АМИР ТЕМУР ҚИЛИЧИ

Семён Михайлович Будёный-Россиянинг 19-20 аср давридаги энг кучли саркардаларидан бири. Рус-Япон, Рус-Поляк, Фуқаролар ва Биринчи жаҳон уруши қатнашчиларидан. Биринчи бўлиб Собиқ иттифоқ даврида Маршал унвонига сазовор бўлган, ҳалқ ичида катта ҳурматга эга, моҳир чавондоз ва қиличбоз-Саркарда…


Машхур археолог Герасимов, Самарқанддаги экспедицияси давомида, «Гўр Амир» мақбарасида ўтказилган «қазилма»лардан қўлга киритилган, буюк саркардамиз Амир Темурга ва унинг сулоласига оид барча «ашъё»ларни Россияга олиб кетади. Олиб кетилган, тариҳий қийматга эга бўлган ашъёлар ичида, Буюк Амир Темурнинг қиличи ҳам бор эди.

Россия хукумати тамонидан, Ўзбекистонда ўтказилган археологик қазилмалардан топилган «қимматбаҳо» мулкларнинг асосий қисми-сотувга қўйилиши, баҳоси келишилмаган ашъёларни эса- музейларга топширилиши тўғрисида қарор қабул қилинади…

Ўша вақтда ёши 60 га етган Будёныйни соғлиги ҳам аввалгидай эмас. Иккинчи жаҳон урушининг дастлабки йилларида «буюк саркардалар»га бўлган эътиборни кўрсатиш-оддий ҳалқни руҳлантиришини тушунган Сталин, Берияга — «Буюк Темур қиличини Будёныйга совға қилиш»ни буюради. Лаврентий Берия, бунга ўз қаршилигини билдириб, Будёный учун бундай тарихий ашъёни совға қилиш шарт эмаслигини Сталинга тушунтиришга уринади. Сталин бунга жавобан- «охирги вақтларда касалликларга кўп чалина бошлаган Будёный-узоқ яшамаслиги»га ишора қилиб, тез орада у ўлгандан кейин қилични қайтариб олиш мумкинлигини таъқидлайди…

Будёныйни нафақага чиқарган Иосиф Сталин, саркарданинг хурматига мос тақдирда- алоҳида «дала ҳовли» ажратилишини буюради, ҳаёти учун зарур бўлган барча имтиёзлар, емоқ ва ичмоғи учун «давлат таъминоти» ва шаҳсий қўриқчилар билан ҳам таъминлади.

Будёный дала ховлига кўчган вақтидаги соғлиғи- ҳақиқатдан ёмонлашган аҳволда, эски яра-чандиқлар ўзини кўрсатаётган давр эди. У кун давомида фақат боғ ичидаги ўриндиқда ўтириб, дори-дармон ичиб, эски ҳотираларга чўмиб кун ўтказиш билан овора…

Буюк саркарда Амир Темурнинг қиличини совға сифатида олган кунидан бошлаб, Семён Будёный мўжизавий холатда соғломлаша бошлади. Будёный Темурнинг қиличини қўлига олган заҳоти, бирданига куч-қувватга тўлаётгани, кўриш ва сезиш қобилияти ҳам яҳшилана бошлаётганини сеза бошлайди. Кун бўйи ўриндиқда ўтириб кун ўтказувчи «чол», энди ҳар куни бадантарбия, ўқотар қуролдан отиш ва қиличбозлик билан шуғулланишни бошлайди. Хар кун ётишдан олдин, қилични ёстиғи остига қўйиб ухлашга одатланади…

1942 йил, декабрь ойининг бир кечасида, Буденый беҳаловат бўлиб уйғониб кетди. Ўша кун, қандайдир сабабларга кўра ҳизматкорлар ҳам дам олиш учун руҳсат олган эди. Уйқудан сўнг, ўзига кела бошлаётган вақтда, икки мартта, паст ва дим холатда бўлган-ўқ овозини эшитади. Ўқ-«Овоз сусайтирувчи» ўрнатилган тўппончадан отилаётгани пайқаган Будёный, уйига «душман» бостираётганини ҳам сезади. Уйдаги электр тармоғи-ўчади. Барча телефонлар-ишламай қолади. Маҳсус алоқа телефони ҳам ўчган. Семён Михайловични ётоқҳонасида «ППШ» автомати бор бўлсада, у «қилич» билан қуролланишни афзал кўрди. Ётоқ эшиги очилди ва шу вақт, ғира-ширада саркарда ва «қотил» юзма-юз холатга келишди. Шу онда Будёный, ҳеч иккиланмай қилич билан эшик олдида турган «диверсант»ни чопиб ташлайди. Шу пайт, эшикдан уч метр чамасида турган иккинчи «диверсант» Будёныйга қарата икки марта ўқ узади.

Лекин ўқлардан бири, Темур қиличининг юзасига, иккинчиси эса қиличнинг сопига тегади. Буни кўрган диверсант бироз довдираб қолганидан фойдаланган маршал, уни шу заҳоти чопиб ташлайди…

Кейинчалик ўша фожеали кечани эслаган Семён Будёный, ўша кундаги, ўзининг харакатларидан ҳалигача ҳайратда эди. « Мен ҳозир ўзим ҳам ушбу ходисага тўлиғича ишонмайман. Пистолетдан чиқган ўқлар кўзим илғайдиган даражада, жуда секин учаётгандай туюлди… Ёки…Аксинча, жараён жуда тез, яшин тезлигида содир бўлиб ўтди..ми? Аниқ бир фикр айтаолмайман… Ҳуллас ўша куни жаъми 5 диверсантни ер тишлатдим. Иккитасини уйда, яна учтасини боғда, қиличлаб ўлдирганман…»

Воқеа-албатта сирли. Ким билади, балким дунёни ярмини забт этган Буюк саркарда Амир Темур қиличининг ғаройиб хосияти — Қизил Маршални қонини жўштириб, унга ғайритабиий куч бериб, уни ўлимдан сақлаб қолгандир?!…

1973 йили маршал Будёный ўлгандан сўнг, Темурнинг қиличи гўёки «СССР Инқилоби марказий музейига топширилган. Ўша даврдан буён -Темур қиличини излаб топиш ишлари ҳеч қандай самара бермаган ва уни изини ҳеч ким ханузгача топа олмади.

(Мазкур воқеага алоқадор ҳужжатлар, хозиргача Россия ФСБ архивида «ўта маҳфий» белгиси остида сақланиши тўғрисида маълумотлар мавжуд).

Рудычева Ирина Анатольевна
«Буюк саркардалар тарихи» асаридан.
(М.Мирзаев таржимаси)

Манба: Фейсбукдаги ЎЗБEКИСТОН ТАРИХИ. ИСТОРИЯ УЗБEКИСТАНА. HISTORY OF UZBEKISTAN гуруҳидан олинди.