳотдаёқ атрофдагиларингиз, ўринларидан туриб, “гурр” этиб, қочмасмиканлар?! Қудуқ игнада қазилар экан, уни ниҳоясига етказишда бир инсон умри етармикан?!…

Бунинг устига, олим қазимоқчи бўлган қудуқ оддий қудуқ эмас. У – “илм қудуғи”. Игнада қазилиши керак бўлган қудуқнинг мураккаблиги унинг олдида “ҳолва”. Бу ердаги мураккабликлар, ундан-да, минг чандон. Олим бўлиб шаклланаман, дегувчи шу қудуқ томон покланиб, тавоб-у, сажда қилиб, эмаклаб бориши ва уни чўккалаб, муккалаб, ўрни келган жойларида эса ётиб олиб, “қазиш”и керак. Сўнг эса унда қазилган “тупроқ”ларни бир умр ялашга, тўтиё қилиб, кўзга суришга тўғри келади. Айтинг: бунга ҳаммамиз ҳам қодирмизми?! Тайёрмизми?!…

Узр, Сиз айтаётган “илм қудуғи” қандай қудуқ?

“Илм қудуғи” шундай қудуқки, у “белкурак”да ёки “кетмон”да қазилмайди. “Ҳашар” қилиб ҳам уни қазишнинг иложи йўқ. Уни қазишда “эксковатор”лардан  фойдаланаман, деб ўйламанг. Қудуқ қазишга мўлжал-ланган махсус “бурғилаш” аппаратлари ҳам бу масалада бизга ёрдам беролмайди. Бу дастаклар ёрдамида “қудуқ”қа эга бўлишимиз мумкин. Лекин “илм қудуғи”, шунча “хатти-ҳаракат”ларга қарамасдан, ҳамон “бўм-бўш”ли-гича қолаверади. Бу “йўл”лар билан уни “тўлдириш”нинг иложи йўқ. Девордан чиқиши мумкин, лекин бундай қудуқдан ҳеч қачон “садо” чиқмагай!  Нималарга шама қилаётганимни тушунаётгандирсиз?!…

Энди ўз-ўзимизга, эҳтиёт бўлиб, теварак-атрофга билдирмасдан пин-ҳона, кўз қирида қараб, ўзгалар эшитадиган тарзда эмас, балки аксинча, сассиз, секингина савол берайлик: олим бўлиб шаклланиш мақсадида “илм қудуғи”ни қазишда юқоридаги “восита”лардан фойдаланмаяпмизми? Гоҳида “Бўл! Ҳа, бўл!” тарзида иш тутмаяпмизми? “Илм  қудуғи”ни қазиш тугул, ҳатто уни “таг-туг”и ёки “астар-авра”си билан, бирваракайига, сотиб олишга ҳам тайёр эмасмизми? Гўё шу “йўл”лар билан “илм қудуғи” қазилиб, унга эга бўлинаётгандек!?…

Эҳ, аттанг! Бу соҳанинг “бизнесмен”лари, наҳотки, “илм қудуғи”нинг яна бир ўзига хос хислатидан бехабар бўлишса? Ахир бу “қудуқ” фақат “эга”сининг иштирокида “қазилиши” мумкин-ку?! Фақат “қазиган” одамгина унга эгалик ҳуқуқига эга. Бунинг устига, бу “қудуқ” сотилмайдиган ва сотиб олинмайдиган “қудуқ”дир. Нега дейсизми? Чунки у – бебаҳо “қудуқ”. Бебаҳо нарса сотилади ёки сотиб олинадими? Ҳамма нарсанинг корини қиладиган пул жаноблари бу ерда ўзи узра ожизлик камарини  боғлашга мажбур.

Игнада қудуқ қазиган каби илмга эга бўлувчилар илм манбаларини шошиб, “шариллатиб”, вақтни қизғаниб ўқиёлмайдилар. Аксинча, уларга мурожаат қилаётганларида кун-у-тунларни бедор ўтказадилар; уйқусизлик “касали”га мубтало бўладилар; кўзларига илмдан бошқа ҳеч нарса кўринмай қолади; ўртадаги масофани ҳис этмайдилар; “қурбон”ликлардан қайтмай-дилар; илм излаб боққа ҳам, тоққа ҳам чиқиб кетаверадилар; “илм саҳроси”-дан ҳам худди “илм гулзори”да юргандек баҳра оладилар; илмга дахлдор бўлган ҳар бир нарсани ўқийдилар ва уқийдилар ҳам…

Илм излаганларга – икки дунё бир қадам. Улар илмсизлик “либос”ини кийишдан юпун юришни афзал биладилар. “Илм манзили”га машинада эмас, оёқларни “чақа” қилиб, пиёда борадилар. “Илм уйи”ни “ҳашар” билан қурмайдилар. “Зар”ни ҳам, “зўр”ни ҳам эмас, балки фақат шунга мўлжал-ланган ақлни ишлатиш билан чекланадилар, холос.

“Бешикдан қабргача илм изла!”,- дейилган гап ҳаммага қарата айтилган бўлишига қарамасдан унинг олим бўлиб шаклланишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганларга нисбатан қанчалик аҳамиятли эканлигини ўзингиз ҳис этаверинг. Ҳолбуки, барча инсонлар қатори олим инсоннинг умри ҳам бундан-да қисқароқ. У бешикдан қабргача эмас, балки тобутгача давом этади, холос. Орадаги тобутдан қабргача бўлган фарқ унга ҳам насб этмайди. Бу “бу ётадиган жойинг”дан “у ётадиган жойинг”гача илм изла дегани эмасми?! Бу бир умр “Илм истаб, илм излаб умргузаронлик қил!”ни англатмайдими?! Бу “Сўнгги ётадиган жойинг аниқ бўлганда ҳам ва у томон кетаётганингда ҳам илм изла!”ни билдирмайдими?!…

Қанийди олим бўлиб шаклланиш ниятида бўлганларнинг барчаси ҳам бу сўзларнинг маънисига тушунса ва унга риоя этсалар? Бу дастуриламалга айланса, шаклланаётган олимларимиз янада салобатлироқ бўлармиди?!  Шундай қилинганда айрим “олим”ларимиз бировларнинг кўзига пашшадек эмас, балки филдек кўринармиди?! Уларга “юқоридан пастга” эмас, аксинча, “пастдан юқорига” қараб қаралармиди?! Бу тарзда иш тутилганда, аросатда қолиб, хор-у-зор бўлиб, бировларнинг қўлига қараб юрган айрим “олим”ла-римиз сони кескин камаярмиди?! Бундай қилинганда ҳар қандай кас-у-нокас келиб, баъзи “олим”ларимизнинг елкасига, “қадрдон дўст”ларча бир туши-риб, “Носдан ёки сигаретдан олинг!”, деёлмасмиди?!…

Бешикда ётган боланинг бошқа “ташвиш”лари йўқми?! Ўша онларда бу “ташвиш”лар илм излаш “ташвиш”идан муҳимроқ эмасми?! Бешикдаёқ ҳаёт ташвишлари болани “исканжа”га олишига қарамасдан, уларни бир четга суриб, у илм излаши керак-а? Буни “олимлик ишқи”да ёнаётганларнинг ҳаммаси ҳам кўз ўнгида гавдалантира оладими? Бешикданоқ – болалигидаёқ – илм изламаганлар энди қандай қилиб олим бўлиб шаклланишаркин?! Ахир “болалик поезди” “пўшт-пўшт”, деб аллақачон кетиб бўлган-ку?! Бешикда – “йўл  боши”да –  эмас, балки ярим йўлга келиб илм излашга киришганлар, нари борса, чала олим бўлиб шаклланиши аниқ-ку! Нега буни тан олгимиз келмайди?! Бунинг устига, болаликда эгалланмаган илмни энди олиб бўлмайди! Чунки у ўзига хос хусусиятга эга. Илмларнинг бу гуруҳи фақат болаликда “муҳр”ланиши мумкин. Бошқа пайтларда эса бунинг иложи йўқ. Ёшлик йилларида “муҳр”ланган билимлар олимнинг шаклланишида ўзига хос фундамент ролини ўйнаса, ажабмас!

Бешикдалигидаёқ бола қандай қилиб илмга эга бўлиши мумкин?! Қандай қилиб унга илм сингдирилади?! Қулоғига азон айтиш орқалими? Ёки она сути биланми? Балки она меҳри биландир? Бунга балки муштипар онанинг “зор”ланиши ёрдам берар? Ёки она “илтижо”сими? Ота-она, ёши улуғлар дуоси шунга хизмат қилмасмикан?… Фикримча, буларнинг ҳаммаси бешикдалигидаёқ боланинг илм излашига ўз улушини қўшгай!

Бешикдан “чиққан”идан сўнг “Олим бўлиб шаклланаман!”,- деганнинг нияти унинг шахсий ҳаракатларига мувофиқ амалга ошади. Энди у, шоир айтганидек, жаҳоннинг очилиши-ю, ёпилиши; дилларнинг муроди; кўнгилларнинг сурури; кўрар кўзларнинг нури илм бирла эканини англаши керак. Буларсиз олимликни орзу қилиш утопиядан бошқа ҳеч нарса эмас.

“Ўзни эр билсанг, ўзгани шер бил!”ни билмаганлар “Олим бўлиб шаклланаман!” деб ўйламасинлар. “Билиминг осмонга етган бўлса ҳам, ўзгалар илмига қулоқ сол ҳар дам”ни эсдан чиқарганларга олим бўлиб шаклланиш насиб этмайди.

Қандай қилиб олим бўлиб шаклланишнинг тайёр “рецепт”ларидан бири ҳадис-у шарифларда келтирилган: илмнинг аввали – сукут; сўнг эшитиш; сўнг ёд олиш; сўнг амал қилиш; сўнг тарқатиш. Бунга амал қилмаганлар олим бўлиб шаклланишни хаёлига келтирмасалар ҳам бўлади.

Боз устига, баъзи бир “иккинчи томон”дагилар ҳам бунга қараб туриш-гани йўқ. Бозорнинг ипсиз қоидалари бу ерда ҳам ўз кучини кўрсатмоқда. Бошқалар қараб туриши мумкин, лекин “уйинг куйгур” бозор шундай қилолмайди. Унинг алоҳида сегменти – “илм бозори” – пайдо бўлмоқда. Ундаги “талаб” ҳам “таклиф”ни “туғдирмоқда”. “Илм бозори”да “илм қудуқ”лари тайёрланиб, сотувга чиқарилмоқда. Уни сотиб олишга ҳамма ҳам қодир бўлмаса-да, бу “маҳсулот”лар “нега”дир харидоргир. Улар “пештах-та”ларда туриб қолаётгани йўқ. Ҳар эҳтимолга қарши керак бўлувчилар ҳам ва керак бўлмайдиганлар ҳам уларни “сотиб олаяпти”. Орамизда “илм қудуғи”га эгаман, деб уни кўз-кўз қилувчилар, “виқор” билан юрувчилар ҳам бор…

– Ҳозирги илмий жараёндаги муаммолар нималарда намоён бўлмоқда?

 Саволингиз умумий характерга эга. Узр, “обо всём, и ни о чём” тўғри-сида фикр билдириш, не қилсам-да, барибир, табиатимга тўғри келмайди. Шу боис, саволингизни аниқлаштириб, масалан, ўзим бир умр хиёнат қилмасдан ва аксинча, унга эътиқодим ҳамда садоқатимни намойиш этиб келаётган “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослигига доир илмий жараён-лардаги муаммолар хусусида ўз фикримни билдирсам. Бунинг устига, умуман илмий жараёндаги муаммолар тўғрисида гапириш у ёқда турсин, ҳатто иқтисодий илмнинг ҳамма йўналишларидаги муаммолар тўғрисида гапиришим – инсофдан эмас.  Бунга ҳаққим ҳам йўқ. Нима дедингиз?!…

Бўлди. Келишдик. Саволимни янада аниқроқ тарзда ифодалаб, уни қуйидаги тарзда бермоқчиман: “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослигидаги илмий жараёнларда қандай муаммолар мавжуд?

 Саволни бу тарзда конкрет қўйганингиздан сўнг, энди мен ҳам  “дастур-хон”имни аниқ очмасам бўлмайди. Зеро, бу борада йиғлаб айтадиган “дард”ларим бисёр. “Ҳасрат”ларим ҳам тиқилиб ётибди. Дастлаб шуни айтишим керакки, “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича илмий жараёнга шўнғийдиган “шунқор”лар, аввало, ана шу ихтисосликнинг умумэътироф этилган талабларига қатъий риоя этишни қалбларига жо қилмоқлари лозим. Улар илмий “старт”ни шундан олишлари керак. Ишо-нинг, ўшанда “финиш”га етиб келинганда, “ғалаба нашидаси” ўзгача бўлади. Бунга бир умр шу ихтисослик тупроғини ялаб юрган мен кафолат бераман.

 Минг афсуски, шу йўналишда илмий иш “қилмоқчи” бўлганларнинг аксарияти аллақачон маълум бўлган бу “умумэътироф этилган талаблар”дан огоҳ эмас. Уларни билмасдан туриб, илмий жараёнга киришиш илм оламига кўзни бойлаб қадам ташлаш билан баробар.

 – Узр. Ихтисосликнинг Сиз айтаётган ўша “умумэътироф этилган талаблар”и қаерда ёки қайси ҳужжатда акс эттирилган?

   Иқтисодий илмга доир ҳар бир ихтисосликнинг ишлаб чиқилган ва тасдиқланган талаблари унинг “паспорт”ида акс эттирилган. Шу боис, илм қиламан дейдиган ҳар бир азамат, дастлаб, “Бисмиллоҳ!”, деб ана шу “Ихтисослик паспорти”ни қўлга олиши, унда акс эттирилган ҳар бир сўзни ҳижжалаб ўқиши, уларнинг барчасини ўз қалб призмасидан ўтказиши, тасаввур қилиши ва идрок этиши даркор.

 

Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

Лазизжон БАХРАНОВ суҳбатлашди